05:00 Умидахон - "Кел, ярашайлик" | |
Унга суратга олинган клипда, мен билган Умидахондан кўра, кўпроқ Россиялик Нюша ёки Украиналик Русланани кўргандек бўлдим. Балки стиль ва йўналиш ўхшашлигидадир, балки эса, Умидахонни бундай йўналишда куйлаганини шахсан мен кўрмаганимдадир. Албатта бундай имидж ва хатти харакатларда хам кўрмагандимда хам. Шахсий фикримча Умидахонга бу шим умуман ярашмаган...қоматини бузиб қўйган деса хам бўлади. Шахсий фикр. Хафа бўлмайди деб умид қиламан, зеро гап қомат эмас, балки уни бузиб қўйган нарса хақида айтилмоқда. Умидахонни Акфа-медиа кашф этган яна бир кучли иқтидор сохибаси деб биламан. Юқорида ўхшашлик хақида айтганим билан , буни танқид сифатида эмас, кўпроқ мақтов деб қабул қилишларини сўрардим, сабаби бу йўналишни хам эплаган одам уддалай олса керак. Қўшиққа ишланган клип хам қизиқ. Актерлар Адиз Ражабов ва Севара Солиевалар ёш оилани талқин қилиб, "Эру-хотин уруши, дока рўмол қуриши" жараёнини замонавий ва прикол кўринишда намойиш қилишади.
Анонсда Адиз кимга қўлини ялатди деган саволимга жавоб эса сигир)) Бу жараённи клипни кўриб тушуниб оласиз) | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 12924 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |