Уммон гурухининг янги "Соғиндим, асалим" қўшиғини мен "Олов, олов!" деб номлаган бўлардим, сабаби шахсан менга ушбу таронадаги айнан шу жойи жудаям ёқди.
Умуман бу қўшиқ, гурух йигитлари ижодидаги навбатдаги турланишдан намуна десам адашмасам керак. Чунки "Соғиндим,а салим" қўшиғи хам бошқачароқ йўналишда чиққан.
Фақатгина битта минуси, шахсий фикрим: бу қўшиқ бошларидаги (яъни куплетларда) саксофон ортиқчадек, балки баландроқ бўлиб кетганми, шахсан менга куплетлар куйланаётганига саксофон халал бериб тургандек туюлди. Ё пастлашиш керакмиди..хуллас, ўзимдан бир саундмейкер ва сведеньщикни ясаб овомасимдан, дарров муддаосига ўтиб, кутилаётган премьерани тақдим эта қоламан))
Зеро, кутилаётган дейишимнинг боиси бор, Уммончилар сайтимизда бўлажак премьерани ижтимоий тармоқларда эълон қилишган кундан бошлаб, тинчимизни йўқотдик. Сайтимизга жудаям кўп мухлислар мурожаати бўлди.
Хайрон қолмадим, ахир бу УММОН ва бу гурухнинг мухлислари доимгидек уммондек.
"Соғиндим, асалим"
|