Discovery, Пилигрим Лола ва Turkvision Yangiliklar
Discovery, Пилигрим Лола ва Turkvision

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 -Turkvision танловининг бу йилгисида Ўзбекистондан Отабек Мухаммадзохид иштироки қувончли хабар! Нихоят бу танловда Ўзбекистондан вакил ғолиб бўлиши эхтимоли кучли!  Ахир кимсан Иброхим Тотлисасни назарига  куйлаш махорати билан  туша олган хонандамиз хақида гап кетяпти).

 Отабек жонли ижрода берган концерт дастурида ўзим мехмон бўлганим сабаб хам , унинг ғалабасига янада ишонмоқдаман. 


 

-Юртимизда сифатли ва лицензион дисклар сотуви билан танилган Нирвана дўкони фаолияти тўхталгач, нафақат тингловчилар балки санъат олами хам халак бўлди.  Кўпчилик санъаткорлар сифатли диск чиқариш учун энди қаерга мурожаат қилишини билмай қолди.

"Оханг -медиа"нинг дисклари сифати ва дизайни билан хам борган сари эътибордан тушаётгандек. 

Юлдуз Усмонованинг альбом тақдимоти орқали ўзимга кашф этган бу компаниянинг сифатсиз ва юзаки ишлашини ўзим хам гувохи бўлганман, зеро альбом тақдимотида сотилаётган бир қанча дискларда Юлдуз Усмонованинг номи хатолар билан ёзилганига кўзим тушиб ажаблангандим. Айнан Юлдузнинг мухлислари "Оханг-медиа" чиқараётган Юлдузнинг дискларини техника "ўқий" олмаётганидан нолишлари кўп учрамоқда ва буни Юлдуз Усмонованинг интернет маъмури Азамат хам тасдиқлади.

 

Яқин орада янги ном "Discovery" media market "Слушай. Смотри.Играй"-Тингла, томоша қил ва ўйна шиори остида ўз фаолиятини бошлади. Санъат олами ва тингловчилардан хозирча бу медиа маркет хақида фақат ижобий фикрлар эшитмоқдамиз.

 

 

Мазкур бренд остида нафақат мусиқа, балки болалар ва талабалар учун махсус дастурлар, ўқув қўлланмалари борингки ёши катталар учун хам махсус махсулотлар  сифатли ва лицензион дискларда сотилмоқда.

Айни дамда  "Discovery" media market Тошкентдаги энг оммабоп жойларда, хусусан  «KORZINKA.UZ» тармоқлари,   «MEGA PLANET», «SAMARQAND DARVOZASI», «NEXT», «ЦУМ», «ORZU»,  ва шахар марказидаги районларда ўз фаолиятини юритмоқда. 


 

 Собиқ "Новомосковсая" кўчасидаги   машиналар ювиш шахобчалари рўпарасида жойлашган  "Discovery"  магазинларининг бирида 16-сентябрь куни соат 18:00да Диджей Пилигримнинг янги "One way" деб номланган альбоми тақдимоти ўтказилади. 

 

 

Янги лого эга ва тахаллусига энди исм ва фамилиясини хам қўшиб намоёнланаётган Пилигримнинг альбом тақдимотига кириш фақат махсус таклифнома асосида кечади.
Сайтимиз бу тақдимотга кириш учун икки таклифномани викторинасини яқин кунлар онлайн тарзда ўтказади.
Кузатиб боринг.  

 

 

Сўнгги ойларда Пилигрим деганда Лола кўз олдимизга кела бошлади. Ёки тескариси-Лола деса Пилигрим.)

Уларнинг дуэти атрофидаги пиар кампания кутилан натижаларни бердими ё шунчаки Пилигримни ўзбек бозорига қайтишига кўмак беряптими?

"Юлдуз"  дуэти очиғи менга ёқди.

Фақат бу фикрни клип хақида айта олмасам керак.

 

Пилигримга "Автотест" хануз хомийлик қиляпти чоғи хавфсилик камарини тақиб юриш мавзусидаги ижтимоий ёндошилган клип... Фақат нима учун Лола қахрамони ўзини камарини ечиб Пилигрим қахрамониникини таққани тушунарсиз (не оправдан) сабабсиз. Умуман тақилмаган бўлганида тушунарли бўларди, бироқ тақилган камарни ечиш сабабини клип сўраётгандек.

Пилигрим ва Лоланинг роли ўз йўлигаю, аммо фикримча ўзаро жисмоний масофа чегараси  бузилгандек. Гап менталитет ва ўзбекчиликда хам эмас, роль ва хоказо тушунарсиз нарсалар...билмадим, шунчаки менга шундай туюлди. 

 Пилигримни иккинчи куплети-трекидаги "унутооолмасаман" деган жойидан мимкалари... хинд фильмидаги Лалажи ва Мунимжи лавхаларидан бирини эслатиб юбориб юзимга кулгуни югуртирвордию)))

 

Клип якуни  тўғриси кутилмаган тарзда қўрқинчили... Балки шунга менга ёқмагандир,  қайдам.

Лекин умумий клипни стилистикаси ва кўриниши евростандарт деса хам бўлади. Бошқача клип. Клип сюжетидан кўра кўриниши ва қўшиқни ўзи ёқди. Позитив нотадаги динамикаси бўлгани сабабли клип сюжетидаги якун хамоханг бўлмагани сабаб ёқмади дея ўзимга ёқмаганлик  ташхисини қўйдим.)) Фақат клип сюжетигагина холос. 

А так, треки билан қолаверса бўларкан.

 

Лола ва Пилигрим пиар кампанияси давомидаги яна бир янгилик: 

 

 

12-Сен-2014 05:42
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Discovery, Otabek Muhammadzohid, Dj.Piligrim, lola
1 Dior   (12-Сен-2014 07:35)
man lolani awaddiy muxlisasiman dj pilligrimi awulalarini ewtb turardm ikkalovligiga omad

2 bek88   (12-Сен-2014 08:47)
omad xonandalarga.

3 zaya   (12-Сен-2014 09:28)
Har doim Kliplarga birinchilardan bulib fikrizni ochiq-oydin aytishizni kuzatganman. Nega Lola va Dj Piligrimning Yulduz klipiga baho bermay yurganizga hayron bulgandim. fikringizga qushilaman
Negadir qushiq klipga unchayam mos kelmagandek. A lekin klip Syujeti yaxshi uylab topilgan deb uylayman) 
bu ikki ijodkorga omad)))

4 PanteRA ( fm 102.7 )   (12-Сен-2014 11:01)
mani tuwuniwmcha Sayyod kamarni yechgani sababi u Pligirmga qölini chözdi afsus qöli yetmasdi kamar halaqt berdi. . Wunda u öz kamarini yechib unga g'amhörlik qldi. Afsus bu vaqtda u özini kamarini taqishga ulgurmadi yoki yodidan chiqdi. . Track + clip ga man yuqosi baho beraman. . .

5 бики   (12-Сен-2014 12:20)
Лолага гап йў, хамкорлиги омадли бўсин, ишонаман резултат зўўўўўр бўлади худо холаса, омад Лолам wow

6 Muslima1005   (12-Сен-2014 16:44)
axa to`ppa-togri etipsiz )) " unutoooolmasman " ))

7 Ali   (12-Сен-2014 17:58)
Rul tarafdan avariya bo'lganda Mashinadan uchib chiqib ketishiga mashina ruli xalaqit qilmaydimi yana bilmadim

8 JSTmedia   (12-Сен-2014 19:53)
Uzini kamarani yechib, birovga yordam berish va yana o'zini kamarini taqmaslik yoki unutish, narmalni xolatga erish tuyuladi albatta. Lekin bu klip, agar kinolardagi shunaqa xolatni ko'rsayiz dod devorkansizde. Syujet kelib chiqishi uchun, shunaqa "unchali o'xshamangan" joylar ham bo'ladida.

9 Guzalka   (13-Сен-2014 16:05)
Manga ashulayam klipam yoqmadi

10 svetka   (13-Сен-2014 19:03)
manimcha piligrim lolani rossiyaga tanitmoqchi,nega desa pilirim loladan mashxurroq,piligrimning kliplari avval ham ru tv da kup qo'yishardi,xozir ham..

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 36
Мехмонлар: 36
Рўйхатдагилардан: 0