02:51 Умиров Ғуломжон Ёқубовга хам микрофон отадими? | |
Бошқаларга ўхшамаган усулда қўшиқ куйлаши билан эътиборни тортган бу
хонандани, илк қўшиқларидан танқид қила бошлашган эди. Ҳозирги кунда танилиб,
ютуқларга эришаётган бўлса ҳам, танқидлар тўхтамаган дейиш мумкин. Лекин, шу
билан бир қаторда уни мухлислари ҳам кўпайиб бораётганлигини ва қўшиқлари
оммалашаётганини кўриб, уни ижодида анча ўсиш бўлганлигини сезиш қийин эмас. Бугунги
"Экспрессо” лойиҳасининг қатнашчиси хонанда Жасур Умиров шу кунларда банд бўлса
ҳам, мухлислар фикрлари билан қизиқди ва саволларни ҳаммасига жавоб беришга
вақт топди. Жасур сиз куйлаётган қўшиқ ва клипларни ота-онангиз билан бирга ўтириб, ТВ каналида томоша килганмисиз? Уларнинг фикри қандай? Сизни бақириб "Ойша” ва "Биллурам” деган сўзларингизга, ҳамда клипдаги маъносиз рақсга тушаётган (қисқаси ўзларини реклама қилаётган) қизларни қилиқларидан ота-онангиз олдида хижолат бўласизми? Муҳиддин
Жасур Умиров: - Йўқ. Улар ТВМ ни кўрмайди. Ҳа, албатта. Аммо, клиплар мени ғоям эмас-ку. Кўпинча, клипмейкерлар фикрига кўра ҳам, олинади клиплар. Лекин, шу қизларни рақси орқали ҳам, мухлисларни эътиборини тортиб, эсида қолишига ҳам сабаб бўлган.
Нимага ҳар доим клипларингизда ярим-яланғоч қизлар? MUTABAR
Жасур Умиров: - Лекин, ҳали бирор клипимда ярим-яланғоч қиз йўқ! Бундоқ олиб қараса, бундан баттар клиплар ҳам кўп. (ўйланиб) Менимча, клипимдаги қизларни кийимлари, раққосалар киядиган кийимлар.
1. Илк клипингизда чиққан қиз, ҳозирги кунда анча клипларда кўриниб қолган, яъни чеҳраси. Бу сизга таъсир қилдими? Адашмасам исми (Ригина) 2. Ҳозирги кунда сизга ўхшаб кетадиган битта артист пайдо бўлиб қолган TVMда кўрдим. Қўшиқ куйлаши, сизни услубингизга хос. Бунга қандай қарайсиз? 3. Рақсга тушиш учун махсус таълим оласизми ё шунчаки рақс тушиш ёқадими? DILYA
Жасур Умиров: -1. У қизни танимас эдим (администраторига ишора қилади.) Абдурасул олиб келган эди. Мени ўзим ҳам, "Биллура” қўшиғимдан кейин танилдим. У қиз ҳам шу клипдан кейин танилди. Шундан сўнг, унга ҳам жуда ҳам кўп таклифлар тушди. Шундан кейин клипларимизда, янги чеҳраларни оладиган бўлдик, чунки мени ўзимга ҳам танилмаган инсонларни танилтириш ёқди. 2. Бунга ҳеч қандай қарамайман. Ҳавас қилибдими, қилаверсин. Мухлисларимга омад! 3. Тўғрисини айтсам, кўп ҳам рақсга тушавермайман. Концертларда умуман рақсга туша олмайман. Ҳаётда ундай рақсчи йигит эмасман. Лекин, клипларда сал мажбур бўламан. Клип чиройли чиқиши ва ўша қўшиқни характерини чиқариб беришга, ҳаракатларим шундан келиб чиққан.
Жасур қўшиқларига гап йўқ фақат клиплар бир хил кўринишда. SARDOR
Жасур Умиров: - Охирги пайтда клипларим умуман бошқача-бошқача бўляпти. Олдин, тўғри 3 та клипимда қизлар болалар рақслари бор эди. Ундан сўнг эса "Ойша”да умуман бошқача тарзда, "Рухсоринг” клипимда бўлса умуман бошқача. Яна яқинда 2 та клип олдим. Уларни ҳам тез кунларда мухлисларга тақдим қиламиз, уларда умуман бошқача!
Жасур ака клипларингизни кўпинча хорижда (Россияда) суратга олгансиз. Бундан кейин ҳам, бошқа хорижий мамлакатларда клип суратга олиш режангиз борми? "Ойша” клипини МОСКОВ СИТИ да қачон суратга олгансиз? SHOHRUH
Жасур Умиров: - "Дарё” деган қўшиғимга Лондонда клип олдим. Мен у ерда дарёни олишни режалаштиргандим, Чорвоқда кўп клиплар олингани учун, у ерга бориб олгим келмади. Кейин шу чет элга борганимда, океан ёқиб қолди. Инна (чет эл хонандаси) клип олган жойларни бориб кўрдим, у ер менга жуда ҳам ёқди, манзарали чиройли жойлар экан. Сўнг, у ерда мен ҳам клип олдим. "Ойша” клипимни 2010 йил август ойида суратга олгандик. 1. Жасур ижодингизда ўзига хослик бор, лекин жуда ҳам енгил хослик, айниқса қўшиқларингизнинг сўзларида. Маъно ҳақида, тингловчига маънавий озуқа бера олиш ҳақида ўйлаш вақти келмадими? Қўшиқларингизни сўзларини ким ёзади? Мусиқасини-чи? 2. 5 йилдан кейинги Жасур Умировни қандай тасаввур қиласиз?... 3. Маълумотингиз қанақа, қаерни битиргансиз ёки ўқийсиз? 4. Назаримда сиз учун қўшиқ айтиш хобби, аслида-чи? 5. Александр Рибакнинг ижодини кузатиб борасизми? Alisher777
Жасур Умиров: - 1. Билмадим, ҳамма ҳар хил тушунади. Бир хил мухлисларимиз телефон қилиб, гапни тагида гап бор деб айтишади. "Ёлғончи лабларингда севмайман деб алдама.” Лабларинг алдоқчи, лекин сени ўзинг яхши кўрасан-ку, деган бизда маъноси бошқача-де. Менимча, маъноси бор. Унақа маъносиз деб бўлмайди. Лекин, жуда маъноли қўшиқлар ҳам охирги вақтда камдан-кам хит бўляпти. Қўшиқларим сўзларини Зафар деган ўртоғим ёзади. (ишора қилиб) Сўзини ҳам, мусиқасини ҳам, "Биллура”дан бошлаб, "Ойша” ва яна охирги 2 та қўшиғимни ҳам, ўзи умумий 15 та қўшиғимни у билан бирга ёзганмиз. Худо ҳоҳласа, бундан кейин ҳам бирга ишлаймиз. 2. 5 йилдан кейин тўғрисини айтсам, (ўйланиб) йилдан-йилда, мен ўзимда ўсишни ҳис қиляпман. 5 йилдан кейин Худо ҳоҳласа янада кўтарилиб, юқори чўққиларга чиқамиз деган умиддаман. Худо ҳоҳласа, албатта мана шу мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари, уларни бизларга бўлган меҳри, эшитишлари билан! 3. Маълумотим олий. Ўзбекистон Давлат Консерваториясини ўтган йили битирдим. 4. Йўқ хобби эмас! Мен санъатсиз яшай олмайман, десам ҳам бўлади. Чунки, масалан ҳозирги туришимда қўшиқ айтмай қўйсам, ҳар битта куним сиқилишда ўтади, десам ҳам бўлади. 5. Йўқ умуман қизиқмайман.
1. Ўзингизни юлдузли касалига чалинганман деб ўйлайсизми? 2. Қўшиқчи бўлишингиздан олдин, қайси касб билан шуғуллангансиз? 3.Иккинчи соҳангиз борми? Durdona
Жасур Умиров:- 1. Менда умуман юлдузлик касали йўқ. Менда фақат характер деган нарса бор. Бу характер қанақа, ўша биринчи кўрган одамим билан чиқишиб кета олмайман. Сал тортинчоқроқман. Танишишда эса камгапроқман. 5-6 мартта кўришиб, яқинроқ бўлгандан кейин ҳазилим ҳам, гап-сўзларим ҳам жойида бўлади. Лекин, менда одамларни менсимаслик йўқ! Масалан, кўпчилик биринчи кўрганда кам гапирсам, "бу ўзини оларкан” деб гапиришади. Бу мени биринчи кўрган одамларда, шундай таассурот бўлиши мумкин. 2. Тўғрисини айтсам, мактабда ўқиганман. Умуман, бошқа касб билан шуғулланмаганман. 3. Иккинчи соҳам, ҳозирги кунда йўқ десам ҳам бўлади. Энди келажакда бўлиши мумкин.
Салом Жасур Умиров. Сизни куйлаш услубингиз кўпчиликни ҳайратлантирса керак. Шу қаторда мен ҳам ҳайратдаман. Ижодингизга омад. Саволларим: 1. Ижодингиздаги энг асосий мақсадингиз? 2. Севгилингиз борми? (сир бўлмаса агар) 3. Қўшиқларингизни биринчи яқинларингиз билан тинглаганингизда, уларни танқидлари сизга қандай таъсир қилади ва уларни фикри сизга қанчалик муҳим? 4. Дўстингиз борми, агар бўлса унга ҳар қандай ҳолатда ишона оласизми? 5. "Айёр қиз” деб номланган қўшиғингиз шеърини ким ёзган? 6. Сочи калта, замонавий қизлар ёқадими сизга ёки? 7. Қўшиқчи бўлишни ёшликдан орзу қилганмисиз ёки? TAVHIDABONU
Жасур Умиров: - (самимий) 1. Ижодда мақсадим, ҳамма мени мухлисим бўлса дейман. 2. Севгилим йўқ. 3. Кўпчилик яқинларимга, мухлис, мухлисаларимга ёққан қўшиқларимга клиплар олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Тўғрисини этсам, шу дўстим Зафар билан ўзимизга янги қўшиқ яралганда, "шу аниқ хит бўлади, буниси унча эмас” деб биламиз. Мен ҳеч кимни фикри билан иш қилмайман. 4. Ҳа, ишонамиз. Ишонишга ҳаракат қиламиз. Мана шу Зафарбек дўстим. (Зафар дўстига ишора қилади) Ҳар доим биргамиз. 5. "Айёр қиз” деб номланган қўшиғимни Дониёр Мирзо билан биргаликда ёзганмиз. 6. Сочи калта, замонавий қизлар (ўйланиб) менга ёқади. Лекин, қиз бола ёққандек, (кулади) сочи узунми, калтами нима фарқи бор? (кулади.) 7. Тўғрисини айтсам, мен ўзим эсимни танимаганимда ҳам, ёшлигимда ҳам, бу қўшиқчилик, талант деган нарса менда бўлган экан.
Салом, динигиз нима? Кўпроқ ўз кучингизга ишонасизми ёки таваккал қиласизми? Тожик тилида ҳам қўшиқ айтиш ниятингиз борми? Санъаткорликдан бошқа касбга ҳам қизиққанмисиз ва қайси бирини устун қўясиз..... MUHAMMADALI TOJIKISTONDAN Жасур Умиров: - Ислом дини. Кўпроқ ўз кучимга ишониб яшардим олдин, яқиндан 1 йилдан бери фақат таваккал қиламиз. Тожик тилида, ниятим бор, лекин тилни билмайман-ку, ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен ҳеч қайси касбни санъаткорликдан устун кўрмайман. Лекин, расм чиза оламан. Одамни расмини қараб турсам, чиза оламан. Кўзимни олдида турган нарсани ўхшатиб чизиб ташлайман. (кулади) Лекин, бу нарсани менга ҳеч ким ўргатмаган.
Жасур! Жамшид Умиров деган совуққина, муомаласи бешбаттар бола, сизга "подражать” қилиб, ўзини реклама қилиб юрибди. Тўйларда сизни мини дискингиз билан керилиб, тўй олиб бориб, яна мақтанади, ваҳоланки ўзини овози билан айтиб ғурурлансаамм майли эди. Сизни укангиз эмиш, кимлардандир сўрасам, йўқ шогирди дейишди. 1.Биринчидан ўзингизга уятмасми шогирда олишга? 2.Нима ўргата оласиз? 3.Ким у Жамшид ва нега фонограммангиз билан керилади? 4 Ўзи репутациянгиз аъломас, яна бунақа совуқ ва муомаласи дабдала, шпаналар сизга қанақа репутация қилиб бераркин? 5. Концертингизда 85 фоиз "Камолот” ёшларига текинга билет бериб тўлдирганингиздан аниқ хабаримиз бор, "Камолотчи”ларга ёрдам берадиган шов-шувчи журналист Жасур Ҳамроев уюштирганидан хабаримиз бор. Шартмиди шунақа концерт бериб? Санжар
Жасур Умиров: - 1. Тўғри, Жамшид деган бола, у ҳали жуда ҳам ёш бола экан! Мен ҳали шогирд ҳам олганим йўқ! Укам ҳам йўқ! Лекин, тез кунларда унга яхши маслаҳат бериб, фикрларини жойига келтириб қўямиз. 2. Шогирд олсам унга шу боримни ўргатардим. Агар ҳақиқатдан ҳам, келажакда инсондан барибир ҳеч нима қолмайди бу дунёда, фақат яхшилик қолади. 5. Ундай ишлар бўлмаган. Мен ундай кимларгадир билет ўтказиб, концерт бергандан концерт қўймаганим яхши деб ўйлайман. (Ёнидаги администратори Абдурасул бу саволнинг жавобига қўшимча қилди.) Абдурасул:- Ҳамма ташкилий ишларни мен олиб борганман. Концертдан 5-6 кун олдин билетлар қолмаган. Концерт ўзи жуда ҳам кўп мухлислар талабига биноан қўйилганди. Ҳозирги кунда "Nirvana” дўконларида, концерт дисклари сотувга чиқди. Тез орада, яъни май ойларига яна концерт бериш режада бор.
Мени саволларим.... 1. Нечанчи йилсиз? 2. Ашулаларингизни мусиқасини ким ёзиб беради? 3. Тўйларга борасиз бу аниқ, НЕЧА ПУЛ 4 та ашула айтиб кетишингиз? Лекин тўйларни ёмон қиздиради ашулаларингиз, олдиндан раҳмат.... SHAXZOD
Жасур Умиров: - 1. Сир бўла қолсин. 2. Мусиқасини Зафар Қодиров. 3. (кулади) 1000 $ ҳазил!
ТВМни кўриб тураман. Сизни клипингизни 1-2 марта кўрганман. Сизни мухлисингиз эмасман умуман. Тўгри сизни ашула айтиш усулингиз сал бошқачароқ, Лекин, 2-3 йилдан кейин ҳам шунақа усулда ашула айта оласизми? SARDOR
Жасур Умиров: - Ҳа.
1. Ўзингизга оддий мухлис сифатида мухлис бўлган бўлармидингиз? 2. Қаерларда жонли ижро қилгансиз? 3. Нега миллий қўшиқларни билмайсиз ("Лазги”, "Муножат”, "Фарғона тонг отгунча”) 4. 10 йилдан кейин миллий мусиқамизни қай ҳолда кўрасиз? BAXTIYOR
Жасур Умиров: - 1. Бўлардим. Чунки, менга ўхшаб кимдир бақириб чиқиб, умуман бошқа услубда бўлса, ҳеч бўлмаганда қизиқиб кўрардим. 2. Кўп жойда. Концертимда бўлган. Масалан, Консерваторияда имтиҳонларда ҳар доим жонли ижро бўларди. Кунига 8 соатдан жонли ижрода ашула айтардик! Ўқишда ўзим учун тайёрланиб, ҳозирда офисда куйлаб тураман. Ўқишни битирганман-ку. Чолғу, мусиқа асбоблари чалишни биламан. Гитара, танбур, фортопиано чалишни биламан. 3. Биламан. 4. 10 йилдан кейин "клубный” ҳолатда кўраман. (кулиб юборади) Мусиқаси "клубный” бўлади-де.
1. Санъатга кириб келганингизга қанча бўлди? 2. Ўзбек қўшиқчиларидан ва яна хориж қўшиқчиларидан, кимларни ижодини ёқтирасиз ва кузатиб борасиз? 3. Оилангизда нечанчи фарзандсиз? 4. Санъаткорликни танламаганингизда, сизнинг-ча қайси ишда ёки ким бўлиб ишлаган бўлардингиз? 5 Қайси спорт турига қизиқасиз? NAPPYBOY
Жасур Умиров: - 1. Санъатга кириб келганимга 2 йилдан ошди. 2. Ўзбек қўшиқчиларидан (ўйланиб) Жаҳонгир Отажонов. Хориждан Шакира. 3. Оилада 2 фарзандман. 4. Санъаткорликни танламасам, спортчи бўлардим. Боксчи бўлардим. 5. Боксга ва енгил атлетикага қизиқаман.
Қўшикларингизда тўғрисини айтсам, дард сезилмади. Ҳаёт севги билан ниҳояланиб қолмайди-ку. DOST
Жасур Умиров: - Севгидаги дард барибир бошқача-де. Нимага характерингиз бунақа "нито”? XOJI@KBAR
Жасур Умиров: - Қанақа масалан? (кулади)
Интернетда сизга қайси сайт ёқади?"Sayyod.com”га кириб турасизми?MUATTAR
Жасур Умиров: - "Sayyod.com” ёқади. Албатта.
Салом Жасур, сизни ижодингиз менга ёқди. Клипларингиз яхши. Мен фақат Юлдуз Усмоновани эшитар эдим. Ҳозирда сизни ижодингизни кузатиб бораяпман, ижодингизга улкан зафарлар тилайман. Жамшид Жиззахдан.
Салом. Мен Жасурни умуман қўшиғини эшитмаганман. Фақат "Sayyod.com” орқали танийман. Саволларимни берасиз, деган умиддаман. Унга саволларим. 1. Нима учун катта гапирасиз? 2. Ҳозир 5 минут яшайсизми, йўқми? 3. Сиз санъат даражасида қайси поғонадаман деб ўйлайсиз? 4. Сизни шу даражага чиқишингизга ким сабаб-чи? BEK
| |
Бўлим: Expresso |
Кўрилган: 12701 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |