Отабек Мухаммадзохид концертидан! +Видео Suhbat | Intervyu | Reportaj
Отабек Мухаммадзохид концертидан! +Видео

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Видео:

Ютубда томоша

Майтуб тасиксда томоша    

Тасиксдан видеони мобил турини кўчирмоқ 231мб


 

 

Отабек Мухаммадзохидни эркак хонандаларимиздан  ноласи энг гўзал хонанда  деб хисоблайман. Унинг 100 фоиз жонли ижродаги концертини кузатиш мен учун жудаям қизиқ кечди.

 

 

15-16 июн кунларидаги дастурнинг илк кунига ташкилий гурух аъзоси Асрор Исаходжаев таклифи билан ташриф буюрдик. 

 

 

Аввало концертнинг юз фоизли жонли эканлигидан ташқари яна бошқа  мухим, ёдда қолган ва энг қизиқ плюсларидан айтсам:

+Созандалар! Репертуар динамикасини ушлаб туришдек махоратига беш кеттим! Сценарийдан келишилганми фарқи йўқ, асосийси кўп қўшиқларни бир-бирига улашдаги чиройлик ўтиш, дастурни рухиятини янада  яхшилади.

 

 

+Раққос ва раққосалар. Тайёргарлик яхши бўлгани сезилди. 

 

 

+Худдики оналар хақида куйлаш бу ғурбатдек-фикри билан бу мавзуда шўх тарона куйлагани. 

+Брайн Адамснинг "Плиз фо гив ми" (Bryan Adams - Please Forgive Me) хитини куйлагани

 

 

Концертдаги минуслар хам бору, аммо бу хонанда ва шу дастурнинг асосий хамда мухим нарсаларидан четроқда бўлса керак. Шундай бўлса-да, улар хақида айтмай илож йўқ.

 

 

Бу борада бир ёқлама бўлмаслик учун, шу куни томошабинлар қаторида бўлган ва деярли биронта концертни ўтказиб юбормайдиган  журналист Ёдгорбек Юксал фикри билан танишамиз:

-Концертни умумий мухити яхши. Қўшиқлар матни мазмунга бой. Айримлари этни жимирлатади, йиғлатади.. "Майли телба денглар" қўшиғини  қоқ ярмида мусиқани тўхтатиб залдагиларга микрофонни йўналтирганидаги ярим зал томошабинларнинг тенгма-тенг куйлашлари қоил қоларли. 

"Наврўз" миллий рақс ансамбли  қўшиқларга ажойиб  постановка қилишган, рақслардан зерикмайсиз.

Аммо "Тановар"ни Таваккал Қодировни овозига ўхшатиб куйлаши ярашмади.  Ўзининг овозида жаранглаши бошқача бўларди. Бўларканку хар 6-та ашуладан кейин кийим алиштирмай ашула айтса.  Эркак хонандаларимиз ўрнак олишса бўларди. 

Гулсанамнинг хам қўшиғини айтиши шартмасди, манимча. Гулсанамчалик  айтолмади...

Хонанда томошабинлар билан эркин мулоқотни оширди, бошловчи  манимча шартмасди.

 

Бошловчи шартмас эди фикрига мен хам қўшиламан.

Акмал Мирзо дастурда деярли керак хам бўлмадию, шу икки уч чиққанидаям сахнада ўзини тутиши, гапириш манерасию мавзулари билан шахсан мен учун хунук туюлди.  Радиобошловчи эканидан хабарим бору, аммо биронта дастурини тингламаганман, билмасам радиода хам шундай  тарзда гапирадими йўқми, хуллас видеодан хам кўрсангиз бўлади. "Жааа энди бир ваъда бермасам хам"  , "Яна қанақа шароит керак ўзи?!" сўзларидаги охангга эътибор беринг-да.  Қулоққа жуда бир ёқимсиз тарзда айтилган.

 

 

Баландпарвоз гапларни керагидан кўпроқ бўрттириб айтиши. Хонандага нисбатан "Битта қўшиқ сўрийми хозир, ЭТБЕРАДИ, тўйдаям бунақа сўромисилар" каби мурожаат ва муносабати жуда хунук кўринаркан (видеода бор). Балки хаётда уларни муносабати шу қадар дўстона бўлиши мумкиндир, аммо улар сахнадаку, радиобошловчи деган номи бор хархолда,  маъсулият юки сезилмади....билмасам. Жуда бир талтайиб кетган, бир-икки мақтовдан хаволаниб хаддидан ошгандек ўзини тутди, фикримча!

 

 

Радиодаги ротация ва реклама учун (!) артистларимиз айрим бошловчиларни керагидан ортиқ хурматини ўрнига қўйишару, аммо хеч бўлмаса сахнада оёқ ер искаши керак, назаримда. Сахнада дўстингиз бўлган артист билан биргадирсизу, бироқ олдингизда халқ ўтиргани хурмати бўлиши керак.

 

Акмал Мирзо хақидаги фикрларим шахсий ва бу фақат менга шундай туюлган бўлиши, балки шахсий антисимпатия натижаси хам бўлиши мумкин. 

 

 

Ёдгорбек Юксал ва айниқса эриш туюладиган тарзда гапирган Акмал Мирзонинг бошқа эркак хонандаларнинг концертидаги кийинишига билдирган эътирозларига  эса  қўшилиш қийин.

Шох Жахон Жўраев юз фоизли жонли концерт берди, Ўлмас Оллоберганов хам,  ўша ёш Шерзодбек хам.

Бироқ, биронтасига либос алиштириш халал бермади. Бу жудаям бир катта долзарб муаммо эмаску. Либос  дастурнинг артрибутидек нарса, хар ким истаганича безайди, асосийси негизи хаққоний ва сохаси тақозо этган мажбурияти мавжуд-халол жонли ижро!

 

 

Отабек Мухаммадзохид шу куни либос алиштирмаган бўлсада, аммо реклама учун танаффус ажратди ва бу концерт хомийлари махсулоти билан боғлиқ бўлди. Қаранг-да , танаффусдаги либос алиштиришга эътироз билдираётганлар дастурда хомийларни махсулотлари билан боғлиқ викторинага хам худди шундай эътироз билдирса бўладику. 

 

 

Мана шу фикторина пайтида Акмал Мирзо томошабинларга футболга оид саволлар билан мурожаат қилди. Масалан: "Отабек Мухаммадзохидни яхши кўрган химоячиси ким?"

Ғалати.  Фақат Отабек Мухаммадзохидни яқин дўстларигина билса керак)) Залда аёллар хам борку. Умуман футбол ишқибозларимас, шу куни санъат шайдолари, Отабек мухлислари йиғилган ва шундоқ хам промоси деярли йўқ бўлган Отабек ижоди билан боғлиқ қизиқ викторина ўтказса бўларди, фикримча. 

 

 

Акмалдан фарқли, бошқа бошловчи қизимизни викторинаси  жуда қизиқ кечди. Айниқса ўша мақол билан бошланиб, пахтага уланиши ва у отилиб яна мақол давомланиши ажойиб.

Бу викторинада ўйин ғолибаси учун тўй либоси ўйналаётган бўлиб, тасодиф билан учинчи иштирокчи кичкина қизча бўлди. Афсуски у на мақолни давомлай оладиган ёшда, ва на шу мукофотни олиш ёшида...

Очиғи, жудаям рахмим келди қизчага. Сахнага югуриб чиққанди, интизор бўлиб куттию кетди. Албатта дастур ижодий жамоасию хомийлар бундай холатни бўлишини кутишмаганди, лекин негадир шу қизга ачиндим, унга нимадир совға беришса бўларди.

 

 

Кичкина қизлардан сахнада энг катта совғасини олганлардан Отабекнинг  мухлисаларидан тушунишим бўйича опа-сингилларнинг  "Шошилма қизгина" қўшиғига тайёрлаб келишган рақсларини кенг оммага тақдим этганлари бўлди. 

 

 

Шогирд ва бэк вокалдагиларга ўзгача ёндошув хам дастурнинг  қизиқ онларидан бири бўлди. 

 

 

Отабекнинг шогирдлари шу куни бэк вокалда бўлиб, "Баёт"ни куйлаётганларида Отабек атрофига келиб, у билан  биргаликда куйлашди. Улардан бири эса ота хақида қўшиқ куйлади хам. Отабек бу пайтда сахнани тарк этмай, унга хам рухан ва хам куйлашда бэк вокалдан жой алишгандек шогирдини қўллаб-қувватлаб турди. 

 

 

Кутилмаган қўшиқ: Брайн Адамс  (Bryan Adams - Please Forgive Me) қўшиғини куйлагани!  Отабекнинг бу борада фикри хам тўғри: "Қани инглизлар бизни қўшиқни майли, ўша акценти билан бўлса хам куйлаб кўрсинчи. Масалан "Мустахзод"ни))

Отабек бу қўшиқни мани фикримча ижро махорати борасида яхши куйлади!

Уддалади. Демакки хисоб!

 

 

Хориж қўшиқлари блокида Озарбайжонча қўшиқни бошлаётган пайти, шу куни томошабинлар қаторида бўлган ва бир вақтлар Озарбайжонда мақом йўналишидаги фестивальда биринчи ўринни олган юртдошимиз Юлдуз Турдиевага қўшиқни бошини куйлаб беришни илтимос қилди.  

 

 

Отабек бу қўшиқни Юлдуз Турдиевадан  ўрганганлигини хам айтиб ўтди. 

 

 

 

 

Русча қўшиқ матни, мусиқаси хам Отабекка тегишли бўлиб сўзлари қизиқ. "Жалкий поэт, жаль у меня зелёненьких нет" каби. 

 

 

Туркча қўшиқда сокин турини танлаб ўз махоратини ёрқинроқ намойиш қилади деб кутгандим. Аммо бу пайтда дастур динамикаси шўх қўшиқларга келгани боисми,  Отабек шўх тарона куйлади. 

 


 

Битта ўғил бўлганимга "Мамин сыночек"ман дея гап бошлаган Отабек оналар хақида куйлаш худдики бу бир ғурбатдек, фақат йиғлатадиган қўшиқлар куйлашлари хақида айтиб, шўх тарона куйлаб шу томошабинлар қаторида ўтирган онасини рақсга чорлашини билдирди. 

"Гулсанамнинг қўшиғига рақсга тушган онам, боғчадан бери куйласамда, бирон маротаба қўшиғимга рақс тушмабдилар" деб киноя қилган бўлса хам, иккинчи куни билмадиму, аммо биринчи кун оналари барибир рақсга тушмадилар. Балки ўтирган жойларида рақсга тушиб бизга кўринмагандир.

 

 

Мазкур концертнинг эътиборга молик тарафи бу  "Ўзбекнаво" эксклюзив тарзда расман бизга берган маълумотидаги ваъдасини устидан шу кунги концертда чиққани бўлди. Юз фоизли жонли концерт зал ижара хаққини "Ўзбекнаво" тўлиқ қоплади.

Эстрада бирлашмасига хурмат ва янги рахбарнинг бу ютуғи билан табриклаймиз! Зеро, айнан  унинг сабабчилигида Отабек концерт бериб мухлислари билан дийдор кўришиш бахтига муяссар бўлди. Биз томошабинлар эса жонли ижродаги ажойиб дастурдан завқландик!

 

 

Вилоятларда билмадиму, аммо Тошкентда асосан "Гулсанамни окаси" дейиладиган Отабек Мухаммадзохидга Гулсанам каби промога ахамият беришини истардим. Бу давр талаби, бугунги даврда эса минг аъло бўлманг , айниқса санъатда ўз номини танитиш қийинроқ кечади. 

Отабек ижоди  рекламага мухтож эмасдир, аммо жар солса арзигудек махорати мавжуд, тўкис санъаткор номига лойиқ. 

 

Суратлар муаллифи Азиз Жабборов

Видео Шахло Қодирова

 

16-Июн-2014 18:51
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Otabek Muhammadzohid
1 Хасан   (18-Июн-2014 13:44)
Э, РАҲМАТ!!! Айниқса Акмал Мирзо хақидаги фикрга 100 фойиз эмас 1000 фойиз қўшиламан! Мен ТВ да шу инсон олиб борадиган бир кўрстувни бир
маротаба зўрға кўрдим... . Бу инсон хали радиобошловчи ҳамми??? Ажабо,
радиода бошловчиларага нисбатан ҳеч қандай назорат йўқми??? Мисол "фейс
контроль, нутқ контроль ва ҳоказо"? Бу ёғига изох ортиқча... .

2 Jama   (18-Июн-2014 23:38)
Otabek akaga omad. Ilodlariga hurmatm baland özlargayam

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 45
Мехмонлар: 45
Рўйхатдагилардан: 0