Бош сахифа » 2014 » Май » 23 » Тотлисасни тиз чўктириб, йиғлатган Отабек Муҳаммад Зоҳид
17:49
Тотлисасни тиз чўктириб, йиғлатган Отабек Муҳаммад Зоҳид

 

 

Водийлик хушовоз хонанда Отабек Муҳаммад Зоҳид ўзининг жонли ижродаги навбатдаги яккахон концерт дастурини мухлислари эътиборига тақдим этади.

    Концерт дастури 15 – 16 июнь кунлари соат 19:00 да пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

    Концерт олди хонанда матбуот анжумани ташкил этиб, унда янги концерт дастури ва ҳозирги шоу – бизнес оламидаги янгиликлар ҳақида ўз фикр – мулоҳазаларини баён этди. Қизиқарли савол - жавоблардан Отабек Муҳаммад Зоҳиднинг дунёқарашини оз бўлсада билиш мумкин бўлди. Унинг эътиборини ҳозирги кундаги болаларнинг ижодга бўлган қарашлари тортаётгани кўриниб турибди. Буни биз унинг қуйидаги фикридан билиб олдик:

- “Яқинда бир мусиқа мактабидаги тадбирга қизиқиб бордим. У ерда кичкинагина бир қизалоқ “Мен ҳам ёр бўлсам дейман” дея қўшиқ куйлаяпган эди, ўйлашим бўйича, бунда бизнинг айбимиз бор. Агар биз болалар ёшига мос бўлган қизиқарли дастур ишлаб, чиройли қўшиқлар куйласак, улар ҳам шунга тақлид қиладилар”, - деди.

 

 

Учрашув давомида санъаткорнинг оиласидаги муҳит билан ҳам қисқача танишдик. Яна бир савол бизнинг эътиборимизни тортди. Унда нима учун Отабек Мамазоитовдан Отабек Муҳаммадзоҳид, кейин эса Отабек Муҳаммад Зоҳид деб фамилиясини бир неча маротаба ўзгартиргани сабаби сўралган. Бу саволга хонанда қисқача қилиб, Муҳаммад алоҳида исм, Зоҳид алоҳида исм бўлгани учун мен ўзим орасини очиб қўйдим, дея жавоб берди.

 

 

Анжуманнинг кулминацион саволи, менимча, ҳозирги кундаги долзарб мавзу – фонограмма масаласига тегишли бўлиб, унда нима учун ўтган йилги концертлари 79 % ни жонли ўтказгани – ю, бу йилги концерт дастури 100 % жонли бўлиши ташкиллаштирилгани бўлди. Отабек Муҳаммад Зоҳид бунга сабабларни кўп келтирди, улардан энг қизиғи бу бўлса керак:

-“Истиқлол” санъат саройидаги пультнинг янгилангани – ю, жонли ижрога мухлислардан ҳалигача талаб йўқлиги бўлди. Тўйларда жонлида ижро этиб турган ҳофизнинг қўшиғидан сўнг, яхши апаратураларда тозалаб маромига етказилган ва фонограмма айтиш учун ёзилган мини диски билан келган қўшиқчининг ашуласи босиб кетиши, халқнинг қулоғи шундай овозга ўргангани бўлди.

 

 

   Хонанданинг янги концерт дастуридаги янгиликлардан бири эса, янги яратилган қўшиғининг ҳажми бўлди. Унинг айтишича, қўшиқ роппа – роса 11 дақиқа давомида айтиладиган бўлиб яратилгану, аммо уни амаллаб, тез қилиб айтилганда 10 дақиқа – ю 48 сонияга туширгани бўлди. Яна унинг фикрича, қўшиқчи ўзига ишонса, концертларда қизиқчиларни қатнаштиришни олиб ташлаш керак.

 

Шахло Қодирова: Иброхим Тотлисас келганида сизнинг саҳнада куйлаганингиз ҳақида фикр билдирган экан. Шу билдирилган фикрига муносабатингиз қандай? Бу воқеа санъат вакиллари орасида ҳар хил гапларга сабаб бўлган экан

Отабек Муҳаммад Зоҳид:   У ерда фақат бир мен хақимда эмас, Озодбек Назарбеков  иккимиз хақимизда шундай бир яхши фикрлар билдирганларки,  бу гапларни англаб - англамаганлар “Иброхим Тотлисас Отабекка қаттиқ гапирди” ёки “бошқа гаплар гапирган” деган гап - сўзлар айтишган. Агар ўша гапларга ҳали ҳам ойдинлик киритиш истагида бўлганлар бўлса, шу воқеа мухрланган дисклар дунё бўйлаб тарқаб кетган, олиб бемалол томоша қилиб, бир туркчани яхши тушунадиган холис одамга таржима қилдиришса, у ерда фақат яхши гаплар гапирилганлигини ўша таржимон одам айтиб бериши мумкин.

 

Шахло Қодирова: Ўзингиз нима фикрлар билдирилганлигини айтиб беринг, янада ойдинлик киритиш учун

Отабек Муҳаммад Зоҳид:  “Мен бу ерда иккита овоз эшитдим. Сенинг ва буни эшитдим. Иккалангиз ҳам суперсиз! Тамом!” (Мана шу гапни туркчада хам айтиб, таржимасини ҳам келтириб беради) Мана шу Иброхим Тотлисаснинг биз ҳақимизда билдирган фикри. Мен кейин у билан сўрашиб, хурсанд бўлиб: “Сиз билан кўриштиргани учун Роббимга шукр қиламан, - деб айтганимда, - Вой, бу мени йиғлатади", - (Бу гапни ҳам биринчи турк тилида айтиб, сўнг ўзбекчада таржимасини айтади) деб гапириб, кейин хурсандликларидан ўша ерда тиз чўкканлар. Агар ўша ерда мени суймаган бўлганида у инсон тиз чўкмаган ҳам бўларди, “Вой, бу мени йиғлатади” деб ҳам айтмаган бўлар эди. Шу сабабли, менимча, бошқа изохга ҳожат йўқ. 

Савол – жавоблар тугагач, қизиқарли савол эгаларига Отабек Муҳаммад Зоҳиднинг ҳамкори томонидан совғалар тақдимоти билан матбуот анжумани якунланди.

 

Шахло Қодирова ва Дилобар Сухбатова фоторепортажи.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 12123 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Otabek Muhammadzohid

Нравится
Барча изохлар: 14
1 сайёра   (23-Май-2014 20:01) [Материал]
мен тан бераман бу санаткорга телба кушигини эшитиб клипини курганимда кузимга ёш келган ажоиб факат омад яхши утказиб олсинлар консертларини

2 Abdumajid   (23-Май-2014 20:21) [Материал]
gercekten bu iki sarkcimiz supper!!!! atabek ve azadbek ikisine sansler dilerim.

3 Abdurashid87   (23-Май-2014 23:31) [Материал]
Man SAYYOD eksklyuziv intervyu olishini kutgandim, to'g'rirog'i hohlagandim....

4 Ijozat   (24-Май-2014 04:36) [Материал]
Kutamiz konsertlarini Otabek akaga ihlosimiz baland

5 Гулшен Усманли   (24-Май-2014 09:23) [Материал]
Kız kardaşınınde çok gözel şarkıları var, ben her ıkısınıde çok ıyı anlıyorum ve duyuyorum. Ak gömleyım var dersın ama neden gıymıyosun! Çok gözel!

9 Abdumajid   (24-Май-2014 13:11) [Материал]
uzur delerim turkcedi ak deye renk yokdir, malesif -beyaz  renk vardir Gulsen hanim

6 Frenk Kent   (24-Май-2014 10:28) [Материал]
Superr zur. tongue OMAD...

7 Hudoyor   (24-Май-2014 11:39) [Материал]
ijodiga omad xammaniyam 100% jonli kansert beriwga duxi yetmaydi Kansertda Ollohni Özi Qöllab quvatlasin...

8 Хасан   (24-Май-2014 12:46) [Материал]
Ҳақиқий санъаткор бу Отабек Мухаммад Зоҳид! Аллақачон бу санъаткорга "Хизмат кўрсатган артист" ёки "Халқ артисти" унвонлари берилиши керак эди!!! Ўзбекнаво раҳбарлари кимларнинг номзодларини тавсия этишади бу унвонларга, бу биз мухлислар учун жумбоқ? Юлдуз Усмонова айтгандек, хеч қайси унвон халқ мухаббатидан устун эмас! Омад ёр бўлсин Отабек!!!

10 Гулшен Усманли   (24-Май-2014 14:29) [Материал]
Teşekkur ederim Abdumajid beyefendi, türkçemi geliştirmegime yardimci oldiniz!

11 пгш   (24-Май-2014 15:27) [Материал]
бу инсонда хам жужа катта дард бор .санъатларига гап ёк омад

12 Elmurod_D   (25-Май-2014 00:50) [Материал]
Gap yo'! Ovoziga. Sevgi-ayriq qo'shiqlarini mohir ijrochisi,har kun tinglaymiz Okaga omad.!

13 Toxir   (31-Май-2014 01:43) [Материал]
Ibraxim Tatlisas agar Shu saxnada Jaxongir Otajonovni qo`wiq aytganini ko`rsala voy oyijon divorardi

14 muzaffar   (05-Июн-2014 01:39) [Материал]
Mayli telba denglar qoshigi eng zor

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!