Бош сахифа » 2015 » Август » 28 » Видео: Август 2015 хайриясидан
15:30
Видео: Август 2015 хайриясидан

 

7-август куни ўтган "Фахрли инсон" лойихасининг санъат оламидан мехмонлари хонанда Музаффар Мирзарахимов, актерлар Адиз Ражабов ва Акбархўжа Расуловлар хамда "Асл хонанда" реалити шоуси финалисти хонанда Элмурод Тожиевлар бўлгани хақида хабар бергандик.

 

 

 

 

Шу кунги тадбирдан атиги 14 минутлик видеолавхалар кетма-кетлигини тақдим этарканмиз, унда Адиз ва Акбарнинг миллий ариялари хамда Музаффар ва Элмуродларнинг хам жонли ижроларидан бахраманд бўлишингизни маълум қиламиз.

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Келаси ой ва кузнинг илк жума куни 4-сентябрьда  муборак кун муборак  тарзда "Фахрли инсон" лойихаси доирасида давомланар экан, унинг хамшираси жозибали хонанда Феруза Жуманиёзова бўлиши кутилаётганини маълум қиламиз.

 

 

МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир; 

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади.  Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 695-21-21) 

- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади.  Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади.  Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади. 
 


1. "Фахрли инсон" тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи(!) орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )  Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим!!! Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади.    2. Хайр ишни асосийси бу НИЯТ ва НАТИЖА, натижага эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина   эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик! Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб  уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек  ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам  мосуво бўлманглар! Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул!    3. Қилган ишингни реклама қилаяпсан деб адашганлар унутмасинки: Бу эришилаётган натижаларни хаммасини замирида албатта РЕКЛАМА ва ТАРҒИБОТ турибди! Шу сайт орқали бу лойиха реклама қилингандан кейингина одамлар келиб қатнаша бошлади, кейин эса аста секинлик билан ижтимоий тармоқлар ва албатта бугунги кунга келиб кимлардир кимларга сабаб бўлиб бирга олиб келишяпти. Лекин барибир хамма хаммаси реклама ва тарғибот орқали бўляпти! Истайсизми йўқми натижага айнан реклама ва тарғибот билан эришилмоқда! Бошқа қандай қилиб одамларни йиғиб бориб қон топширтириб яна хайрия қилинглар деб, камига  буни хаммадан яшириш мумкин? Тадбирдан кейингги фото ва видеохисобот эса аввало ўша қон топширгану дориларга пул ташлаб кетаётганлар олдидаги бурчимиз-ХИСОБОТимиздир! Халқ олдидаги хисоботимиз хамдир! Бировни омонати олдидаги масъулият мажбурияти!    Балки ёмон мақсад  ва ниятда ўшалар шундай изох қолдирмас хам, тарбиясида савоб ишни беркит деб айтилгани тўғри албатта, аммо инсонни ўзига онг ва фахм фаросат нима учун берилган? Бу тарғибот акциясику! Савоб қилиш фақат яшириш деган тартиб қоида йўқ! Исталган домлангиз ёки имомингизга шу лойихамиз доирасида бориб саволни беринг! Вахоланки асл ниятимиз олдида хаммасини гапиям бошқасиям бир тийин!  Реклама ва тарғиботсиз? Қон топшириш учун одамларни шу сайт орқали йиғяптику, ё айрим бечора ота-оналар каби мажбурликдан мардикорларни пулга ёллаб келтириб қон топширтирайликми биз хам? Қаердан шунча пул олайлик? Шу пулниям қандай йиғайлик? Масжид олдида тиланчилик қилиб, йиққан пулларга дори сотиб олиб бориб яширинча тарқатайликми? Шуниси тўғрими унда?  Ким шундай қиларкин?   Ўзини реклама қилаётганлар билан бизни адаштирманг! Ўз ёнидан хайрияга харажат қилиб,  реклама учун бориб хўжакўрсинга хайрия қилиб яна журналистларни чақириб расмга олдириб ва буни оммавий ахборот воситаларида суратларда бемор болаларни қучоқлаб ишшайиб расмга тушиб ўзини ёритаётганлар билан бизни адаштирманг! На қон топширади ва на керакли дори сотиб олади, фақат бир тийнга қиммат ўйинчоғию беморларга мумкин бўлмаган ширинликларни кўрсатиб расмга тушиб ўзини реклама қилгани қолади.  Ана уларга савол беринг нима учун ўз ёнингдан (умуман кераксиз нарсалар билан) хайрия қилаётган бўлсанг буни оммага кўрсатяпсан деб. Уларда бундан не мақсад? Биздаку аниқ равшан-одамларни қон топширишга тарғиб қилиш ва одамлардан дориларга пул йиғиш. Хар ой одамлар сонини кўпайтириш ва хаммани тарғиб этиш.   Ва бу борада ўша машхурларни хам таклиф   қилиб уларни мухлисларини хам жалб қилиш, одамларда акцияга шу тарафлама хам қизиқиш уйғотиш. Машхурларни қанчаси акциямизда  келиб қон топшириб моддий хайрия қилди. Буни хаммасини кўряпсизларку. Уларни ортидан фанклублари эргашиб қанчаси қон топширганини хам кўрдингизку.    Илтимос, эътироз билдираётганда  фахм фаросатни ишлатиб, онгимизга хеч бўлмаса шу мавзуда мурожаат қилайлик!   Мени шу сайтимни шундай имконияти хам борлигини билиб шундан мана шу тариқа хам  фойдаланаяпман. Шукрки ёмон ният ва мақсадда эмас, шукрки натижалари яхшиликка! Реклама билан одамларни пулларини йиғиб участка солаётганим йўқ, тагимга мошина олганим йўқ, хавотир олманг, ман биқиб кетиб сизлар қуруқ қолмаяпсизлар... Шундай бўлган куни ишонаверинг шу шифохонани ўзим тўлиқ оталиққа оламану хеч қандай тарғиботсиз ўзим хамма дорилар харажатини ўз зиммамга оламан. Унгача эса бундай имкониятим йўқ экан, бироқ буни сабабчи сифатида уддалашга имконим бор ва у фақат сайтимдаги тарғибот кучи билан амалга оширилиши мумкин. Хозирча жа ўзимга керагини бўлса шукрки  Худони ўзи беряпти! Балки ўз харакатим ва мехнатим натижасида ва балки шу  беморларга сайтим билан сабабчи бўлаётган эканман Худо хам менга кўп нарсага эришишимга кимларнидир сабабчи қилиб  эриштирмоқдадир.     Сайтимда фақат санъат вакилларини рекламаси ва янгиликлари билан хам тинчгина юрсам нима бўларди? Ким мажбурлайди? Ёмон ният билан сайт юритаётганлар хам бор, бўхтон билан пул топаётганлар хам бор, сайти билан шантаж қилиб хар хафта тўйларга машхурларни жўнатиб соққа қилаётганлари бор, шунчаки  оддий манфаатлар юзасидан хам бор. Ман  сайтимни бугунги мавқеидан ва аудиториясидан  шу хайрия йўсинида фойдаланаётган бўлсам кимга ёмонлиги тегяпти?     Илтимос, одамни кўнглини яхшиликдан қолдирманглар! Балки ўзларингни хаётингда нохақми ё лойиғи биланми яхшиликдан мосуво бўлгандирсиз ва шу учунам бошқаларникини кўролмассизлар, аммо бу дегани бошқаларга хам ёмонлигингни раво кўр дегани эмаску! Асосийси ният ва у Аллох олдида уялтирмас бўлса қолгани бефойда! Шу сабаб хам нимаики эътироз ёзсангиз хам, қилсангиз хам,   биз барибир шу лойихани хотиржам кўнгилу, енгилмас  куч ва харакат билан баланд кўтариб бораверамиз! Бу балки бизни шахсий ибодатимиздир. Харакатимиздаги ибодатимиздир... Сизларни ибодатингизга аралашмаяпмиз, бизни гўримизга сизлар тушиб кафолат бўла олмайсиз!    Шунчаки бошқа яхшилик қилмоқчи бўлганларни кўнглини бузманг....совитманг... Зеро ўшаларни муштоқ кутиб соғлом болаликка интилаётганларни уволига билиб билмай қолманг тағин! Бу эса катта гунох! Мана шу масъулиятни унутманг! Бизку ўрганиб кетганмиз, синмаймиз, сина олмаймиз хам! Аммо шу лойихага қатнашмоқчи бўлган кимнидир йўлдан қайтаришга сизни изохингиз сабаб бўлиб қолса гунохи ўзингизга!  Эътиборингиз учун коттакон рахмат! 
 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 4659 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, Feruza Jumaniyozova, Adiz Rajabov, Akbarhoja Rasulov, Muzaffar Mirzarahimov

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Абдужавлон   (28-Авг-2015 16:50) [Материал]
Килаётган хайрли ва савобли ишларингиздан Оллох рози булсин. Хаммамизга ушбу тадбирда катнашиб кулимиздан келганча савобли ишларни килиш насиб этсин.

2 ledy   (28-Авг-2015 19:50) [Материал]
агар мени томиримга Феруза Жуманиёзова шприц куйганидами, хар куни кон топширардим. Ичимиз кизиб кузатамиз энди. smile smile smile smile smile

3 Lola Ashrafova   (29-Авг-2015 01:03) [Материал]
Salom.men sayyod.com ning buxorodagi muxlisiman.qon topwiriw xayriyasini Towkentga bormasdan buxoroda amalga owirish imkoniyatlari bormi?

4 Umida   (29-Авг-2015 10:22) [Материал]
Xudoxoxlasa manam 4 sentyabr kuni boraman. Olloximmi o'zi o'wa kunlaga yetkazsin.

5 Шоира   (29-Авг-2015 14:37) [Материал]
Хар ойнинг илк жума кунлари ўтказиладиган "Фахрли инсон" лойихасида қатнашаётган таниқли инсонлар хакида эмас балки шу лойихада қатнашаётган оддий халқ хақида хам хабарлар берилиб турилса хамда улардан интервюлар олинса жуда яхши бўларди.Ахир улар хам тахсинга лойиқ-ку, уларни хам мақтаб туриш керак.
Ответ: Эътиборлироқ бўлиш керак, хар бир қон топширган ва моддий хайрияда қатнашган одамни исми ва фамилияси хисобот репортажида келтириб суратларигача чоп этилмоқда. 3 йиллик фотобаннерлар хозирги кунда Гемотология институти қошидаги Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси хамда қон қуйиш марказида фахрий баннер сифатида  осиғлиқ турибди. уларда 3 йил давомида қатнашган фаоллар, хар бир қон топширганлар хаммаси акс эттирилган!

6 Temur-Daminov   (30-Авг-2015 18:50) [Материал]
Qoyil! Super! Sayyod'ga ezgu ishlarda omad!

7 Temur-Daminov   (30-Авг-2015 18:57) [Материал]
****************************************** ************************* ************************ ************************** ******************* ********** ** *********************************************************** ************************
---
Savob ishni har kuni va hammaga qilish kerak degan so'zlarga SAYYOD amal qilyapti. Biz Sardor akaga omad tilaymiz! Bu ezgu yo'lda aslo charchamang!

8 Omina.   (31-Авг-2015 02:50) [Материал]
Rahmat sayyod.odamlani gapiga etibor bermen niyatga bogliq hammasi. biza jim òtirganda siz harakat qivossizku.eng asosiysi odamlaga yordamiz tegvotdiku

9 SalomWoX   (03-Сен-2015 12:00) [Материал]
eng kotta savob ish bu baraka topin sayyod aka omadizi bersin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!