Бош сахифа » 2015 » Декабрь » 12 » Видео: Тўйларда Муниса овозига "ишлаган" актриса
10:54
Видео: Тўйларда Муниса овозига "ишлаган" актриса

  31-октябрь куни   Египетда авиахалокат сабабли оламдан ўтганларга  аталган шеърни актриса Луиза Расулова ўз талқинида монолог қилиб уни мусиқий фон билан видеога ёзиб олиб 10-декабрь куни инстаграмга нақ 17 қисмлаб қўйганидан кейин у санъат оламида катта шов-шув ва мухокамалар гирдобида қолди. 

 ВидеоМонологни ютубда томоша қилмоқ

 

Айнан ўша куни, яъни инстаграмга қўйилган 10-декабрь санасидаги Озоданинг "УзСтар" лойихасида кўришганимизда у билан кўришаётган одам борки дарров шу видео хақида қизиқарди.  Озода хам хазиллашиб уни "Офелия" дея чақира бошлади))

Кастингдан кейин "Сайёд-медиа" офисида Луиза билан интервью қилдик ва 20 минутлик видеони тақдим этарканмиз, албатта бу мавзудан ташқари унга яна бошқа саволларимиз хам борлигини тушунгандирсиз. Айниқса компроматлар сандиғимизда  унинг хам нимадири борлиги аниқку))

 

 

Тўй хизматларида Муниса Ризаеванинг тайёр қўшиғи ва овозига у оғзини қимирлатиб пул топаётгани хақида  ўша хизматларда бўлган гувохлар айтганди. Буни Луиза инкор этмади, камига Насиба Абдуллаева ва хаттоки Дженифер Лопес овозини хам тўйларда "ижара"да ўзлаштириб турганини хам тан оларкан бу билан боғлиқ иқрорликларидаги батафсил маълумотлар  шахсан бизни шокка туширди.

 

Видеоинтервьюни ютубда томоша қилмоқ

 

Қўйида тақдим этилаётган деярли 20 минутлик видео ижобий кўтаринки кайфиятда бўлганлиги сабабли изохларда Луизага жудаям кескин бўлмаслигингизни сўрардим. Актриса хали жудаям ёш, унинг хали узундан узоқ йўли бор ва асосийси жуда самимий қиз ва буни унинг жавобларидан хам кўрсангиз бўлади.  Ким хато қилмайди, тўғрими?  

 

 

Жудаям ижобий қиз. Умуман олганда, интервью хам жудаям кўтаринки кайфиятда ўтди, энергетикаси ижобий. Асосийси актрисалик қобилияти бор ва ўша юқоридаги монологда хам у яхшигина сезилган . Очиғи мени таъсирлантира олди ва сизларни хам кўзингизга ёш келтира олади. Унинг актрисаликдаги  ёрқин ва порлоқ келажагига ишонаман!

 

Видео: Нодира Махмудова. 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 16083 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Luiza Rasulova

Нравится
Барча изохлар: 20
1 Abbosbek3334   (12-Дек-2015 11:41) [Материал]
Luia omad's

2 Jamolbek   (12-Дек-2015 12:21) [Материал]
Даааа, очу ойдин булдиее хаммаси!!! Одамлагаям фарки йу кимни овози, ким этвоти Луиза этканде пофигу biggrin

3 Doston   (12-Дек-2015 14:45) [Материал]
Sardor aka ijodingizga omad bu aktrisamiz uzimizdagi bemor bolalarni nega uylamaydi yani Faxirli inson loyihasiga borsin qon topshirsin

4 Baxtiyor Sheraliyev   (12-Дек-2015 16:51) [Материал]
O'zi kim edi bu qiz?

5 sardorik   (12-Дек-2015 20:24) [Материал]
Xammaga xam mas bunday ta'lant molodets Luiza shaxsan men sizga omad tilayman go'zallik tark etmasin sizni!!!

6 Boxodir   (13-Дек-2015 00:28) [Материал]
Tan olisham mard insoni ishi malades Luiza

7 Дилфайз   (13-Дек-2015 00:33) [Материал]
Монологни эшитиб очиги.... йигладим.

8 wurausmanova   (13-Дек-2015 06:34) [Материал]
Monolog juda ta'sirchan chiqqan.fikriga Qushilaman.Hammamiz insonmiz...Ezgulikning erta-kechi yoq.Qolaversa bu aviahalokat tarihda qoladi.Odamlar internetda bulmagur narsalarni tarqatishayapti.Ular oldida Luizani bu she'ri shoxonaku?!Omadini bersin!

9 sodiqov Valijon   (13-Дек-2015 09:07) [Материал]
bu yangilimasku hozir hamma jonli ijrodakuuu

10 ledy   (13-Дек-2015 11:02) [Материал]
Сухбат жудаям ёкимли, киз хам жуда ёкимли.
Энди устозлариям узларини нимадир деб оклаб чикишсаям хайрон колмайман.

11 Sardor4ik88   (13-Дек-2015 14:00) [Материал]
Tasiksgayam qoýila...

12 Princessa   (13-Дек-2015 16:16) [Материал]
Яхши сухбат булган тан олганиям бир мардлик лекин монологни таъсирчан килиб уколмабти унча Дилноза Кубаевами Асал Шодиевами укиганда жудаям чиройли чикади манимча

13 мухлиса   (13-Дек-2015 20:57) [Материал]
Худди Сардор Камилов айтганидек энди йиглайман деганингда монолог тугаб колган. Койил жудаям махоратли ва очинкунгил жасур гузал киз экан.

14 azamlawyer   (14-Дек-2015 09:53) [Материал]
Ижобий кизмиш, жуда ёшмуш... кийган кийимини карейлар, кукраги куринай деб турипти.. Мисрда кулааган самолёт масаласида монолог? Бошка мухимрок земнойрок тема йукмикан унга?*

15 JALOL   (14-Дек-2015 13:37) [Материал]
MANALOGGA wow wow wow wow wow wow wow wow wow wow wow wow wow wow wow

16 Умид ака   (14-Дек-2015 17:02) [Материал]
Шу битта шеърни ифодали, таъсирли ўқиб бериш учун ҳам актрисалик қобилият шарт эканми энди. Сардор ҳам жааааааааа ижикилаб эзиб янчиб ташидилардеееееее озиям)) Озодбек бошлаб берганди Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер! деб. Зўр қўшиқ чиққанди. Энди қўшиқчилар ўлганлардан ҳам ўз рекламалари учун фойдаланишга ўтишибди. Бу шунчаки пасткашлик. Агар ўзи ижод қилиб марҳумларга бағишлаб шеър ёзганида бошқа гап эди... Фикримга қўшилмасела қўшилмилааааа)))

17 Умид ака   (14-Дек-2015 17:30) [Материал]
Ўзини тутишидан, салга хо-хо-хоххо лашидан ташвиш тушганларга ҳечам ачинадиган қизга ўхшамаяптиде бору. Мавзу қолиб роликни қандай тайёрлаганини мақтанишини қаранг. Очиғиде, агар ростанам шу шеърни хонанда марҳумларга бағишлаб айтган бўлганида Сардор билан интервюга ўлсаям рози бўлмаган бўларди. Сардорнинг таклифига, қўйинг, Сардор ака, мен буни ўзимга очко йиғиш учун қилмадим, одамлар қандай баҳо берса бераверсин, мен кўнглим буюрган ишни қилдим ва бунинг учун ҳеч нарса (реклама ҳам) керак эмас, деган бўларди. Одамлар, шоу-бизнес вакилидан самимийлик кутманг ҳеч қачон. Улар бамисоли мушук ва бекорга офтобга чиқишмайди.

18 lucky   (14-Дек-2015 21:14) [Материал]
Не в Египте, а в Сирии.
Ответ: в Египте!

19 cosmos_6696   (15-Дек-2015 02:15) [Материал]
Одамларга нма бу'ган у'зи кийгаан киймини гапиради нма кипти Киймига ким хозр бунака кийм киймиди канака кийинсаям ку'чага тозза ният билан чиксин и ку'нгли тозза бу'син

20 cosmos_6696   (15-Дек-2015 02:19) [Материал]
Luizaga omaadd

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!