05:49 Усмонова конкурсантлигида мен фахрий мехмон эдим | |
14-апрель куни Алишер Навоий номли миллий кутубхонада Ўзбекистон Халқ артисти Махмуд Номозов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда тадбирга ажратилган хона одамлар билан лиқ тўла, тик турганлардан тортиб то эшик олдида хам одамлар тўлиб кетди. Тадбир жудаям кўтаринки кайфиятда кечиб, одамлар қўшиққа жўр бўлиб олқишлаб туришганини хам тақдим этилаётган атиги 21 минутлик видеодан хам гувохи бўласиз.
Мазкур тадбирда Махмуд Номозовнинг "Бахшиёна" ва "Юлдузлар шамоли"(муаллиф Махмуд Намозовнинг укаси Мусулмон Намоз) китоблари ва хонанданинг дисклари тақдимоти бўлиб ўтди.
"Бахшиёна" китоби ўқув қўлланма сифатида бўлиб, ичидаги қўшиқ матнлари ноталари билан ёзилган. Китобнинг охирги муқовасида эса ушбу қўшиқлар ёзилган диск хам бириктирилган. "Юлдузлар шамоли" китобида эса Махмуд Номозовнинг хаёт ва ижоди биографик хикоя сифатида бадиийлаштирилган тарзда намоён бўлади.
Китоблар ўз ичига олган воқеалардан парчалар келтирар экан, хонанданинг Олма-ота шахридаги "Голос Азии" (Осиё товуши) халқаро танловдаги Юлдуз Усмонованинг конкурсант сифатидаги иштироки пайтида Махмуд Номозовни фахрий мехмон сифатида куйлаш учун таклиф этишгани билан боғлиқ воқеани гапириб берди. Бу қизиқ воқеадан хамма кулди.
Ижодий учрашув иштирокчиларидан бири Махмуд Номозовни хунармандлар дуо қилишаётгани, сабаби "Кўза" қўшиғидан кейин бозорларда кўзачилар иши юришиб кетганию, бозорларда кўзалар қолмаганини айтиб хазил қилар экан, бироз вақт ўтмай тадбирга кириб келган шоира, бастакор ва хонанда Шахнознинг қўлидаги совғаси ажиб кўза эканлиги айни муддао бўлиб, хазилни чини кўриниши бўлди ўзиям.
"Баригал" қўшиғини муаллифи Абдулазиз Имомов эканлиги хам кўпчиликка янгилик бўлса керак. Бу маълумот хам шу кун айтилди ва у устоз йўлида хам қўшиқ куйланди.
Тадбирда Махмуд Номозов юз фоиз жонли тарзда куйлаганига қарамай микрофон бир неча маротаба ўчиб қолаверди. Миллий ктубхона маъмурияти хонадаги совутгич ва ёки хаво айланиши билан боғлиқ техник қурилмалар борасида ва ёки уларни созлаш устида иш олиб боришлари керакмикан деган савол шу куни жудаям кўпчиликда туғилгани рост!
Пультдаги муаммо туфайлими, синтезатордан мусиқа ва микрофон ўчиб қолаверганида хонанда ўзини йўқотиб қўймай, микрофонсиз хам куйлаб вазиятдан чиқишга харакат қилди. Вахоланки шундоқ хам Махмуд Номозов жонли куйлаётганди.
Ёри билан учрашганидаги ёрининг кўзлари унда эмас, учиб кетаётган ғозларнинг қанотида эканлиги хақида Қорақалпоқча "Ғозларнинг қанотида" таронаси куйланганида кўпчилик таъсирланган бўлса керак. Ажойиб қўшиқ экан. Кетгандай ёшлик чоғим ғозларнинг қанотида...
Тадбирдан атиги 21 минутлик видеони ЮТУБДА томоша қилмоқ
Сурат ва видеолар муаллифи Баходир Матёқубов
Репортажни Шахло Қодирова тайёрлади.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 9191 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |