03:53 8 март! Шохруххон ва Жасур Умиров ЖАНГИ! Видео! | |
Тиниб тинчимас Sayyod.com 8 март кунига хамма каби бирдек табриклар йиғмасдан хар галгидек мухлисларни қизиқиш диапазонида ушлаб туриш учун антиқа лойиха ўтказди!
"Бонито-кебаб" собиқ "Анкара кебаб” кафесини ринг қилиб, икки жангчи сифатида Шохруххон ва Жасур Умировлар танланди.
Бу икки йигит хонанда Мадина Мумтознинг юрагини...йўғэ, ошқозонини ром этишлари керак!
Хўш жанг қандай ўтди?
Лойиха давомида ғирромликлар?
Ким кимни ғоя ўғирлигида айблади?
Мадинага қайси хонанданинг 8 март совғаси мазали?
Қайси хонанда йигитнинг бўлажак рафиқаси янада бахтли бўлади?
Мархамат батафсил репортаж, ВИДЕО ва журналистикада илк бора лойиха учун махсус саундтрек)))) Шохруххон ва Жасур Умиров ижросида! Ресторани жамоаси, лойиҳа учун ҳамма керакли нарсаларни тайёрлаб беришди. Шундан сўнг, махсус ошпазлик кийимларини кийиб олган икки хонанда йигитлар, қандай таом тайёрлашни ўйлай бошладилар.
Шохруххон (лойиҳа олдидан): – Аёлларга (ўйланиб) менимча, байрам кунини эрталабдан кечгача зўр қилиб, қизиқарли, хурсандчиликлар билан ўтказиб берса, ўша катта совға бўлади. Бу кун бошқа кунларга ўхшамаган бўлиши керак! Чунки, бу байрам ва байрамдек ўтиши керак! Бу куни албатта, ойижонимга совғалар бўлади. Ўзим таом пиширишни тўғриси, яхши билмайман. Охирги марта икки ҳафта олдин картошка ва гўшт қовургандим, куйиб кетди. Биринчи марта эса, 2–синфлик пайтимда тухум қайнатганман. (кулиб) Лекин, ундан ҳам олдин, ҳали мактабга бормай туриб, картошкаларни қўрга кўмиб, пиширганман.
Жасур Умиров (лойиҳа олдидан) – Аёлларга энг яхши совға бу гул ва ширин сўз, деб ўйлайман. 8–март байрамига бўлса, (кулимсираб) тўғриси биринчи марта таом тайёрлашим. Ўзи ошхонада охирги марта бир ой аввал ош пиширдим. Зўр чиқди. Биринчи марта 7–8 синфлик пайтларимда, тухум қайнатганман, кейин қовурганман. Ундан сўнг, қуюқ таом қилиб кўрганман.
Аввалига хонанда Шохруххон "Хон” салатини тайёрлаб тақдим қилмоқчилигини билдирди. Лекин, хонанда бу салатга нималар солинишини ҳам билмас ва уни ўзи кашф этмоқчилигини айтиб, "қўлимга нима тушса шулардан фойдаланаман” деди. Жасур Умиров эса, қандай таом тайёрлашини сир тутган ҳолда, негадир кўкатни олиб, жиддий кўринишда уни тўғрашга тушди.
Бу ҳолатни кўрган ошпазлар, уларга ҳар хил таом рецептларини айта бошладилар. Шундан сўнг, ошпазларларнинг таклифига кўра, Шохруххон "Сарма бити”, Жасур Умиров эса "Сач корма” таомини тайёрлашга киришдилар. Уларга бу борада, икки ошпаз Алишер ва Сарвар устозлик қилишди.
Мадина Мумтоз эса, табассум қилганча, уларни ҳаракатларини кузата бошлади.
Биринчи бўлиб, Шохруххон, сихланган кабобни қўлига олиб, уни ошпаз билан биргаликда пишириша бошлашди. Кейин эса, Шохруххон пишган кабобни ошпаз устози Алишер ёрдамида, лавашга ўради. Бу ёқда эса, Жасур овқат учун керакли гўшт ва сабзавотларни тўғрашни бошлаган эди. Ошпазларнинг назорати ва ёрдами остида, иккови ҳам таом тайёрлашга жуда берилиб кетишди.
Шохруххон лавашни ўраб кесиб, кесилган бўлакларни идишга жойлаштириб, безата бошлади. Жасур Умиров эса, сабзавотларни тезда тўғраб бўлиб, сўнг уларни ёғда қовуришга тушди.
Хонанда йигитларни ишларини кузатиб турган хонанда Мадина ҳам, бу жараёнга берилиб, қизиқиб кетганидан, уларни ёнига ўтиб, таом тайёрлашларига ёрдамлаша бошлади.
Жасур Умиров таомни қовуриб бўлгач, ўзи ҳоҳлаганча безатиб қўйди. Бу орада эса ҳали ҳам, Шохруххон ўз таомини безатиш ишлари билан банд бўлиб, ошхонани айланиб, гап орасида "биламан, барибир мен ғолиб бўлмайман, лекин юрак ва меҳр қўшиб тайёрламоқдаман” деб қўярди. Шохруххон оқ халатда ошпаз эмас кўпроқ хирургни эслатарди, чунки қўлидаги таоми билан ошхонани гир айланиб бир нарсалар билан безаб кўришга уринарди. Унинг бу харакатлари ва айниқса орада гапириб қўйиши барчани юзига табассум югуртирарди. Бу ишларни кузатиб турган Мадина Жасурни таомини ҳам, Шохруххон фойдаланган бир-иккита маҳсулотлар ёрдамида, қўшимча равишда безата бошлади. Мадинани «ижоди»дан сўнг, Жасурни таомини кўриниши, Шохруххоннига сал ўхшаш "дизайнга эга” бўлиб қолди. Буни кўриб, Шохруххон "Мени ғоямни ўғирлаяпсизлар” деб норози бўла бошлади.
Шохруххон таомни узоқроқ муддатда тайёрлади ва бунга сабаб, уни таом дизайнига алоҳида аҳамият бергани туфайли эди. Шохруххон: - Биринчи иштаҳани очадиган нима? Овқатни кўриниши чиройли бўлса, иштаҳани очади! Қизларга айниқса, кўриниш ёқади-деб безатишда давом этаётган эди. У таомни идишга шундай жойлаштирди-ки, натижада юз шакли пайдо бўлди ва Шохруххон бу юзга "соқолча” ҳам "ясаб” қўйди. Мадина ҳам Жасурни таомини безатиб бўлгач, ҳали ҳам тайёр бўлмаган Шохруххонни таом "дизайни”га ҳам, ўз "ҳисса”сини қўшиб юборди!
Биринчи бўлиб, таомни Жасур Умиров тайёрлаб тақдим қилди. Ундан сўнг эса, Шохруххон ҳам ажабтовур кўринишдаги таомини столга қўйиб, уни "Хон палов” деб атади.
Мадина бу икки чиройли таомларни татиб кўриб, қайси бирини танлашни билолмай қолди. Биринчи бўлиб, Жасурни таомини еб кўриб мазали эканлигини айтди. Бу сўзларни эшитган Жасур ҳам Мадинага қўшилиб, ўз таомини татий бошлади.
Иккинчи бўлиб, Мадина Шохруххонни таомига қошиқ уришидан олдин ошпаз Алишер Шохруххонни таомига соус қуйиб берди ва соус билан мазалироқ бўлишини айтиб ўтди. Сўнг, Мадина таомни биринчи қаеридан ейишни ўйлаб, у ёқ, бу ёқларига қошиқ ёрдамида тегиб, Шохруххон яратган юз кўринишини сал бузиб юборди. Таомининг юз шакли бузилганини кўриб, Шохруххонни кайфияти ҳам бузилиб кетди. Мадина эса "таомингиз бетидан бузилди” деб ҳазиллашиб, таомни "соқол”часини ҳам еб қўйди.
Шохруххон: - Пиширган овқатимни Мадина Мумтоз чилпарчин қилди! (ҳазиллашиб, қўллари билан бошини ушлаб): - Вой дод! Нима қилдинг?!
Шохруххон тайёрлаган таом ҳам Мадина Мумтозга ёқди ва уни ҳам "мазали чиққан” деб айтди. Шохруххонни ўзи ҳам, ўзи тайёрлаган таомни еб кўриб, "мазали бўлган, лекин соус бироз аччиқроқ экан” деди. Лойиҳа ниҳоясида, Мадина Мумтоз ким ғолиб бўлганлигини айтиши керак эди. Лекин, у иккала қатнашчини ҳам, пиширган таомлари яхши чиққани ва иккала иштирокчи ҳам ғолиб эканлигини эълон қилди.
Мадина Мумтоз: - Шохруххон тайёрлаган таомга полуфабрикат яъни, ярим тайёр кабоб ишлатилди. Уни лавашга ўраб, тўғрашни кўрсатиб беришди. Қолганини эса, Шохруххонни ўзи тўғраб, ҳаммасини ўзи бажарди. Жасур Умировга эса, фақат ўргатиб турилди ва у ўзи тўғраб, ўзи пиширди. Жасур таомни мазасига ва ҳаммасини ўзи тайёрлашига аҳамият берган бўлса, Шохруххон таомни дизайнига, кўринишига кўпроқ эътибор берди.
Шу пайт Шохруххон қўшимча қилди: - Кайфияти ва характерига!
Мадина Мумтоз (кулиб): - Мен шундай бахтга сазовор бўлганимдан, мана шу икки юлдузимиз менга таом пишириб берганликларидан хурсандман. Чунки, улар ўзларини уйларида, илтимос қилишса ҳам таом тайёрлашмайди! Биринчи мартасига иккаласига ҳам зўр, беш баҳо! Жасурники қовурилган сабзавотлар, Шохруххонники эса, "изгара”да пиширилган кабобли лаваш. Иккаласига ҳам катта раҳмат, иккаласи ҳам зўр!
Шундан сўнг, биз барибир ғолибни аниқлаш мақсадида, хонанда йигитларга таом тайёрлашда устозлик қилган "Bonito kebap” (cобиқ "Ankara kebap”) ресторани ошпазларига мурожаат қилдик.
Ошпаз Алишер, Шохруххонни таом тайёрлашдаги устози: - Бугун хонанда Шохруххон "Сарма бити” деган турк таомини тайёрлади. Шохруххон таомни ташқи кўриниши ва бир кўришда иштаҳани очишига катта эътибор берганига қойил қолдим. Агар у ошпаз бўлганида ҳам, мижозларни кўнглини топа оладиган ошпаз бўларди. Таомни рецептига кўра, асосан қийма кабоб қилинади ва қиймани лавашга ўраб, сўнг майда бўлакларга тўғралади ҳамда, уни идишга чиройли қилиб териб чиқиб, безатилади. Тайёр таом устига соус қуйилади. Шохруххонни таом тайёрлаши жараёнида хато кўрмадим, фақат янгиликларни кўрдим. Асосан, безаш санъатида. Фақат бир камчилик, агар таом мижозга борса, совиган ҳолатда боради.
Ошпаз-кабобчи Сарвар, Жасур Умировни таом тайёрлашдаги устози:-Жасур Умиров «Сач корма» таомини пиширди. Бошланишидан ҳамма нарсаларни ўзи тўғраб, тайёрлади. Жасур Умировни таом тайёрлашида камчилик кўрмадим, ҳаммасини кетма-кетликда тўғри бажариб, суратлардаги таом каби чиройли қилиб, тайёрлаб берди. Бу тезкор таом, Жасур ҳам таомни тезда пиширди. Таом учун қўй гўшти, булғор қалампири, помидор, пиёз керак бўлади. Ҳаммаси тўғралиб, қовуриб олинади, туз, мурч сепилади. Устига турк лаваши ва гарнирига гуруч керак бўлади. Идишга солиниб, безатилади.
Биз ўзимизни шахсий фикримизча, иккала хонанда ҳам мазали таом тайёрлашди. Фақат тезлик жиҳатидан Жасур биринчи бўлди. Лойиҳа давомида эса, Шохруххоннинг ҳар бир ҳаракати, гап-сўзлари ошхонага жуда ўзгача файз қўшиб, кўпгина тўғри маънодаги кулгуларга сабаб бўлди.
Лойиҳа ниҳоясига етгач, эса хонанда йигитлар ўз фикрларини билдиришди.
Шохруххон: - Бу ошхонада ҳамма бизга қарашишди. Ўзимизга зўр устозлар топдик. Энди бу ерга келиб, ўзимиз учун кўп нарсаларни ўрганамиз. Таом пишириш қийин эмас экан. Ёрдам ҳам бериб туришди. Бу лойиҳа ҳам жуда зўр ва менга ёқди. Бу таомни "Хон палов” деб номладим. (Аслида "Сарма бити” деб номланган таом) Менга таомни кўриниши ёқди. Бу таомдан кўнглим тўлди, уйда ҳам имконият бўлса, тайёрлаб бераман.
Жасур Умиров: -Мени тасаввуримга ҳам сиғмаган ишлар бўлиб кетди. Ҳозир биринчи марта "Сач корма” деган таомни тайёрладим ва биринчи тайёрлашимдан зўр чиқди. Менга жуда ҳам ёқди. Бу таомни қандай тайёрлашни ҳам ўрганиб олдим ва кейинги сафар бу таомни кўзимни юмиб пишира оламан деган умиддаман. (кулиб) Таом тайёрлаётган вақтимда, фақат иссиқлик жиҳатидан бироз қийинчилик бўлди. 8-март Хотин-қизлар байрамига, уларни ардоқлаган ҳолда, улар учун хизмат қилдик.
Лойиҳа вақтида, хонандаларга ёрдам берганликлари учун, Олмазор тумани, Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган 1 A уй, "Bonito kebap” (собиқ "Ankara kebap”) (ориентир NBU банк) турк таомлари ресторани маъмурияти ва жамоасига миннатдорчилик билдирамиз.
Sayyod.com лойихасини Феруза Фаттохова ва Саида Вахобовалар амалга оширишди. ВИДЕО; Кўчириб олиш: Сифатли тасикс турини кўчирмоқ 55мб /1 ой муддат/ Онлайн томоша: Ютубда томоша қилмоқ Майтуб тасиксда томоша қилмоқ АУДИО; "Шохруххон ва Жасур Умиров" лойиха саундтреки))) Тасикс 3мб Доимий манба | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 13861 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |