20:31 "Аршин мол олон" ўзбекча ва замонавийроқ тури қандай тақдим этилмоқда? | |
"Дийдор" театр студиясида хар шанба ва якшанба кунлари соат 12:00да машхур "Аршин мал алан" озарбайжон мюзиклининг ўзбекча талқини намойиш этилмоқда. Бироз ўзбеконалаштирилган, замонавийроқ ва реал вақтдароқ деса хам бўлади. 17-март кунгисида жамоамиз билан ташриф буюрдик ва ушбу мусиқий комедия хақидаги таассуротларим билан бўлишсам...
Кираверишдан эътиборни тортадигани бу эшик олдида анор қўйилгани мазкур спектакльнинг баннеридаги тасвирланган анорга монанд. Комедиянинг декорини хам ўтаган икки тарафдаги анор ярми декорацияси спектакльдаги жонли "бэк", овозли эмоцияларни етказиш ва саундтрекларни ўташи жудаям ажиб. Жараённи янада чуқурроқ хис этасиз. Бадиий фантазия юқори савияда!
Айтганча, озарбайжон милизмини маромига етказиб куйлаган қиз ўнг тарафдаги анор палласини тепасида бўлди. Айнан унинг ижросию овози ажралиб турди. "Аршин мал алан" фильмини кўрмаганман ва буни айтганимда негадир хайратланишди, бироқ бугунги бу ўзбекча талқиндан рости жудаям маза қилдим. Қойил қолдиргани бу актерларнинг вокал ва хореографик тарафлама яхши тайёрланишгани. Қўшиқлар юз фоиз жонли, пианино, довул ва жонли овозлар. Ўзбекона приколлар билан бойитилгани (Айтганимдек фильмни кўрмаганману аммо ғирт ўзбекона приколлар у фильмда бўлиши мумкин эмасди)
Ёдда қолган ажиб парчалар: Ғап-ғалати... Дадам! Да да даданг! Ғўддайиб ғўддай Чақир холангни, ээ холангни! Акфамас-да, акфамас! Хозир ария куйлайман
Бу спектакльни турмушга чиқмаган ва совчи кутаётган қизларга жудаям тавсия қилган бўлардим, чунки мазза қилиб кулишади. Хеч қандай уялтириш эмас, шунчаки бу мавзуда енгил ва комедик сахналар жудаям қизиқ. Аввалига Юлдуз Ражабова образини бош қахрамон Гулчехра қиз билан алиштириб, Юлдуз Ражабовани (Телли) образига эса Феруза Норматова жудаям мос келишини юзаки типажга таяниб ўйлагандим. Аммо, бевосита Юлдуз ролига алохида тўхталмай илож йўқ , чунки бу бошқа бир олам бўлди. Телли образини у махорат ва ўта қизиқ тарзда етказиб берди. Лекин типаж, кўриниш тарафлама балки ўз фикримда қолдим, айтганимдек махорат тарафлама эса Юлдуз қойиллатди! Ишонсангиз, Юлдузни ижодидан унчалик хабардор эмасман, биргина халиги рух ролини талқин этган фильм, шу студиядаги "Юлдузли тунлар" даги образи ва клиплардан кўриб унга негадир драматик образдаги актриса назари билан қарардим. Бугун фикрим ўзгарди ва унинг комедик қиррасига қойил қолдим. Бари ўрнида, мимика, эмоция, харакатлар, нигох ва хоказо...ишондим хуллас ролига. Типажи кўпроқ зодагон аёллар ёки хорижлик қизларми ва жиддий хамда салбий (такой захарвачча) образга кўпроқ мос деб билганимни "Аршин мол олон" спектаклини томоша қилиш давомида унута олдим.
Адиз Ражабов ва Акбархўжа Расуловларни эса озарбайжонликлардан ажратиш қийин эди. Типажлари нақадар мос... балки уларга қараб туриб шу спектакльни сахналаштириш ўйланганмикин?)) Бу икки актерни махоратини табиийки ортиқча таърифлаш шарт эмас, хаммаси аъло! Бошида Акбархўжани танимадим хам. "Ким эди бу?"- деганимда бизни жамоадагилар "Акбархўжаку!" деб хайратланишганида кўриш қобилиятимдан шубхаланмадиму аммо хотирам ёшимдан кўра шошқалоқмикан деб қўрқа бошладим)) (гримда ё мўйлаб ва соқолда танимадим))
Зерикмадик, ачинмадик ва тавсия қилишга тушдик. Бу мақоладан ташқари бир неча танишлар ва яқинларга мақола ёзилгунига қадар тавсия қилишга улгурдик, чунки рости маза қилдик. Вақт ўтиб кетганини сезмадик. Ора-орада томошабинлар билан мулоқот, уларни хам спектакльга уйғунлаштириш, иштирок ва хоказолар реал шу комедияни ичида эканингизниям хис этасиз.
Спектакль тугагач эса озарбайжонлик ижодкор спектакльдаги қўлланилаётган айрим озарбайжонча сўзлару қўшиққа масъул экани ва шу куни хам томоша қилиб кузатиб ўтирганини гувохи бўлдик. Хуллас, Оила аъзоларим билан хам яна қайта ташриф буюришни режалаштирдим. Сизларга хам тавсия қиламан. Ижодкорларга салют! Зўр! Яна бир бора қайтараман, каттароқ сахнага, кенгроқ оммага ўтиш керак!
Фото ва Видео: Нодира Тўраева.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 3117 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |