10:58 Кимни жин урмоқда, кимни чақини-чақини)). Видеопремьералар | |
Бугунги тақдим қилинадиган клиплар бир-биридан хайратлантириши аниқ! Хусаннинг янги "Қилдим орзу" клипини томоша қилиб болаликда бувиларимиз айтиб берган хикоялар ёдган тушади. "Тоғу тошларда сув бўйида сап-сариқ сочини тараб жинми, парими алвастими ва хоказо ўтирган экааан")) Хусаннинг клипида эса хикоя бугунги замон билан ривожлантирилган модерн тури бўлиб, аввал дискоклубда нимадир, ё кола ичиб тв-да бир сариқ сочли қизни тоғу тошларда ишваланаётганини кўриб дискоклубдан чиқиб тоғу тошга кееетади. Роса қўшиқ куйлаб излайди.. Сувларни олдида куйлаб роса чақиради. Ну сувга эмас фақат камерага қараб. . Энди билмадим дискоклубда кола ичганми ё "белая горячка" чақирадурғон махсулот турими, хуллас роса қийналади, етмаса ёни яна офтоб хам уради. Ана шундан кейин хаммаси бир бўлиб тоғнинг теппасига чиқиб бўлганида, сариқ сочли хоним ялангоёқ юриб келадилар. Ха...ростан хам Хусан орзу қилибдилар. Дискоклубдан қулоғи шанғиллаб чиққан+нимадир ичган+офтоб уриши+теепага чиқвотганида мияда кислородное голодание...сариқ сочли қиз кўринми ман кўринайми? Албатта кўринадида. Яхши сариқ сочли қиз кўринибди тағинам.)) Фақат битта жойига тушунмадим. Куппа кундузи дискоклублар шундай ишлармикан? Ё тонггача бўлиб тонгда йўлга чиқиб кетганми? Хм.. А! Тоғу тошларда камералар ўрнатилибди айтганча, хамма сув парилари, тоғ жинларини тўғридан тўғри дискоклублардаги эфирга узатиб туришади)) Асло дискоклублардаги "кола"лар виноват эмас))) Хуллас Хусандан янги "Қилдим орзу"сига ишланган афсонавий орзувий ёки эйфориявий (кайфий) клипни қарши олинг. Сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 38мб Кейингиси "Афруз" гурухидан "Дам ба дам" номли рақсбоп таронага ишланган клип. Қўшиқ рости хам рақсбоп чиққан. Сўзлари-чи?! Қора кўзим бор эди мани, чиндан мани севар эди, юлдуз бўлиб чақини чақини, ёнгинамда ёнар эди. Чақини-чақини а?))) Супер)) Дона гулим бор эди мани, тонгда бўйи лобар эди... А..халиги узр, бошқа пайтчи? Бошқа пайт бўйлари қанақа эди?))) Пора дил анори анори фироғида қонар энди... Ооо супер! Сага о вампирах шу жойида додлаворди, доХлавордиююю. Ўзбекча турини суратга олишса мана шу қўшиқ саундтрек бўлиши керак! Йўқ, ман кулмаяпман, тўғриси прикольно чиққан тарона! Ноодатий сўзлар, ажойиб маъжозий ёндошув. Мусиқаси хам супер)) Фақат 2 минуту 40 секундгина холос. камку.. Дам дам дамбадам ......... Чақини чақини)) Сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 62мб | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 6074 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |