Бош сахифа » 2011 » Апрель » 14 » Менга бўлган хар бир ишқдан сени ясаб олсайдим...
02:26
Менга бўлган хар бир ишқдан сени ясаб олсайдим...
 Бизни севар деб хурсанд эдик, аслида биз ошиқ экан. Бизни суяр дердик аслида биз куяр бўлдик. Бизга боқар деб кутгандик, бошқасига чопар бўлди. Омад бизда деб алдандик, ёрнинг ёрида экан, у ўйлаган ғамлари биз тарафда  яшар экан.

Бизни ўйлар деб кутардик, нажотга ишонч қилиб, унинг эса билсам агар умидлари бошқа экан. Ёр-ёр тагинда уялгани сохта экан, ўз уйидан кетар бўлиб кўз ёшлари ёлғон экан.  

 



Кел янги тил ихтиро
қиламиз. У иккимизники бўлади фақат! Номи тушуниш бўлади, шеваси эса мехр. Натижаси нима бўлса розиман!

 



Сен оддий бир ўйлаб топилган хикоясан холос.

Ва бу фақатгина сенинг айбинг. Чунки сен бўлмасанг, мен бу хикояни ўйлаб топармидим...

 Ты придуманная история, и это твоя вина. Не будь ты я бы тебя не придумал.




Қучоғимнинг кучидан юрак зарбин тинглар эдинг, киприкларим китиғидан қовоқларинг очолмасдинг. Вақт унутиб соатлаб кўзларимда яшар эдинг,  тишлар билан алвон рангга лабларимни бўяр эдинг.

Шифокор бўл, юракларни давола, йиллар тингла юракларни у зарбани тинглармисан?  Пардозчи бўл, қанча чизма у кўзларга ўхшармикан? Қонатгин тишлаб лабларни....у мазани сезармисан?




  Я буду тем человеком перед которым ты откроешь всю свою сущность, и при этом тебе стыдно не будет!




Шодлигимда учратиб, севинчимга бўлган шайдо, бахтсизлигим ёқмадими? Бошингдан сочган зарларимда чўкмадингу.. кўзларимга тўлган ёш сени чўктирар бўлдими? Кет, кетақол мен энди ул  гуллаган боғ эмас, энди сен яшай олмас ташландиқ бир ботқоқ бўлдим...

Йўқ, аслида..

Куни келиб ўз бағрида очилган нилуфарин кутар бўлдим..




Оққан сувни изламаслар, сингиб кетган бўлади. Бошқа боғни айни дамда суғориб турган бўлади. Қадрин билмаган сув асли бир жойда балчиқ бўлур... кечир, бошқа боққа оқар сув бўлдим.

 



Биласанми, мухаббатда турфа онлар бўлади. Бари бир сўз билан севги бўлгани билан, ишқнинг илк нишин ўзингда сезган чоғинг бунча тотли, бунча латиф бунча сармаст бўларсан. Бир-бирингга жуда қизиқ, кунлар номи у, соат онлар номи хам у. Кўчада хамманинг номи, юлдузлар, хуш ифорлар барин номи фақат у. Кейин эса  ...

Йўқ, шу онда тўхтасин вақт. Тўхтасин олам. Яшайлик хамиша фақат мана шу илк онларида. Мухаббатнинг энг азизи, энг мазаси ва энг жони бу ишқнинг илк нишидир.

Сен менга хамиша энг азиз ва энг мазали, мен эса сенинг жонинг бўлай, илк нишинг!

 



Истайсанми? Ол! Хохлайсанми? Ет! Ғурурни эса чўнтагингга солиб қўй, ундан бой хам бўлиб кетмайсан, бахтли хам бўлмайсан! Сенда атиги бир имконият бор, бошқа бу хаёт сенга қайта берилмайди!

Хочется? Бери! Желаешь? Лови! А гордость засунь в карман! От него не разбогатеешь да и счастливым не станешь! У тебя один шанс, следующего мира у тебя не будет!




Атрофимда одамлар кўп, дўстлар етарли деб ўйлайсан а? Тўғри, хамма бор, лекин мен  сени кутаман-ку...  

Тебе кажется, что я со всеми, да? Ну, да так оно и есть. Но жду-то я только тебя!

 


  

Мухаббат бу ўз истагингга қарши  бировнинг хаёти билан яшашга ундайдиган касаллик экан холос.  Ўз хаётинг билан хайрлашиб ўзингни унинг умрига бахшида қиласан. Натижада эса, на ўзингники билан ва на уникида қоласан...

 Любовь паразитарная болезнь, которая заставляет жить жизнью другого человека против своей воли!




Менга айтар хар овоздан сени тинглаб турсаммиди...

Тақдир хандон отганига доим хайрон қолгим келар, севар мени бунча кўплар, нечун сенмас дегим келар. Бир ёзганин сендан билсам, бир қучганин сендан кўрсам, бир айтганин сендан тинглаб, бир юракка махбус бўлсам...

Севган кўпдир, ўзим хайрон, менинг кўнглим сенла вайрон, улар кўпдир сен ягона, орзуингда эса бир...  мен бегона...

Ёзганларни номларини сенинг билан ўзгартирсам, айтганларин лабларидан сенинг болинг ичсаммиди, қучганларин қулоғига номинг айтиб тинсам эди, фақат сени юрагимга махбус қилиб қўйсам эди...

         Менга бўлган хар бир ишқдан сени ясаб олсаммиди...

 


(c)  Sayyod

 

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 11802 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 51
1 8791   (14-Апр-2011 02:41) [Материал]
ex, bu yozganlarizga nima demoqchi bo'lganiz faqat o'zizga ayon, bir qaraganda oddiy gapday tuyulsa ham, lekin hamma ham mag'zini chaqolmaydi o'zizdan boshqa,

18 ShShSh   (14-Апр-2011 15:06) [Материал]
Sevganizda bilardiz nima dimoqchi bo`ganlarini, keyin oddiy gap bo`lsa nega tushunmadiz??? surprised

29 Farruhbey   (14-Апр-2011 23:36) [Материал]
sevgiga ishongan inson buni mag'zini chaqadi... sevgiga ishongan inson sevib-sevilish bahtiga erishadi... bemalol aytaman sevgi borligi haqiqat....

2 Yulduz   (14-Апр-2011 03:02) [Материал]
sevgi haqida uzluksiz chiroyli gaplar yoziw mumkin lekin, man umuman iwonmiman sevgiga........bilmadim nimaga

3 Милявская понимаешьли.   (14-Апр-2011 03:03) [Материал]
Блестящие слова! Особенно концовка! ""Менга бўлган хар бир ишқдан сени ясаб олсаммиди..."" Это нечто! Сайёд супер!

8791 видать вы еще не любили потому и не понимаете, тут просто мысли и слова про любовь. Проект такой, письма любимому человеку, Сайёд не одному человеку пишет, это просто творчество, когда влюбитесь заходите сюда и все поймете.


4 alp jamol   (14-Апр-2011 06:08) [Материал]
ey sevgi bu tuygacha bolgan narsa tuydam keyin hammasi GAME OVER

30 Farruhbey   (14-Апр-2011 23:39) [Материал]
alp jamol yaxshi niyatda sevdizmi?? ohirgacha harakat qiling... sevgi so'nggi nafasgacha bo'ladi.. to'g'rimi do'stlar???

5 kudrat   (14-Апр-2011 09:36) [Материал]
O'o'o'o'o' ofarin tasanno qoyil bo'lar ekanku.guruchdanam salat tayorlasa aa______labbe

6 Pearl   (14-Апр-2011 10:06) [Материал]
Превосходно...

7 Milashka   (14-Апр-2011 11:09) [Материал]
zur ijodiyzga omad

8 Назокат   (14-Апр-2011 11:33) [Материал]
МАНГА ЖУДАЯМ ЁКДИ!!!СУПЕР!!!

9 shaxnoza   (14-Апр-2011 11:48) [Материал]
man xayrataman bu insoning qalbidagi so'zlar iltijolar va eng toza tuyg'ulardan yaralgan takrorlanmas so'zlar sardor sizda istedot bor va boshingidan xar xil kunlar o'tkani seziladi shuning uchunam odamni tushinish xisi sizda kuchli bu mani fikrim .

10 Dilnoza   (14-Апр-2011 12:07) [Материал]
Nima uchun chin sevgi xech qachan birga emas yoki bir tomonlama bo'lib qoladi OLLOH qilgan sinovidan eng og'iri yashab kelgan umring xam boshdan oyoq o'zgaradi

11 shaxsiy fikr   (14-Апр-2011 12:39) [Материал]
Шунчалик сўз бойлигиз кўпки, битта севги сўзини канча кирраларини таъсирчанг килиб очиб берибсиз. Молодец!

12 Zuxraxon   (14-Апр-2011 12:56) [Материал]
Zo`r judayam chiroyli sevgini azobini xam quvonchli onlarini xam bu darajada chiroyli qilib yoritib berish xammani xam qo`lidan kemidi bunday yozish. Sardor aka ijodizga omad raxmat sizga.

13 Yulduz   (14-Апр-2011 13:26) [Материал]
men sizni sevaman

31 Farruhbey   (14-Апр-2011 23:41) [Материал]
men ham sizzi sevaman(hazil) ilohim bahtli bo'ling!!!

14 Yulduz   (14-Апр-2011 13:27) [Материал]
Мухаббат бу ўз истагингга қарши бировнинг хаёти билан яшашга ундайдиган касаллик экан холос. Ўз хаётинг билан хайрлашиб ўзингни унинг умрига бахшида қиласан. Натижада эса, на ўзингники билан ва на уникида қоласан...

15 Yulduz   (14-Апр-2011 13:28) [Материал]
Истайсанми? Ол! Хохлайсанми? Ет! Ғурурни эса чўнтагингга солиб қўй, ундан бой хам бўлиб кетмайсан, бахтли хам бўлмайсан! Сенда атиги бир имконият бор, бошқа бу хаёт сенга қайта берилмайди!

16 Shеr   (14-Апр-2011 14:54) [Материал]
Zo'r

17 ShShSh   (14-Апр-2011 15:04) [Материал]
Odamla uchun zo`r yoki chunmadim yoki yomon deb aytish juda onson.Balki kimlar uchundir, bu oddiy so`zlardir. Zar qadriga zargar yetadi deyishganidek, bu so`zlarni qadriga sevgan odam yetadi. heart Juda bir boshqacha usulda, yani tushunarliy tilda yozilgan))) up Sevgingizni o`z vaqtida izhor qiling va qadrlang. Hammaga abadiy sevgi Sayyodga esa ijodiy o`sishni tilab qolaman hands

19 shaxnoza   (14-Апр-2011 15:58) [Материал]
mani so'zlarim qaniiiiiiiiiiiiii

20 galacticos_90   (14-Апр-2011 16:56) [Материал]
sevgi bu bo'magan narsa

21 8791   (14-Апр-2011 18:54) [Материал]
bitta man ekanimda tushunmagan, ha mayli..agar hikoyada yashirin nimadir bo'lmasa, u hikoya bir o'ylantiradigan bo'lmaydi, xo'sh mayli man tushunmaganlarimni sizlardan so'rayman, kim tushungan bo'lsa javob bersin:
1.Сен оддий бир ўйлаб топилган хикоясан холос.

Ва бу фақатгина сенинг айбинг. Чунки сен бўлмасанг, мен бу хикояни ўйлаб топармидим...

2.Куни келиб ўз бағрида очилган Нилуфарин кутар бўлдим..
3.Менга бўлган хар бир ишқдан сени ясаб олсаммиди...
..ana shu jumlalarga aqlim yetmadi, shu uchun ham yozgandimki Sayyod bu yozganlarida nima bo'lmoqchi ekanliklari faqat o'zlariga ayon deb, muxlislar taxlil qilsayam baribir Sayyod o'ylagan narsa bo'lmaydi bu


22 STUDENTKA   (14-Апр-2011 19:30) [Материал]
Кел янги тил ихтиро қиламиз. У иккимизники бўлади фақат! Номи тушуниш бўлади, шеваси эса мехр. Натижаси нима бўлса розиман!
bu so'zlar oddiy bo'lgani uchun ham insonlar qalbi tub tubigacha kiradi, Sayyod ijodizga omad!!!! va kottakon Rahmat

23 sevda   (14-Апр-2011 19:38) [Материал]
menga bo'lgan har bir ishqdan seni yasab olsam edi. judayam tasirli sarlavhani o'zidan ko'zlarimga yosh keldi davomini o'qib......................! no comment just super

24 karima   (14-Апр-2011 20:11) [Материал]
Қучоғимнинг кучидан юрак зарбин тинглар эдинг, киприкларим китиғидан қовоқларинг очолмасдинг. Вақт унутиб соатлаб кўзларимда яшар эдинг, тишлар билан алвон рангга лабларимни бўяр эдинг.

Шифокор бўл, юракларни давола, йиллар тингла юракларни у зарбани тинглармисан? Пардозчи бўл, қанча чизма у кўзларга ўхшармикан? Қонатгин тишлаб лабларни....у мазани сезармисан? жуда интимний булмаганми? нима таргиб килиняпти? мен тулик тушундим. сохам шунака, аммо жанр масаласига келсак...

Ответ: нома ва хат жанри)) Хеч қандай шеър ва бошқа жанрларга даъвогарлиги йўқ, оддий нома!
"Севганимга аталган нома" дейилганку.
Бек

25 shaxnoza   (14-Апр-2011 20:14) [Материал]
MENGA BO'LGAN XAR BIR ISHQDAN SENI YASAP OLSAYDIM QANIYDI ROSTANAM SHUNAQA BO'LSA MANA SHU SO'ZLANI O'QISH UCHUNAM SHU SAXIFAGA BUGUN KUN DAVIMIDA QAYTA QAYTA KIRDIM QALBIMDAGI XIJRONLAR YUVILIP KETSIN DUO QILING AZIZLAR XAR INSON BAXTLI BO'LSIN

26 Farzona   (14-Апр-2011 20:16) [Материал]
Sayyod aka she'rlar bitiklar manga judayam yoqdi ayniqsa фақат сени юрагимга махбус қилиб қўйсам эди...
Менга бўлган хар бир ишқдан сени ясаб олсаммиди... shu misrasi mani yuragimdan joy oldi bularni har birida ma'no bor ijodizga ulkan omadlar

27 karima   (14-Апр-2011 20:18) [Материал]
Севган кўпдир, ўзим хайрон, менинг кўнглим сенла вайрон, улар кўпдир сен ягона, орзуингда эса бир... мен бегона... бу жумлаларни ута бетакрор, дилбар, нозик туйгунинг оддий аммо чиройли ва ширин ифодаси

28 guljahon   (14-Апр-2011 21:34) [Материал]
shu so'zlarni kimnidir blogida o'qigan edim lekin o'zbekchaga unchalik ma'no chiqmaskan.
Ответ: Бўлиши мумкин эмас, бу Sayyodнинг сўзларим. Балки одноклассники ва моймиридаги статусларида ўқигандирсиз.

Бек


32 Farruhbey   (14-Апр-2011 23:42) [Материал]
Sevgiga ishoning bahtli bo'lasiz!!!

33 feruza   (15-Апр-2011 00:24) [Материал]
слов нет одни эмоции супер

34 Shakhina   (15-Апр-2011 00:30) [Материал]
Sevgi-bu bor narsa. U hammaga ham nasib qilmaydi. Lekin nimagadir men uchun sevgi bu vaxtinchalik. Chunki inson hayotida vafaqat oldinga intilishi kerak. Sevib qoldim deb bir chedda qotib qolish yaxshimas. Sevgi bu utib ketadigan xissiyot, keyinchalik undan ham muhimroq, zarrurroq uylaydigan Haqiqiy hayot boshlanadi.
Mana men turmushga chiqqanman, yoshim hali 22 ka tulgani yuq. Men ham sevganman, bunaqalar kup bugandi menga. Lekin hammasi utub ketdi, unutilib buldi. Endi Man uchcun eng aziz va qadrli bugan inson bu mani ERIM.
Shuning uchun SAYYOD faqat oldinga OLG'A :). Hali eng baxtli kunlariz oldinda! (uzur man uzbekchani uncha yaxshi bilmiymande)

This is not a fairy Tale
To make wishes come true
This is not a fairy Tale
It's just a dream of you

This is not a fairy Tale
Or book with endless page
This is not a fairy Tale
And not a golden cage

This is not a fairy Tale
Where you can walk to moon
This is not a fairy Tale
Where good things come so soon.


35 LUTFULLO   (15-Апр-2011 01:01) [Материал]
Manimcha, barcha asarlarni kitob holiga keltirish kere, balki chiq bo'gandir, mani habarim yo'dir. Judayam ta'sirli, ilhom qaysi payt kelarkin bulani yozishchun.

36 feryza lukito   (16-Апр-2011 00:08) [Материал]
ura men uzbekistonda man. sardor aka super. kimnidir sevganiz aniq va u juda bahtli dir.

37 8791   (16-Апр-2011 16:44) [Материал]
N-Gi, raxmat, e sizlar ko'p minus qo'yavermanglar xo'pmi,agar man gapirmasam hammalaringiz zo'r, gap yo'q deyishdan nari o'tmaysizlar, nima sizlarda adabiyot darsi o'tilmaganmi? she'rmi u hikoyami tahlil qilish kerak, Cho'lponnimi yo Abdulla Qodiriynimi asarlarini o'qib zo'r zo'r deb ketavermaymizku, nechchi yillar davomida taxlil qilinadi kerak bo'lsa, man ham Sayyodni gaplarini taxlil qilishga o'rgatmoqchiman, chunki Sayyodda aniq talant bor, shoir sifatida judayam qadrlayman, chunki man bu saytga 2 yil oldin kirganimda faqat hikoyalarini o'qib yoqtirganman shu saytni, shu uchun man taxlil qilishga undasam odamlarni minus qo'yavermanglar, baribir bundan jaxlim chiqmaydi, N-Gi ni taxlil qilganlari yoqdi, hammasiyam oyday ravshan emas lekin, o'ziz aytganizdan chuqur falsafa yotibdi, yana oddiy deysiz, bilaman bu muxlislar tushunsa ham tushunmasa ham Sayyodni bitta gaplarini olib barakalla Sayyod deb turadi, albatta hamma emas, .....shunday taxlillarni kutgandim, o'zim taxlil qilishga uncha yo'qmanu...ha o'ziyam hamma aytibdi sevmagansan, balo battar deb, nima bir she'rni taxlil qilish sevmaganlikka kiradimi, muxabbatni tushunchasi cheksiz deb aytishadiku,

38 Asror   (18-Апр-2011 16:00) [Материал]
sherga gap yo'q.

39 asalim   (19-Апр-2011 15:25) [Материал]
sher judayam tasirli manga judayam yoqdi Sevgi bu birbirini tushinish birbiriga ishonish yahshi yomon kunida yonida bo'la olish arzimagan narsalarni dib ajralib ketish bu ahmoqlik Sevgi bu ulug' narsadib bilaman hammagayam nasib qilurmidi hozirgi bolla umuman sevgini qadriga yetishmidi

40 shohrux   (05-Июл-2011 18:49) [Материал]
oka qoyil qoldim talantizga gap yöq. Bu dartli sözlami yoki xavasmi bilolmadim lekin siz b.n taniwsam özimi eng omadli inson deb bilardim manga sizi maslaxatiz k.k oka...

41 Lina   (05-Авг-2011 14:59) [Материал]
zo'r

42 Malvina   (26-Авг-2011 16:36) [Материал]
Wu sözlani Sayyod yozganlariga iwoniw qiyin,ammo tuwuniw esa rohatbaxw...

43 Malvina   (26-Авг-2011 16:54) [Материал]
Sayyod haqiqiy talant egasila. . .
Yana qancha qirralariz bor Sayyod.
Kitob qisez judayam zör bölardi. . .
Har bitta xattoki vergullaridayam falsafa,sevgi satrlarila,hayollari yawirin. . .

44 GulBahor   (27-Дек-2011 20:12) [Материал]
Salom Sayyod sizga bir iltimos bor mumkinmi mana wu sahifa u4un mavzular jo'natiw sizga va qanday qilib? javob u4un THANKS smile

45 S.W.A.T   (05-Мар-2012 09:45) [Материал]
Omad Sayyod

46 Zoxid   (05-Мар-2012 09:45) [Материал]
omad sayyod

47 iko   (31-Май-2012 17:03) [Материал]
ребято как можна на этом сайту зарегистрироваться! чтобы я тоже мог писать стихи

48 iko   (31-Май-2012 17:04) [Материал]
whistling

49 BeLLa   (05-Июл-2012 21:44) [Материал]
hm tak pechalno

50 Behzod   (27-Авг-2013 16:50) [Материал]
oka shu monologizga sher yozgandim .manga juda yoqgandi bugun odnoklassnikiga sherni qo'ydim ...eshtib ko'rin yoqadi degan umiddaman

BY-menga bo'lgan har bir ishqdan seni yasab olsaydim....
yoqadi degan umiddaman

51 munisa   (01-Авг-2014 18:38) [Материал]
up

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!