Фақат бизнинг сайтимизда футболга қизлар нигохи билан! Футбол шархларини Парвина исмли шархловчимиз хозирча тажриба сифатида фаолият бошлайдилар. Қани қизлар бу спорт турини қандай кўришар экан, уларнинг тахлили қандай?
Уммон Ўзбекистон тахлили
Негадир Ўзбекларни қувончи узоққа чўзилмайди. Гох баркалла,отангга рахмат деганинг келадию яна хали сўнгги ўйинни кўришимиз керак деб жим ўтирасан. Энди рахмат деганлар бордир, аммо оқлаб, футболчи футбол унинг хаёти, мухлислар безаги, туп унинг келинг яқин инсони деб бахоласак, албатта яқин инсонни химоялагиси керак бўлади, ё кучсиз тепади, балки кўнглини синдирмоқчимасдир.
Мухлис кўнгличи?
У умид қилсаю, ишонса, факат битта қадам қолганда таслим бўлиш деган фикрни миясидан чиқариб ташласа эди. Билмадим хуллас Ўзбекистон олимпиачилари нафақат булар, нуфузли клублар барча-барчаси финалгача етиб келиб, э булганимиз шу! Факат шу ергача келиб биламиз, олдинга юра олмаймиз, балки мумкинмасдир тағин манга қоронғу, но йигитларимиз кўнгли бўшлиги, ўзбекчилик деган удумларни олға суришадими – э, хуллас ортга чекинишди.
Нахот иложи бўлмаган бўлса, ё фақат ОМАДга ишониб юришганмикан, барака топгур сан харакат қилсанг, замин яратиб берсанг, бехосдан тўп дарвозадан жой олса, унда ура ура деб ОМАДни эслайсан. Хоп шундай вазият бўлмадими? Нега хаяжонга тушишди, ўйинда баъзида химоячилар гол уришади, бу уйинда тўпни ўзларидан хайдаб, рақибга олдиришди.
Боғча болаларидек, ўйин ўйнашди, шунда хам ОМАДга умииииид билан боқиб қолишганди. Имкон бермаслик керак эди деймизу, ўзимиз ўз оёқларимиз билан тўпни хадя етамиз. Паззор, уят, Вадим Абрамовни башорати, дурангга хам рози эдию. Бу ўйинда тактикасию, хужумни мухим эмасди фақат, хисобни қандай бўлмасин рақибга бериб қўймаслик, илдамликни олға суриб, сафардан ғалаба билан қайтишини, яна биза ортга чекинмаслигимиз керак эди.
Майли майдонда ўйин қандай чекиши фақат ўйинчиларга маълум. Ғам-ғуссага не хожат, ахир бу ўйин, лотореяку деб ўзимизга далда беришдан бошқа чора йўқ.
Парвина Убайдуллаева
|