ТВМ-да "Жуфт бўлсин" Suhbat | Intervyu | Reportaj
ТВМ-да

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 

ТВМ ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ ЯНГИ ЙИЛГА БАҒИШЛАНГАН

"ЖУФТ БЎЛСИН!” БАЙРАМ КЎРСАТУВИНИ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН РЕПОРТАЖ

 

25 декабрь куни «Либослар галерияси»нинг иккинчи қаватида, ТВМ телеканалининг янги йилга бағишланган байрам кўрсатувини суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Унда ТВМ ижодий жамоасидан ташқари, кўплаб машҳурлар иштирок этдилар. Улар орасида яқиндагина бўлиб ўтган M&TVA тақдимоти ғолиб ва ғолибалари, ҳамда номзодлари ҳам бор эдилар.

Соат 16.00 да суратга олиш майдонига кириб келганимизда, ТВМ телеканали ижодий жамоаси суратга олиш жараёнига тайёргарлик кўраётган эдилар. Бизни ТВМ бошловчиси Роксана хушкайфиятда кутиб олди. Бироз вақт ўтиб, хонандалардан Сардор Раҳимхон, Шаҳриёр, "Беном” гуруҳи кириб келишди. Сўнг, актёр Адиз Ражабов ва "Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов ва бошқалар суратга олиш майдонига кириб кела бошладилар. Бу пайтда байрамона безатилган саҳнада, бир неча раққоса қизлар ўз чиқишларини машқ қилиш билан банд эдилар. Ниҳоят, режиссёрлар машҳурларни безатилган байрам столлари атрофига ўтказа бошлашди.  Хонандалар Нилуфар Усмонова, Шохруххон, Зоҳиршох Жўраев, Шахзод гуруҳи солисти Рашид Холиқов, Сардор Раҳимхон, Райхон, Зиёда, Жаҳонгир Позилжонов, Шаҳриёр, Каниза, актёр Адиз Ражабов, актриса Шахзода Матчоновалар билан боғлиқ, суратга олиш ишлари бошланди. ТВМ телеканали бошловчиси Роксана меҳмонлар билан суҳбатни бошлаб юборди.

Барча байрамона либосларда ва хушкайфиятда, кулиб бир-бирларини кириб келаётган байрам билан табриклашар эди. Бу орада суратга олиш майдонига кириб келган актриса Дилноза Кубаева, актёр Алишер Узоқовлар суратга олиш ишларига тайёргарлик кўра бошладилар. Маълум бўлишича, улар ушбу кўрсатувда бошловчилик қилишлари керак экан. Кўрсатувда улардан ташқари яна, ТВМ телеканалидан Роксана ва Жаҳонгир Шаҳобиддинов ҳам бошловчилик қилишаётган эди.

Хонандалардан биринчи бўлиб, Нилуфар Усмоновани чиқиши суратга олинди. Телеканал учун суратга олиш ишларидан сўнг, Нилуфар Усмонова сайт учун ҳам суратларга тушди. Сўнг, бошқа хонандаларни ҳам навбатма-навбат чиқишлари суратга олина бошланди.




Хонанда Сардор Раҳимхонни қўшиғига меҳмонлар вальсга тушдилар.

ТВМ бошловчиси Роксана билан ушбу байрам кўрсатуви ҳақида қисқача суҳбатлашдик.

 

Роксана: - Бу кўрсатув режиссёрлари Отабек Қосимов, Ботир Маматиллаев. Ҳар йилги "Топ-10” кўрсатувини байрам концерти ўрнига, бу гал мана шу байрам концерти ўтказиляпти. "Жуфт бўлсин!” деб номланади. Бу ерда бутун жамоа меҳнат қиляпмиз. Концертда ТВМ телеканали билан бевосита мулоқотда бўлиб келаётган барча хонандалар, актёрлар ва актрисалар иштирок этишмоқда. Суратга олиш ишлари кундуз соат 16.00 дан ошганда бошланди, бир неча соат давомида бўлиб ўтади. Тунги  соат 24.00 да юлдузлар иштирокида, ТВМ гимни ижро этилиши ҳам суратга олиниши керак. Бу кўрсатув 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси, соат 24.00 дан кейин эфирга кетади. Бошқа концерт ва кўрсатувлардан фарқи, бу ерда 5 йил давомида M&TVA тақдимотида қатнашган, номзод ва ғолиб бўлган хонандалар, актёрлар ва актрисалар йиғилишган.

 

Бу орада, режиссёр Рустам Саъдиев, режисёр-клипмейкер Ёдгор Носиров, актриса Лола Элтоева, хонандалар Азиз Ражабий, Манзура, Зулайҳо Бойхонова, Зебо, Гули Асалхўжаева, Нигина Набиева, гуруҳлардан "Сато” гуруҳи, "Шод” гуруҳи, "Марка” гуруҳи йигитлари, янги ташкил этилган "Беназир” гуруҳи ва бир неча ёш хонандалар ҳам, столлар атрофидан жой олдилар.



Байрам кўрсатуви бошловчиларини умумий чиқишлари суратга олинди.

Суратга олиш жараёнидаги энг қизиқарли ҳолатлардан бири, хонанда Зебо оппоқ тирик қуёнчани кўтариб, саҳнага чиққани бўлди. У гўёки, жажжи қуёнчага севги изҳор қилгандек, уни қўлида кўтариб, унга қарата қўшиқ куйлади. Шунингдек, Манзура ва Шаҳриёр дуэти суратга олиб бўлингач, хонанда Шаҳриёр кутилмаганда, кимнидир пародия қилиб, саҳнага тиз чўкиб, сўнг адашиб қилгандай, ўрнидан туриб кетди. Умуман, бутун суратга олиш жараёни давомида энг қувноқ ҳолатда юрган ҳам Шаҳриёр бўлди. У ҳамкасбларининг қўшиқларига берилиб турли рақсларга тушди.

Навбатма-навбат кўплаб хонандаларни чиқишлари суратга олинди. Ҳар бир хонандани чиқиши суратга олинаётган вақтда, байрам столлари атрофидаги ҳамкасблари, қарсак чалиб, қўллаб-қувватлаб турдилар ва рақсларга тушдилар. Айниқса, Шахзод гуруҳи солисти Рашид Холиқовни чиқишини, ҳамма йиғилганлар жуда кўтаринки кайфиятда кутиб олишди. Актёр ва актрисалар ҳам, стол атрофида ўз байрам табрикларини билдирдилар. Буларни барчаси, албатта видеотасмага муҳрланди.

Ёш хонанда Ҳожимурод Бекчановни чиқиши суратга олинаётган вақтда, кутилмаганда техник носозликлар юз бериб, суратга олиш ишлари бир неча марта тўхтатилди. Шунингдек, баъзи ёш хонандаларни чиқишларида, қайта дубллар суратга олинишига тўғри келди. Бир неча марта, меҳмонларни ўтирган жойлари ўзгартирилди. Бир сўз билан айтганда, бу жараёнларни кўриб, ҳар бир кўрсатув ортида, ижодий гуруҳнинг қанчалик мураккаб меҳнати турганлигини ҳис қилдик.

Чиқишлари суратга олиб бўлинган хонандалар, актёр ва актрисалар, барча билан хайрлашиб суратга олиш майдонини тарк эта бошладилар. Соат 22.00 дан ошганда, суратга олиш майдонида бироз танаффус эълон қилинди ва  қолганларга соат 22.30 да суратга олиш майдонида бўлишлари ҳақида айтилди.















Янги йил байрамига бағишланган "Жуфт бўлсин!” кўрсатуви қандай чиққанлигини ва унда иштирок этган санъаткор-ларнинг байрам табрикларини, ҳазилларини, Дилноза Кубаева ва Алишер Узоқов қандай бошловчилик қилганларини, барча-барчасини 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси, ТВМ телеканали орқали, M&TVA тақдимотининг теленамойишидан сўнг, соат 24.00 дан кейин кўришингиз мумкин.




Феруза Фаттохова

Саида Вахобова




26-Дек-2010 07:24
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : TVM
1 KrasavchiK   (26-Дек-2010 09:09)
Rahmat malumotlar uchun !

Kuzatishda davom etamiz ! A qolgan qutgan honandalar kelishmabdimi !?


2 Faha   (26-Дек-2010 09:20)
Nilufar usmonova bez bronijelet yuradimi bu qiz doim

3 EL_CARTEL   (26-Дек-2010 09:21)
biggrin zo'r chiqqanligi ko'rinib turibdi .

4 Oddiymuhlis   (26-Дек-2010 11:49)
Hilufarni kiymi bormi yoki yo'qmi?... tovba O'zbek qizlari, ayolari ifati bilan hayosi bilan O'zbek edi. Nilufar yolong'ochku.
Kurtlar vadisi pusu filmida bir epizod bor edi: Biz insonlar maymundan tarqamaganmiz, ammo endi maymunga qarab ketyapmiz deydi. Izohga hojat yo'q Nilufarni ahvolini ko'rgadan keyin....

5 guzal   (26-Дек-2010 11:54)
Nilufar Usmonova judayam chiroyli bb ketibdi...Lekin oldini saal yopib olsa yahshi bulardi.. Musirmonchilikga tugri kemidi:))

6 Gulilola   (26-Дек-2010 15:11)
Nimaga shohruhxonni rasmlari yo'q. SAYYOD M&TVA DA SHOHRUHXONNI RASMLARINI SO'RUVDIM. Saytga qo'yasmi? ILTIMOS QO'YIN AGAR BOR BO'LSA.

7 BeXa   (26-Дек-2010 16:52)
xa raxmat malumot uchun! Nilufar xar doimgidanda gozal iloxo eson omon qutulvosin!

8 Fotima   (26-Дек-2010 17:28)
Sayyod rahmat sizga shunday ma'lumotlar u-n!!!!
Iltimos shu ko'rsatuvni 2-3 yanvar kulari saytga qo'ying iltimos...!!! hoz UZB.da emasman shuning u-n ko'romiman agar sayr=tga qo'ysangiz sizdan juda minnatdor bo'lardim!! oldindan rahmat!!

9 MaftunKa   (26-Дек-2010 21:00)
sayyod aka siz ham shu saytga quyin iltimosssssss jon akajon biza uzoqda qanday kuramizzz iltimossssssssssssss qilaman

10 Kamella...   (27-Дек-2010 00:21)
kurinib turibdi hammada kutarinki kayfiyat,

11 Turam3636   (27-Дек-2010 01:59)
Assalamu alaykum ey shuna qilib videosini qachan qoyasilar qoysalaring yaxshi bolardi chunki chet eldegi UKALARING xursand bolardim ILTIMOS>>>>>>ISHONDIM oma lekyin AAAA AKALAR adashmasam hamma shuni xoledi.....(oldindan raxmat) cool

12 lobarkhon   (27-Дек-2010 09:24)
salom ma'lumot va rasmlar judayamqiziqarli lekin man nilufardan bir oz hafa bo'ldim har holda o'zbek ayoli degan g'urur bo'lishi kerakku!!!!!!!!!

13 NASTARIN   (27-Дек-2010 10:52)
Nilufarga nima kilibdi. ko,ylagi judayam yarashgan.shaxzoda ,ozoda ,rayxon ,manzuralarni kiyimi oldida bu ko,ylagi xijobku. boshkalagayam karaaglar mundog,

14 hilola   (27-Дек-2010 18:40)
Nilufarga juadayam yarashibdi homiladorlik va judayam chiroylik kiyingan
agar sizlarga qoyib bersa hijobda yursayam gapirasizlar na unisiga na bunisiga chidomislar
agar man turmushga chiqsam homilador bolganimda huddi shunaqa koylak tiktiraman

15 hilola   (27-Дек-2010 18:41)
va yana eson omon qutilib olsin ikkiqat holiga korinishi alo darajada boshqalarga ohshab tonkasi chiqib ketmabdi atak hammagayam mas shunaqa chiroylik ikkiqat bolish

16 Someone   (31-Дек-2010 01:09)
Nilufar yana erga tegdimi, tushunmadim? Ikkihatmi u?

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 58
Мехмонлар: 58
Рўйхатдагилардан: 0