Бугун 27 июнь - Матбуот ва ОАВ ходимлари куни. Мен чин кўнгилдан хурмат қилган бу соханинг асл ва хаққоний мохирларини бугун табриклайман, ва улар учун Каниза билан хамкорликда амалга оширган совғамизни расмий тақдимотини ўтказиб, бу совға хақида барча маълумотларни видеофактлар билан тақдим этамиз!
Журналистика оламида тентирашни бошлаган захотим, нима учун шу сохага аталган қўшиқ хеч бўлмаган?- деган савол мени ажаблантирарди. Бу хақида журналистлардан айримларига айтиб таклиф хам киритгандим. Диктофонга шунчаки ғоя сифатида куйлаб қўйган нақорот ва мусиқаси халиям турибди))
Лекин бу тақдим этиладиган тайёр кўринишидан анчагина фарқ қилди. Сабаби, мутлақ нейтрал ва журналистика сохасини барча намоёнланишини кўрсатиш керак эди, шунинг учун хам мадхия тарзида бўлди.
Клипда хам шундай нейтраллик ва журналистик сохасининг кўринишларини намоёнлашни инобатга олган холда, тв, радио, редакция ва интернет журналистикасини сюжетсиз, оддий тарзда тақдим этишга қарор қилдим.
Июнь ойида режани амалга оширишга киришганимиз учун, вақт оз, кунлар тунларга уланиб кетаверди.
Бу вақтда, хабар топганлар, нима учун Каниза бу қўшиқни куйлаши керак?-деган савол билан хам мурожаат қилишди.
Сабаби икта! Асосийси: Машхур, таниқли ва рейтинги баланд хонанда билан бу ғояни амалга оширишдаги шахсан ўзимнинг мехнатим, ўзимга бўлган синов енгил бўлиб қоларди.
Мен эса мураккабликни хуш кўраман, кейин кимнидир машхурлиги ортидан ижод намунамни енгил етказишни хушламайман. Бошқа тарафдан нима учун Каниза эмас? Барибир кимдир куйлаши керакку, фақат рейтинги баландлар бўлиши шартми?
Иккинчи сабаби эса омадли: унинг продюсери шу фикримни баён этаётган пайтим ўша ерда бўлгани.
Очиқ гап!
Вазифа қанчалик қийинроқ бўлса, натижаси хам шунчалик қадрлироқ бўлади. Мана шу тарафи ўзимга ёқди ва Канизанинг продюсери таклиф киритганида, "А нима учун Каниза бўлмаслиги керак?” деган саволни ўзимга бердим.
Канизанинг шоу-бизнесда ўрни, номи бор. Ва бу мадхиянинг унга асосий бўлган ютуғи: керакли қиррасини оча олди.
Каниза юқори пардаларда бемалол куйлай олар экан. Қуйида қўшиқ ёзилиш тарихи видеосида илк куйланган черновик авжини бирмунча юқори пардада куйлаган турини эшитиб, бахо беришингиз хам мумкин бўлади.
Бугунги кунда журналистлар уни танқид нишонига олмаган пайти айни муддао, халиги "Хис эт хароратимни” қўшиғи "айланаётган” пайти бўлганида, аниқ журналистларга пахта қўйяпти-деган гап хам чиқармиди.))
Тан олиш керак, буни ижодий жамоа хам кўрди, Канизани ишга бўлган муносабати жуда мехнаткаш. Керак бўлса ухламай, хаттоки овқатланмай хам ишлаганини студиядагилар кўришди.
Қўшиқ тайёр бўлгач, уни сайтимда премьера қилмадим ва аввало бошқа, барча журналистларга тарқатишни тавсия қилдим. Сабаби, ЖУРНАЛИСТЛАРГА бу совға эканлигини билишсин дедим. Яширмайман, журналист эмасман, шунчаки шу сохада ўралашиб қолдиму, ёққан хоббиим аксарият одамларга манзур келди, тан олиндим, тақдирланмоқдаман, маълум миқдордаги аудитория бўлса хам назарига тушдим. Барибир сайтни кўпроқ шахсий ижодий сахифа сифатида хис этаман.
Журналистика сохасида озми кўпми, расмийми, ё норасмий фаолият юритаётган эканман, бу сохага кучли хурматимни қўлимдан келганча иқтидоримдан фойдаланган холда тақдим этдим. Бунда иштирок этган барча ижодий жамоага ташаккур этаман!
Ўзбекистон тарихида илк маротаба "Журналистлар” мадхиясининг ижодий жамоаси билан танишинг:
Ғоя, матн ва мусиқа: Sayyod
Ижрочи: Каниза
Овоз оператори: Акмал-джингл
Аранжировка: Акмал-джингл ва Sayyod
Созандалар: Гитара-Шерқўзи (Озода Саидзода созандаси), Рубоб ва дутор-Ўткир (Юлдуз Ибрагимовна созандаси), Скрипка-Мансур Ахмедов (Ўлмас Оллоберганов созандаси)
Сведение: Хуршид (МХ студия)
Клип ғояси: Sayyod
Оператор-режиссер: Санжар Хаджиев
Продюсер: Мурод Мадрахимов
"Журналистлар” мадхияси мп3
Тасиксдан кўчирмоқ 5мб
Шу ерда тингламоқ
Клип
ВИДЕОТАРИХ (приколлари билан)
Қўшиқ ёзилиш тарихи:
чиккан.Хакикий байрамона совга булибди.Ижодингизнинг янги кирралари
янада очилаверсин.Куз тегмасин,ижодингизга омадлар тилайман!!!
Санъат оламида бу катта ютук деб хисоблайман.Мадхия яратиш
бу прогресс, катта юксалишдир.
Главное во всем супер!
Все больше и больше удивляешь. Я уже боюсь тебя)).
У него интервью берет Сайёдовцы)))
Шутка конечно, но с правдой. Главное у тебя получается намного лучше чем у других артистов. А гимн писать не всем! Для этого человек должен быть профессиональным композитором. А эта песня сделана на профи уровне. Мне очень понравилась .
Осталось чтоб ты спел и сыграл роль в фильме.
ОАВ ходимларини касб байрамлари блан табриклиман!
Қўшиқ жуда яхши, шу йўналишда давом этаверинг.
Qo'shiq va klipga keladigan bo'lsak supper. G'oyasi xam alo darajada. Menda imkoniyat bo'lganida yil yangiligi yoki yil jurnalisti degan naminatsiya bergan bo'lardim. Xullas gap yo'q, bundan buyog'iga xam yangiliklar chiqarishda charchameylar.
Klipda bir xillik ko'p, 1ta narsa qaytarilurgan, zerikarli. Musiqani o'zi bo'sa oddiy, sodda, ideal emas! Klip, Musiqa yaratish sizgamasakan (manimcha) hurmatli adminstrator..!