12:15 Жасур Умиров концертидан батафсил +Видео | |
Жасур Умировнинг 3 кунлик концертига 12 июнь куни старт берилди. Мазкур концертнинг ахборот хамкори бўлмаганимиз учун фотографларимиз билан батафсил репортаж ўтказмадик. Аммо, айрим стандарт суратлар ва видеолавхалар билан концертни хис қилдиришга харакат қиламиз.
Аввало, концертни биринчи куни хамиша хатолар билан ўтиши сир эмаслигини айтиб ўтиш керак, шунга қараб келаси кунлар уларни бартараф этиб борилади. Аммо бу концертда гўёки Жасурнинг умуман ўзини концертидан хабари бўлмай сахнага чиқариб қўйилгандек, ёки умуман репетицияга келмагандек ўзини тутди. Бир неча бор қўшиқ жаранглаб турганига қарамай сахнани тарк этиб, сахна ортига ўтиб нималарнидир хал қилиб келадимией (видеода кўрасиз). Турган ерида сахна ортига имо-ишоралар қилавердимией.
Танаффус пайтида эса келаси концертгача деб хайрлашиб кириб кетгани прикол деб хисобласак, дастур охирида "Ўзбекистон" қўшиғини куйлайман деб сахнада анча пайт уёқдан буёққа юриб, яна сахна ортига ўтиб келиб, иккинчи марттасида кириб кетдию.... пардалар хам ёпилиб чироқлар ёқилди. Хамма шокда! Ўзбекистон хақида хозир куйлайман, бундай ўлка хеч қаерда йўқ деб реклама қилатуриб хайр маъзурниям нася қилган холда концертни тугатиб қўйишди.
Томошабинлар зални тарк этаркан эътирозларни яшира олишмади. "Ғалати экан бу бола, ашула этаман деб қочиб қолдику" деган гапларни эшитиб кўчага чиқарканмиз, бу энг қоғозга ўралиб энг енгил эътирозлардан бири эканлигини айтмоқчимиз.
Тушунаман, қандайдир техник носозликлар бордир, бироқ шуни томошабинларга айтиб, узр сўраб хеч бўлмаса хайрлашиб концертни тугатса бўлардику. Ғалати...
Умуман дастур давомида халиги сахна ортига кириб кетаверишдек ғалати ходисалар кўп бўлди. Биринчи блокдаги унинг рэпер стилидаги кўриниши хам шулар қаторидан бўлса керак.
Рақосалар бир неча қўшиқларда сахнага чиқмади ва Жасур буни очиқчасига айтди хам. Видеода кўрарсиз. Яна бир прикол "Ижодий чўқиниш" дея адашиб кетганини хам видеода кўрасиз))) Фрейдово оговорка?))
Концертнинг қизиқ жойи бу танаффусда Ботир Имомхўжаевнинг Жасур Умиров мухлислари билан ўтказган конкурси бўлди. Гарчан Суннат деган йигитча "Мўъжиза медиа"дан эканлигини яширмагани ва олдиндан тайёрланганлиги билинган бўлсада, Жасурга пародияни қойиллатди.
Афсуски Жасурнинг ўзи шу пародистчалик ўзини сахнада эркин тута олмади, сўзлари чалкаш, хатти-харакатлари беўхшов ва концертга тайёрланмагани яққол кўриниб турарди. Худди юқорида айтганимдек ё ўзи концерт бўлишини билмаган ё репетицияга келмагандек туюлди. Балки бу унинг шундай ажиб имиджимикан?)
Раққосалар чиқмаган пайти ташкилотчилар дастур программасини ўзгартирганликларини айтди, балки шудир сабаб. Нима бўлганида хам бахонанинг сабаби бўлмайди, кенг оммага тайёр куни хаммаси тайёр бўлиши шарт. "Умировнинг концертида нима қилиб юрибман-а")))
Томошабинларга яна афроамерикалик рақс гурухининг цирк элементларидан ташкил топган рақслари манзур келди. Бу рақс гурухи билан Сетанхонинг бир ресторанда ўтказган таваллуд кунидан таниш эдик.
Менга Жасурнинг шу кунги янграган янги қўшиқларидан "Ёмонлама" ва "Мохинур" қўшиқлари ёқди, фикримча улар оммалашади. Дастур якунланиши "Ўзбекистон" қўшиғи бўлмаганидан ташқари яна динамикани сўндириб қўядиган янги қўшиқ билан тугалланишини айтиш мумкин. "Ханифа"дан кейинам якунлавурса бўларди назаримда... Концертдан чиқаётганлардан яна "Оғалар" қўшиғи бўлмади деганлар хам бўлди.
Шу куни концертда бўлган журналист Ёдгор Юксал ўз фикрларини ёзиб юборди:- Намунча буни иштони тушиб кетаверади? Жасурнинг либосларини "переделка" қилиш керак! Фонограмма қўядиган операторни хам ўзгартириш керак, Жасурни умуман тушунмади . Овоз режиссерини хам ўзгартириш керак, овозлар гох тушиб, гох баландлаб концерт сифатини ва хонанда мехнатини пучга чиқарди. Рақс гурухи қўл учида ишлаган чоғи, раққослар харакатлари турлича. Рақс санъатимизга шармандалик...Раққосалар кийимларини шартта сахнада ечиб турибди... Дахшат! Уят!
Бугун ва эртага дастурнинг икки кунида хатолар бартараф этилади деган умиддамиз. Жасур Умиров ва унинг ижодий жамоасига омад!
Концертни хис этинг:
Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 123мб
ҚЎШИМЧА: Концертдан кейин кечани ўзидаёқ гўёки "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси буйруғи билан концерт тугатилди деган хабар тарқалибди.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси маъсул ходими Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич хозиргина берган расмий маълумотига кўра, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг кечаги концертнинг бундай якунланишига мутлақо алоқаси йўқ: -Ташкилотчиларнинг ўзлари маъсулиятсизлиги оқибатида кечаги концерт шу тариқа якунланган. Бунга сабаб "Ўзбекистон" қўшиғи уларнинг офисларида қолдириб кетганликлари билан боғлиқ бўлган. Бугун "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси "Истиқлол" санъат саройида бўлиб, дастурни қайта кўриб чиқиб, хатоликларни бартараф этишда кўмаклашади. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13152 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |