Бош сахифа » 2011 » Апрель » 28 » Ойим буни айтмаган экан... Севганимга аталган нома - 6
06:30
Ойим буни айтмаган экан... Севганимга аталган нома - 6

Кечир мени, сева олмадим. Қучоғимда алқаб эритиб..

Кечир мени оғринган юрак, кечир мени рости хақ севган.

Хеч ким сендек сева олмаган, сендек менга қараб турмаган. Сендек сўзсиз қалбимни тирнаб, уялтириб бошим эгмаган...

Кўнглим тошмас аслида билсанг, ўз ўзимга у бир бевафо, танлаганим суймайди юзсиз, интилади бевафоларга.

Ўз жисмимга беркинган юрак, билсанг доим оғриб яшайди. У хам ўксик мухаббатини, хануз эслаб-эслаб туради.

Бирдек инсон эканмиз қара.

Сенинг юрагинг хам сенга бевафо. Бўлмаганда бунчалар бебурд, мени танлаб қийналармиди?

Кечир энди, кечирақолгин, ўз қалбингдан итқитақолгин,  кетгин дея тилингдан эмас, қалб тўридан қувиб  юборгин.

Қийнамагин мени хам бошқа, тушунаман бу дардни мен хам, ёлвораман бошқа ўкинма,  мунгли нигохингла мени тиғлама...   

Кечир мени айта олмадим, севгим дея қувноқ шодланиб, ўз бағримга боса олмадим, юрак зарбларини тинглай олмасдан..

Ишон, сендек хеч ким кутмаган, исмимни хам мисоли куйдек,  эркалабгина  чақирмаган хам.

Кечир мени адашган севги, сўқир мухаббатнинг мажрух юраги...

Ишқинг лаъли бўламан девдим,

            афсус...

                           кўзларингда ёш бўлиб қолдим...

 


Аслида инсонлар бевафо эмас. Инсонларга туйғулар бевафо бўларкан...

На самом деле не люди предатели, а чувства людям не верны.


 

 Болалигимда ойим юрагингни қўлингга олиб боргандек ишқни тақдим этгин дегандилар. Катта бўлиб хамиша юрагимни шундай тутганча топширардим. Гохида титрардим, гохи қўрқмасдим, негадир кўпинча маъс қолардим.

Гохи ердан қоқиб-суқиб олардим, гохи оловини шошиб ўчириб, гохи музлаганда базўр илитиб, юрагимни яна кўтариб юрардим...

Энг қийини яраланганда қонларини тўхтатолмасдим, кейин эса чандиқларини бошқалардан яширолмасдим....

Сени учратганимда қанча гапирсам,  шунча қўрқдим. Бу гапларнинг сийқаси чиққан, ишонармикан деб. Кечалари, ишонсанг сўзлар танлардим, ўзимга ўқитиб тайёрланардим.

Охири ойимнинг сўзларини эсладим. Сўнгги ният билан юрагимни бу сафар қўлимда авайлаб хам эмас,  титраб хам эмас, ховучлаб бордим.

Юрагимни олмадинг-а....

 

Болалигимда  куйган, кир босган, ямоқ-ясоқ ва хеч кимга керак бўлмай қолган  юракни нима қилишни ойим айтмаган экан...



Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 10917 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 29
1 Niso   (28-Апр-2011 06:48) [Материал]
Uxlamas ekandizda, Sayyod. Raxmat muxlislaringiz uchun tinmay xizmat qilayotganingiz uchun. Yurak haqdagi satrlaringiz juda ta'sirli. Ilhom kechasi kelarkanda sizga.

2 feruza   (28-Апр-2011 07:55) [Материал]
Gap yoq Sayyod!!Qoyilman siz zor ijodkorsiz.Faqat ishlarizga omad.

3 Milashka   (28-Апр-2011 08:23) [Материал]
dunyoni larzaga solgan bunolar
qularkan albatta kelganda kuni
tukilib nuraydi naqshinkor devor
tutib qololmaydi hech bir kuch uni
men esa qurqaman, qurqaman goho
savolga tutaman suratingizni
hech narsa boqiymas ekan dunyoda
yuqotib quysamchi bir kuni sizni

4 Zuhra   (28-Апр-2011 09:07) [Материал]
Inson aslida tuyg'ularga bebafolik qilarkan. Kimgadir intilib yawisiz u bowqaga intilib yawirkan. Bebafo hayotdan haqiqatni qidiriw... Afsus hayoti o'zi bebafoku... Nega insonlar bebafo hayotdan haqiqatni qidirwadi? NEGA???

5 Nozik   (28-Апр-2011 10:33) [Материал]
Sardor ijodkorligza suzim ojiz, insonni yuragini junbushga keltiradigan qalbini larzaga soladigan hatto yig'latadigan suzlar, juda tasirlandim juda. bir qushiq bor edi oxirida shu suzla men uchun judayam qadrli KO'ZLARIMNI YUMDIM SENI KURMOQLIK UCHUN.

6 Zuxraxon   (28-Апр-2011 11:54) [Материал]
Ta`riflashga til ojiz Sardor aka ijodizga omad.

7 Kamola   (28-Апр-2011 12:08) [Материал]
Sayyoe rahmat kottakon!

8 menmen   (28-Апр-2011 13:11) [Материал]
hayotda ko'p o'ylayman nima uchun bunchalik xammasi chigal eng yomoni javobini bilaman sinov chidashim kerak yo'qotaydigan xech narsa yo'qku OLLOHIM chaqirmaysanmi oldinga? xammaga kerak insonlar senga xam keragu kerakmasi senga xam kerakmasmi? kuchli deb o'ylashadi meni judayam kuchli ketishga yo'l qo'ymaydi onam nolasi murdam tepasida turgan onam nolasini tasavvur eta olmayman yaxshiyam ko'rmaysizlar meni odamlar kimligimni bilmaysizlar odamlar ojizligim sezmaysizlar odamlar dardlarimni aytolmasdim odamlar

9 Dilnoza   (28-Апр-2011 13:19) [Материал]
Sayyod kirib o'qib boshlimanu tugatib yana boshiga shoshaman doim bir necha marta o'qiyman sizga omad

10 sevda   (28-Апр-2011 15:49) [Материал]
Ишон, сендек хеч ким кутмаган, исмимни хам мисоли куйдек, эркалабгина чақирмаган хам.

Кечир мени адашган севги, сўқир мухаббатнинг мажрух юраги...

Ишқинг лаъли бўламан девдим,

афсус...

кўзларингда ёш бўлиб қолдим... judayam tasirli


11 Frank   (28-Апр-2011 17:22) [Материал]
Okam bulani o'ziz yozganmisiz?

12 asalim   (28-Апр-2011 18:12) [Материал]
Tasanolar bo'lsin hardoimgede tasirli ijodizga omad.

13 sitork@   (28-Апр-2011 19:16) [Материал]
Sayyod judayam ta'sirli 4iqibdi. Iwlarizda omadi! Oqarganda so4lar eslaymiz, Sarhuw bahor,kuz ötganini. Kimlarnidir rad etganmiz biz, Kimlar bizni rad etganini....

14 Zafar   (28-Апр-2011 21:39) [Материал]
Man bu ijod mahsulizzi bowqa saytta ko'rdim buni o'ziz yozdizmi Sayyod
Ответ: Интернет оламида Сайёдни нафақат ижод намуналари балки бу сайтдан барча материалларни нуқта вергулгача бошқа сайтлар ўғирлаши сир эмас.
Сайёд хамиша оригинал ва биринчи.
Бек.

17 Dilnoza   (30-Апр-2011 15:05) [Материал]
Zafar bu saytda Sayyod xammasini o'zi tayyorlaydi o'zi yozadi agar uni yaxshi bilganizda bunisini xam bilgan bo'lardiz. Boshqa saytlarga o'xshab o'g'irlamaydi. Sayyod borki ular xam bor Sayyod borki undan o'g'irlashadi ko'chirib olish qiyinmasda o'zini kallasi yo'q ishlamaydi

15 Zafar   (28-Апр-2011 21:54) [Материал]
MAn bu ijod mahsulini bowqa sayttayam o'qidim bu o'zi kimga tegiwli?
Ответ: Интернет оламида Сайёдни нафақат ижод намуналари балки бу сайтдан барча материалларни нуқта вергулгача бошқа сайтлар ўғирлаши сир эмас.
Сайёд хамиша оригинал ва биринчи.
Бек.

16 Gul   (29-Апр-2011 18:52) [Материал]
juda ajoyib rahmat!

18 CharoS...2212   (30-Апр-2011 18:33) [Материал]
SAYYOD OMOD ZO'R MANI YEG'LATDIZ. . .

19 Prinss_MZ   (02-Май-2011 19:36) [Материал]
Sayyod qoyil shunday yozganki kimnidir hayotiga uxshash, masalan birinchi yozgan sevgi nomasi meni hayotimga juda uxshash, men uz sevgan qizimga erishdim , lek undan mehrni uncha tushunmadim, lek meni sevganni mehri boshqacha edi afsus endi meni kechirsin

20 NEFRIT   (05-Май-2011 15:55) [Материал]
AJOYIB

21 NEFRIT   (05-Май-2011 15:56) [Материал]
AJOYIB

22 САИД АМИР   (06-Май-2011 19:00) [Материал]
Хайр демай кетган менинг армон гулум
Кай кунгилу кай бир дилда сарсон гулим
Кечир мени адашган бир севгим кечир
Ишк богида сенсиз колдим хайрон гулим

Ишонмадим уз ишкимга уз кунглимга
Боглар барпо этолмадим уз гулимга
Кечир мени инграган бир севгим кечир
Ханжар уриб куйдим узим уз дилимга

Кукка килсам нолам юлдузларга етмас
Ерда колган захлар юрагимдан кетмас
Кечир мени титраган бир севгим кечир
Юрагимда сендан колган армон битмас

Уксик уксик термуламан шаббодага
Куз ёшларим ухшаб кетар фавворага
Кечир мени йиглаган бир севгим кечир
Ачинмагин энди мендек девонага

Оймомонинг шафаки хам ёкар жисмим
Сузлама куй энди менинг жонсиз исмим
Кечир мени излама куй севгим кечир
Излаб колдим уз узимдан узим аслим.


23 Malvina   (27-Авг-2011 19:51) [Материал]
TasAnnO

24 zilola   (22-Фев-2012 21:36) [Материал]
ПРОСТА КЛАСС МНЕ ПОНРАВИЛЬСЯ ПРО СЕРДЦЕ ВАМ ЖЕЛАЮ СЧАСТЬЯ И ЗДОРОВЬЯ САЙЁД Я ВАШЕ НОВЫЙ ПОКЛОННИСЯ

25 SAYKA   (06-Май-2012 20:49) [Материал]
ZUR

26 Gulsum   (03-Июл-2012 10:38) [Материал]
йигидан тохтатолсам к,аниди узинни, манхам ёлгиз, жавобсиз хисларим, кишанланган к,олларим бн жовдирайман, дардимни хис этиб козингни индамай юмсанг мен нимахам к,илолардим....айт?

27 MAFTUNA   (17-Авг-2012 19:21) [Материал]
RAHMAT JUDAYAM TASIRCHAN cry

28 Uzbechka   (08-Фев-2013 01:27) [Материал]
Sayyod sizni yana ham kuchliroq XURMAT qila bowlayapman!...
Qoil sizga! victory

29 An0k   (07-Ноя-2013 21:36) [Материал]
Juda-juda z0r ekan =)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!