"У қайси
сайёра-ю, бу қайси қитъадан” номли хужжатли психологик лойихамизни давом
эттирар эканмиз, бугунги мехмонимиз шалл...йўғэ, овоз имкониятларини максимал
даражада ишлатувчи, "Божалар” гурухи Жахонгир Позилжоновни хам бу максималликда
йўлда қолдирувчи Жасур Умиров бўлади.
Узоқ
тўхталмайман, хозирча бу йигит ўз йўналишида танхо. Қайси қитъадан билмадиму
лекин аниқ қўшиқни тинглаганда дала-даштларда куйламаса бошқа ер чидамайди деб
тасаввур қиласиз. Клипларида хам рости кенг ва очиқ жойларда намоён бўлади.
Бўлмаса суратга олиш ишчиларини тасаввур қила олмаган бўлардим. Суратга олиш
ишларидан кейинги илк фикрлари "Нима гунохим учун эди?” бўладида бўлмаса.
Бир
вақтлар Козим Қаюмов бу йигитга сендан хеч қачон хонанда чиқмайди деганига
жахлда бақириб юборган Жасурнинг омади айнан мана шундан бошланди.
Жасурни
ижодий жараёнини хориж бақироғи "Скутер”нинг
"Хов мач из зе фиш”ни тинглаб ижод қиладигандек тасаввур қиламан.
Бир тарафдан биздаги илк шундай оригинал йўналишда.
Миллийлик билан синтез қила олди, бу ютуғни тан олмай илож йўқ.
Хамма тренажер залига
мускулларини шиширгани борса ёки озгани дейлик, Жасур Умиров вокаложерга
қатнаса керак а? Ўзи бўладими биронта сокин қўшиғи йўқ, хаммасида бақир-чақир.
Яна ажойиб исм сохибаларини чорлагани чорлаган. Биллура,
Ойша, Ханифа. Инсон сифатида танишиб эса ажабланасиз. Жуда бир жиддий ва ювош бола.
Бу
клипини томоша қилар эканман Ханифалар жа бир бошқача, кўпроқ матрёшкаларга
ўхшайди. Тасаввур қилинг Настяяяяяя, Настюшааа, Марфаааа деб куйлаб хам қолса а?
Клипни ранглари, оригинал ёндошуви ёқди. Фақат шу
Жасурни костюми роса "ўтирмаган” бу клипга тўғриси. Бечора қизлар исиб кетиб устидан "пўш
ми, кен лайк а точ ми”лаб сувни қуйиб юбордиям.
Буёқда помидор ва бодринглар "ю гари гет май”лаб саватга ағанай бошлади.
Жасур эса
"Сарисфекшн”лаб...йўғэ, Ханиффффалаб исиб кетмаганига қойил қолдим.
Дала дашт бўлса, сал енгилроқ кийиниш керакмиди дейман.
Сарисфекшнда тушунарли сал ечиниш хам мумкин эмасди, чунки у
ерда хамма зўрға турганди хозир ечинвораман деб. Жасур шундан қўрққан бўлса керак а?))))
Хозир костюмни ечиб қолсам борми "Сарисфекшн” бўлади деб))))))))))))))))))
Энди
билмадим сизлар қанақа тушунасизлар, кимнинг қай тарздаги фикрлаш фантазиялари
қаерларга чорлайдию, шахсан ман шунчаки сарисфекшн дедим.
Помидор
ва бодрингларни саватга сакрашларида....тўғриси мана шунисида умуман фантазиям
тупикда Ханифалаб қолди.
Бу клипни
режиссери Жасур Шаметовлигини инобатга олсак у интервьюда тасвирий
бадиий санъатни хушлашини айтади.
Демак
бодринг ва помидорлар тасвирий санъат кўринишида бу хам тўғрими, клипдаги жонли
натюморт!
Нима учун айнан бодринг ва помидорлар? Бу эса жумбоқ!)))
ту-ру-ду, ту-ту-ту-ту-руду, пўш ми, кен лайка точ ми,ю гари гет май, Ханифааааа
"Ханифа” қўшиғи шеър ва мусиқаси Зафар
Қодировга тегишли. Аранжеровка хонанда
Жаъфарбекка (Жасур Кенжаев) Клип режиссери Жасур
Шаметов Клип 2 кун давомида
Чимёнда суратга олинган.
Клипни сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 73мб
Ютубда томоша қилмоқ
Майтуб тасиксда томоша қилмоқ
|