"Висол" фильми премьерасидан. Romantic-travel style. Suhbat | Intervyu | Reportaj

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:


30 сентябрь соат 18-00да "Алишер Навоий” (собиқ "Панорама”) номли санъат саройида режиссер Нозим Тўлахўжаевнинг "Висол” фильми премьераси бўлиб ўтди. Мазкур фильм хақида  хабар бериб Динейра ижросидаги саундтрекни хам тақдим этгандик.

Бош ролларда Адиз Ражабов, Динейра, Бобур Йўлдошев ва Шахзода Матчанова.

Яқиндагина таъмирланиб чиройлик кўринишга эга бўлгану лекин бу ерда хам ўриндиқлар рақмаланиши ёддан чиққан "Алишер Навоий”нинг премьералар ўтадиган  катта премьера зали одамлар билан тўлди. Зал катта бўлгани сабабли "Киночилар уйи”даги қатағон йиллари давридаги холатлар кузатилмади. Лекин бу ер хам тез орада рақамланишидан хамма умидвор.

Матчановани премьерада атрофида бир гурух ёшлар тарк этмади,  уларнинг баъзилари хонанда Шахзоданинг фанклубидан эканлиги қувонтирди. Икки Шахзоданинг фанклуби энди бир.

ИМПРО-ТК лойихасидан кейин улар ўз рахбари Матчановага янада яқинлашиб премьераларда хам қўллаб-қувватлашмоқда.


Премьерани Адиз Ражабовнинг ўзи олиб борди.

Фильмнинг аввал менинг назаримдаги минуслари билан бошласам:

-Эпизодик роль безорилар бошлиғи бўлган лавха менимча жудаям бўрттириб юборилган. Бу йигит адашмасам клипмейкер, худди шундай "переигранный” ролини хам бир клипда кўргандим. Биласизми юморнинг хам нафақат дидли балки  чегараси бор, ва қизиғи Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов ва Фаррух Соиповларда юмор лавхалари асосан дидли ва доим  бачканаликдан йироқ чиқиши факт. Менимча хар ким ўз ишини қилгани маъқулроқмикан? Шахсан мен учун бачкана ролларнинг тубида айнан актерлик махорати жуда суст бўлиб оддий "переиграть”  қилиб бачканаликни намоён қилиб қўйишмоқда.

Айнан мана шундай чегара бузулиб "переигранный” роллар назаримда Жахонгир Позилжонов ва Алишер Узоқовда хам кузатилади. Бу менимча актерлик махорати ва билимидан далолат эмас, енгил чиқиб кетиш холос бўлса керак. Томошабин кулди дегани актер ўз ишини уддалади эмас, қандай (!) аудитория кулмоқда ўзи? Мана асосий нарса нимада. Кўп нарса таққослашда билинади. Бекорга юқорида Адиз, Улуғбек ва Фаррухларнинг юмордаги ролларини намуна сифатида келтирмадим. Ўзингиз бир таққосланг хулоса қиларсиз.

-Фильмнинг минусими ё тасодифми хуллас томошабинларга фильмдаги ғоя нисбатан хинд киноижодкорлари ишлаган "Вир ва Зара” фильмини эслатганини эшитдим. Ўзим у фильмни кўрмаганлигим боис шунчаки бир икки томошабин фикрини келтирдим. Улар фикрича фақатгина хинд фильмидаги қамоқ билан боғлиқ сахналарни инобатга олмаса бу фильм унинг ўзбекча аналогидек экан.

-Хар бир фильмнинг минусЧАлари бўлади ва бу фильмдаги шундай ЧАлар бўлган динамика, бир бирини ёнидан ўтиб кетавериш ва хоказоларга тўхтамай асосийларини санаб ўтдим.

 

Энди фильмнинг (назаримдаги) плюслари билан таништирсам:

-Фильмда Республикамиздаги табиат ва тарихий обидалар уйғунлашган холда суратга олинган. Кўпроқ документалистика ва Romantiс-travel (романтик сайр) стилилида олинган.  

Воқеа ривожи айнан мана шу манзаралар билан узвий боғлиқ. Документалистика деганим Адизнинг бош қахрамони тарихий обидалар юзасидан билағонлиги фильмга плюс ва нисбатан дарслик бўла олган. Бу ерда романтик лавхаларни керакли ва томошабинни тарихий афсоналарга қизиқтира оладиган лавхаларга уйғунлаштира олишган.

Яъни фильм яралиш ошхонасида  керакли зираворлар турфа ва ўринли ишлатила олинган.

-Актерлар ролини яхши ижро қилишган. Адиз ва Шахзоданинг махоратларига алохида тўхталмайман.  Динейра иштирокидаги бошқа фильмларига қараганда бу фильмидаги роли омадли дея оламан. Томошабинлар хитобидан хам буни билиш мумкин эди. "Динейра яхши ўйнабди-а” деган фикрлар эштилди.

-Безорилар билан бўлган сахнани юмор тарзида, айнан курашиш сахналари оригинал кўрсатиб берилган.  Енгил мусиқа, юмор кўринишида, хуллас қизиқ янгилик. Фақатгина юқорида айтганимдек безориларнинг бошидаги диалоги жуда ва жуда ортиқча бўлса керак(роль ижроси). Шахсий фикр.

-Фильм давомидаги умумий юмор сахналари қизиқ.

-Фильм якуни ажойиб ва кутилмаган тарзда. Майли "не реально” дейишар, лекин  ижобий таъсир қила олди-ку, бу эса асосийси. Хамма фильмдан хам реаллик қидираверсак унда фильм эмас хужжатли фильм бўлиши керак ва энг асосийси яхшиликка ишончни болаликдаги эртак фильмларидан тарбияланар эканмиз жиддий ва катталар фильмида хам озгина эртак бўлса нима қилибди?)) Хеч бўлмаса инсондаги нажотни мустахкамлар, шунингдек тақдир экан деб бош эгиб кетиш эмас, мухаббат учун курашишга ундайди . Вахоланки фильмда тақдир экан деган тушунчага икки тарафдан хам қараш имконияти берила олинган. Бу эса хар бир индивидуал томошабиннинг шахсий фикрига боғлиқ.

Хуллас фильм менга ёқди.


 Sayyod


 Премьерадан суратлар: Саида Вахобова.

 

Фильм хақида илк хабар ва Динейра фикри

Саундтрек



 

01-Окт-2011 06:54
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shahzoda Matchanova, Bobur Yo'ldoshev, Adiz Rajabov, Dineyra, Nozim To'laho'jayev
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Dilrabo   (01-Окт-2011 08:08)
Inson öz ruhiyatini ogìrlawtirib qöymaslik un albatta hazil-mutoyibaga murojaat q.di.Kimgadir samimiy hazil qb,bowlang'ich zerikiw holatidan qutiladi.Filmda esa bazida bu holat tomawabin nazarida yoki rostdanam ijroda yasamadek köriniwi mn.Xuddi wu holat bachkana ijro tuwunchasini vujudga keltirsa kk.Körmasdan turib bir narsa deyiw qiyin.Film kassabopligiga qaysi tomondan yondowilgan,endi buni tomawabinlar hal q.di.

2 adik   (01-Окт-2011 10:21)
qachon ko'rishimiz mumkin Sayyod oka yoki siz bu kinoga ssilka bera olasizmi tortib olgani!!!!

3 Afina   (01-Окт-2011 12:49)
Zo'r chiqibti!

4 Nodira_M   (01-Окт-2011 15:10)
Dineyra rolini yaxshi uynabdila rostan xam avvalgi rollaridan ajralib turadiulaga koproq shunaqa rolla yarasharkan film ijodkorlariga omad

5 AFRUZA   (01-Окт-2011 15:34)
heart smile xmas

6 imyanetu   (01-Окт-2011 15:36)
Ramantik kino hayolni oladi, yoshlani ongini buzadi biggrin anu kores siryallariyam ramantika ko`p(ertak) bo`lgani uchun, ko`p qizlani hayoli buzilib ketib qogan o`sha yerga biggrin bundo vatan+ramantik kino olila, chetdagilani, sevgisi oshib qaytib kelsa tongue dry

7 Nasiba   (01-Окт-2011 15:42)
Sayyod aktyor bömaganidan keyin NAİGRASH qiladide boşqaçasiga bölişiyam mumkin emas biggrin Nozim Tölxöjaevni istedodli aktyor sifatida taniyman rejissuralari qanaqa bilmiman nima bögandayam bu ijodkorga omad tiliman... happy

8 Gulchehra   (01-Окт-2011 18:17)
Shahzoda Matchanova judayam guzal bolib keptila,soch turmaklari judayam yarashgan,ko'proq shunaqa sochlarini turmaklab yursinla,rosa yarashibdi o'zlariga. smile yes

9 Gulchehra   (01-Окт-2011 18:20)
Shahzoda Matchanova aktrisalarimizni ichida eng latofatli va maftunkori.( ochen nejnaya devushka) omad ijodlariga. smile

10 Неизвестный   (01-Окт-2011 18:33)
oka, agar iloji bo'sa klipladan tawqari ska4at' qiliwka fil'mlayam qo'ysez bo'lardi, odam o'zbe4a kinolani sog'indi

11 Maruf   (01-Окт-2011 19:21)
Kino vawe manga yoqadi! Dineyra va Adiz super akterlar! Nozim Tulyaxodjaev omad! Super puper!

12 Fast   (01-Окт-2011 20:56)
hmm Kinoni hudo hohlasa koramiz... manam ozimmi shahsiy fikrimmi qoldirsam/// yosh klipmeykerimiz "Bemor" klipidayam bachkanalashganla manimcha boshida i ohirida... ulaga shu qilula komediya bosa kerede..... wacko

13 HAMIDULLO   (02-Окт-2011 15:58)
xa tan oliw kerak uz kinolari zminimizda be kiyos orin egallab kelmokda bu kino xam xammaga yokadidegan umitdaman...

14 zilola   (04-Окт-2011 16:32)
SHU MATCHONOVA KIZ JUDA YOKDI MANGA ROLI YAHSI OYNIRKAN HAMMA JOYDA AHMAYAT BERDM TALANTLI KIZ OKIGANI MALUM LEKIN JUDA GUZAL TALANTLI KIZ BUNKA ARTISLA KAM ,OMAD TLIYMAN SHU KIZGA ISTANBULDAN SALOMLAR ETB KOYIN SAYODD ILTIMOS , BIZA SHOTDYAM KORMAIZ FILMLANI JUDA LATOFATLI HAM TALANTLI KIZ. SHAHZODANI KLIPDYAM KORUDIM JUDA TASIRLI OYNAGN

15 sarik   (06-Дек-2011 02:14)
qaysi saytda ko'rsa bo'ladi bu kinoni???? etvorila iltimos

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 38
Мехмонлар: 38
Рўйхатдагилардан: 0