Бош сахифа » 2011 » Август » 25 » Тошкентимга тун тушгунча. "Севганимга аталган нома-16"
05:47
Тошкентимга тун тушгунча. "Севганимга аталган нома-16"

 Ярам ярамга сепилар, қалампиру қоп-қоп тузлар. Сени кўрмас оним қанча...

 Тошкентимга тун киргунча.

Фиғоним етди фалакка, узун бўларму кун шунча, бошим урилар эшикка...

Тошкентимга тун тушгунча

Тезроқ  қорайиб осмоним, учиб ўтар бир юлдузча, ундан-да тезроқ чопаман, ёрим васлингга етгунча.

Яна отиб тошбағир тонг, кундан азобда ким қанча, мана ман яна ўламан...

Тошкентимга тун киргунча.




Шунақанги сени соғиндимки, ичларимда қайнар аламлар. Сени шундай кўргим борки, хаёлларим ўзимда эмас. Исларингни соғиндим шундай, қимматбахо атир керакмас, мехрибоним сени соғиндим, хеч ким сендек мехр беролмас…



 

Мени кўнгил дарбозам очилганида, сеники ғафлатга бурканган бўлади. Уйғонганингда эса шоша-пиша ниқобинг излайсан, токи хечким табассум ортидаги нозик ва бежирим хилқатни кўрмасин дея. Биламан буни.

Аслида хаммага қувноқ ва бефарқ кўринганингдек эмассан, шунчаки ё қулай, ё қачондир кимдир қалбингни қаттиқ тирнаган. Қани энди малхаминг номи мен бўлсам.

Балки ўзингни олиб қочиб тўғри қиларсан, балки бу холатимизда мендан кўра донороқсан...

Хозирча!

Сени телба қилишга ният қилдиму, ўзим ўша кун келганида доно бўлиб қолишдан чўчийман.

Йўқ, хозир телбамасман, лекин, сен хаётимда бор экансан, ёнингда доно хам эмасман. Шуни унутма илтимос. Қадрла демайман, ниманидир кутиб сўрамайман хам.

Шунчаки ғурур орқасида расмий сўзлашишдан чарчаган кўнгилни ипини бўшатдим. Яйраб яшаб ола қолсин, хаёти бир донаку. Бурни қонайдими, оғзи куядими, қалби тирналиб оғриниб яшайдими, майли, озод яшасин!

Хеч бўлмаса шуни унга бера оламан, қолгани орият ва Аллохдан қўрқув исканжасида...

Кўнгил ипи хозир сени қўлингда,  етакла...

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 15622 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 31
1 Dilnoza   (25-Авг-2011 05:58) [Материал]
Vuyay vuyay degan joylarimi?

2 Dilnoza   (25-Авг-2011 06:21) [Материал]
Nimaga boshqalar shunday yozomaydi. Oddiy sòzlar boshqalaram ishlatishi mumkin lekin baribir Sayyod yozsa boshqa. Menga shunday tuyuladi desam boshqalaram kommentini òqiyman boshqalar xam shu fikrda, qancha òqisam yana shuncha òqigim kelaveradi.

3 Лазиз   (25-Авг-2011 06:38) [Материал]
Дилноза чунки Саййод бугунги куннинг келажак учун тарихи. Буюк шоир ва адибларимзни уз даврида эмас кейинрок тарих деб хурмат киламиз. Саййодни бир гапини укигандик наибарали даврида аён булади машхурлик ва азизлик деб. Саййодни набиралари хали гердайиб фахрланб юришади, шу кунларга етсак биз хам мана шу ерда ёзишганимизни эслаймиз.
Саййод мана шу ёзувлари учун пайшанба ва жума кунлари кираман сайтга. Факат койил коламан. Кун давомида миямда иборалари айланиб туради, вокеаларга хос миямга келаверади. Саййод тагин талтайиб айниб колманг-а. Сизни хаммамиз хурмат килиб фахр билан севамиз!

4 Dilnoza   (25-Авг-2011 06:58) [Материал]
Laziza bravo.

5 MARAT   (25-Авг-2011 09:36) [Материал]
voy dodeee

6 Farzona   (25-Авг-2011 11:10) [Материал]
Vuyey Vuyey sevgi satrlarizdan o'zim aylaniy juda ma'nolide

7 Feruddin   (25-Авг-2011 13:03) [Материал]
Dakshat

8 bek88   (25-Авг-2011 13:07) [Материал]
xa yaxshi

9 Figaro   (25-Авг-2011 14:39) [Материал]
boladi

10 gentleshah   (25-Авг-2011 15:58) [Материал]
Yaxshi huddi mani ko'nglimdagi gaplar lekin senga erkinlik va osozlik beraman degani yoqmadi (o'zizni foydaizgami Sayyod?)

11 LUTFULLO   (25-Авг-2011 16:04) [Материал]
Bo'ladi...

12 Malvina   (25-Авг-2011 16:47) [Материал]
Bunchalar gözal ta'riflar?QOYILMAQOM!JUDA TA'SIRLI!
TAWAKKURLARIM SIZGA KÖP SAYYOD!

13 Dilnoza   (25-Авг-2011 17:09) [Материал]
Laziz uzr a qòyilib ketibdi. Tushunasiz bunaqa sher yana tongda uyqisiraganman.)

14 $$BARSA$$   (25-Авг-2011 18:21) [Материал]
койил... Бошка соз тополмадим

15 niluU   (25-Авг-2011 18:57) [Материал]
тил ожис!!

16 niluU   (25-Авг-2011 18:57) [Материал]
Шунақанги сени соғиндимки,
ичларимда қайнар аламлар. Сени
шундай кўргим борки, хаёлларим
ўзимда эмас. Исларингни соғиндим
шундай, қимматбахо атир
керакмас, мехрибоним сени
соғиндим, хеч ким сендек мехр
беролмас…

17 Davidoff   (25-Авг-2011 19:51) [Материал]
рахмат!

18 Sofie_so_soft   (25-Авг-2011 20:15) [Материал]
Сайёд, love you babe!

19 lion   (25-Авг-2011 20:39) [Материал]
SAYYOD AKA FAQAT SAVOLIMGA TUGRI JAVOB BERING SHUUU "VUYAY-VUYAY" SUZIYIZ XORAZMCHA TUGRIMI. XORAZMDA KUP ISHLATISHADI BU SUZNI

20 Dilnoza   (25-Авг-2011 23:08) [Материал]
DIQQAT XAMMA MENI ESHTSIN E ÒQISIN DEGANIM) XURMATLI SAYT MEXMONLARI sayyod.uzdan SAYYOD TAYYORLAGAN REPORTAJ, SHERLAR, MUXLIS MINBARIGA QÒYILIB BORAYDIGAN HAYOTIY VOQIYALAR ÒG'IRLANMOQDA. BOSHQA SAYTLAR NAXALLARCHA ÒG'IRLAB SAYYODNI NOMLARINI AYTIB ÒTMAYDI. SAYYODNI MUXLISRLARI XAT ORQALI BU XAQDA AYTIB CHORA KÒRISHLARINI SÒRASHYABDI. XURMATLI MEXMONLAR ORGINAL YANGILIKLAR, SHERLAR VA XAYOTIY HIKOYALAR FAQATGINA sayyod.uzda.

21 Dilnoza   (25-Авг-2011 23:10) [Материал]
NiluU SHU JOYIDA MENGAYAM YOQDI.)

22 Dilnoza   (25-Авг-2011 23:13) [Материал]
Lion QIZIQMISIZ? XORAZMNI QANAQA GAPIRISHINI, NIMA SÒZ ISHLATISHINI SAYYOD QAYERDAN BILSINLAR. SAYYODNI ÒZLARI ISHLATAYDIGAN SÒZ BU.

23 niluU   (26-Авг-2011 02:47) [Материал]
Дилноза:)

24 eldanez   (26-Авг-2011 02:48) [Материал]
juda xam tasirle va chiroyli gab yu sizga sayyod.

25 Zuxraxon   (26-Авг-2011 06:26) [Материал]
Xar doimgide tarifga til ojiz bir biridan ma'noli yozvos Sardor aka omad ijodizga!!!

26 Malvina   (26-Авг-2011 13:32) [Материал]
Hoozir osmon kabi yig'lavoraman. . .

27 Frenk   (26-Авг-2011 22:24) [Материал]
Kimnidir qaatu sevasizmi diymanda-a? bulmasa buncha ilxom sevgi tula manoli suzla oh oh .maladess ungilni ipini bushatdim bu oddiy suz tagiga qanchalik mano bora ....
qoyil omadizni bersin hayotda hamisha .

28 Shahzodalove   (27-Авг-2011 17:08) [Материал]
Шунақанги сени соғиндимки, ичларимда қайнар аламлар. Сени шундай кўргим борки, хаёлларим ўзимда эмас.

Мени кўнгил дарбозам очилганида, сеники ғафлатга бурканган бўлади. Уйғонганингда эса шоша-пиша ниқобинг излайсан.

wow, naqadar manoli suzlar. Bu nomani okib mani eglagim keldi!!!

Балки ўзингни олиб қочиб тўғри қиларсан.
Офарин сизга!!! hands

29 Dilyora   (27-Авг-2011 23:56) [Материал]
ajoyin....... smile

30 mts   (29-Авг-2011 15:03) [Материал]
сардор ака фикирларизни хурмат киламан балки бу гапларни биз хам билармизу урни урнига куйиб гапири ёзиб билмаймиз сизга коил

31 chanel   (11-Фев-2012 18:51) [Материал]
console SUPER SUPER SUPER

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!