17:15 Видео: Шахзода-Ёр-ёрлар! | |
Оналик статусини яқиндагина янгилаган Шахзоданинг "Ёр-ёрлар" қўшиғига ишланган клип менга ўзининг енгиллиги, нафис ва янги чехралардан фойдаланганилгани билан ёқди.![]() Мияни ортиқча зўриқтирмайдиган воқеалар кетма-кетлиги, кўзни зўриқтирмайдиган ранглар жилоси ва албатта маънонинг хам зўриқтирилмаган, хаддан зиёд бўрттириб бачканалашмаган, бир маромидаги лавхалар билан чиройлик етказиб берилган мухаббат қиссасининг, тўйга бир қадам қолган нишонаси- турмушга чиқиш учун қўлини сўраш онлари... Қўшиқ маъносига хос. ![]() Шахзоданинг бу клипдаги имиджи хам, хар доимгидек, юқоридаги параметрлар доирасида, нафислик, енгиллик ва юқори дид. Ортиқча нарсалар йўқ. Кўзлар қувнаши учун керакли барча нарсалардан ўрнида фойдаланилган. ![]() Кўзларни хам гўзаллик билан озиқлантириб туриш керак ва бунда хамиша хам манзарали жойларни зиёрат қилишга имкони бўлмаганлар учун тв орқали гўзал лавхалардан бахраманд бўлишни ўзи гохида етарли. Клиплар эса бунда асосий мақсадни мана шунда урғу билиб, ўзига юк деб билиши унинг ютуғи бўлади. Зеро , клип бу ўзида маънони кўрсатиш шарт бўлган дарслик ёки китоб эмас , у ижод намунаси ва ижоднинг гўзаллиги билан чиройи хамнафас бўлса кифоя. Кўнгил ва кўзлар учун эса шуниси етарлидир? Хордиқ учун яна нима хам керак? Қўшиқ ижодий намоёнланиши ва қўшиқ етказиб берилишига хизмат қиладиган нарсалари бўлса бўлгани. Премьерадан завқланинг: | |
Категория: MP3|Video | Просмотров: 13430 | | |