16 март куни Тошкент шахридаги эшитишдан имконияти чекланган болалар учун 106 − мактаб − интернатида "Ниҳол” мукофоти совриндори ҳонанда Каниза, ёш тадбиркор Мурод Мадрахимов ҳамда "Ўзбекистон овози”, "Голос Ўзбекистана” газетаси ҳамкорликларида "Ҳар гўдакни мўжиза деб билинг, қутқариш мумкин дунёни” акцияси бўлиб ўтди.
Бу хайрия акциясида Каниза, Адиз Ражабов, "Ўзбекистон овози”, "Голос Ўзбекистана” газеталари бош мухаррир биринчи ўринбосари Фаррух Хамроев, ёш ва истеъдодли шоир Жасур Хусанов, Халқ Демократик Партияси туман кенгаши раиси Камоллидин Акрамов ва Sayyod.com/forum ва Фанклуби аъзолари қатнашишди.
Тадбир давомида болакайларнинг спортга ва санъатга қанчалик қизиқишлари юқори эканликлигини гувохи бўлдик. Улар тарафидан бу хайрия акцияси муносабати билан уюштирилган спорт мусобақалари, рақс дастурлари ва бошқа бир қанча чиқишлари мехмонларни лол қолдиргани аниқ. Албатта мехмонлар томонидан хам тайёрланган чиқишлар ва совғалар болаларни самимий хурсандчилигига сабаб бўлди.
Каниза тадбир давомида ижро этган барча қўшиқларига болакайларнинг рақсига Адиз Ражабов билан тушишларини , уларнинг хурсандчилигини четдан томоша қилиб сезиш қийин эмас эди, жуда таъсирли(!).
Тадбир сўнггида хар бир болакайга мехмонлар тарафидан совғалар тақдим этилди.
Тадбирда қисман олиб борувчилик қилди ва репортажни тайёрлади: Шахло Қодирова (Sayyod.com/forum ФанФорум модератори ва фанклуб рахбариятидан)
Кун энг таъсирли сурати:
|