Шахноза Отабоева - "Унутганим йўқ" Мп3 MP3|Video
Шахноза Отабоева -

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Шахноза Отабоевани   "юрак" қўшиғи билан ўзим учун кашф этгандим. Ўша пайтлар шу қўшиққа ишланган клип (манбаа) ТВМда "айланаётган" пайти у бир зумда кўпчиликни эътиборини ўзига тортиб, Шахнозани шу қўшиғидан  Озодани нафасини сезишгани ва клипда хаттоки ўзи хам Озодага ўхшаб кетганини айтишганди.

Асосий эътиборни тортгани албатта бу унинг овоз имкониятлари қўшиқда намоён бўлиб иқтидор ва махоратини кўрсата олганида бўлган. 

Шахноза Отабоевани анъанавий йўналишда, миллий эстрада ва янгича йўналишларда куйлашида устози Озода Саидзоданинг хиссаси жуда катта. Шу сабаб у ўз устозига миннатдорчилик билдиради. 

 

 

"Нихол" мукофоти совриндори Шахнозадан янги "Унутганим йўқ" қўшиғини премьера қилар эканмиз, бу қўшиқ аввалгиларидан-да диққатни ўзига жалб қилиб, унинг  ижодига бўлган мухлислар сонини орттирса ажаб эмас. Айниқса Уитни Хьюстон стилида куйланган бу қўшиқда у  евро услубдаги куйлаш техникасида тажриба қилиб , куйлаш махоратидаги яна бир қиррасини намоёнлаган. 

 

 

Қўшиқ сайтимиз бадиий кенгашига тақдим қилинган кундан бошлаб жамоамиз қизлари ушбу қўшиқни сайтга зудлик билан чиқаришни талаб қилишди.  Кўриб турганингиздек, бу қўшиқни тинглаб кўчириб олишни нафақат мен ўзим, балки бутун бошли жамоамиз билан тавсия қиляпмиз. 

Сизга ёқишига ва севимли қўшиқларингиз қаторидан жой олишига ишонамиз:

 

"Унутганим йўқ"

Матн муаллифи: Ўктам
Ғоя, мусиқа ва аранжировка: Ринат Собиров
 
 

Тасиксдан кўчирмоқ (салкам 4мб)

 

Муқобил тасиксдан

 

Саундклауддан

 

Ютубда тингламоқ

 

Маълумот:
 
2011 йилда Шахноза Отабоева "Ниҳол" мукофоти совриндори  бўлган. 
 
 
Шу кунгача у 30 дан ортиқ қўшиқлар яратди. Улардан 10 га яқинига клип суратга олинган.
 
 
Хозирга қадар унинг 1та альбоми сотувга чиққан, 2015 йилда иккинчи альбомни чиқариш ниятида
 
 
"Унутганим йўқ" қўшиғига 2015 йилда  клип суратга олиниши  режалаштирилмоқда. Хозирда янги икки қўшиқ ёзилиш жараёни кетмоқда.
 
 
Аввалари Шахноза Отабоеванинг маъмури  сифатида унинг онасини билишган  бўлса, эндиликда унга яқиндан ёрдам бераётган маъмур ва  ёрдамчи сифатида  актёр  Миролим Қиличев эканлиги маълум, ҳамда у билан  қўшиқ ёзиб тайёрланди ва оммага тақдим этилиш арафасида. 
 
Мен хам маъмур одам ўзга бўлиш тарафдориман, зеро хонанда Феруза Жуманиёзова билан холатда унинг онаси маъмурлиги (продюсерлиги хам) сабаб Феруза бугунги давр шоу-бизнеси билан етарли равишда хамнафас бўлмаяпти. 
Шахнозага она мақомидаги инсонга маъмур ёки продюсер мансабини (мабодо)  қайтаришни тавсия қилмайман)
 
 
 

 

17-Дек-2014 03:38
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shahnoza Otaboyeva
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Dinora_Golden_Girl   (17-Дек-2014 05:52)
Manga "Oh, Azizim sevishimni bilmaysiz" nomli ashulasi judddayammm yoqardi...
Chunki samo malikasi - styuardessa bo'b chiqqan klipida...
Ashulasiyam, klipiyam zo'r chiqqan... clap

Uraaa... bu ashulasiyam dahhhshaaat yoqdi... hands

Budilnikka, signalga hamda kechasi mashinaga balaaand qilib qo'yib, oynasidan yomg'irga tikiliiiiib, hayol surriiiib eshitadigan ashula bo'pti.... music

2 Guli   (17-Дек-2014 09:14)
Classnaya pesnya poluchilosy  up

3 dilya   (17-Дек-2014 12:09)
winksanta zor 4iqibdi lekin bu honandani qowularini ewitmagan ekanman ato bu qowuni ewitsa buladi .... OMADlar yor bulsin ijodlardan tuhtamen angel1

4 камилла   (17-Дек-2014 12:50)
очень красивая девушка.

5 AZIZA   (17-Дек-2014 19:59)
ohhh zorr

6 Hulcar   (17-Дек-2014 21:05)
Menga Jasur Goipovni va Bolalar guruhini  ashulasini eslatdi

7 Yodgora12   (17-Дек-2014 21:38)
Zo'rrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrr Qo'shiq Menga Judayam Yoqdi Daxshat!!! love

8 The Lady   (18-Дек-2014 22:22)
So beautiful voice by beautiful girl.I am enjoying this song these days being so far away from Uzbekistan. Seems she isbetter than Munisa or some other Uzbek pop "stars" and her voice is very strong as well.
Cok tesekkurler, bu sarkini dinmelekten biz de cook mutlu olduk acaba smile

9 nikulin   (20-Дек-2014 20:31)
tarona yaxshi manga oh azizim taronasi kopro yoqadi opajon ishlarizga omad shaxriyor bn holamlaga salom etib qoyin

10 l.w.   (21-Дек-2014 02:03)
omad!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 19
Мехмонлар: 19
Рўйхатдагилардан: 0