Зарғалдоқ шафтолимдинг!)) "Севганимга аталган нома-14" IJODiston
Зарғалдоқ шафтолимдинг!))

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Бу хаётда ўзимга яраша хато ва  гунохларим  бор, биламан.  Сен билан  ўзимни бахтиёр хис қиларканман, нариги дунёда қилган гунохларим учун дўзахга тушадиган бўлсам бу ёлғон бўлса хам дунёдаги жаннатим бўлишингни сўрайман.
Мени хафа қилма, зеро бу дунёда  дилимни оғритиб турадиган хато ва гунохларим бор...



Сен яхшисан сен яхши мен майли ёмон, Сен бахтга лойиқмисан ол бахтимни ол, сенга у керакмикан, менга  балки кеч. Сен яхшисан сен аъло, мен майли гумрох, сени севишларига бўлдинг сен лойиқ, мен эса армондаман мен демак ёмон. Сен яхшисан сен доно мен эса ахмоқ.  Доно бўлиб севдирдинг, мен севган ахмоқ.
Ха сен яхшисан, сен яхши, майли мен ёмон...


Мучалингни сураганимда ит йили деб вафолик рамзи деб кушиб куйгандинг. Ундан кура ит булиб менга учраганингда ростдан вафодор булармидинг... ​


Кўзларинг юлдуз каби порлар деганларида хурсанд бўлсанг керак. Аслида юлдуз порламайди, унга қуёш нури сабаб бизга ёниб кўринади.
Хозир сенинг ёниб туришинг сабабчиси менинг мухаббат қуёшим бўлади, буни унутма))).


Инсон хақиқий севгисини учратганида ундан кўзини узиши учун катта куч керак бўлар экан. Унинг қучоғида эса соат ва кунлар хам учиб ўтиб кетиши мумкин экан..
Сен  билан ўтган хар бир тун бедор бўлса, хозир сенсиз ўтаётган хар бир куним бемордир...
Энди бошқаларга қараш учун катта куч, кимлар биландир туну кунни ўтказиш учун эса юрак керак...у эса сенда қолиб кетганку.  



Кўзларим кўрмай дейди сени, тингламай дер овозинг қулоғим, исинг энди бегона, менга атирлар яқин лек юрак не оғрир кундан кунга?..
Кўзларим кўрса ёшдан чўкарму, овозингдан кар бўларму қулоқ, лабларим тишлаб қолсам хамки, бу ахмоқ юрак дейди сени.. Аслида кўзларимни кўр қилган, қулоқни карахт қилган хам ўша, эхтимол юракмасдир, ахмоқ бўлгандир ўша, ха ўша ул бевафо ахмоғим...
Ғазаб хам эркалар бунчалар сени, ахмоғим дея яна ўртаниб, кўзларим кўрмай деру, қулоқ эшитмай деру, номинг айтмай деб тишлаб тилим, юрак дод солиб урар сен томон. Қўйиб юборсанг чопиб кетгудек, бевафо бўлса майли менга деб, йўқ деб туртиб юборса, титраб ёлворгудек у, бунчалар бедавосан сен юрак...
Кўзларимга энди сен нафратсан, қулоғим истамас бўлган куйсан, тилим айтишдан кўра тишларга қатл бўлишга тайёру.... нечун юракка  ягонасан.?......



Хиёнатинг хақида билган куним билсайдинг қанчадан қанча ниқобларни ишлатганимни...улар орасида ўзимни йўқотиб қўйишимга оз қолди.
Ха, кучлиман, матонатли, ниқобим билан ич-ичимдан титраб қақшаб турган бўлсам хам, ёлғиз қолгунча чидадим.... Ёлғиз қолиб ниқоблар ечилгач асл юзимга юзландим.
Йўқ йиғламайман!
Сенсиз бу дунёга келдим, унинг аччиқдан аччиқ захматларини ютиб яшадим, бу нохақликка хам чидайман!  Мехрсиз бир тошмидимки мехрингга гадо бўлсам, инсон кўрмай ўсганмидим сенга  қараб қолсайдим, ё кофир бандамидим сенга сажда қилсам  мен?
Мени хам шундайлигимча, хато ва гунохларим камчилик ва ютуқларим билан боримча қабул қиладиган инсонни топарман дедиму.... Мана шу жойида ниқоблар хам ёрдам бера олмаслиги, хақиқий ва сен каби ўзимга хам бевафо бўлган кўз ёшлар ўзимга қарши шашқатор бўлиб юзимни куйдира бошлади..
Рахмим келдими ўзимга?
Ишонмаяпманми ўзимга?
Майли ёшим ўтса хам, неччи ёшимда хам бўлса пешонамга ёзилганини топарман. Ахир инсон хаётида хамма нарсага учраганида нахотки биргина вафодорни топмаса? Нахотки бир умр жонга тегмай хамиша ягона бўла оладиган одамимизни топа олмасак?
Ишонмайман! -дедиму......Мана шу ерида эса томоғимни нимадир бўғизлади...
Алам?
Қайғу?
Йўқ, Тақдир! Хаётда берганингни оласан дердилар, энг асосий берганим хамиша содиқлик бўлган. Тақдирнинг ўзимикан бевафо? Инсонлардан излаганим хусн эмас, мартаба эмас, бойлиги хам эмас, вафо излардим.
Тақдирми?
Йўқ, ХАЁТ!
Хиёнатинг хақида билганимда мажрух қалбим ниқобларга суянди...Сенга бир умр суянар деганди аслида билсанг. Ўша пешонадаги излаганим, биргинам, содиқ садоқатим, вафодор севганим деганди...
Эхтимол сен хам ўша ниқобларимдан бири бўлгансан холос... 



Зарғалдоқ шафтолимдинг, мушки анбар севинчим. Севишга улгурмадим, севдиришгаку эххей.. Вафоинг қизиқтирди, ширин ширин сўзларинг, мехр таралиб турган жилмайиб қарашларинг. Кимларга алишдинг эй, мехрибон боғбонингни, менинг  қайноқ қучоғим  қирмиз берарди сенга. Зарғалдоқ шафтолимнинг янги боғбони қандай, унга берарму қирмиз ё сарғайиб қолдирар...
 Бир қучганда кетарди қалбимнинг ғуборлари, мушки табиби эди юрагу жигаримнинг.
 Энди тутар хумори  қучоғим тўлдиргани, лабимда таъми қолган зарғалдоқ шафтолимнинг.


P.S:- "Севганимга аталган нома" ижодий сахифаси аниқ бир инсонларга аталмаган, муаллиф Sayyod хаётига боғлиқ хам бўлмаган, шунчаки атрофдаги воқеалардан  илхомланиб хисланиб ёзилган номалар дея қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.


04-Авг-2011 05:15
Бўлим: IJODiston | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sevganimga atalgan noma
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Dilnoza   (04-Авг-2011 05:29)
Gap yoq sog'inga sherlarimiz biggrin

2 Dilnoza   (04-Авг-2011 05:33)
Meni xafa qilma, zero bu dunyoda dilimni og'ritib turadigan gunohlarim bor.

18 MDS   (04-Авг-2011 19:44)
sad +10

3 Dilnoza   (04-Авг-2011 05:40)
Men ozimni manashu kulib turgan niqobimni xech tashlay olmiman biggrin

4 Dilnoza   (04-Авг-2011 06:04)
Niqobli rasm zo'r chiqqan biggrin

5 .......?   (04-Авг-2011 06:29)
Ha to'g'ri inson birovni xayotini kuzatib turib o'shani xayotidan xam ilxomlanadi. Menda ko'p bunday bo'ladi.

6 feruza   (04-Авг-2011 07:42)
gap yoq oqib mazza qildim

7 Latif   (04-Авг-2011 07:58)
Vaaaay akaaaa qonatib tashabsizuuu gap yoq, bir hillaridan g'alati bolib kettim, ommaohiridgi shaftoliga voydod devordim, SAYYOD MUHABBAT OVOZI! SEVGI GENIYSI!

8 N-Gi   (04-Авг-2011 08:03)
Сайёд кутганимга арзибди. Хар пайшнба шошиб шу сахифангизга кираман. Бу сафар хам койиллатдингиз. енга хам шфтоли ёкди, менимча айнан мана шуниси узингизга якин инсонга багишланган, яъни узингизни вокеангиз, барибир сезилиб турибди.Сайёд гений кушиламан! Севги файласуфи!

9 Laylosha   (04-Авг-2011 08:14)
"Эхтимол сен хам ўша ниқобларимдан бири бўлгансан холос... " Shu joyida endi man yiglavordim...mani voqeamdek. Maniyam sevganim hozir tushunib etdimki u mani maskam bolgan.. Sayyod shu nomalarni hardoimam yozmis nega? Muhlislari kopku, manga artistlar qizumas, shunaqa yozuvlariz uchun kiraman, kopincha payshanba kunlari bolmaydi, har payshanba iloji bolsa har kuni yozing iltimos, bunaqa yozishlarni hech qaerda oqimaganman, kitoblada jonsizdek. Siz yoszangiz huddichi ozim haqimdadek ichimdan darrov tasir qilib etim junjikib ketadi, qoyil qolaman sizga aka Sayyod siz eng eng va eng a'lo ijodkorsiz, sizdek hissiyotni sezib yetkazadigani yoq! Ijodingizga omad! Ashaddiy muhlisangiz Laylo.Toshkent.Vodnik

10 Yusuf   (04-Авг-2011 08:26)
Хозир сенинг ёниб туришинг сабабчиси менинг мухаббат қуёшим бўлади, буни унутма))). Mana shuni yorvoribsiz aka hahaha
Vafodor it ham zor
lekin ohirgi shaftolisi mmmmmmm...yuragimga zirapchadek boldi akajon. Man sevgan bir oq sariqdan kelgan qizim bolard...negadir kozimga u keldi... siz buni oq sariqdan kegan qizga yozgansiz javop! Lekin akajon gap yoq sizga! Sayyod №1!!!!

11 Davidoff   (04-Авг-2011 11:23)
Sayyod rahmat!

12 Назокат   (04-Авг-2011 13:26)
Cизга койил!!! Супер манга хар доимгидек ёкти!!

13 Zuxraxon   (04-Авг-2011 14:46)
Qoyil xar doimgide ajoyib, Omad ijodizga Sardor aka!

14 Fozilbek   (04-Авг-2011 15:12)
Vay vo vawwe haqqatdan qanatvoribsiz mandayam bor; SEVGINING ERTA KECHI YUQ SEVMADIM DEMA SEVGING CHIN BULSA ENDI G'AM YEMA. ILTIJOLAR QIL ZORLAN ZORA SEVGILING SENI SEVIB QOLSA.werlardan kutamiza

15 Fozilbek   (04-Авг-2011 15:17)
Sayyod aka vawwe qanatvoribsizu gap yuqqqqqqqqqq...sayyod.comga umuman...gap yu yangililadan kutamiza. +SAyyOD+Omaddddd

16 sherzod   (04-Авг-2011 16:10)
Ажойиб мисралар. Сизга гап йук Сардор ака.

17 mishel   (04-Авг-2011 17:25)
voyy///qoyilman.GAP/YU/RAXMAT/SIZGA/SAYYOD...

19 Askar   (04-Авг-2011 23:18)
ох, юрагимм. Яна ярам тирналди...

20 Shahzod   (05-Авг-2011 02:52)
Zarg'ardoq shaftolimding,Mushki ambar sevinchim ---> chiroyli misralar !!!

21 pink   (05-Авг-2011 03:55)
mani borim, popoli

22 Lina   (05-Авг-2011 14:22)
gap yo"

23 murodDJjon   (05-Авг-2011 14:31)
qoyile

24 Adiba   (05-Авг-2011 18:06)
Sardor aka gap yo zor omadizi bersin

25 STUDENTKA   (06-Авг-2011 11:29)
Кўзларинг юлдуз каби порлар
деганларида хурсанд бўлсанг
керак. Аслида юлдуз
порламайди, унга қуёш нури
сабаб бизга ёниб кўринади.
Хозир сенинг ёниб туришинг
сабабчиси менинг мухаббат
қуёшим бўлади, буни унутма))).
daaahwat))))))))

26 STUDENTKA   (06-Авг-2011 11:32)
Инсон хақиқий севгисини
учратганида ундан кўзини
узиши учун катта куч керак
бўлар экан. Унинг қучоғида
эса соат ва кунлар хам учиб
ўтиб кетиши мумкин экан..
)))))))) bu so'zlar juudayam mawhur bo'p ketiwi aniq

27 mts   (06-Авг-2011 16:13)
Мучалингни сураганимда ит йили деб вафолик рамзи деб кушиб куйгандинг. Ундан кура ит булиб менга учраганингда ростдан вафодор булармидинг... ​ манга шу жумлалар жуда ёкди каердан топасиз бунака шапларни рахматай

28 maxfuza   (10-Авг-2011 00:45)
yurakni o'rtaydigan misralar!

29 ibrat   (10-Авг-2011 21:47)
Кўзларимга энди сен нафратсан, қулоғим истамас бўлган куйсан, тилим айтишдан кўра тишларга қатл бўлишга тайёру.... нечун юракка ягонасан.?...GAP YUQ MAN XAR DOIM NOMALARNI UQISH UCHUN KIRAMAN BU SAYTGA AJOYIB XAMMASI

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 35
Мехмонлар: 35
Рўйхатдагилардан: 0