Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон ижросидаги "Тушларимга киринг отажон" қўшиғи мен кутганимдан мутлақо ўзга натижани берди. Машхур тожикча "Чор чавон" қўшиғини Муборакшо ва Далер Назаров талқинида тинглагандик ва уни ўзбекча талқинда қай тарзда жаранглашига қизиқаётгандим.
Қўшиқ на Муборакшо ва на Далер Назаровдек куйланмаган, қўшиқни шунчаки схемасидан бироз қолиб, мутлақо ўзгача ва ўзга қўшиқ бўлган дейиш мумкин. Бу эса таққослашга хожат қолдирмайди.
Биринчи навбатда аранжировка ёқимли чиққани эътиборни тортади, айнан бизларни аранжировкамиз Ўрта Осиёда энг аълоси эканлиги мусиқа оламига сир эмас. Бу борада муаллифлик тугул ижарага олинган қўшиқдан хам хит яратиб ташлаш ва оригиналидан хам аълороқ қўшиқ қилиш борасида бизларни аранжировкачиларимизга хеч бир давлатдаги аранжировкачилар ета олишмайди. Мисоллар кўп ва шундоғам буни биласиз.
Сардор Рахимхон талқинида "Тушларимга киринг отажон" қўшиғини тез орада оммалашишига ишонаман ва унинг омади аввалги оригинал ижрочилари сабабли бўлиши мумкинлигига хозирданоқ эътироз билдира оламан. Зеро қўшиқ мутлақо ўзгача йўналиш ва стильда жаранг сочган. Сардор Рахимхон ижросида эса у янада ўзга охангни намоёнлайди. Тожикча талқинда қўшиқни нақороти ва деярли мусиқаси бўлмаган бўлса, Сардор Рахимхон талқинида ушбу қўшиқ нихоят тўкис композиция тарзида нақорот ва мусиқага ёлчиди)
Умуман олганда номаълум сабабларга кўра твда клиплари кўринмаётган бўлсада, Сардор Рахимхонни сўнгги пайтлар тақдим этаётган қўшиқлари тез оммалашмоқда. "Эътироф" номинантлари орасида хам кўринмагани менимча унинг қўшиқларига таъсири бўлмайди. Умуман хечкимни ижодига мукофот оладими йўқми таъсири йўқ, асосийси халқ тан олиши ва ижодини қабул қилиши энг хаққоний ва аниқ мукофот! Қолгани лалалей!))
Премьерани қабул қиламиз! Тавсия қиламан!
"Тушларимга киринг отажон"
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
tinchlantiradi.Otasiz o'ksik qalb yaralariga malham
bo'layotgandek,otasizlikda o'ksinayotgan ruximizga dalda
bo'layotgandek.Ofarin...
Ayniqsa o'ksik dillarga...
Ota-ona haqida ashula eshitishga judayam qo'rqaman...
Sog'inib ketdiiim ota-onamni...
Sizni o'rningizni hech kim bosolmaydi adajon...
Keling hech bo'lmasa tushlarimga kiring...