Бош сахифа » 2015 » Март » 1 » "Турон" ресторанида Шахзода кутилганди
02:03
"Турон" ресторанида Шахзода кутилганди

 

Бизга мана шу суратни юбориб, 27- февраль кунги "Турон" (чипатада ёзилишича) рестАранидаги концертга ваъда қилинган Шахзода келмай, ўрнига Дилсўз, Зиёда ва бошқа хонандалар куйлаб кетганини маълум қилиб,  эътироз билдириб  мурожаат қилаётганлар аниқлик киритишимизни илтимос қилишди. 

Шу куни концертда бўлганлар хабар беришича, "Турон" тўйхонасига стулларни тахлаб қўйиб концерт қўйилган. Шахзода келмагани боис Наврузга байрамига атаб концерт берилганида шу чипта билан келинса Шахзода концертига кириш мумкин бўлармиш... 

 

Воқеага сайтимиз ходимлари Дилобар Сухбатова ва Шахло Қодировалар  аниқлик киритишга харакат қилишди. 

 

Биринчи навбатда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғидан бу холат юзасидан суриштирдик ва уларнинг бундай концертдан хабарлигиси йўқлиги хамда бундай концерт учун лицензия хам берилмаганини маълум қилишди.

 

Шахзода:-Хамма саволлар "Ўзбекнаво"га, хозир саволларингизни "Ўзбекнаво" директорига йўлладим, улар бу вазиятдан хабардор. Бу ишни қилганлар фирибгар эканлиги ва бу масалада хамма саволлар юзасидан уларга  мурожаат қилиш кераклигини айтишди. Фирибгарлар бизнинг ва "Ўзбекнаво"нинг рухсатисиз концерт уюштиришганлигидан улар эрталабданоқ хабардор бўлишган.  Сизлар билан хозир шоу-бизнесни назорат қиладиган ташкилот ходимлари боғланишади. Менга умуман алоқаси бўлмаган бундай қабих вазиятлар юзасидан менга саволлар туғилиши ачинарли хол...

 

Чиптада кўрсатилган телефон рақами билан боғланиш осон кечмади. Бир неча ўнлаб қўнғироқларимиз самара бермагач, биз  sayyod.com сайтидан эканлигимизни смс тарзида юборганимиздан сўнггина қўнғироққа жавоб беришди. Ўзини таништирмаган бир қиз қўйидагиларни маълум қилади:

-Бизнинг хатларимиз ва шартномаларимизда хам "Шахзода ва унинг мехмонлари" деб чиққан тадбир бу. Чипталарни нақд пулга хечкимга сотмаганмиз фақат  (перечисление) пул ўтказиш йўли билан шартнома асосида сотилган. Бу медицина ходимлари учун уюштирилган тадбир эди. 

 

Бу хақида Шахзодани хам "Тарона" компаниясини хам хабари йўқ экан, ким билан шартнома тузгансизлар?

-Энди мениям рахбариятим бор, мен хам у ерда ходимман. Рахбариятимизга айтдик ўзлигиси сизларга қўнғироқ қилишади. Тадбирни медицина ходимлари учун ташкиллаштирганмиз , медицина ходимлари концерт уюштириб беринглар деб бизга мурожаат қилишганди. Шу сабаб медицина ходимлари учун бу тадбирни ўтказиб бермоқчи бўлганмиз, лекин Шахзода билан ...билмадиму... лекин Шахзода келган дейишди, нимадурлага кўчадан қайтиб кетишди дейишди, хали ўзимиз хам тўғри сабабини билмаймиз. Лекин Шахзода келган ва одамлар кўришган. Шахзода келиб қайтиб кетган. 

 

Фактларингиз борми, суратга олганмисизлар?

-Энди биз концерт уюштириб юриб, кўчага чиқиб расмга олиб юришга хечкимни вақти бўлмаса керак менимча.  

 

Сиз ўзи қайси ташкилотда ишлайсиз?

-Концертни уюштириб беришга шу ташкилотга ёрдам берган эдим. 

 

Ўша ташкилотда ишлайсизми?

-Мен сизга хеч нарса деёлмайман,  мени рахбариятим бор, ўзлиги хал қилишган буни. 

 

У қанақа ташкилот?

-Шу ташкилот ташкил қилган...рахбариятим билан гаплашаверасиз, сизларни телефон рақамингизни рахбариятга берганман. 

 

Бундай ташкилий ишларни ўтказадиган ташкилотлар кўп, сизлар қайси ташкилотсизлар? Номини айта оласизми?

-...

Телефонни ўчириб қўнғироқларга қайтиб  жавоб бермади. 

 

Хуллас бу муаммо юзасидан хар икки тараф айтишган рахбариятлар (!) биз билан боғланишмади!  Икки орада чипта олиб тушган халққа жавоб берилмади хисоб.

 

Ғалати...

 

 Ё бу концерт юзасидан келиша олишмаганми...олди-бердиси ўхшамаганми...Балки бирров деб гаплашишгану концертлигини билиб қайтиб кетганми... Кўриб турганингиздек хечким аниқ жавобни истамади. Рахбар...назорат...директор...

Икки орада Шахзодани концерти деб келганлар чув тушгани қолди.  Ўйлаймизки бу холат юзасидан Шахзода айтган назоратчи ходимларми ё бошқа хуқуқ тартибот органларими шуғулланиб хаммасига ойдинлик киритишар. 

Ха, айтганча чиптада яна "Артель" компанияси хам кўрсатилган...Бироқ улар билан хам боғлана олмадик. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 10590 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Шахиня   (01-Мар-2015 03:32) [Материал]
дааааа уж,как то все очень странно...никто ничего не знает а тут и билеты с ошибочками наготове и зал с врачами...страааннооо...

2 dilozorim   (01-Мар-2015 08:46) [Материал]
Shaxzodani muxlisman unga achindim:-(galamis odamlayam kopayp ketgan tovbaaa((..?

3 мухаррам   (01-Мар-2015 10:35) [Материал]
Саййод сизнинг тахминий фикрларизга кушиламан

4 азиза   (01-Мар-2015 16:53) [Материал]
КИМЛАРДИРРРРРРРРРРРР   ТАШКИЛ КИЛГАН    ПРУЛДОР БОЙВАЧЧАЛАР   ХАЛКНИ АЛДАБ НИМА КИЛАСАНЛАР

5 adon   (01-Мар-2015 18:24) [Материал]
v7 salom alekum  szlardan bir nmani iltimos qilip surayman  [mansur usmonov gulzorim] klipida raqsga tushgan qizni ismi kim u raqqosami yu raqqosamasmi shu qizni ismi kere iltimos bilselar aytb yuborilar oldindan rahmat

6 saida   (01-Мар-2015 23:13) [Материал]
shaxzoda bilardi do svidanya deb yozgandiku

7 Nadiya   (02-Мар-2015 01:47) [Материал]
Buncha firibgarla ko'p bo'masa. Kim bulani tartibga soladi. Kuygan yana xalqmi? Kim jovob beradi?? Medintsina xodimlariga edi divotti nima ula xalqmasmi ulani aldash mumkinmi? Jazolash kere bunaqa o'zboshimchalani...

8 Фарход   (02-Мар-2015 11:33) [Материал]
Охирги вактларда шунака хабарлар купайиб кетди... Афсус, мошенниклар купаймокда... Инсоф, инсоф...

9 muzuz   (02-Мар-2015 20:00) [Материал]
бундай муттахамларни Жиноят ва Жазо курсатувига олиб чикиб щарманжа килиш керак!

10 Нодир   (03-Мар-2015 12:23) [Материал]
Ташкилотчини асл исми Мамура аферистка бундан хам олдин шунака концертларни уюштириб юрган 5ғ6 кун коганида отмена киворарди.

11 0707   (03-Мар-2015 16:29) [Материал]
bu maweyniklani taniyan. bula hammani uxlatib yuradiyu 168 -moddala

12 malika   (04-Мар-2015 10:32) [Материал]
shodiyora omonova digan raqosa qiz chiqan kilipda

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!