Бош сахифа » 2016 » Октябрь » 20 » Кассабоп актерлар "Юлдузли тунлар" спектаклида
13:20
Кассабоп актерлар "Юлдузли тунлар" спектаклида

Бир вақтлар "Илхом" театрчасига ташриф буюриш урфга кирганди. Шахсан ўзим хам икки уч маротаба боргандим. Театрча дейишимга сабаб, кичиккина зал бўлгани учун  ва сахнасиз хаммаси шундоққина ёнингизда бўлиб ўтадиган воқеалар эффекти  бевосита ўз ичига сизни олиб кириб кетадиган даражада. 

Мархум режиссер Марк Вайль фожеавий ўлимидан сўнг у театрнинг ижоди хам у билан бирга ўлгандек зеро "Илхом" театридан жарангли тавсиялар эштилмай қўйилди.

 

Актер Алишер Узоқов тавсияси билан "Дийдор" театрига келганимизда ўша мухит ва шундай стильдаги театрчани кўрдик.  Бироқ, "Илхом" театридан анчайин кичик, деярли 30тача томошабин сиғади.

Ерга тўшалган мато ўзига диққатни тортмай қўймайди. Ўта креатив уйғунлашув.  Ажиб. Тарихий рухиятни хис эттиради. 

 

Ушбу театрда бугун биз асосан  кассабоп актер ва актрисалар саналган Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов ва Юлдуз Ражабоваларни  тажриба сифатидаги театрдаги ролидан  ёпиқ тарздаги намойишида  бахраманд бўламиз.

 

Баходир Йўлдошев режиссерлигида қўйилган мазкур спектакль Пиримқул Қодировнинг  "Юлдузли тунлар" романига асосан сахналаштирилган.

 

Кассабоп саналмиш актер ва актрисаларимизга хамиша бериладиган саволлардан нима учун театрда роль ўйнамаслик саволи жуда кўп учрайди. 

Афсуски сўнгги йиллар кинотеатрларга ташриф  шиддат билан пастга қараб кетиб, аввалги қиёфалардек рейтингдаги актер ва актрисалар бошқа кашф хам қилинмади ва қиёфаю махорати билан кинозалларга чорламай қўйгани сир эмас.  

Ўша давр рейтингдаги актер ва актрисалар қўпол қилиб айтганда нима билан шуғулланиш ва тирикчилик нимадан кечиши кераклигини англамай қолгандек холатда бўлди. Кимлардир  бошловчилик қилиш учун тўйларга чиқа бошлади, кимлардир онда-сонда клип ва  рекламалар билан қониқди... Театрга эса ё унинг оғир мехнатидан чўчишди ё мураккаб график ва ё арзимаган пулга кўника олмагандек. 

 

Ечим эса керак ва бунда стратегия хам мухим.

 

Назаримда Баходир Йўлдошев ечимни топгандек. (Назаримда! Балки бу стратегия хам эмасдир) Кассабоп актер ва актрисалар жамланмасидан ташкил топган ва ёрдамчи театр актерлари билан бойитилган  спектакльга қизиқиш бўлиши тайин.

Яна у креатив бўлса... 

 

 

"Дийдор" театридаги бундай тажриба спектакли Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" романига қўйилди. Шу кунги спектакльдан жуда бир профессионал эмасу оддий бир томошабин хуқуқидаги шахсий фикрларим билан бўлишсам. Зеро барча ижод олами махсулоти каби бу хам оддий томошабинлар учун тақдим этиладиган махсулот тури. 

Театрга кираверишда ечиниш ва телефонларни топшириш хақидаги талаблар бефойда кечди. Прокуратура ёки РУВД эмаслигини инобатга олган холда, спектакльдан аввал шунчаки сахнадан туриб аниқ ва таъсирли нутқ билан телефонларни ўчириш айтилса , фикримча хамма ўша ерни ўзидаёқ ўчирарди. Биз   ўчирдик, айрим бефаросатларни телефони тугул "Менинг машинам бор" деган пультини овози    спектакль давомида чийиллаб турди. Бу хозирча ёпиқ премьерага келган санъат олами ахволи эди, хали оддий халқдан кола, попкорн...бола йиғиси , карнай сурнай...ва хоказоларга тайёр туринг))

 Залга киришда ечиниш тушунарли аммо бошдаги кепкагача ечиш талаби ортиқча бўлди.

Умуман театрнинг техник ходимлари ўзларини ғалати тутишди. Спектакль тугаганида актерлар билан қисқа сухбат пайти "Хамма чиқиб кетсин, хозир Баходир ака киради" дея камида Президент ташрифидан огох қилишдек пўписалари ўта нокамтар ва хайратланарли кечди. Биз хам Ооооо Баходир акааа дея тезда чиқиб кета қолдик) қўрқиб бердик. 

 

 

Спетакль бошида тарқатилган ва китобдан юлиб олинганлиги кўриниб туринган  варақларни тарқатиб ўша давр мухитига мослашишми (балки) ғояси менимча хато. Актерларнинг либосларини ўзи ўша мухитни ярата олмаса, бу китобдан  юлинган варақлар нимани берарди? 

 

 

Бошқа театрлардан айнан шу либослари билан ажралишни ўйлаган бўлса унда "Дийдор" ёзуви туширилгани очиғи томошабин диққатини спектакльдан  реал хаётга тортади. Яъни спектакльга эмас, ўша театр номига, қандай ёзилгани, типографиями ё тикилганми  ва хоказоларга.

Театр фильм каби ўзига тортиб реалликдан узиб олиши мухим вазифалардан бири бўлишини инобатга олсак бу нарса хам мухим деталлардан бири. 

 

Балки хозирча театрнинг либос ва атрибутлар бойлиги сустдир аммо актерларга хеч бўлмаса оддийроқ, эскироқми  шимда келиш вазифаси қўйилса бўларди. Масалан кадр орти ва орада ичида хам бўладиган муаллиф номидан  гапириб берувчини спортив шалворда бўлиши ғалати кўринаркан. Кимдир джинси шимда, кимдир замонавий кўйлакда... Воқеа эса тарихий ўртоқлар! Юки оғир мавзу!

 

Ё модернлаштирилган тарзда уйғунлаштириш бўлса унда воқеалар хам бугунги даврга адаптация қилиниши керак эди, назаримда. Бу холатда эса албатта нозик сиёсий бир кўриниш юзага келармиди... Хуллас либослар ва ундаги ёзувлар катта хато! Ўша "невидимкалар" кам керак бўлса. 

 

 

Спектакльдан парча лавхаларни Ютубда томоша қилинг

 

суратда шалвордаги муаллиф номидан гапириб берувчи ва кепкадаги Сайёд. ажойиб уйғунлашув сурати а)). Ё у шалворини бериши керак ва ё ман унга кепкамни. 

 

Муаллиф номидан гапириб берувчи спектакльни бевосита иштирокчисига айланиб Шайбонийхон билан "интервью" ўтказиши ғалати туюлди. Балки режиссернинг воқеалар тафсилотига тахлилий ёндошувини шу тариқа етказишни янгича  ғояси бўлса унда бу нарсалар хар бир инсоннинг шахсий фикри хуқуқида бўлади ва уни спектакльга киргазиш хато эмасмикан?

Балки янгилик исталган аммо бундай тарихий ва юки оғир бўлган мавзуларда эхтиёткорлик талаб қилинса керак. Биз ўз фикримиз билан тарихий воқеаларга таъсиримизни ўтказишимиз натижасида келажак авлодда ўзга бир тусдаги фикр пайдо бўлиши нотўғри деб хисоблайман.

Шайбонийхон ўрнида бўлганимда сахнага спортив шалворида чиққани учунам уни  қатл қилдирган бўлардим. Майлида, бу сахна кўриниши  янгича талқин ва ғоя бўлса унда бундай импровизниям киритиш керакда)

 

 

Бобур ролидаги Алишер Узоқов... Унга бахо бериш иккиламчи фикрда бўлди. Зеро Алишер Узоқов талқинидаги шох қандайдир бир телбанамо, ўта таъсирчан, йиғлоқи  ва енгилроқ феълидаги кўринишда бўлиб қолгандек. Кўзлардами, нигохдами салобат йўқ....телбалик хукмрондек. Қандайдир бир виқор етишмайдигандек. 

Балки Бобурнинг шахсияти шундай бўлгандир, уни кўрмаганман билмайман,  балки бу  режиссер қўйган вазифа, аммо шу вазифани Алишер махорат билан уддалагани аъло даражада эканини эътироф этиш керак. У ўз ролини махорат билан етказиб бера олган.

Шунчаки, тарихий шахс  ва шох Бобурнинг бундай тасвирланиши мен учун ШАХС сифатида ишончсиз, РОЛЬ сифатида ишончли! 

Тушунтиролдимми?

 

 

 

Худди шу фикрим Мавлоно Фазлиддин ролидаги Акбархўжа Расуловга хам. Роли жудаям ишончли ва ўзига берилган вазифани жудаям ишончли ва аъло тарзда уддалаган. Очиғи айнан унинг ва Хонзодабегим ролидаги Юлдуз Ражабова роли менга кўпроқ ёқди, бироқ мавлоно номига монанд илм вакилини шахс сифатида чўчиган ва   бўшанг йигит сифатида тасвирланиши ғалати.

 Мавлоно деганда кўз олдингизга салобат келади. На шохда ва на мавлонода салобат ва виқор  сезилмади. 

 

 

Адашмасам(!) у даврларда ака сингил бўладими, опа уками балоғатга етганида хаттоки ётоғи  бир-биридан ажратиларди.  Бироқ Хонзодабегим ва Бобурни бу спектакльда бир-бирига бўлган "зона доступа"-мумкинлик чегараси бузилгандек. Бемалол укасини елкасини массаж хам қилади, қучоқлайверади ва хоказо. Бу шох оиласига хам номутаносиб нарса бўлса керак. 

 

 

Шох Бобур... Ярашганми? Ишончлими?

 

 

 

 

Актер Бобур Йўлдошевни театрдаги йиллар давомидаги фаолияти натижасида  махорати  билиниб турди. Шайбонийхон ролида  у айнан юқорида икки персонажга етишмаган салобат ва нигохни бера олган. Бироқ у хам оқ кўйлак ва қора джинсида. 

 

 

 

Мана шу актерда эса виқор ва салобат етарли сезилди. Ўша давр рухиятидаги характер кўпроқ сезилди. Мен уни қахрамонига хам ролига хам ишондим. 

 

Орқа фонда шам билан хар бир сахна кўринишидаги  вазиятни етказиб бериш визуализацияси қизиқ. 

 

 

 

Актриса Юлдуз Ражабовадан очиғи бундай рольни кутмагандим. Биринчидан ярашган ва иккинчидан махорати очилган. Ишончли ва таъсирчан.  

Лекин унинг ролида хам айрим ерларида шох оиласига монанд характердан  чекинилган, эмоцияга берилганида  ундаги зодагонлик ва хонзода виқор йўқолганДЕК. 

 

 

 

 

 

Бу актер махорати хам жуда қизиқ. Типажига монанд роли ўзига жуда ярашган. 

 

 

 

Ойшабегим роли эса мутлақо ишончсиз. Хаддан зиёд эмоция ва истерика. Шох қизи ўз эри бўлган шох билан шартта истерикага берилиб гаплашиши ақл бовар қилмайди. Рольга берилгану ролидаги реалликка эмас.

Умуман спектакльда аёллар истеричкадек кўриниб қолган. Динамика фақат бақириқ ва эмоцияга ишлагандек.

Феруза Норматова роли эса ўша истерикаларга тақлиддек. Айнан роли тақозо этган эмоция эмас, бошқаларни эмоциясини тақлид қилиб бераётгандек туюлди. Ўзлик ва алохида персонаж сезилмади.  

Не верю!

 

 

Спектакльга умумий қилиб айтганда бақириқ, кўз ёш ва кескин харакатлар билан эмас, кўпроқ  нигохлар ва мимикалар орқали эмоцияни етказиш етишмагандек.

Томошабинни йиғлаб эмас, йиғламай туриб йиғлата олишни актерликдаги юқори санъат деб биламан. 

 

 

Спектакльнинг энг катта ютуғи бу томошабинни тарихга чорлаб, буюк инсонларимиз бўлгани ва улар нима мақсадларни кўзлаганини сездириши. 

 

 

Умумий қилиб айтганда спекталь жамоамизга ёқди, томошабинларга тавсия қиламиз!

Хозирча спектакль тест режимида бўлиб секин-аста томошабинлар таклиф қилинаётганидан хабардормиз.  (+99890 908-42-00 рақами орқали спектакльга кириш учун ёзилиш мумкин)

 

 

Ижодий жамоага омад, бошланиши зўр! Актерларимиздан бундай шижоат ва матнларни адабий тарзда тўғри сўзлаб  беришларию нутқ равонлигини хам кутмагандим.  

Бу театрни ривожланиб кетишига ишонч катта.

Асосийси мухим янгилик!

Келаси спектаклларга келиш иштиёқи баланд бўлиб бу даргохни тарк этдик. 

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео Нодира Махмудова

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 14656 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Bobur Yo'ldoshev, Yulduz Rajabova, Akbarhoja Rasulov, Adiz Rajabov, Alisher Uzoqov

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Мухлис   (21-Окт-2016 01:24) [Материал]
Энди театрни расво килишлари колувди буларни, киноку курмай куйдик

2 housewife   (21-Окт-2016 17:10) [Материал]
Yengilik bogani yahwidee. Yowi kottala uyoda tursin hozir ponnoramaga biza yowlaniyam borgimiz kemiy qogan. Bowida hammada kamchili boladi. Ishlariga omad.. Zo'r asar tanlashibti..

3 wurausmanova   (05-Ноя-2016 05:40) [Материал]
Tugrisi yoqmadi...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!