Лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 19 июлдан тугатилганлиги билдирамиз.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир.
Матбуот хизмати
Ушбу расмий эълон юзасидан "Беном" гурухи йигитлари, "Ўзбекнаво" расмийлари ва Ситора Фармоновалардан фикр олдик.
"Беном" гурухидан Комил жавоб беради:- Бу хақида мана сиздан хозир билдим. Хайратдаман! Четга чиқиш билан боғлиқ ишлар сўнгги пайт жудаям мураккаблашгандек лекин биз хамиша четга чиқаётганда расман "Ўзбекнаво"га айтганмиз ва ёзиб берганмиз.
Қозоғистонда концерт уюштириш масаласида "Ўзбекнаво"га мурожаат қилинганида, четга чиқишни тартибга соладиган масъул ходим Азамат Нурматов ушбу концертни ташкилотчилари расмий хат билан мурожаат қилишларини сўради. Ташкилотчилар юридик шахс бўлмаганини тушунтирсак хам кўнишмади. Кейин ташкилотчилар фирма орқали чиқиб расмий хат ва ундаги мухри билан мурожаат қилишганида эса "Ўзбекнаво" рад жавобини берди. Биз олдиндан концерт гонорарини олганимиз учун концертни бекор қила олмадик ва боришга мажбур бўлдик.
Москвадан ташкилотчилар концерт бўйича мурожаат қилганида эса Азамат Нурматов янада қийин шарт қўйди, яъни элчихонадан рухсат олиш керак деб.
"Беном" гурухи маъмури Бахрул:- Хуллас элчихонамизга Москвадан ташкилотчилар мурожаат қилганида элчихонадагилар бундай тартибдан хабаримиз йўқ дейишган. Кейин Қозоғистон билан боғлиқ хужжатларда қандай талаблар қўйилган бўлса шуларни амалга оширишни бошладик. Азамат Нурматов мурожаатни фирманинг махсус бланкасидаги турини талаб қилди, уни хам берилганида концерт зали манзили, қайси туманда жойлашгани ва аввал у ерда кимлар концерт бергани хақидаги маълумотларни ёзиб Россиядаги элчихонамизга тақдим этишни сўради. Мана шу хаммасини элчихонага тақдим этилганида эса элчихона ходимлари "Биз концерт ташкилотчилари эмасмиз, биз элчихонамиз" дейишди. "Ўзбекнаво"дан кейинги талаблар: Концертга кимлар кириши, кимлар учун қилиниши ва фирма эмас давлат ташкилоти концертни ташкиллаштириши керак дейишди. Хусусий фирмани концерт ташкиллаштиришга рухсат йўқ экан ва Россия маданият вазирлиги ташкиллаштириши керак экан. Биз хайратдамиз, Россия маданият вазирлигига бу қизиқ эмаску. "Ўзбекнаво"ни талаб қилинган хужжатлар рўйхатига концерт залини планировкасигача киритилди... кадастр.. Охир оқибат концерт кунига озгина қолганида концертни бекор қилишга мажбур бўлдик. Чипталарни пулини қайтариш ва шу бахона айланиб келиш учун Москвага бордик. У ерда Сарварни яқин дўсти тунги клуб очгани муносабати билан уни очилишига таклиф этди ва биз у ерда 3-4та ашула билан хизматда бўлдик.
Чет элга чиқаётган бошқа хамма санъаткорларни концертларини ўша ердаги маданият вазирликлари ташкиллаштираётганмикин қизиқ...
Яна бир эътироз:
Комил: -"Сарвар ва Комил" ("Беном") гурухида икки хонанда хар бир хизматдан иккисига бир гонорар олсаю лекин лицензияга икки киши алохида пул тўлаб олса биз қандай қилиб ташкилотчиларга хар иккисига алохида пул тўланглар дея оламиз? Бунақада яккахон хонандалар қулай бўлиб бора-бора гурухлар йўқолиб кетадику. Гурухлар учун қандайдир бир енгилик ва чегирмалар бўлиши керак назаримда.
Одил Абдуқаххоров "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи:- "Беном" гурухи йигитлари тарафидан хорижга чиқиш бўйича амалдаги қонун қоидаларни бир неча бора бузиш холатлари кузатилганлиги учун лицензиялари тугатилган.
Москвада концерт берилмади дейишди.
Одил Абдуқаххоров:-Концерт беришган ва бу хақида фотофактлар мавжуд ва уни тақдим этаман:
Биласизми, бир нарсани тўғри тушунишларини истардик, хорижга чиқишдан четлаштириш мақсади йўқ ва бундан манфаат , наф хам йўқ. Аввало белгиланган тартибдаги талабларни бузиш керакмас ва ўзбек эстрадасини ривожлантириш йўлида даража мухим! Тушуняпсизми, ўзбек хонандаларини нечаси текинга хорижга бориб 100 кишилик бир ахволдаги саройларда одам тўлдирмай концерт бериб хор бўлганини гувохи бўляпмиз, албатта бу нарсаларни бартараф этиш ва хамма нарсани юқори савияда ўтказиши устида ишлашимиз керак! Шу нуқтаи назарда ўзбек санъатини хорижга чиққанида муносиб даражада тақдим этиш талаби қўйилган. Албатта хонанда билан ташкилотчини ўзаро шартномаси, уларни ётоқлари билан керак бўлса таъминланганми йўқми назорат қилиш керакку. Хонандаларимизни хориждаги шарт шароити хақида хам қайғурилади. Бу хаммаси ахир ўзбек эстрадасини даражаси устидаги олиб борилаётган ишларку.
Ситора Фармонова хам хорижга чиқиш талабларини бузгани учун лицензияси тугатилди.
Ситора Фармонова билан боғлиқ тарафини тахмин қилиш қийин кечмади зеро мана бир неча кундан бери ижтимоий тармоқлар орқали сайтимизга мурожаатларда унинг КВНдаги иштироки ва ундаги гўёки ўзбекларни устидан мазах қилингани эътирози кучайган.
Ижтимоий тармоқларда сиз Қирғизлар номидан Россияда КВНда иштирок этиб ўзбеклар устидан мазах қилганингиз эътирози билдирилмоқда.
Ситора Фармонова:- Қирғизистон номидан чиққаним йўқ. У "АзияМикс" гурухи ва унда бутун Осиёдан йиғинма. Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва хоказо. Шу учунам Осиёмикс. Мен Ўзбекистон номидан қатнашаман, шу учунам бошида "Ситора Фарманова актриса из Узбекистана!" деб эълон қилишади, шунчаки бу гурух Қирғизистонда тузилгани учун, штаб у ерда ва шу сабаб гурух номини "Бишкек Қиргизистан" деб айтилади. Лекин гурух ичидагиларни алохида таништиришади ва халқ буни билиб бўлгани учун охирги сафарида алохида қайта таништирмади. Бироқ мен Ўзбекистондан чиқаётганимни халқ билади. Ўзбекистон устидан кулинмаган. У ерда бир матн бор эди "Менга Калининград ёқди, айниқса шахарнинг маркази, чунки менга Тошкентни эслатди, жудаям чиройлик Калининград" деб айтганман. "Мне Калининград очень понравился, особенно центр города напомнил мне Ташкент" деганман. Бу Ўзбекистонни устидан кулди деганимас, қайтанига ўша чиройлилиги менга эслатди дейилди. У ерда жудаям кўплаб ўзбеклар, кўчадаям шахарда юрганимда кўпчилик ўзбеклар келиб мен билан гаплашиб хуллас салом алик қилиб расмларга тушишди. Ўзимни юртдошларимни кўрдим, Ўзбекистонимда юргандек хис қилдим. Чунки бегона шахарга тушгандек бўлмадим, ўзимни юртимга тушгандек бўлдим. Жудаям кўп ўзбеклар у ерда оилавий яшашмоқда, мени хам мехмонга таклиф қилишди. Бу нарса кулишмас, қайтанига у ерда ўзбеклар хам қозоқлар хам бор, ўша маъносида айтилди.
Лицензия борасида эса уни муддати тугаб қолди. Мен мана энди келдим Ўзбекистонга ва Худо хохласа яна лицензияни оламан. Лицензини бир йил муддатга оламиз ва уни муддатидан аввал тўхтатилганидан хабарим йўқ шунчаки уни муддати тугаганини биламан.
Хорижга чиқиш бўйича талаблардан "Беном" гурухини концертига худди Путин келиши керакдек бўлган расмиятчиликдан шахсан мен хайратландим. Халиги дўппи ва калла билан боғлиқ мақолдек гап буёғи. Азамат Нурматов бу борада реал имконият ва қонун доирасида эмас балки талабларни олтин балиқчага айтгандек айтаверган кўринади. "Ўзбекнаво"нинг лицензияга масъул ходими Одил Абдуқаххоровнинг эса бу борада фикрлари хақиқатга яқинроқ зеро рости хам четга чиқаётган ўзбекларни ДАРАЖАси хақида хам ўйлаш керак. Хорижда рости хам хор бўлиб концерт бериб лажа бўлиб қайтганларни қанчасидан хабардормиз. Шу сабаб "Беном" ва "Ўзбекнаво" борасидаги вазиятга ким хақ ким нохақ шахсан фикр билдира олмайман. зеро хар иккала тарафнинг хам хақиқати мавжуд. Хулоса ўзингиздан.
Ситора Фармонова вазиятидан эса рости хабарим йўқ, кўрмадим КВНни у сонини. Кўрганлар изохда ўзлари фикр билдиришар. Ситора ва "Ўзбекнаво" мавзусида хам хулосаларда дурранг вазият бўлармикан ё...
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Ситора Фармановага келсак тов оралаб нима бор қирғизларда...ўзимизда ҳам яхшигина ижод қивотгандию
Хорижга чикиб концерт бериш истагида булганларни саралаш вакти аллакачон етиб келди. Сабаби, Узбекистондан хорижга бориб концерт берган хонандалар у ердаги тингловчиларда узбек санъати ва маданияти тугрисида макташга арзигулик тааъсурот колдира оладиган хонандалар булиши керак. Акс холда, ит хам бит хам, хорижга чикиб концерт бераверишига йул куйиладиган булса, узбек санъатининг обруси тушиб кетади.
Узбекнаво хорижга чикиб концерт бериш истагида булганлар учун каттик талаблар куяётгани жуда тугри деб хисоблайман. Беном гурухи (маъноси номи йук) Узбекнавога Козогистондаги аллакандай фирма концерт ташкил килаяпти деб уша фирмани номидан хат такдим этиши Узбекнавони чалгитишга уринишдан булак нарса эмас. Азамат Нурматов тугри килган уларга рухсат бермасдан. Хар кандай оммавий тадбир бундай тадбир утказиладиган худуддаги тадбирни утказишга масъул булган давлат органи жавоб беради. Концерт учун, концерт утадиган шахар, вилоят ёки туман маданият булими масъул хисобланади. Беном Козогистонда концерт бермокчи экан, аллакандай фирмадан эмас, балки концерт бериладиган худуддаги маданият булимидан Узбекнавога хат такдим этиши шарт эди. Хатни берган махаллий маданият булими, уз хати билан, уз худида жойлашган, концерт бериш учун мулжалланган жойда (маданият саройи ёки концерт залида) Беном гурухи концерт беришиги рухсат берганини (ёки карши эмаслигини) тасдиклаган булар эди. Махаллий хокимият органининг маданият булими уз хатида концерт кайси сарой ёки залда утказилиши, ушбу сарой ёки залга канча одам сигиши, концертни утказилиш санаси, вакти, ва бошка маълумотларни курсатади.
Лекин, булардан аввал, хорижга бориб концерт бериш истагида булган хар бир хонанда узининг хорижга чикиб Узбекистон номидан концерт беришга арзийдиган даражага етганини Узбекнаво олдида исботлаши керак. Фонограмма ёрдамисиз кушик куйлай олмайдиган Ситора Фармонова ва Беном гурухи аъзолари хорижга чикиб концерт беришга арзимайдиган хонандалар (уларни хонанда деб хисоблаш мумкин булган такдирда). Улар у ерда узбек маданияти ва санъатини факат обрусини тукиб келиши аник.
Хозирги кунда Узбекистонда узини хонанда деб хисоблайдиганларни ичида хорижга чикиб концерт беришга арзийдиганларни бармок билан санаш мумкин. Узини хонанда деб хисоблайдиганларни аксарият купчилигини хатто хонанда деб аташга тил бормайди. Хозирги кунда бирор бир иш кила олишига кузи етмаганларни купчилиги кушикчи ёки актёр булишга харакат килаяпти. Улар шу даражада купайиб кетдики, кайсидир кизикчи айтганидек, самога тош отсанг артистнинг бошига тушади. Саралаб, аслида санъатдан йирок булганларини чикариб ташлаш вакти етиб келди аллакачон. Бундай килишни иложи булмаган такдирда Узбекистонда хизмат курсатган фонограммачи унвонини таъсис этиб барча фонограмма оркали кушик айтувчиларга бериш керак бундай унвонни.