00:43 Тортнинг номи Sayyod.com | |
Инстаграмдаги "Sayyod.com" торти рекламасидан кейин "Sayyod.com энди торт сотадими?" деб мурожаат қилишмоқда))) Авваламбор агар шундай бўлсаку тирикчиликни айби йўқ, бироқ мабодо торт сотадиган бўлсак ишонаверинг у бошқача тарзда ва кўламда бўлади)) Аслида бу торт билан сайтимиз тирикчиликни эмас шунчаки ширин ижодий тажрибани кўзлаган. Бу хақида батафсил:
Сайтимизга олиб чиқиб кенг оммага тавсия қилиниши керак бўлган нарсаларга жуда эхтиёткорлик ва яхшилаб текширган холда ёндошамиз. Шу сабабли хам сайтимизда турли туман рекламаларни кўрмайсиз. Зеро биз ўз репутациямиз хақида хам қайғурамиз ва шу сабабли хам кўпгина реклама билан мурожаат қилаётганларни рад этиб фақат сараланганлар ва аълоларини сайтимизга чиқарамиз. Яхшилаб текшириб ўз оиламизга раво кўрганинигина тавсия этамиз. Уйдан ташқарида овқатланиш бобида хамиша қани энди ўша жой маъмурияти ўзи ва ўз оиласига тайёрлагандек ёндошса дердим. Шу кунгача биз хамкор сифатида танлаган "Султон Саид" кошонаси ва "Базилико" пиццериясига бориб дам олганлар фақат ижобий фикр юритишмоқда. Шу икки жой кўплаб одамлардан ташқари яна машхурларимизни хам аксарини севимли жойига айланиб бораётганидан хабардормиз. "Султон Саид" кошонаси билан 2014-йил очилишидан бери хамкор бўлсак сифатли ва бозорнинг олд озиқ-овқатларидан егуликлар тайёрланишигача кафолат бера оламиз. Шу йилдан фаолиятни бошлаган "Базилико"га келсак, турли пиццалар италян рецепти асосида юпқа хамирда ва энг асосийси махсулотлар сифатли хамда пиццерия маъмурияти ўз уйига қандай махсулотларни раво кўрса худди шундайи билан бўлишаётгани таъкидлай оламиз.
Ширинликлар ва хусусан торту пирожное менга болаликдан ёқиши балки мия фаолиятига боғлиқ иш билан бандлигимдандир билмасам, чуқурлашмаганман, ёқади ва тамом. Бир икки мухлислар "Вай сизга мехр ва мухаббат етишмайди, психологлар айтган, шунга ширинлик ейсиз" деб асабимга текканди. Вуйяй у психларингизга ўзи мен китоб ёзиб берсам борми десам)) Оилаликман ва шукрки нақ икки ўғлим бор, эрта тонгдан то тунггача уларнинг мехру мухаббатидан очиғи юрагим бонғиллаб кетадиган даражада бахтиёр бўлсам яна қанақа мухаббат керак бўлиши мумкин? Тўлиб тошиб ётибдику)) Хар бир холат индивидуал ва бунга организмда хром, фолиевая кислота , магний, кальций етишмаслигидан то паразитгача тақашади. Ишонаверинг ўз соғлиғим хақида яхшилаб қайғураман, йилига икки уч маротаба қондан тортиб то хамма анализлар топшириб организмимни назорат қилиб тураман ва бирон маротаба бу ширинликка ружу қўйганимни ташхис деб аномал дефект сифатида шифокорлар айтишмаган. Оддий таъб ва ўрганиб қолганлик. Шунчаки бу хам кимдир пиво хуш кўриши, кимдир сигарета ва янада аянчлиси кимдир гиёхвандликка берилганидек гап холос. Фақат менинг наркотиким ширинлик. Шундай ширинкоман бўлсам нима қилибди?) Ичмасам, чекмасам, ширин бир айбим бўлса бўлибдида)))
Хуллас бу ширинкоманлигим туфайли кўп жойлардаги турли ширинликларни татиб чиққанман. Тошкентдаги жами кандолат бўлими бор жойлар мени кўрса аниқ танийди))
"Базилико"даги қандолат бўлимига асосан "Палет" ширинликлари келтириб сотилади, бироқ негадир уларни кўпи менга унчалик хуш келмайди (кўриниши дизайнерлик санъат асарию...таъми...билмасам) ва "Базилико"нинг Мадина исмли қандолатчисига ўз таъбимдан келиб чиққан холда мен истаган тортда нималар бўлишини рецепт сифатида айтдим. У эса уни амалга оширди.
Тайёр торт премьерасида санъат оламидан хонанда ва продюсерлар қатнашиб уни таъмини юқори бахолашди.
Қаймоқли, ёнғоқли, карамель ва шоколадли бу торт "Sayyod.com" деб номланди)). Фақатгина "Базилико"да сотилаётган бу пирожное туридагисини бир донаси нархи 14.000сўм
10 кишидан кўпроқ одамга етадиган торт турини нархи эса 80.000 сўм.
Бу нархларга эса сайтимизни алоқаси ва фоизи йўқ, шунчаки тортнинг рецепт ғояси бизга тегишли ва табиийки номи сайтимиз номида бўлгани учунам унинг рекламасини ўз зиммамга олдим. Юқорида айтганимдек ўзимизга ёққан ва сифатлисини тавсия этамиз. Бу тортни хам рецептини ўзгача бир иштиёқ, иштаха ва мехр билан ўйлаб тасаввур этгандим. Натижа ўйлаганимдек чиқди, кунда кунора ўзим хам бориб олиб турибман.
Нархига келсак мени ўзим кўп кириб турадиган қандолат марказларидаги пироженоелар 15.000 сўмдан хам турибди. Ичидаги махсулотлар нечоғлик унга хос билмадиму аммо Sayyod.com номли тортда хаммаси аъло ва яхшисидан таркиб топган. Кўп тортлар каби кўпиртирилган тухум эмас, "воздушный" қаймоқ, қовурилган ёнғоқ, карамель ва шоколад...ммм ... Сиз битта татиб кўринг кейин этасиз.
Яқин орада артистларимизга аталганини хам тайёрлаш режамизда бор ва у хам албатта муаллифлик ва эксклюзив рецепт асосида бўлади. Бу учун хозирданоқ артистни кўриниши, характери, имиджи ва қўшиқларидан келиб чиққан холда махсулотлар композициясини тузишни бошлаяпмиз. Сизнингча илк аталган торт қайси артистга бўлиши ва у қандай махсулотларни ўз ичига олиши керак?
"Sayyod.com" торти "Basilico" пиццериясида сотувда! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 11768 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 6 | ||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |