Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Ярим ойча тўлолмас.
Учта клуб ютса ҳам
Битта терма бўлолмас.
Ўйини зўр термага
Рақиб яқин йўлолмас, Сенинг эса бағринг қон,
Бечора Ўзбекистон. Ўйин олди ҳамманинг
Кайфияти зўр экан.
Мадхияни айтганда
Ҳамма мухлис жўр экан.
Аммо лекин на илож
Пешонамиз шўр экан Кўз ёшлари ҳар тамон
Фаввора Ўзбекистон. Кучли бўлса жамоанг
ЖАРга кучинг етаркан
Кучсиз бўлса жамоанг
БАА ҳам ютиб кетаркан.
Билолмадим бу савдо
Қанча давом этаркан? Тополмай лолу хайрон
Бир чора Ўзбекистон! Яшаяпмиз ҳаммадек
Гохи шод, гох куюниб.
Клублар ютганига
Юрган эдик суюниб.
Қачон яхши бўларкан?
Термамизнинг ўйини Қуёш бўлсада осмон
Тим қора Ўзбекистон! Музей тўрида кубок
Бошимиз узра тутган
94 дан бери биз
Эъзозлаб кўзга суртган.
Қайтиб ютиб бўлсайди
Бўлардик жон деб ютган Унга қараб битта жон
Минг пора Ўзбекистон!
KOPCHILIK NOROZI BOLDI FUTBOLIGA
ENGILLADI DEB JUDA KOPLAB AYTDI
хафсалалар
пир
бўлганини
билсангиз
эди... Билиб турибсиз,
албатта. Энди ростманасига "ЖЧ-2014"сиз қолдик. Бразилия деган юртда Ўзбекистон термаси бўлмайди. Ўзи, ўша ерга муносибмидик?.. Билмадик! Иорданияга омад тилаймиз, бошқача бўлиши мумкинми? Мазкур ўйинни кўрган ҳар бир асл мухлис камида 10 йил қариди. Бу нима эканлигини биляпсизми? Инсон организми маълум бир меёрни кўтара олади. Яъни руҳий зўриқишнинг ҳам чегараси бўлади. "Пахтакор"даги ўйин инсон боласининг сабр чегарасини яна бир марта синовдан ўтказди. Синовдан ўтилди, мисли кўрилмаган асаб бузиш эвазига. Кимдир ТВ орқали ўйинни кўрди, кимдир бевосита стадионда. Стадионга келганлар ҳақиқий триллерга гувоҳ бўлишди. Пенальтилар сериясида - бешинчи зарбани иорданиялик футболчи йўллаганда ноаниқ кетди. Ўшанда ҳамма она қорнидан қайта туғилди. Буни стадиондагилар яхши тушинишади. Кейин эса, ҳар бир Иордания голида юраклар навбати билан қафасидан чиқиб кетай деди. Хайрият, бу нарсалар тўхтади. Анзур Исмоиловнинг зарбасидан сўнг. Хуллас, Сеулда учраган мағлубиятимиз ЖЧ билан хайрлашишимизни кўрсатган экан. Умид билан кунларни ўтказгандик - аммо, Яратган ҳам ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ҳозирча футбол байрамини муносиб кўрмади. Футболимиз атрофидаги қинғир ишлар термамизга уриб кетяпти. "Асосий таркибда ўйнаш учун 3 минг доллар беряпман", деган терма жамоа футболчисини биламиз. Кимлигини айтишнинг кераги йўқ. Келинг, футболчиларимизни айбламайлик! Улар шу ватан шаъни учун ўйнаб беришди. Виталий Денисовни тарбиялаган отасига минг раҳмат! Шундан футболчимиз бор, бизнинг. Энди нима қиламиз, дўстлар? Ҳаёт тугадими, шу билан? Нима ҳам қилардик, яшашда давом этамиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, ахир. Эртага Қосимов бўшаши тўғрисида ариза беради. Ариза қабул қилиниши ёки қилинмаслигини вақт кўрсатади. Бизнингча, Қосимов кетиши керак. У билан бирга бир ҳужумчи билан ўйнаш тактикаси ҳам йўқолиши керак. Ҳа, агар бугун бошиданоқ икки ҳужумчи билан ўйнаганимизда бунақа бўлмасди, балки. Бу гаплар энди ортиқча. Ҳўш энди нима қилиш керак? Мард бўлса, ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ишдан кетсин. Ўзи у нима билан
шуғулланаётганди? Асқар Толибжонов ланъатда қолмайин деса, федерацияни тарк этиши лозим. Шу кунлардаёқ. ЎФФ матбуот хизматини тубдан ислоҳ қилиш керак. Матбуот хизматида ишлаётган ходимларнинг барчасини бошқа ишга кузатиш керак. Матбуот-анжуманларида чала инглизча гапирадиган ва таржима қиладиган матбуот хизмати ходимларини янгилаш керак. Иш қилиш ўрнига кун давомида ижтимоий тармоқларда "осилиб" ётадиган, ЎФФ расмий сайтини бир кун ўтиб янгилайдиган, сайтга материал бериш ўрнига қайси "ҳожатхона"га кирганигача (том маънода) Твиттерларда ёзадиган ҳар бир матбуот хизмати ходимини ишдан бўшатиш керак. Ўзига бошқа сайт очиб олиб, гўёки федерацияда ишлаётгандек кўрсатаётган ҳар бир журналист ўрнини бўшатиши зарур. Умуман, ЎФФни Қосимов айтганидек, янги қон билан таъминлаш керак. Делегация сафида сафарга чиқиб кетиб, ишламасдан "таралла-бедот" қилиб юрадиган ҳар бир ходимга чиқиш эшикларини кўрсатиш
керак. Улар орасида профессор Рустам Акрамовни ҳам миннатдорчилик билдириб, нафақага кузатиш лозим. Ўзбекистон футбол федерациясини тубдан тозалаш керак. Умид қиламиз, ваколатли органлар ЎФФ фаолиятини кўздан кечиради ва тегишли хулосаларни чиқаради. Терма жамоага келсак: уни Шквиринга бериш керак, бизнингча. Ёки ҳориж мутахасисига. Нолдан, яп-янги жамоани бунёд этишимиз лозим ким бўлса ҳам. Бу таркиб энди ЖЧни кўрмаса керак. 2018 йилда Россиядаги ўтадиган ЖЧни ким кафолатлай олади? Ҳеч ким! Ҳеч бўлмаса, футболимиз соҳасида муносиблар ишласин. Бошқасига даъвоимиз йўқ.
O'yindan oldin vatsapda 3-4 kiwi etiroz bildirgandi
Manaaaa . . .
Futbolga muxlislik qilmasa Vatanparvar emasmush
bularni xammasini Mirzacho'lga olib borib Paxta tergiziw kerak. . . .
Uzbekistonga kapeyka foydasi yo'q.. . .
Turgan bitgani - ziyon. . .
endi hech qachon futbol kurmayman
SARDOR OKA bu jiyaniz azizmi yoki avazmidi wula emasmi?