Бош сахифа » 2017 » Март » 21 » Ўшдаги "Беном" концерти бир кун қолганда бекор бўлди
08:43
Ўшдаги "Беном" концерти бир кун қолганда бекор бўлди

"Беном" гурухи Сарвар ва Комилнинг Ўш шахридаги 19-20-март кунларига белгиланган  концерти бир кун аввал бекор қилинди. Бироз аввал У. Рахматуллаев билан боғлиқ можародан кейин бу холатдан ўшликлар ўзбек артистлари гастролига  шубха билан қарайдиган бўлишгандек... 

 

Ассалому алайкум Сардор ака мен Қирғизистон республикаси 2чи пойтахти Ўш шахриданман исмим Фарход радио олиб борувчиман. Сизга мурожат қилишимнинг сабаби Ўш шахрига "Беном " гурухи 19-20 март кунлари концерт бериши керак эди, Сарвар ва Комилдан хаттоки видеотаклиф хам бўлганди. Лекин чипталар сотилиб булгандан сунг 18 март кунлари кела олмаслигини эшитдик. Нима учун кела олмаслиги хақида эса хар хил муамоларни айтди .Шу билан бундай холат бизнинг Ўш шахарида 2чи маротаба ! 1 У. Рахматулаев номини сотиб фирибгарлар иш килиб кетди , 2 чиси эса "Беном " гурухи ўзлари келмади. Шуни холатларга сизни фикрингиз қандай мухлис барибир мухлисда театр олдиган келган мухлисларни хаммаларини чипталарини кайтаришди у хам майли ишонч йўқолдику. Энди Алишер Файз Ўшда концерт беряпти деса хам ишонмасалар керак . Холис фикрингизни айтсангиз ?

 

Ушбу мурожаатни гурух йигитларига тақдим этдик.

 

Комил:- Хорижга гастроль сафарига чиқиш учун керакли бўлган рухсатномалар мавжуд. Ташкилотчилар эса ушбу хужжатларни ўз вақтида тақдим эта олишмади. Табиийки биз Ўзбекистон қонунчилигини бузган холда махсус рухсатномаларсиз хорижга гастроль фаолияти билан чиқа олмаймиз.

 

Sayyod: Ташкилотчилар уларникимиди ва нима учун бир кун қолганда бекор қилинди, эртароқ хал қилинмаганмиди?

Комил:- Ха, ташкилотчи уларники, лекин хужжатни улар бир кун қолганда жўнатишди ва афсуски хатолар билан. Хаттоки уни ўқиб хам бўлмасди. Шу сабаб хам улар расмий хужжат қилишмагунича бизга рухсат берилмади. Мухлислар олдида бизга ноқулай бўлгани қолди.

 

 

Ташкилотчилар билан боғлиқ шундай муаммолар сабаб артистлар халқ кўз ўнгида ёмонотлиқ бўлиб бораётгандек. Афсуски бундай холатлар тобора кўп учрамоқда.

 

Шу сабаб "Ўзбекконцерт" (Ўзбекнаво) эстрада бирлашмаси жамоасидан ташкилотчиликни бошлаб юбораётган хаваскор  фирмаларми, шинаванда бизнесменларми уларни тартиб ва қоида борасидаги етарли профессионаллигини назорат қилишни тавсия қилган бўлардим. Зеро кенг омма олдида улар эмас артистлар ёмон кўриниб ноқулай ахволга тушиб қолмоқда.

 

Юқоридаги хатда намуна сифатида (балки деган мънода) айтилган Алишер Файз билан боғлиқ вазиятни режадаги концерт сифатида қабул қилинмаслик сўралади, зеро Алишер Файз маъмурияти яқин кунлар Ўшда хеч қандай концерт режада эмаслигини маълум қилди. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 15074 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Benom, Sarvar va Komil

Нравится
Барча изохлар: 5
1 bittasi   (21-Мар-2017 21:19) [Материал]
bularda muxlis nima qiladi. Hoynahoy odamla bilet olmagan

2 bittasi   (21-Мар-2017 21:19) [Материал]
man hatto UZBdan bolsamam bularni tanimayman

3 Dina   (22-Мар-2017 05:42) [Материал]
Salom shu masalani kurib chiqsa yaxshi bulardi Botir Qadirovni ham NY dagi kanserti bir necha kun qolganda bekor qilindi.

4 Pulat Iskandarov   (22-Мар-2017 13:59) [Материал]
Салом Сайёд мен Ош шахридаги ташкилотчиман. Хозирги кундаги катта бир муаммога айланаётган "БЕНОМ" грухиниг Ош шахрида 19 - 20 март кунларидаги икки кунлик концерти колдирилди. Юкоридаги худжат масаласида мен бошкача фикирдаман. Биздан керак булган хамма худжатлар когоз турида юборилган Ош шахрининг Мериясидан,Ош шахрининг маданят бошкармасидан керакли барча худжатлар олинган. "БЕНОМ"грухини Кобил исимлик продюсериман деб узини таништирган шахс керакли булган хамма худжатларни олганин айтган.

5 Pulat Iskandarov   (22-Мар-2017 16:23) [Материал]
Пулат;биз ташкилотчилар бизни максадимиз Узбекистош кушикчиларини ёмон отли килиш эмас аксинча икки давлат дустлигини ва хамкорлигини тиклаш максадида биз бу ишга кул урганмиз. Негаки улар айибдор деб биз ташкилотчиларни ёмон отли килишда давом этмокда менимча бу ерда бошка сабаблар бор...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!