Бир кунни ўзидаёқ телеграм оламини гуркиратган ва гўёки "Беном" гурухидаги Комил бир қизни тиззасига миндириб олиб росаа халиги хаёт хақида сермазмун сухбат қуриииб ўтиргани видеоси албатта бизга хам етиб келди. Бир кўришда албатта шу Комил дейсиз. Қизни эса "Беном" фанклубидаги бир қизга жуда ўхшашлигидан "Бўлди, тамом, бу ўшалар! Икки карра ўхшашлик бўлиши мумкин эмас!" дея қарорингизни имзолаб устидан мухр босишга шошиласиз.
Мен хам имзоладиму, лекин мухрлашга шошилмай доимгидек аввал видеони ағдариб тўнтариб, тўхтатиб суратларни олиб, уларни ёруғлатиб, хуллас фотошопдан тортиб сони-вегасгача экспертизам давомида телеграмдан Комилни ўзини сиқувга олиб турдим. Сен бу! Ол бўйнингга! Сенсан!-деб)) Уни эса хечам негадир кайфияти бузилмаган ва унчалик пинакка хам илмай хаммасини рад этаверди.
Комил:-Астағфируллах! Оллох сақласин! Ўзим шокдаман. Уйдагилар ман деб ўйлашяпти. Хотиним хафа. Кийимларигача ўхшар экан. Шундай футболкам хам бор бироқ меникида ёқасида Англия байроғи бор. Рости хам тўғри айтасиз, фанклубимиздаги қизга ўхшаркан. Тавба... Катта опам хам мен эмаслигимга ишонмаяпти. Худо сақласин. Оллох билса бўлди, қолгани ахамиятсиз нарсалар, бандасидан қўрқмайман. Нахотки сиз хам мен деб ўйладингиз? Оилам бор, бунақа иш қилмайман! Қуръонда айтилганидек бундай ишлар учун қатл қилишади.
Видеодаги йигитдан фарқим: 1. Сочларим уникидан сийрак.2. Пешонамни икки жойидан сочим йўқ. 3. Мени соч ва қошим қоп-қора, у йигитники сарғиш. 4.Бурним шакли бошқача. 5. Ўзбекистон эмас хорижга ўхшайди. 6.Қулоғим хам уникидан каттароқ.
Хуллас бу йигитни топиш керак, хаётда кўргим келяпти, шу қадар хам ўхшаш бўлармикан?
Видеони ютубда кўрмоқ (бехаё сахналар яширинган)
Майтуб тасиксда кўрмоқ
Мана бу суратни видеодан "стоп-кадр" қилиб бироз ёруғлатдик ва кўриб турганингиздек Комилга ўхшамайди. шунчаки қоронғуроқда бироз ўхшашлиги бору аммо бу йигит Комил эмаслиги аниқ.
Видео қахрамонлари рости хам Ўзбекистонлик эмасликларини фондаги шовқинли овозларда яққол хорижий тилдаги (адашмасам арабчамией) сўзлашувдан хам билса бўлади.
Комилни айтишича у бундай тилда сўзлашадиган хорижда бўлмаган.
Бўлган тақдирда хам фанклубидаги қизни олиб кетиши амримахол бўлган бўларди. Шундай бўлсаям ўлар энди мехмонхонага эмас тўғри хожатхонага боришса?))
Хулласи, ана шахсий экспертизамиз натижаси стоп-кадрлардан хам кўриниб турибди. Комилни яна ортиқвой-ўғри тишлариям бор а у йигитда эса кўринмайди) Шу сабаб хам Комилни янги порноқиролликда табриклашга шошилманг!)
Лекин ўхшар экан...
|