10 май куни Туркистон саройида УММОН гурухининг "Яна-яна" янги альбоми тақдимоти байрамона тарзда бўлиб ўтди.
суратни сифатли катта хажмли турига манба
Мендан бироз аввалроқ фото ва видеорепортажни бошлаб турган Абдурахмон ва Шахлоларга йўлда келаётиб, қўнғироқ қилиб, нималар бўлаётганини қизиққанимдаги Шахлонинг бир жавоби хануз кулдирмоқда:
-Хамма мухлислари ўзидан УММОНни ясаб олгандек, шу қадар тақлид қилишганки, ёнимдан ким ўтса УММОНчими деб қараяпман. Шохруххонни альбом тақдимотида хамма қизил иштонда эди, булар эса соқолчада, ООооо бу соқолчалар, гўё фанатлардан қизлар хам соқолча қўйиб олишган))))))-дейди)
Шу куни аксарият мухлислар адашиб "СИТИ МАКОН" мажмуасига бориб, анча вақт ўша ерда қачон бошланаркин деб юраверишган. Туркистон саройига кўчирилганидан, то тақдимот бошлангунча саноқли кунлар қолган бўлиб, хаммани хабардор қилишга улгурилмаган кўринади.
Шоу-дастурнинг энг кульминацион ва ажойиб фишкаси бу Муниса Ризаева, Самандар ва Азиз Раметовларнинг мухлисларга қарши жонли "баттли" бўлди. Сахнага таклиф қилинган мухлислар билан улар "Қандай унутдинг" қўшиғи минуси(мусиқаси)га жонли равишда куйлаб, ким зўр айтишга ўйнашди.
Ооооо буни фақат кўриб тинглаш керак, умуман тасвирлаб бера олмайман.
Видеода кўрасиз.Буралиб, думалаб, сал қолди ўтирган жойимизни тагига бекинволиб, ўзимизни кўмиб қўйишимизга.
Яна
видеодан бошловчи Дилмурод Ғуломов билан боғлиқ қизиқ лавхани кўрасиз. У саволни шу қадар айлантириииб бердики, гурух йигитлари саволни ёдларидан чиқариб қўйишди ва "Саволни қайтарворинг" дейишганида хамма кутиб тургандек кулиб юборди. Биз бу вақтда саволни қисқа турини чидолмай айтиб тургандик) Бошловчи саволни қайтара туриб...яна айланиблаааа кетсадеее)))) эфир юзимией)))
Хаяжон...
Сўнгги пайтда кўпчилик бошловчиларимиз жудаям хаяжонга берилиб кетишмоқда, бунинг яққол исботи сифатида Ойбек Рихсибековни яқиндаги воқеасини хам келтирса бўлади)) Балки бошловчиларга Туркистон саройи ўзгача таъсир кўрсатар?))
Хаяжонланиб шууунча сўзларни увол қилиб ташлашадией, ва охир оқибат ўзи нима хақида гап кетаётганини ўзлари хам унутиб қўйишади))
Муниса Ризаева билан "Во ажаб" куйлангач, Мунисани Азиз Раметов билан янги дуэти тақдимоти бўлди. Инглизча ва русча аралаш қўшиқ эди адашмасам.
Рақслар, рақслар рақслар. Салмон давра қизитувчи йигит экан, бир неча маротаба хонандаларни турғазиб рақсга чорлади.
Гурух йигитларининг оналари хам мехмон бўлишди.
Маросим давомида УММОН фанклуби сахнага чиқиб, гурух йигитларига фанклуб рахбари бошчилигида совға тақдим этишди.
Бу пайтда фанклуб аъзолари залдагиларга атиргул билан УММОН альбом тақдимотига бағишлаб тайёрланган буклетча тарқатишди.
Охирига бориб бизлар хам Гранд радиоси бошловчиси Иброхим Ахмедов билан қўшилиб куйладик)) Йўўўўқ, на на на нананананана йўўўўўўўқ, нанананана))))) Фақат "Йўқ"ини биламизде бўлди))
ВИДЕО:
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов)