02:50 Махмуд Намозов концертидан батафсил | |
19-20-21 май кунлари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Махмуд Намозовнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Бошловчиликни хонандаликда хам кўринган телебошловчи Толибжон Исроилов олиб борди.
Дастур бошланишидаги интродан Сурхонни аниқ сезасиз. Сурхон узра қуёш кўтарилаётганию, унга мос чанқовуз ва сурнай наволари билан аста секинлик билан уйғониш сахна кўриниши жуда ажиб чиққан. Асосийси юз фоиздаги жонли ижро! Концерт давомида 2-3та фонограммани айтмаса, дастур тўлиқ жонли кечди.
Мониторлардаги манзаралар жуда мос танланган. Дастур бошидаги “Қишлоғим” қўшиғида хам қишлоқ манзараси хис қилинарли тарзда кўрсата олинган. Йиғилганлардан қишлоқдан келганларни ўз она қишлоғини сездирган бўлса, пойтахтдагиларни бир зум чалғитиб, ўша вилоят манзараларига сайр қилдиради. Сахнада удумлар арқон сакрашу, арқон тортишлар намоёнланди.
Умуман дастур турфа хил кечди. Негадир фақат Сурхонча қўшиқлар бўлади деб ўйлагандим. Албатта асосий урғу сифатида энг сара қўшиқларида кўриндию, аммо эстрада, джаз ва керак бўлса мусиқадаги Бразилия оханглари уйғунлашган қочиримлардан иборат қўшиқлар хам бўлди.
Махмуд Намозовнинг фейсбук тармоғидаги фанклубда 20 мингдан ортиқ мухлислар йиғилган бўлиб, уларнинг вакиллари дастурда қатнашишди.
Концерт дастуридаги қўшиқлар кетма-кетлиги хам мантиқан жойлаштирилган бўлиб, Махмуд Намозов бир воқеа уланиш тарзида улаб кетаверди. “Жўражон” қўшиғида экрандаги амакининг рақслари жуда ажиб. Адашмасам клипдан экан. Менга “Қаландар” қўшиғи ёқди. “жамалак” хам прикол “Сурхонлик қиз” қўшиғи айтилганида, биринчи кунида мехмон бўлган Хосила Рахимова маза қилиб рақсга тушди ва қўшиқ сўнгида Махмуд Намозовга гул тутқазар экан, Махмуд Намозов бу қўшиқни Хосилага атаб ёзилганини айтиб, қўшиқдаги “Қамчилари қарсиллаган Сурхонлик қиз” сўзларига эътибор беради.
Иккинчи ва учинчи кунлари Лола Ахмедова, Дилфуза Рахимова ва Сайёра Қозиевалар мехмон бўлишди.
Концертда уч кун маза қилиб рақсга тушган бу амакини Жарқўрғон туман хокими чипта олиб бериб, йўл харажатларигача тўлаб дам олиб келишга жўнатибди.
Менимча концертнинг ягона "НО"си шу хажвия гурухи бўлган бўлса ажабмас. Аввал хам танимасдим, шу куни танишганимданку ачиндим. Яқинда Мирзабек Холмедовни танқидий сўзлар билан сийлабман....Холва экан. Булардаку хазилини мантиғиям йўқ, жуда бачкана, саёз ва умуман кулгулик эмас. Зўрлаб кулдиришга харакат қилинаётган бачкана қилиқлару гаплар. Хуллас ўша гурухлари номи билан боғлиқ иш қилишса ярашган бўларди.
“Киссамда кишмишим бор” қўшиғи менга бир вақтлардаги “Чўнтагимда семичка, иди сюда девИчка” хазил қўшиғини эслатиб юборди. Миллий ўзбекона тури, кел чўнтагимда (киссамда) кишмишим бор)). Роса хозирги қизлар кишмишга учадию)) камида чўнтакка каптива сиғиши керак)) Қўшиқдаги прикол сўзлар бор “Махси ковуш ғирч этти))”
Махмуд Намозов қўшиғида отасини хам ёд этди.
Тошкентга поездда келганимни эслайман-дейди Махмуд Намозов. 17-ёшимда келганман Тошкентга, шу ердан бахтимни топтим, машхурликка эришдим, Тошкентга чин кўнгилдан таъзим этаман дея “Тошканим” деган чиройлик қўшиқ ижро этди.
Оддий, аммо жуда эффектли сахна кўриниши, раққосани ўзи хам қўшиқдаги атиргул каби, унинг сахнадаги атиргул гулбаргларини қўшиқ тактига мос сочиб юбориши ажиб.
Устоз ташрифи...унинг қўшиқларини тинглаганмиз дейди Махмуд Намозов.
“Кўза афсонаси” ва “Маржон” қўшиқларида зал портлади. Халқ артисти унвонига хос ўтган дастурни видеосини яқин соатда сайтимизда кўчириш ва онлайн томоша қилиш имкониятини берамиз.
Суратлар муаллифи Азиз Жаббооров
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 5392 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 2 | ||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |