03:13 "Уйғонсам бўлди". 2015 йил илк жумасидан + видео | |
2015-йилнинг илк жумаси бўлган 2-январь куни дам олиш куни бўлгани сабабли “Фахрли инсон” лойихасини қон топшириш турини ўтказиш имкони бўлмади, сабаби шу куни “Қон маркази”ни қон олиш бўлими хам ишламайди. Аммо, “Фахрли инсон” лойихасини иккинчи тури бўлган моддий хайрияни доимгидек, бевосита шифохонани ўзида ўтказишга қарор қилдик.
Очиғи, байрамдан кейин яна бир кунгина ўтиб, 2-январь куни одамлар келмаса хам керак дедиму аммо таваккал қилдим. Лойихамизда мўъжизалар кўп бўлганига бу сафар хам ишонгандим. Камига шунча кун бахорий хаво бўлиб тургани айнан хайрия куни бирдан совуқ тушиб қор ёғаётганига хам кайфиятим йўқ бўлиб, хайрияга одам келишига ишончим сусайиб борди... Шифохонага келганимизда эшик олдиданоқ биздан аввалроқ келган лойиханинг мунтазам равишдаги иштирокчиси бўлган актер Адиз Ражабов бизларни кутиб олди. Ичкарига кирганимизда эса бирин-кетин хайрияга одамлар кела бошлади.
Улар орасида Зохир Шох Жўраев ва Каниза хам бўлди.
Бирор муддат пародист Шерзод Бинга кўзимиз тушгандек бўлдию, бир икки бемор болакайлар билан суратга тушиб йўқ бўлиб қолганига у хайрияга келганмиди ё тасодиф кириб қолдими дея тушунмадик.
Кейин билсак, хонанда Зохир Шох Жўраев билан шу кун у бирга бўлгани сабабли Зохир Шох хайрияга кирганига у хам бирга кириб кетибди. Бемор болакайлар уни таниб суратга тушишни сўрашганига улар билан суратга тушиб кетди.
Юқорида айтганимдек, 2-январь байрамдан кейин бўлганига хайрия амалга тўкис ошишига шубхалангандиму, лойиха сўнггида доимгидек иккала бўлим: болалар ва катталар бўлими берган дорилар рўйхатини сотиб олиб беришга етарли сумма йиғилганидан хурсанд бўлдик! Аллохнинг мархамати кенг!
Фанклублардан шу куни Зиёда фанклуби ва Зиёданинг синглиси Азиза Қобулова ижодий жамоаси болаларга совғалар билан ташриф буюришди.
Сайтимиз фанфоруми хам совғалари билан ташриф буюриб, улардан бири Қорбобо бўлиб, шу кунги йиғилган барча совғаларни болаларга кириб тарқатди. Болачалар эса ўз навбатида тайёрланган кўринади, завқ билан шеърлар айтиб беришди.
Лойиха охирроғида дори тарқатаётган пайтимиз катталар бўлимидаги бир оғир беморга мухим бир дори бериш учун Канизани реанимацияга киргазиб юбордик. Ёқиғ видео билан кириб кетган Шахло ва Каниза иккиси бироздан кейин ранги оқарганча кайфияти тушкун чиқиб келишди.
Уйга келиб видеони монтаж қиларканман... мен хам қаттиқ таъсирландим..
Инсонни орзуси сўралганида хаёлига келган истагини айтади. Ким мошина, ким уй, ким балки хорижда дам олиш ва хоказо... Шу кунги реанимацияда ётган қизни “Уйғонай... уйғонсам бўлди” деб қайта-қайта айтаётганидан унинг биргина орзуси шу онларда фақатгина уйғонса бўлгани эканлигини бевосита кўриб, билиб, сезиб туриб шокка тушасиз. Бу оддий шок эмас, соғ-саломат яшаб турганингизга ва орзу хақида сўралганида хаёлингизга умуман бошқа ва қувончли нарсалар келаётганига хам шукр қилиб юбораркансиз.
2015-йилги илк жумадан бу видеони асаби нозиклар ва ўта кўнгилчанларга томоша қилишни тавсия қилмайман!
Тасиксдан мобил утрини кўчирмоқ 15мб
ХИСОБОТ:
“Фахрли инсон” хайрия акциясига ташриф буюрган санъат олами вакиллари:
“Фахрли инсон” хайрия акциясига ташриф буюрган фан клублар: Зиёда Фанклуб ва Sayyod Фанфоруми
Моддий хайрия:
Умумий сумма: 3.500.000 сўм
Бемор болалар учун Янги йилга совғалар улашиш Зиёда фан клуби, Азиза Қобилова ижодий жамоаси ва Sayyod фанфоруми аъзолари томонидан уюштирилиб, байрам кайфиятини тақдим этиш мақсадида Қорбобо ушбу совғаларни болаларга топширди.
Суратлар Нодира Махмудова Видео: Шахло Қодирова Ташкилий ёрдам : Дилобар Сухбатова ва Искандар Шукуров. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 9005 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |