03:28 ҚС; Динейра-фильм, "ШОД"-клип, Уильям ва Кейт-тўй. | |
"Бахт излаб" фильми премьерасидан репортаж: -Кеча 29 апрель куни Зебо Наврўзованинг "Бахт излаб" фильми икки жойда премьераси бўлиб ўтди. Соат 17-00да "Ғунча" кинотеатрида ва соат 19-00да "киночилар уйи"да. Хонанда Динейра томонидан биз "Киночилар уйи"га таклиф қилиндик. 19-00дан сал ўтгач сахнада фильм ижодкорлари кўринди. Сўзга чиққан Зебо Наврўзова уч ўғлини машхур бўлишини истагани, нихоят мана ўртанча ўғли Шухратбек Йўлдошевга хам бу фильм орқали машхурликни тақдим қила олганлигидан бахтиёр эканлигини айтди. Эслатиб ўтамиз Зебо Наврўзованинг тўнғич ўғли хонанда Шохруххон ва энг кичиги Мухаммадали Наврўзов "Онаизор" ва "Йигитлар-2" фильми орқали таниш. Фильмдаги иштирокчиларнинг баъзиларини фильмга таклиф қилинганлик тарихи хақида режиссер Зебо Наврўзова тўхталар экан, ўғли Шухратбекга мос бақувват қиз излангани, ТВни томоша қила туриб Динейрани кўриб танлагани, шунингдек оператор хам суратга олиш жараёнида актерлар орасидан жой олгани хақида айтиб берди. Афсуски фильмни охиригача маълум сабабларга кўра томоша қилишни иложиси бўлмади ва шунинг учун фикримни айта олмайман, албатта томошабинларни ўзи кўриб бахо берадилар деган умиддамиз. Қисқача қироллар базмидан хабар: -Кеча яна деярли жахон миқиёсида барчанинг диққати Буюк Британия қироллигига қаратилган эди. Халқнинг севимли маликаси мархум Диананинг ўзига жуда ўхшаш тўнғич ўғли Уильям Кейт Миддлтонга уйланди.Билмадим, жуда катта шов-шув ва йигирма миллионлик тўй қилишга арзимгулик бир фойдалик тарихий воқеа деб хисобламайман. Шахсий фикр. Шунинг учун хам батафсил, нечта одам бекорчиликдан йиғилди, қанақа кўйлак кийди, неччи маротаба ўпишмачоқ ўйнашди ва шулардан қай бирида одамлар ариллади ва қай бири хаққонийроқ чиқди тўхталиб ўтмайман. 29 апрель кунини қўйидаги репортаж билан якунладик: «ШОД» ГУРУҲИНИНГ ЯНГИ "ЯГОНАМ” ҚЎШИҒИГА КЛИП СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН РЕПОРТАЖ
29 апрель куни "Ўзбекфильм” павильонларидан бирида, "Шод” гуруҳининг янги "Ягонам” номли қўшиғига, клипмейкер-режиссёр Ёдгор Носиров томонидан клип суратга олинди. Клипни суратга олиш жараёни, соат 17.00 дан бошланиб, тонгга қадар суратга олиш режалаштирилган экан. Суратга олиш майдончасига кириб келганимизда, бизни "Шод” гуруҳи хонандаси Отабек кутиб олди. Клипни суратга олиш жараёнига бизни у таклиф қилган эди. Гуруҳ йигитлари бир хил қора костюм-шимда эдилар. Суратга олиш майдончасида ушбу клип учун 2 та декорация қурилган бўлиб, биринчиси ёрқин чироқлар порлаб турган, деворлари қизил ва сариқ ранглар уйғунлашувида бўлган, ўзига хос декорация бўлиб, иккинчиси оппоқ ва тўрига қизил рангда чиройли нақш туширилган декорация.
"Шод” гуруҳи хонандаси Шуҳрат: - Бу янги "Ягонам” қўшиғимиз, Гавҳар Шарипова шеъри, аранжеровкаси Жасур Бадалбоев, "Шод” гуруҳи мусиқаси. Бу клипнинг ғояси ўзимиздан чиқди. Режиссёр Ёдгор Носиров билан биргаликда ғоясини, декорацияси қандай бўлади, ҳаммасини маслаҳатлашиб, биргаликда қилдик. Клип мухлисларимизга ёқади деб ўйлайман. Яна бир ҳафтадан сўнг, яна бир янги "Жоним мени” деб номланган қўшиғимизга ҳам, режиссёр Ёдгор Носиров билан биргаликда видеоклип суратга оламиз. Бу қўшиқни ҳам шеър муаллифи Гавҳар Шарипова, аранжеровкаси Отажон Маликовники. Режиссёр Ёдгор Носиров билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Сабаби, режиссёр сифатида уларнинг иш услуби бизга жуда маъқул. Талабчанлиги, иш жараёнида нима ҳоҳлаётганлигини тўғри тушунтириб бера олиши бизга ёқди. Ёдгор Носировда шундай хислат бор, баъзиларга ўхшаб бақирмасдан, чиройли қилиб, тушунтириб берадилар. Масалан, кадрга мана бундай қара, мана бундай қарасанг чиройлироқ бўлади, деб айтадилар.
"Шод” гуруҳи хонандаси Отабек: - Клипда 2 хил кийимда кўринамиз. Бири қора костюм-шим бўлса, иккинчиси шарқоний либос. Биз кийимимизни мода қилмоқчи эмасмиз, биз қўшиғимизни мухлисларга етиб боришини ҳоҳлаймиз. Асосий эътибор, кийимда бўлиши керак эмас, назаримда. Ўзи битта кийим киймоқчи эдик, лекин мана Ёдгор акамни тавсиялари билан шарқоний либос ҳам бўлади. Бу кийимни ҳам ўзига хос "тарихи” бор. 4 йил аввал Хивада "Аяма” қўшиғига клип олганимизда, тикилган либос, лекин у клипда кўринмаган.
Режиссёр Ёдгор Носиров: - Бу клипни суратга олиш ишлари, бироз қолдирилиб, салкам 2 ойдан бери ўйланаётган эди. Чунки, мен бироз бетоб бўлиб қолдим, уларни ҳам ишлари кўпайиб, банд бўлишди. Клипни қай усулда суратга олиш
ҳақида кўп ўйланди. Охири трек йўналишида суратга олишга қарор қилдик. Декорация
жуда мураккаб эмас, лекин кадрда чиройли чиқадиган декорация қилдик. Рассом
Акмал ака, "BVS” студиясидан Бахтиёр ака ёрдам беряптилар. Уларга
миннатдорчилик билдирамиз. Декорация 8-9 кун давомида қурилди ва уни устида 8
киши ишлаган. Ўзи битта декорация билан чиқиб кетмоқчи эдик, лекин ўйлаб кўриб, зерикарли бўлиб қолмасин деб, бонус сифатида бизга иккинчи декорацияни ҳам қуриб беришди. Декорацияда нега қизил ва сариқ ранглар танланганига келсак, булар ёрқин ранглар ва кайфиятни кўтариш учун. Кузатишимча, ҳозирда кўпинча клипларда фақат оқ-қора ранглардан фойланишмоқда, рангсизлик кузатилмоқда. Шунинг учун ҳам биз клип ранглироқ бўлсин деб, ёрқинроқ ранглардан фойдаландик. Чунки, бу шўх тарона. Декорациядаги чироқларга келсак, бу ҳозир оддий чироқлардек кўрингани билан, кадрда бутунлай бошқача кўринади! Масалан, мана бу (ёниб турган узунчоқ лампочкаларга ишора қилиб) нарса, ҳозир лампочкалигини кўраётган бўлсангиз, камерада нурга ўхшаб, чиқиб турганга ўхшаб кўринади. Бундай клип ҳали "Шод” гуруҳи ижодида бўлмаган, деб айта оламан. Клипда рақслар ҳам бор. Раққоса қизлар испан кийимида, европача бўлса ҳам (алоҳида таъкидлаб) ҳаммаёғи ёпиқ либосда. "Шод” гуруҳининг ўзини клип жараёнидаги кийимларига келсак, ўзлари танлашди. Иккинчи шарқоний кийим, аввал Хивадаги клипи учун тайёрланган бўлса-да, у ерда кўринмагани учун ҳам, бугунги клипда фойдаланишга рози бўлдим. (Иккинчи декорацияга ишора қилиб) Бу ердаги нақш, шу либосда ҳам бор. Клип май ойининг бошлари, 7-8 май кунларига тайёр бўлади. Ўзи бугун клипни суратга олиш ишлари соат 14.00 да бошланиши керак эди. Лекин, мени кечаси билан тобим бўлмаганлиги туфайли, соат 17.00 да бошладик. Ҳаётимда биринчи марта суратга олиш майдончасига кечикиб келишим ва биринчи марта мени хонандалар кутиши!
"Шод” гуруҳи хонандаси Отабек: - (гапни давом эттириб) Ўзи бир нарсани режалаштириб қўйганда, шундай бўлар экан. Чунки, бу ижод!
"Шод” гуруҳи хонандаси Шуҳрат: - Бу клипни яна бир жиҳати, клипда биз уччаламиз мусиқий асбоб чалиб чиқамиз. Отабек бас гитара, Дониёр клавиш, мен эса соз (турк мусиқий асбоби) чалдим.
Режиссёр Ёдгор Носиров: - Тўғрисини айтсам, йигитларни ўзлари ҳаракатчан ва кўп нарсага ўзлари ҳаракат қилишди. Яна бир жиҳати, улар мусиқий асбобларни чалишни билганлари учун ҳам клипда, фойдаландик. Эртага масалан, улардан шу мусиқий асбобларни жонли чалиб беринглар деса, ўз кўзим билан амин бўлдим, чала олишади. Буни айтаётганимни сабаби, мухлислар чалишни билишмаса ҳам ушлаб чиқишди, деб нотўғри ўйлаб қолишмасин.
Суратга олиш жараёнлари вақти, уларни махсус декорацияли саҳнада, бир хил қора костюм-шим кийиб туришлари, бизга "Шахзод” гуруҳининг услубини эслатди. Режиссёр Ёдгор Носиров эса, уларни "Ялла” гуруҳининг 80-йиллардаги вақтига ўхшатди. Суратга олиш жараёнлари давом эта бошлади. Клип премьераси эса, тез кунларда. Феруза Фаттохова Саида Вахобова Шундай қилиб 29 апрель мана шу янгиликлар билан ўтди. Бизнинг фидоий жамоамиз эса хамиша хар галгидек шоу-бизнес оламида қандай янгиликлар бўлаётган бўлса хамиша биринчилардан бўлиб ўша ерда хабардор!)) Тундан тонггача ва тонгдан тунггача, танаффус ва дам олишсиз! Бизнинг нишондан яшириниб кўринг-чи)))) | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 6744 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |