19:02 Уч гурух жимликда. Иккисидан биттадан одам кетган. | |
Мана шу учлик хазиломуз "МАНГО" гурухи сифатида танилдию бироз муддатга хаттоки бу йўналишдаги "Бажалар"ни хам рейтинг ва оммабоплик борасида анча йўлда қолдириб юборди. Гурухни Фаррух Раимов тарк этиб, яккахон хонанда сифатида давомлади.
Бу орада тарқалишга улгурган "Баён" гурухининг яна бир солисти Ойбек "Манго"га қабул қилинди...
Яна Фаррух "Манго"га қайтди...Ойбек кетди...
Фаррух яна "Манго"дан кетди... Бразилия сериали сценарийлари четда дам олди. Фаррух Раимовнинг яккахон ижоди бугунги кунда "Манго"дан омадлироқ. "Манго" эса жим...
"Манго" гурухи маъмури Сардор:- Фаррухнинг йўналиши бошқа бўлгани сабаб яккахон ўзи ижод қилиш учун гурухдан кетти, хеч қандай келишмовчиликлар бўлгани йўқ. Шунчаки ўз йўналишимда ижод қиламан деб кеттилар. Гурухдагилар билан Фаррух хали хам дўст.
Фаррух кетганига гурух тўхтадими? Нега анчадан бери ижодлигида янгилик йўқ? "Манго" гурухи маъмури Сардор:- Ижод икки кишилигича давом этмоқда, айрим ички муносабатларга кўра озгина вақт ижоддан тўхтаб қолишган эди. Худо хохласа яқин кунларда 2 та янги қўшиқ мухлисларга тақдим этилади «Юрак» ва «Зулфизар» деган.
"Афруз" гурухи ижодига хам куз келгандек. Жимлик. Гурух маъмури айтишича йигитлар оилавий шароити боис хаммаси ўзи билан ўзи овора бўлиб қолган. Бахтли бандлик дегандек. Бироқ танаффус бекор ўтмаган кўринади, зеро бу гурух йигитлари хам икки қўшиқни тақдим этиш арафасида экан. "Гулираъно" ва "Сабина" қўшиқларига хам клиплар суратга олинмоқда экан.
Шодон қўшиқлари билан неча йилдан бери ижод қилаётган "ШОД" гурухида хам тинчлик . Гурухни Шухрат тарк этиб алохида Шухрат Умар номи билан давомламоқда. "ШОД" гурухини кейинги жимлигини айнан гурухни Шухрат тарк этгани билан боғлашмоқда. Отабек:- Йўқ, унга боғлиқ эмас. "ШОД" гурухида мен ва Дониёр иккимиз гурух фаолиятини давомламоқдамиз. Энди гурухда шу икимиз бўламиз. Хаммаси жойида, янги қўшиқ устида ишламоқдамиз. Шухрат Умар бастакорга омад!
Шухрат Умар:- Гурух тарқалганди. Мен алохида ижод қила бошлагач, улар яна қайта тикланди. Мен ўзим алохида улар эса иккиси гурухда. Мени яккахон ижодим чиққанига эндигина икки хафта бўлади.
Сиз гурухни тарк этишингиздан аввал хам гурухда сустлик сезилганди. Шухрат Умар:-Ха, гурухда ижодий депрессия холати юзага келганди. Ашулалар кўп бўлгани билан уларни чиқаришга иштиёқ бўлмади. Хеч қандай келишмовчиликлар бўлмади, хардоим бир-биримизни тушуниб келганмиз. Уришмадик хам, хеч қандай молиявий келишмовчиликлар хам бўлмади, чунки 15 йил ўтиб энди бундай муаммолар юзага келмасди хам. Охирги пайтлар ижод яхши бўлмади, фақатгина ижод тарафлама келишмовчилик бўлди холос. Қайсидир ашула менга ёқса, қайсинисидир уларга ёқмай, хуллас 4-5 ашула тайёр бўлишига қарамай чиқармадик. Гурухни келажагини кўришмаган экан, шу билан гурухдан Отабек чиқиб кетди. "Мен чиқдим, гурух келажагини кўрмаяпман" деди. Шунча вақт ва йил ўтди, қанча ишларимиз бор эди. Билмадим у бошқачароқ қабул қилди, уни ўйлаши бўйича. Бир икки хафтада ўзига келиб яна давомлармиз деб ўйласам, орадан 4 ой шунчаки ўтиб кетди. Ижодкор боламан, унақа ўтира олмайман ва ўзимни ишимни бошладим. Кейин гурухдан яна таклиф тушди, давомлаймиз, қайтдим, ишлаймиз деган. Тўғрисини айтсам, орқага қайтгим келмади. Чунки яккахон ижодни бошлаб бўлдим. Ўзимниям шу орқали синамоқчиман. Истасангиз гурухда бўлавераман аммо сизларга ёқмаётган қўшиқларимни алохида Шухрат-"ШОД" сифатида чиқаравераман дедим, аммо уларга бу фикрим ёқмади. Майли, ўзим харакат қилиб кўрай дедим. Улар хам зўр бўларди деб буни қўллаб қувватлашди. Уларни янги ижод намуналарини яқин кунлар эшитиб қоларсиз Худо хохласа. Ўзим хақимда айтадиган бўлсам, "Нега энди" деган илк қўшиғимни чиқардим. Хозир унга ишланган клипни (клип ғояси Жамшид Хожиниёзов, оператор Абдулазиз) монтаж ишлари якунланиш арафасида ва sayyod.com сайтида премьера қилиш ниятим бор. Яна тайёр қўшиқларим хам кўп, фақат уларни мавсумга мослаштириб чиқармоқчиман Худо хохласа. "Ёмғир томчилар" деган қўшиғим тайёр. Унга хам ноябрь ойи бошларида клип суратга олиш ишлари бошланади. Айни дамда "JB" медиа билан ишлаяпман, продюсер Жамшид Хожиниёзов, Саундпродюсер ва бастакор Жасур Бадалбоев ва хонанда ман. Хуллас, "ШОД" гурухида қолган йигитлар билан рости хам урушмаганмиз, ўртоқмиз, хар куни қўнғироқлашиб гаплашиб турибмиз. Бу шунчаки иш. Яккахон тарзда ўзимни синамоқчиман холос. Шу сабаб холос.
Нодира Махмудова тайёрлади. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 11738 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |