Бош сахифа » 2011 » Март » 1 » Хусан - "Жоним, азизим". Мп3
05:45
Хусан - "Жоним, азизим". Мп3

Мен ижоддан асло тўхтаганим йўқ-деб, гап бошлади хонанда Ҳусан. Янги йилдан олдин қаттиқ шамоллагандим, шамоллаганда қўшиқ айтиб бўлмас экан. Мен қўшиқ айтганман, бу эса (томоғига ишора қилиб) "связка”ларга таъсир қилди. Овозим шу сабабли сал бўғилган, доктордан муолажа оляпман. Докторлар қўшиқ айтишни бироз муҳлатга таъқиқлашди. Даволаниш муҳлати тугашига, 15 кунча қолди. 15 мартлардан кейин бемалол тайёрлаб қўйган янги қўшиқларимни ижро қилишим мумкин. Бундай ҳолат битта менда эмас, кўп хонандаларда учраб турадиган ҳолат экан. Бундай вақтда овоз бўғилиб қолади. Агар бу пайтда қўшиқ айтилса, бир умрга овоз шундай бўлиб қолиши мумкин экан. Менда бу ҳолат бошланганини кеч билдим. Бошида томоғим оғрияпти деб ўйлаб, уйда дори ичиб юравергандим. Лекин қарасам, ҳеч тузалмадим. Кейин устозим хонанда Самандар акамга қўнғироқ қилсам, улар сенда "связка кетибди” дедилар. Бориб муолажа олгин деб, докторнинг адресини тушунтириб бердилар. Бордим, 10 кун муолажа олиш ва 20 кун овозни дам олдириш керак, кейин яна кўрамиз ва ўзимиз қачондан қўшиқ айтишинг мумкинлигини айтамиз, дейишди. Бу ҳолатда кўп гапириш, қўшиқ айтиш мумкин эмас. Овқат масаласида ҳам парҳез қилиш керак. Ўзи бу ҳолат, нотўғри қўшиқ айтиш ёки шамоллашдан юзага келар экан. Мен эса шамоллаб, томоғим оғриган вақтда қўшиқ айтгандим. . .

Ҳозир эса янги қўшиқларим тайёр, лекин айтилмаган. Тезроқ чиқариб, клип олишим керак. Даволаниб бўлишим билан дарҳол куйлайман. Биринчи қўшиғим "Орзу қилдим” деб номланади. Мусиқаси, аранжеровкаси Роберт, сўзлари ўзимники. Унга бутунлай бошқача йўналишда клип суратга олмоқчиман. Клип ғояси ўйлаб қўйилган. Яна бир касал бўлгунимча куйлаган, "Машрабо” деб номланган тайёр сокин қўшиғим бор. Сўзлари ва маъноси жуда кучли. Лекин, атайлаб уни эфирга бермаяпман. Чунки, қўшиқларим кетма-кет сокин чиқмасин деб, шўх қўшиқдан кейин эфирга бермоқчиман. Ҳозирда клиплар борасида ҳам бир ниятим, кузгача янги клиплар суратга олиб, кейин ҳамма клипларимни йиғиб, тўпламни диск қилиб чиқармоқчиман. Янги қўшиқларим кутилган даражага етса, куз ойларида концерт ҳам бериш ниятим бор. Мени ҳозир фақат бир нарса, яъни тузалишим ушлаб турибди.

Феруза Фаттохова

 

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 6463 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Husan

Нравится
Барча изохлар: 19
1 armonli_bola   (01-Мар-2011 08:11) [Материал]
xay mayli

2 Virus_uz   (01-Мар-2011 08:42) [Материал]
Husan tezro tuzalib ketsinla. Ovozi awulalari zo'r. Ijodlarida OMAD!

3 Ёжик   (01-Мар-2011 11:24) [Материал]
Омад

4 Nigina   (01-Мар-2011 14:00) [Материал]
mp3 zo'r lekin sal semirsin pachooooo kashey hijolat

5 miss_СоХиБа_   (01-Мар-2011 14:43) [Материал]
Здравствуйте Хусан=) Вы мне, как певец очень нравитесь, песни у вас от душинские =)))) Приятный голос,внешний вид... Будем ждать от вас новых композиций)) Удачи =)) в делах.

6 VENENA_89   (01-Мар-2011 19:30) [Материал]
Tezro tuzalb ijodga qaytiwlarini tliman

7 omad!   (01-Мар-2011 21:40) [Материал]
bu qo'shiqchini yaqinda kashf qildim. sog'indim qo'shig'ini million marta eshitib tashlayman. ijodlariga omad! ba'zilarga o'hshab shou biznes.ni to'rlariga ilinib qolmaslikni tilayman.

ayniqsa yangi imidjlar odamni ko'nglini aynitmoqda.


8 WhiteRoseUz   (01-Мар-2011 22:57) [Материал]
Husan... kreativniy qoshihchilarimizdan biri =)
Ishqilib konsert bersayam yozda bersin :D

9 a'capella   (02-Мар-2011 00:03) [Материал]
Tuzalib ketsinu manimcha hech qatta jonli etmidiyu Husan. Bu uyda baqirib yurganida tomog'i bo'g'ilib qogandir . Professional vokalistla ni ashula etganidan hech qachon tomog'i og'rib qomagan , Uni ustiga omog'i og'rigandayam ashula etish yo'lini topsa bo'ladi Yu mayli u paytda ovozni asrash kerak. Bi xonanda ja katastrofa qivoribdi kak budto ovozi eng yuqori notalani olurganidan bo'g'ilib qogande. Bisotidagi bor yo'g'i 4 ta falshivi nota bilan tomoq og'rib qolishi. uyat buni hammaga e'lon qilishdan uyalish keragidi. Ehhhhhhhhh

10 Davronbek   (02-Мар-2011 09:31) [Материал]
salom

11 WhiteRoseUz   (03-Мар-2011 11:23) [Материал]
Da... Sogindim qoshigidan keyin ko'z tegdi shekilli
Tuzalib ketsin!

12 cocain ross   (03-Мар-2011 12:47) [Материал]
Xusan bu bizani Ozbek Dima Bilani!!

13 ALYOKA   (04-Мар-2011 14:21) [Материал]
Xusanni awulalari, ijodi, stili manga judayam yoqadi.Xusanni judayam xurmat qilaman, yengi yozgan "jonim azizam" qowig'i manga judayam yoqdi. Xusanga sogliq tliman, kelgusi iwlarida omad yor bosin. Xudo holasa u №1 boliwiga tledowman !!!
Uda4a... !

14 Ixtiyor xolov   (04-Мар-2011 15:22) [Материал]
ha bo'ladi yaxshi chiqibdi

15 sevinch   (04-Мар-2011 23:22) [Материал]
kim ozi bu bola

16 Eldar Ganiev   (10-Мар-2011 01:14) [Материал]
Husanni koshiklari manga yokadi, ishlariga omad. Husanni brasilyada ham muhlislari bor.

17 Eldar Ganiev   (10-Мар-2011 01:28) [Материал]
husanni ijodini hurmat kilaman . ishlariga omad . hatooki Brasilyada husanni muhlislari ham bor

18 ASILZODA   (10-Мар-2011 14:18) [Материал]
SALOM XUSANAKA MAN SIZI ROSA KO'P NAVMASKO'VSKIDA KO'RAMAN JUMAGA CHQANIZDAYAM KO'RAMAN LEKN 1TA QARISU GAPIRI DIMANU GAPIROMIMAN MANI MAILIM BERAMAN KIRIN JOVOB KUTIB QOLAMAN MANGA SITILIZ YOQADI.ASILZODA93@MAIL.RU

19 Umid   (19-Мар-2011 23:15) [Материал]
Husan , Ijodingizga ko'z tegmasin. Qo'shiqlaringiz hit bo'ladigan darajada chiqmoqda. Ammao shuni isatrdimki o'zingizning immidjingizni yaratsangiz judaham yahshi bo'lardi. Dima Bilanga tanqid qilishingiz sizga yarashmapti.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!