Ассалому алайкум хурматли футбол ишқибозлари. Мана ниҳоят кўпчилик орзиқиб кутган оқшом етиб келди. Бугун деярли барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Камп Ноу стадионига михланганлиги аниқ ва намоён. Чунки бугун нафақат Ла лиганинг чемпионлигининг, балки УЕФА Чемпионлар лигасининг финали иштирокчиси тақдири ҳал бўлса ажабмас. Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки учрашувида меҳмонда Бавариядан 1-2 ҳисобида мағлуб бўлган Мадриднинг Реал жамоаси Ла лига чемпионлиги учун ҳал қилувчи беллашувда Англиянинг "Челси" жамоасидан 0-1 ҳисобда мағлубиятга учраган Барселона клубининг меҳмони! Бу иккала жамоа учрашуви Эл классико сифатида доимий эътиборга эга бўлса, бугунги учрашувдаги ғалаба ёки мағлубият уларнинг Чемпионлар лигаси ярим финалидаги учрашувлар олдидан ўйинчиларнинг руҳиятига таъсир қилиши мумкинлиги юзасидан нафақат Англия ва Германия, балки Челси ҳамда Бавариянинг дунё миқёсидаги ишқибозларининг эътиборларини ўз диққат марказига тортганлиги исбот талаб қилмайдиган аксиомадан иборат.
Ўйин олдидан ҳар иккала жамоадан фақат ғалаба учун кураш кутилганлиги
нурдай равшан бўлсада мураббийлар – Хосеп Гвардиола ҳамда Жозе Моуриньолар
қандай тактика тутишлари ишқибозлар
олдидаги энг катта бош оғриғи бўлиши табиий ҳол эди албатта!
Бир тарафдан олиб қараганда Барселона ўз уйида ҳужумкор ўйин кўрсатиши ва Реал қарши ҳужумга асосланган ўйинга асосланиши аввалдан кутилган ҳолатдай эди. Мазкур ўйин олдидан Реал Барселонани 4 очкога ортда қолдириб турганлиги ушбу фикрни билдиришимиз учун етарли асос туғдирарди. Бундан ташқари ўйиндан олдин барселона бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг "Олдимизда битта йўл бор - ғалаба қозониш. Шундагина чемпионлик учун курашишдан маъно қолади. Агар дуранг ўйнасак ёки мағлубиятга учрасак "Реал"ни табриклашдан бошқа чорамиз қолмайди. Ғалаба уларга чемпионликни кафолатлайди.100% аминманки, "Реал" янаям шиддатлироқ ўйнайди, прессинг қилади. Бу жамоа бизга бошқа жамоаларга қараганда энг кўп муаммони келтириб чиқаради", деган сўзлари Барселона фақатгина хужумкор ўйин кўрсатишдан бошқа чораси йўқлигини очиқ ойдин кўрсатиб турарди. Ушбу таркиб ўйинчилари кимлар, улар нималарга қодир? Хўш, охирги пайтда Барселона каби "бош оғриғи”га малҳам топа олмаётган Жозе Моуриньо жаноблари қандай йўл тутади? Реал наҳотки 1 ҳужумчи билан ўйнайди? Агар шундай бўлса ким – Роналду, Бензема, Игуаин, Ўзил – улардан қай бири майдонга тушади.... Барселонанинг асосий қуроли бўлган Хави, Иньеста, Месси учлигига қарши Моуриньо кимларни қарши қўя олади? Пепе бошчилигидаги Реал ҳимоясининг асаблари бугунги ўйинда дош бера оладими ёки аввалгилари каби қизил карточкалар гирдобига ғарқ бўладими? Шу саволлар гирдоби барча футбол фанатларини бугун ойнаи жаҳон қаршисига йиққан бўлса ажаб эмас....
Ўйин кутилганидек барселона футболчиларининг тўпни доимий назоартлари
ва Реал майдонидаги ўзига хос майда паслари билан бошланди.... Лекин, хар
доимгидек ана шу лекинлар панд берди... ўйиннинг 17-дақиқасида Реал
футболчилари томонидан ишланган бурчак тўпи Сами Хедиранинг голи билан
якунланди. Шу ўринда айрим (Барселона ва Бавария ишқибозлари 1-навбатда)
томонидан тўп ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган деб ҳисобланиши аниқ эди.
Лекин (шу лекин ёмондааааа) Пепенинг бош билан берган зарбасини Вальдес
томонидан қайтарилгач сами Хидира гол муаллифига айланди. Агар Пепенинг
зарбасидан сўнг тўп тўғри Хидирага келиб тушган ва у гол киритганда гол ҳисобга
олинмаслиги мумкин эди. Ҳисоб 0-1, Реал фойдасига.
Голдан сўнг Барселона шу қадар шиддат билан олдинга интилдики, ҳудди
майдонда Чуст Пахтакор ва Барселона жамоалари ўйини бўлаётган эди. Реал бутун
жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олди. Барселона ўйинчилари ҳудди оч бўрилардай Реал
қўрғонинин қамалга олиб кетма-кет ҳужумлар уюштира бошладилар...натижада
Мессини тўхтатмоқчи бўлган Пепе 43-дақиқада сариқ карточка билан "сийланди”...
ушбу дамда бу ўйин кўпчиликка Эл классикониннг ўтган йилги мусоҳабасини
эслатиб юборган бўлса ажаб эмас... Реал гол уриб олдинга чиқади, кейинчалик бир
ўйинчиси аввал сариқ, кейин қизил карточка олиб майдонни тарк этади...
Ўйиннинг танаффус пайтида мураббийлар ўз шогирдларига нима деган билмадиму, 2-бўлим Барселонанинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Ҳаттоки ўйинни шарҳлаб бораётган НТВ каналининг шарҳловчиси ҳам агар ўйин шу шиддатда борадиган бўлса Реал чидаш бермаслигини башорат қила бошлади. Барселона ўйинчилари ҳудди тўпни "сеҳрлаб” олгандек ўйин кўрсата бошладилар. Очиғи, уларнинг ўйини худди циркдаги жонглёрларнинг машқига ўхшаб кета бошлади, Реал ўйинчилари тўлиқ ҳимояга ётиб олдилар, уларнинг ҳужум чизиғига оширган тўплари Баселона ўйинчиларига совға каби туша бошлади. Чунки ҳужум чизиғида ўйнаётган Бензема, Ўзил ва Роналду бу пайтда майдоннинг Реалга тегишли ярмидан уёққа ўта олмай қолдилар.
Ана шундай қамал охир оқибат ўз самарасини берди. Хосеп Гвардиола
Хавига ўйнаш имконияти берилмаётганлигини ҳис қилди ва унинг ўрнига 69-дақиқада
Алексис Санчесни туширди. Икер Касильяснинг 2 маротаба ажойиб сейвидан кейин
қайтган тўпга биринчи бўлиб эга чиққан Алексис Санчес 70-дақиқада Ла лигадаги 11-тўпини киритиш бахтига муяссар
бўлди. Очиғи ушбу голдан кейин кўпчилик мухлислар Реал "сингани” ва Барселона
босимни кучайтириш орқали ғалабани илиб кетишини башорат қила бошладилар...
Афсус, минг афсусларким, қарши ҳужум тактикасини тўғри танлаган Реал,
73-дақиқада Месут ўзининг ажойиб тўп узатишидан сўнг Рональдунинг супер голини
киритишга муваффақ бўлди...
Барселона хар қанча харакат қилмасин, фойдаси бўлмади. Майдонга
туширилган Фабрегас ва Педролар ўйинда бурилиш ясай олмадилар.
Ва ниҳоят Жозе Моуриньо Реалга қарши "тримол” топгандай бўлди – реал 2-1
ҳисобида ғалаба қозонди. Моуриньо жамоасини ушбу ўйинда ғалабага "настрой”
қилганлигини исботлади ва Месси, Иньеста ва Хави учлигини "ўйиндан ташқари
ҳолатда” қолдира олди. Тельо эса яратилган имкониятлардан фойдалана олмади.
Ла лигада вазият нисбатан ойдинлашгандек –агар Реал қолган 4 ўйиндан ҳеч бўлмаганда 2 тасида ғалаба қозона олса чемпионликни уддалайди...
Асосий интригалар эса Европа чемпионлар лигасида бошланадиганга ўхшайди. Кўрамиз ким кучлик – Ла лигада чемпионликни деярли нақд қилиб қўйган Реал Баварияни ютиб финалга чиқа оладими?
Кейинги йил Чемпионлар Лигасига бериладиган йўлланмадан аллақачон
мосуво бўлган Аристократлар бугунги ўйинда мағлубиятга учраган Барселона
тўсиғидан ўта оладими?
Балким яна битта Эл Классико гувоҳи бўлармиз, кимга қанақа?
Барселона ва Реал ўйинидаги голллардан ВИДЕО
Камолиддин ибн 76 (ФанФорум рахбариятидан) Камолиддин Салимов.
Энди эса, анъанага кўра, бошқа нигох билан хам қараймиз: Қизлар нигохи билан!
бу сафар Дурдона Абдуназарова тахлили:
Яна дунё иккига бўлинган. 21-апрель ўзига 99 мингга яқин томошабинни сиғдирган Камп Ноуда катта тўқнашувлар: Каталонияликлар - Мадридликлар, Мауриньё - Гвардиола ва
ўйин ичидаги Роналдо -
Месси дуэльи. Узоқ кутилган бахс Испаниянинг биринчи рақамли хаками Ундиано
Мальенко хакамлиги остида старт олди. Барселона таркибида Вальдес, Дани Алвес,
Маскерано, Пуйоль, Адриано (Педро, 74), Хави (Санчес, 69), Бускетс, Алькантара,
Тельо (Фабрегас, 81), Месси, Иньесталар, Қироллик
клуби таркибида эса Касильяс, Арбелоа, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Алонсо, Хедира,
Озил (Кальехон, 89), Ди Мария (Гранеро, 74), Рональдо, Бензема (Игуаин, 90).
Огоҳлантиришлар: Бускетс (15), Пепе (43), Алонсо (47), Озил
(77), Гранеро (78), Маскерано (86). Эль Классикога қадар ҳар икки жамоа ҳам мағлубият аламини тотиб қайтишганига қарамай(Барса Челсига 0-1 ҳисобида, Реал эса
Баварияга 1-2 ҳисобидаги
натижа билан ), ўйин
юқори кайфиятда бошланди(айтганча
Рональдо ва Месси менсимаганча қўл беришганини ҳисобга олмаса) ,
Реал бу сафар очиқ футбол намойиш этиши кўзда тутилган эди, шундай бўлди ҳам.
Статистик
маълумотларга кўра Реал ва Барса шу кунга қадар 86 тадан ғалаба ва 46 тадан
дуррангга имзо чекан. Шу куни тарих ҳам ўзгариб Реал фойдасига ҳар тарафлама
фойда бўлди. Тўпурарлар бахсида Лео Месси ва Рональдо ҳисобида 41 тадан гол
ёзиб қўйилган эди…
Ўйиннинг
3-дақиқасидаёқ бурчакдан Озил тўп
тепди-ю, Рональдо боши билан зарба
берди. Ҳисоб ўзгармади.
Ордан 1 дақиқа ўтгач реал дарвозасига ҳам бурчакдан тўп тепилди, бироқ бу ҳам
бесамар кетди.
10-дақиқада
Валдес дарвозасига Бензема зарба бериб кўрди, ўхшамади. Орадан 3 дақиқа ўтгач
месси сиандартдан фойалана олмади. Нафсиз зарбалар, афсайтларр..
15-дақиқада
Серхио Бускетс рональдога нисбатан фўл
ишлатиб сариқ
карточка ишлаб олди. Бурчак тўпидан
ажойиб тарзда Хедира амаллаб Пуёлни хатоси эвазга голни қайд этди. Айнан шу гол мутахассисдар
томонидан мунозара қилиб
кўрилди, афсайт деб
фикр билдирганлар ҳам
бўлди, лекин хакам қарори ўзгаргани йўқ. Бу каби юқори савияли ўйинларда фақат хужумчилар у ёқда турсин ҳимоячи-ю, ярим ҳимоячиларнинг ҳам голга муаллифлик қилиши табиий ҳол.
Қайдномамда
деярли ҳар 2-3 дақиқада зарба, афсайт,
стандартлар юзага келган.
19-
дақиқа бошланиши билан Каталонияликлар хужум уюштириб натижа олишолмади, 20-
дақиқада Тельонинг хавфли зарбаси Касиллас учун муаммо туғдирмади. 21- дақиқада
Рональдо зарба берд ива тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кета қолди.
Яна бир
статистик маълумот: Реал Мадрид Жон Тоши мураббийлиги остида 107та гол киритиб
рекорд қайд этган бўлса, Мауриньё даврида рекорд янгиланди, Ла Лигада 108 та
гол киритилди Хедираники билан. Кўзга ташланмаётган Хави 27- дақиқада кучли
зарб билан тўпни тепгани ҳамоноқ тўсин ёнидан ўтиб кета қолди. 30- дақиқада яна
Рональдо ноаниқ зарбаси билан намоён бўлди ва тайм охирида Пепе доимгидек сариқ
карточкани ишлаганча танаффусга йўл олди.
2-тайм. Алонсо Мессига нисбатан ишлатгани қўполлиги
учун Мальенко карточка билан жазолади. Озгина вақтдан сўнг Барса Тельога ишонч
билдириб хавфли бўлган зарбани амалга оширишга эришдилар. Рональдо афсайтда
қолиб кетавергач, Барса хужумга зўр бера бошлади. Қулай вазиятлардан ҳам
натижага эришолмаганига қарамасдан
Барселона Реални ҳимояда ўйнашга мажбур қилди. Барсанинг зарбалар ва
тугалланмай қолган хужумлари сериялари уланиб кетди. Ва нихоят, Хави ўрнига
туширилган Алексис Санчес ўйинга туширилиши билан бурилиш ясай олди. 1-1. Яна
бурчак зарбалари, карточкалар ва стандартлар кетма-кетлиги бошланди. Собиқ
Арсенал ўйинчиси Фабрегас Тельо ўрнига туширилгач, 1 мартагина зарба бера олди.
Бундай зарба ва муваффақиятсизликлар Реалда Бенземада ҳам, Каталонияликларда
Маскеранода ҳам вужудга келди. Қарши хужумга таяниб Озил ассистентлигида голга
айланган рональдо зарбаси ўйинга сўнгги нуқтани қўйди. Реал Барселонадан 7
очкога, Рональдо Мессидан 1 голга олдинлаб кетди. Жозе Мауриньё эса анъанага
чек қўйиб Камп Ноуда илк бор Барселона устидан жамоаси билан ғалабага эришди.
Голлар: 0:1 - Хедира (17), 1:1 - Санчес (70), 1:2 - Рональдо (73)
Бу ўйин
нафақат савияси билан, балки дўст-у душман, танишлар орасида гаров ўйнаб ғолиб
чиқилиши билан ҳам қизиқ.
Барса мухлисларига сабр, Реалга ғалаба муборак. Кейинги Классико бундан-да қизиқ бўлишига бугун замин яратилди. Балким узоқ кутмай Чемпионлар лигасида бунга гувоҳ бўлармиз???!!!
Дурдона Абдуназарова
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Бу муаллифларга тегишли, лекин Стадион сайтининг муаллифи Шухрат Шокиржонов билан икки мақолани тахрирлаб чиқдик. Энди маълумотлар борасида хам хатоликлар йўқ.
Узр.
бесит он меня... pfff
bred!!!
he qiziq ekankusiz. barsa Chl sida o'ynayotgan bo'lsa, real ham o'ynayapti, hatto barsa raqibidan ham kuchliroq jamoa bilan. Keyin chempionlik masalasi hal bo'ladigan o'yinda qanday jamoa yarim kuch bilan o'yin ko'rsatadi, uxlamang bu O'zbekiston chempionati emas,
Hisobga keladigan bo'lsak, barsa realni yutgan o'yinlaring deyarli hammasida hakamning barsaga yon bosishi va realning 10 ta hatto 9 ta o'yinchi bo'lib o'ynagani ko'proq sabab bo'lgan, kecha esa hakamga hech qanday etiroz yo'q.
dawron2012 fikri: ЭСИЛАДА БЎСА ЎТГАН ЙИЛИ 5-0 ГА ЮТГАН РЕАЛЛИ!!! РЕАЛ ҚЎЛИДАН КЕСА ХАТЯБИ 3-0 ГА ЮТИБ КЎРСИН !!!
sizi ham xotiraiz payt bermasa real barsani 11-1 hisobida yenggan. barsa ham qo'lidan kelsa xatyabi 7-1 ga yutsin
Chelsiga omad Barsaga nalat xoxaxaxaxaxaxa
REAL MADRID muxlislarini TABRIKLAYMAAAAAAAAAAAN!!!
O'sha siz maqtagan uchlik (xavi, inieta, messi) futbolchilariga o'ynash tugul to'p ham tegmadiku. Real bundan ham katta hisobda g'alaba qozonardi aslida,
Karoche neytral bo'lib sharxlayla