18:57 Тўйдаги видеочилар Мунисадан ранжишмоқда. | |
Сўнгги пайтлар тўй хизматларида хонандалар ташриф буюриб қўшиқ куйлаб бўлгач, бевосита тўй тадбири кечаётган хонадан то кўчагача бўлган оралиқдаги холлда хонандаларни шартта йўлини видеочилар тўсиб келин ва куёвга тилаклар билдиришни сўраши урфга кирган.
Менимча бу урф айнан артистларни тўйларида хамкасблар видеога тилаклар билдиришидан ривожланиб кета туриб йўлма-йўл халққа тарқалган бўлса ажабмас.
Шахсан ўзим гувох бўлган тўйларда бир икки хонандалар шошиб келиб, қўшиқ куйлаб бўлгач, шошиб чиқиб видеочиларни илтимосини оғзида қолдирганча кетиб қолишганди. Қизиғи ўша тўйда холлдан уч тўрт хонанда навбат кутиб турганида видеочилар кўринмади. Яъниким улар вақтдан унумли фойдаланиш стратегиясини йўлга қўйишмаган. Балки камера етишмагандир, билмасам.
Хуллас, тўй хизматларида банд бўладиган видеочилар хонанда Муниса Ризаевадан ранжишганини ва буни Мунисани хизматдан кейин видеога тилак билдирмай кетиб қолиши билан боғлаб эътироз билдиришмоқда.
Қизиғи, улар айтишича, аслида хонанда Шохруххон шу тариқа умуман тилак билдирмай кетиб қолиши ва энди шундай кетиб қоладиган рўйхатга иккинчи бўлиб Муниса хам киритилгибди.
Муниса Ризаева:-Ха, бундай холатлар кўп учрайди чунки биз бошқа тўй хизматларига улгурмаяптган бўламиз. Видеочилар ўзини ишини қиляпти биз эса ўзимизни ишимизни. Бизларни тўйларга қўшиқ куйлаб хизмат қилишга чақиришади, тилаклар ё истаклар билдириб интервью бергани эмас. Бошқа хизматлар хам борку шу куни, мабодо қайсидир тўйга 5 минутга кеч қолиб кўрингчи бошқа тўйларга бориш вақти сурилиб кетади ва натижада қайсидир тўйга бора олмаслигимиз мумкин. Видеочилар бошқа пайтни топишсин ёки навбат кутиб турганимиздан фойдаланишсин, айнан шошиб чиқиб кетаётганимизда келиб табрик сўрашади. Унда ё қўшиқ айтайлик тўйда ё интервью бериб кетайлик. Жа шу видеочиларам ақллилик қиладида...
Юқорида айтганимдек, видеочилар хонандаларни сахнага чиққунича навбат кутиб турганида тилак олишларини йўлга қўйишларини маслахат берардим. Бошқачасига эса бу мавзуда хонандаларни умуман айблаб бўлмайди, чунки рости хам уларни кунига бир неча тўй хизматлари кутади ва улар кириб хизмат қилган тўйларида икки карра табриклашга мажбур эмаслар. Ўзи тилакни сўраб олинмайди хам. Икки карра деганим бу аксарият хонандалар тўйга келиб қўшиқ куйлашидан аввал ёки биринчи қўшиқдан кейин саломлашиб икки ёшга бахт тилаб кейинги қўшиқларини куйлашади. Шуни ўзи етарли эмасми ўртоқ видеочилар?! Шартми яна қайтадан тилакни сўраб олавериш? | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 83698 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |