02:10 Талабларга биноан; "Экспрессо"-да сайт жамоаси. | |
"Экспрессо" лойихасида сайтнинг рахбари сифатида иштирокимни кўп маротаба сўрашган. Бугун хам форум иштирокчиларидан таклиф тушди. Йил якуни эканлигини хисобга олган холда, хисобот тарзида хам ўтказиш учун розилик билдирдик. Shahzod (29-Дек-2010 02:36) 1.ekspresso loyihasida shahzoda ishtirok etgandi nega mani savolim berilmadi,man iltimos qigandim? 2.SAYYOD janoblari nega aksaryat shov-shov saytida Jasur Hamroyev bergan anonsni,siz uzingizni sayyod.uz saytizda batafsil yoritib borasiz? 3.Sayyod janoblari siz Tohir Sodiqovi tanqid qiganizdan keyin,anavi sayt uziz bilas momoqaymoqni jurnalisti qattiq tasirlanganidan sizi tanqid qiladigan buldi,nima dib uyliz sizni tanqidiz no o'rin buldimi? 4.Sayyod janoblari siz bir necha oy oldin Shahzoda Matchanova bilan bir birilaga uzuk taqivotgan holda suratga tushgan rasmlarizi saytizga qoyib,biz muhlislarga jumboq qib qoygandiz,ana endi eting nimaga bunaqa rasmga tushgandiz yoki unashtrilganmisla?? 5.Sayyod janoblari jurnalistning qora ruyhatini 1chi nomirasida kim turibdi?. 6-Hozirgi vaqtda kimlardan hafasizu,kimlardan hursandsiz? 7-prikolniy yoki jiddiy tanqidlarizi yengisini qochon uqimiz? 8-saytizzi yopamiz deganlar yoki tahdidlar bulganmi? 1-Хамма саволларга жавоб берилган, яхшилаб қаранг. Агар охирроғида бўлса демак кечга қолгансиз. 2-Биринчи маротаба бундай фикр. Ахамият хам бермабман. Жасур билан битта ўхшаш тарафимиз бор, у хам бўлса айнан шу икки сайт реал бўлаётган воқеаларни ёритади. Балки шунинг учун ўхшашлик бор, кейин Жасурни ўзини стили бор шу икки қатор гап билан қисқа хабар бериб қўяди холос. Яъни арқонни узун ташлаб қўяди деса хам бўлади. Униям ўз стартегияси мавжуд. Биз эса батафсилроқ ёндошамиз. 3-Мани танқидим ноўрин бўлмаганида Даракчи газетаси хам у клипни танқид қилиб чиқмасди. Айнан мени танқидимдан кейин анча ўтиб танқид қилишган. Кейин Тохирни эмас, клип режиссерини танқид қилганман. Вахоланки танқид хам эмас, ўзига хос прикол муносабат эди холос. Хар бир инсон аввало томошабин, у фикр билдириши эса қонун билан таъқиқланмаган. У сайтга келсак, муносабат билдиришни хам истамайман, анча бор уларга хали, ўтмас тишни синдиришга шафқатим кучлилик қилади, авалига "Ока устозимсиз, шогирд қилинг” деб кейин ортимдан майда ўтмас сутли тишчалари билан бир нарсаларни шақиллатганлар жуда кўп. Аслида қандай шақиллаш ва шаққилатиш вақти бор хали, ишонаверинг албатта бор! Арқонни узун ташлаб қўйганман. Хақиқий фейрверкли сюрпризлар қандай қилишимни биласизку))))) Асосийси: кимгадир фанат бўлган инсон хеч қачон журналистикада юқори поғонани эгаллай олмайди. Чунки хаққоний ёндоша олмайдида, у холатда кўриб турганингиздек унга ёқиш учун бу ишни қилди, ич-ичидан ўзи нохақлигини билиб яшашни ўзи қийин, ишлашчи? Халқ ахмоқ эмас-ку. Ўша хонандагачи шундайлар ёқиши мумкин лекин хурмат қилармикан? 4-Бу лойихадан лавхалар эди, афсуски "Бекажон” газетасида чиқмасидан сайтга қўя олмасдим, улар эса вақтида чоп қилишмади, шу билан қолиб кетди. 5-Шахсан манда - Тохир Содиқов. Маданият ходими ва санъаткор сифатида тан олмайман ва инсон сифатида хам хурмат қилмайман! 6-Хеч кимдан хафа эмасман, шоубизнесни айтаётган бўлсангиз, кечирасизу энг яқин бўлган оиламдан улар юқори бўлибдими? Кайфиятимга оиламдаги об-хаво таъсир қилиши мумкин, қолганига фақат кулиб ёки қотиб ташлашим мумкин. Кимдан хурсандман? Билмадим савол мохиятини тушунмадим. Кимлар мени хурсанд қиляпти демоқчисиз шекил а? Шоубиздан хеч ким! Жуда қийин масала! Giyos (29-Дек-2010 05:03) 1. Sardoraka Agetda 100 yoshsiz hayotdachi. 2. Sayt ucrashuvi qachon bo'ladi? 3. Qachon to'yiz bo'ladi? 1-О! Шу ёшга етишга насиб этсин, хотя у меня вредная работа))) Ёшим билан қизиқишган сари этгим келмаяпти негадир, қизиқ туюляпти, ким ўзи топаркин деган савол. Кўпроқ нимага шу қизиқ дегани унданам кўпроқ қийнамоқда)) 2-Ёз ойларида бўлса керак, буни Фан-клуб рахбари Шахло хал қилади. 3-Қанақа тўй? Уйланганман. 1234 (29-Дек-2010 06:49) Sayyod ustozlariz kim jurnaliistika boycha qayerda tahsil olgansiz Хеч ким. Умуман журналистикада устоздан кўра кўпроқ уқув керак. Кўп жойда тахсил олганман, афсус бу сир. AKTIVNIY 1) САЙЁД АКА БУ САЙТ ВА ШОУ БИЗНЕСДАН ТАШКАРИ ЯНА КАНАКА ИШЛАР БИЛАН БАНД БУЛАСИЗ??? 2) МАСАЛАН БИРОН БИР МАКОЛА ЧИКАРИБ КУЙГАНИЗДАН КЕГИН, УША МАКОЛА ЧИКГАНИГА АФСУС КИЛГАНМИСИЗ? СИР БУЛМАСА УША КАЙСИ МАКОЛА? 3) ЯКИНДА ДЖУМАНДЖИНИ ЙИЛ САРХИСОБИНИ КИВОТГАНИЛАДА ЮЛДУЗ УСМОНОВА БИЛАН БУЛГАН СУХБАТНИ САЙТДА ЭШИТИШИЛА МУМКУН ДИГАНДЕ БУЛДИЗ АГАР ТУГРИ ТУШУНГАН БУЛСАМ, 31 ЧИДА У ЛОЙХА НАВРУЗДА КЕТМИДИМИ? 1-Ишлар жуда кўп. Махфий ва сирли ишлар билан банд бўламан.)) 2-Хеч қачон. Билдирган фикримга ачиниб афсусланадиган бўлсам шартми билдириб? Армон ва афсус билан эмас тажриба йиғиш билан юқорига интилинади. 3-Йўқ, сайтда фақат бўлди. Изохга хожат йўқ. Sam Sayyod sizni o'tmishiz haqida oz-moz ma'lumotga egamiz. Bir paytlari sud sohasida faoliyat yuritganiz va lekin ancha qiyinchiliklarni yengib bugungi kunda shu darajaga yetganiz tahsinga loyiq. Sizga tahdid qilishsa ham qo'rqmasligingizni bilamiz, chunki undan battarini ko'rgansiz. Savolim hammani yozdiz, o'ziz haqizda oz-moz deganday, qiyinchiliklar deganday yozmaysizmi? -Биринчидан суд сохасида ишлаш албатта қийин лекин анча хаёт тажрибасини ўргатади. Тасаввур қилинг хар куни 5-6 ишлар кўрилади, бу дегани кунига 5-6та хаёт, тақдирлар билан танишасиз. Энди тасаввур қилинг 5 йилда қанча хаёт ва тақдирларни ўрганасиз. Психологниям супери бўлиб кетасиз. Хаётимнинг энг билимли даври шу судда ўтган, жуда кўп нарсани ўргатган, хатто мана шундай тез печатлашниям)). Лекин "бу даража” деганингизни тушунмадим. Менинг юқори даражам хали олдинда, шоубизнес аслида жиддий эмас, шунинг учун бу майдонда шунчаки машқ қиляпман десам хам бўлади. Ғалати ва сирли саволлар битибсиз, худди икта боласи билан кўчага хайдаб чиқарилган ва кейинчалик фохишаликдан мегаюлдуз даражасига етган одамга аталгандек тавба... Бу шоу-бизнесда баъзи миш-миш бўлган гаплар натижаси бўлса керак. Хаётда хар бир инсонда қийинчиликлар бўлиб ўтади, хаётга келишдан аввало курашиб кейин туғилишимиз хам беъжиз эмас. Хаёт хам шуниси билан қизиқ. Қийинчиликда курашаман, олишаман енггаман. Енга олмаганимда мағлубиятни тан олмайман, чунки инсон хали тирик экан реванш хамиша бор! Истаган нарсамга етмагунимча қўймайман ва ўлмайман! Қолгани эса фигня, қийинчиликка пофиг! Етарлими жавоб?))) BonuSh (29-Дек-2010 11:41) Sayyod privet! Tuzumisiz??? 1.tanqid qilishizga sabab bo'lgan 1-omil. 2.kimnidir tanqid qilib keyin afsuslanganmisiz. 3.sizga Eng yoqadigan va Eng yoqmidigan san'atkor, ashulachi, aktyor, aktrisa, boshlovchi va hamkasblariz. (agar sir bo'sa etishiz shartmas) 4.sevgan qiziz bormi?uni tanqidga munosabati???(to'y qachon?) 5.jurnalist bo'maganizda kim bo'lardiz? 6.hayotta eng yaqin va ishongan do'stiz??? 7.siz un 1-o'rinda nima PUL, OBRO'-MANSAB, OILA, SEVGI, DO'STLAR, ISH! 8.sizni ko'pincha (pachti har doim) noto'g'ri tanqid qilishadi. (shunchali ko'rishomidimi?) Bunga munosabatiz??? Savollarimga jovobizzi intizorlik bn KUTAMAN! RAXMAT! 1-Ёмон туш кўриб уйғониб кетганим)))))))) Саволингизни қарангу.. Бирон нарсани танқид қилишга ўшани омили индивидуал бўладику. Хозир хар бир ёзган мавзуимдаги танқидимни тахлил қилиб чиқсам эххееей. 2-Йўқ. Юқорида афсуслар хақида айтиб ўтдим 3-Шоубизнес шундай нарсаки инсон сифатида эмас кўпроқ махсулот сифатида қарайсиз. Бугун ёқмаса эртага қадайдир бир ижоди билан тахсинга сазовор бўлиш мумкин. Шунинг учун хозир аниқ фикр кимгадир билдира олмайман, чунки эртага шу одам менга ёқмай қолиши ёки тескариси бўлиши мумкин. Бир ёқмайдиган одам хақида фақат айтишим мумкин уни хам бўлса юқорида келтирдим. Суйган санъаткорим Далер Назаров. 4-уйлнаганман. 5-Журналист бўлгунча кўп сохани кўрдим, журналистика хам вақтинчалик бекатим, олдинда хали қанчадан қанча қизиқ ишлар кутмоқда. 6- Йўқ! Ман хатто ўзимга хам ишонмайдиган инсонман. 7-Оила. 8-Муносабатим? Пофиг!)) Жанг майдонида фақат шерлар эмас чиябўри ва гиеналар хам бўлиб туради-ку))) MALIKA (29-Дек-2010 12:46) assalomaleykum, sayt hodimlari va sayyod janoblari! tanqidlariz har-doyim orinli boladi i man saytizzi kuzatib boraman! etmohchi va savol bermohchi boganim hamma ashulachilani TANQID qillasiz va kochirmachi, ashula ogrilaniam! LEKIN__LEKINIYAM BOR Nimaga NILUFAR USMONOVANI yoki Lolani va ALBATTA je SHAHZODANI, Tanqid qimisiz qanaqa ortelada YAHSHI MUOMALA bor hamasiga ULA bilan SALOM-ALI qiganizmi ?? Shumi sabab a yomon muomalada yoki SALOM0-ALI bomagan ARTIZLANi, TANQID qilasizmi faqat! Misol uchun Tohoir Sodiqov, Manzura, albatta Rayhon va yana Ziyoda .......! Nima uchun? Bilasizmi Nilufar USmonova juda yahshi sanatkor LEKIN u UCHAR QIZ ashulasini turkchadan Refetel Romandan OGIRLAP ETGAn, shotda Rihannani-uzbecha talqini esizga tushdimi tanqid qigani u RIHANNA ozgartirgan ancha muzikasini a NILUFAr shundo kopirovat qivoogan. MAN USHANDA HAMASINI YOZSAM, UDALIT QIVORASILA LEKIN MAN YOMON YOZMUDIM VA SOKMASDAN YOZUDIM! Man saytizzi bir muhlisiman va kuzatib boraman, oylimanki JAVOB olaman dip oldindan RAHMAT h yana Shahzodayam turkchadan oganku. Lola haqidayam fikrimi bilkdirsam UDALIT qivorasila lekin YOMON manoda yozmiman! A Rayhonani yomonlashsa SAYTDA saqlab qoyasila bulani hamasi nima uchun JAVOBLARIZZI KUTAMAAAAAN! -Аха бири хотиним, иккинчиси ўйнашим яна бири мани опам)))) Фақат қайси бири опамлигига ўйланиб қолдим))). Жа бунчаликмасде энди ўртоқлар. Лола билан хаётимда атиги 5-6 маротаба кўришганман холос. Нилуфар билан лойихада ишлаганман, уни сайтимизда хеч учратасизми ўзи? Хечам шу қизни ёзмайман ўзи, жуда кам маълумот бераман. Шахзодага келсак ишлашини кўрасизку, унинг пресс ишчилари тез-тез хабар етказиб беришади, шунинг учун кўпроқ маълумот бўлса керак, кейин уни қўлга киритаётган ютуқлари ва дархақиқат кўп ишлаётганини инкор қила олмайсизку. Шу уччала қизни янги йилдан аввал ноябрь ойларида кўрдим шекил охирги маротаба. Нилунику октябрьда тўйда кўрдим, Лолани концертидан бир икки кундан кейин, Шахзодани Джуманджида. Зиёдага келсак, кечирасиз, Зиёдани жудаям хурмат қилишимни доим айтаман, бир икки танқид қилгандирман лекин унга бўлган хурматим жуда баланд, уни маданияти, хулқи, тарбияси ва албатта иқтидори тахсинга лойиқ! Нилуфарни Учар қизи Рафетжондан эканлигини у яширмайди хам. Изохларга келсак, мен модерация қилмайман, вақтим хам йўқ. Кунига 500дан ортиқ изохни саралашга куним ўтиб кетадику, бунинг учун Бек деган модерим бор, кейин ўчирган бўлса демак бир сабаби бор. Балки сайтларимиздаги муаммолар хам бўлиши мумкин. Zarina (29-Дек-2010 12:49) Nuqul saytizga kirse SHAHOZDANI yozasiz NSAMINCHA, OSMONLAGA kotarmasez lekin uyam ODDIY sanakrorku, ini kop yozasin ? DOSTIZ BOGANI HURMAT QIGANIZ UCHUNMI, yoki BOSHQALA INTEVYU BERMI FAQAT SHAHZODA sizga BERGANIGAMI ?? HA HA KUTAM<AN ATVET -АААаатветим шундай))): Шахзодани айнан кўкларга кўтариб мақтаган гапларимни топиб кўрсатингчи аввал. Кейин Шахзода дўстим эмас, ёки эт-бетда иккаламиз ичиб қотиб қолганимизни кўрганмидиз? BonuSh (29-Дек-2010 14:06) Sayyod aka shuncha savollarni ko'rib xursan bo'lasmi??? Man siz uchun xursanman! Chunki hamma sizi hurmat qiganidan qiziqanidan savola berishvotti! (Hammani nomidan gapirganim uchun UZR!!!) Siz Supersiz! -Мана сиз ман учун хурсандсизку, шуни ўзи етади))). Рахмат сизга)). max_uz (29-Дек-2010 15:08) Саволим сайт рахбари Сардор Камилов ва сайтнинг техник маъмури Шахризодга 2011 йилда sayyod.com (uz) ни tas-ix тармоги сафида курамизми? ёки яна уша 1 ойга вактинча www.myfolder.uz жойлаштириб турасиларми? -Йўқ Уз хотсингида бўлиш керак унинг учун. Бизнинг хостинглар хали замон талабига жавоб бера оладиган даражада эмас, чегараланган жойлари хам кўп. Кейин бир ойни ичида кўчириб олиш учун вақт камми??? muattar (29-Дек-2010 17:51) Сардор исмингиз жуда чиройли ва жарангдор.Нима учун Сайёд тахаллусини танлагансиз? -Санжар исмли инсон Сардор Рахимхон бўлиб исмимни тахаллус қилиб олгани учун)))) Мадина (29-Дек-2010 17:54) Нега райхонни ёмон курасиз? -Ким айтган бўлса сизга буни ёмоооонам алдабди. Райхонни борига рахмат, агар у бўлмаганида шунча нарсани қаердан олиб ёзган бўлардим? комол (29-Дек-2010 17:58) Sayyod , mandan 1000 ko'kda qarz oganizzi tan olasmi ? )) -Эх кўчада ётган қарзларимни йиғиб чиққанимда Мальдив оролларида дам олаётган бўлардим. Сизам ўшалардан бири бўлиб хаяжондан орзуларингиз билан адашиб кетдингиз чоғи))) Худога шукур хеч кимдан қарз олмайман, энди бермайманам! NOZI ие зурку! факат хамма саволларга жавоб бераман диб суз беришила кере! 1. Сайёд, оилез, ота-онез хакида, аникроги автобиографиянгиз тулик килиб гапириб беринг 2. Кундалик иш тартибингиз канака, яъни 1 куниз канака утишини гапириб беринг 3. нима учун узингиз продюсерлик килган Улугбек Отажонов хакида янги маълумотлар бермайсиз? 4. Ўзиз шоу-бизнес ичида юрасиз, камчилик ва устун тарафлари хакида хабардорсиз. Бирон мусикий проект килиш ниятиз борми (яъни мусикий гурухми ёки яккахон), лекин хеч кимга ухшамаган йуналишдаги? -Қўлимга конституция ва жиноят кодексини бериб қасамёд қилдирмаганизга рахмат)) 1. Хеч қачон! Мени фаолиятимга ота онам ва оилам айбдор эмас)))))) 2. Хар куни хар хил, туни билан сайтга нарса ёзишимни айта оламан. Тушгача бошқа ишларим билан бандман. 3.Маълумоти бўлса бераманми? Ё сизга бериб турибдими дейман а?)) Кейин у билан 2009 йил 25 май кунидан бери ишламайман ва ишлашни истамайман хам. 4.Бор. Хомий йўқ. Shirin (29-Дек-2010 23:43) Sardor aka salom, kuylash, kinoda rol oynash niyatiz bormi? Nega yangi hikoyalar yozmayapsiz? Saida, feruza nega saytga rasmingiz yoq? Qoying iltimos. Sardor aka qora royhat qoyaman degandiz, haliyam darak yoqku? M&TVA2010 DAGI RASMLARNI QACHON QOYASIZ? Hobbingiz? 1. Хеч қачон. Вахоланки кимларгадир дарс бўла оладиган иқтидорим борлигини биламан. 2.Чунки вақтим йўқ, лекин жуда жуда ёзишни истаяпман, роса илхомжонлар келяпти эх. 3.Бор, яхшилаб қаранг, хар репортажда муаллиф Феруза бўлса уники бор, хатто Наврўздаги репортаждаям бор, гулларни қучоқлаб роса романтикани намойиш қилганлар. Ха айтганча хайтида "олимпика”да келин саломларни қойиллатган суратлари хам бор)))) Саиданики фақат боғланиш деган тугмада эканлиги рост, чунки «Хис эт” йўналишида репортаж қилмаган. Куйинманг, сайтимиз ёпилгани йўқ, хали кўрарсизам жонингизгаям тегар))) Мадина (30-Дек-2010 00:38) Сайёд ман шуморо дуст медорам! Этин4и нима дидим? ЖОТЕМ! Енди4и нима дидим? Агар маъноларини 4унган бусез буни бар4аси хазил! Сизга аталган бир шеърим бор! Бирор кун узим сизга этиб берарман! (ёнизга бориб) -Вай, ман тожики вопшем номедонам. Жотемизни тушундим, фрацузчадан севаман дегани. Рахмат каттакон. Anv@rbek (30-Дек-2010 01:20) sayyod.comni taqdiri endi nima bo'ladi? Nimagadir man xech registratsiyadan o'ta olmadim? 2011-yilga rejalaringiz? Sayt fanatlari bilan kelajakda qanaqadir ommaviy tadbir o'tkazishingizni so'rab qolaman. -Бечора sayyod.com, энди нима бўларкин? Етиммхонага топширишармикан а? Ўлдирдизку саволни. Оталар сўзи ақлнинг кўзи кўрсатувини ашаддий мухлиси бўлсангиз керак а))) Рўйхатдан ўтиш осонмас, лекин иложиси бор. Харакат қилинг. 2011 йилдами? Билмадим олдиндан режа қилиш қийин, кунига ўзгараманку. Лекин шу йили бита китоб ва тв билан боғлиқ лойиха амалга оширишни мўлжаллаяпман. Сайт фанатлари билан албатта зўр лойихалар ўтказишни режалаштирганман, Худо хохласа кунлар исигач айнан мухлислар билан репортажларга чиқамиз. Экспрессода хам мухлислар юлдузлар билан реал учрашиб савол беришади. Dilnoza (30-Дек-2010 08:30) Салом Сайёд сизни гудок учун этганлариз жуда чиройли чиккан (овозиз). -Рахмат, лекин бу шунчаки прикол. korean (30-Дек-2010 11:59) Assalamu alekum, uzbekcha saytlani orasida sayt har holda yomonmas, bundanda qiziqroq maqolalarni kutib qolamiz, hullas sayt hodimlariga savollarim -sayt hodimlari necha kishidan iborat? -uzilani alohida ofisila bormi, umuman qayerda maslahatlashib qayerda ishlisila? -saytilaga tahdidlar bulganmi(har holda otkrovenniysila, manga sunaqa buganila yoqadi, lekin UZBda....)? - asosiy daromad manbaila(har qalay saytdanamas tugrimi, lekin tirikchiligilayam borku, nimani hisobiga yasheysila, uylashimcha boshqa ishilayam bor)? -iloji boricha tuliq avtobiografiyeyla(tugilgan yil, oy,kun, uqigan maktab, oliygohlar, yashash joylariz, oilangiz(oilalimisiz yiko yuq, oilali bulmasangiz qanday inson bilan turmush qurishni hohlesiz,)bu malumot manimcha hammaga qiziq)? -nimaga Saida va feruzani rasmlari yuq saytda(balki bordur lekin aynan saida feruzaligi kursatilmagan)? -namoz uqisilami? -aynan sayyodga qanaqa sovga qilishlari yoqadi? -avtomobiliz bormi(balki bachkana savoldir, har holda bir joyda utirmeysizku, kimdandir borib intervyu olasiz, qayaqqadur borib maqola tayyorleysiz, umuman transport masalasi)? -jumanjiga ustoz sanatkorlani chaqirish niyatila bormi(yulduzni chaqirdikku demang boshqalachi)? -shoubiznesga qanaqa qilib kirib qolgansiz(umuman shoubiznesdagi jurnalistikaga, hammaniyam qulidan kelavermaydi(yoki tanklar bormi?(ha ha joke)))? hozircha shu yana savol tugilib qolsa yozvorarman, ha qachon javobi chiqadi? -Хм...ёмонмас денг? Рахмат шунисигаям))). -5 ярим киши, Сайёд, Феруза, Бек, Шахризод. Ярми бу Шахло))). Ярми деганим у сайтга эмас сайт Фан-клубига алоқадор, унинг рахбари. -21 аср ўртоқ! Учрашиш шартмас, мобил телефони бор. Офис албатта бор, лекин манзили сир. Сайтга тахдид кўп бўлган. Саволларингизга жавоб бера туриб мана шу оила, автобиография ва хоказоларга кўзим тушиб прикол қиляпсиз деб ўйладим. Манича саволларингизда вазн, объем бедер, размер ноги қолиб кетган. -Суратлар хақида юқорида жавоб бердим. -Совғалар? Эх, ким совғани ёқтирмайди? Манга чин дилдани ёқади. -Кўча тўла такси. -Бор, фақат сал уларга мослаштирган холда, чунки бу лойиха ёшларбоп! Мухлислар жуда кўп талабига биноан Юлдуз опани янги йил сонига таклиф қилганмиз. -Шоубизнесга хазиллашиб кириб қолганман. Бу хақиқат. Танка эмас, вездеходим бор. Жавоби хозир мана чиқвотти. BonuSh (30-Дек-2010 20:07) Sayyod hikoyalarizi topomiyamman. Qattan topsam bo'ladi? Jovobizi kutaman. RAXMAT! http://webblog.ru/sardorio/20343/ мана шу ерда BOHODIR (30-Дек-2010 20:40) Saytilaga GAP yi lekin hadip SHAHZODSANI yozasiz, TOGRI u ZOR SANATKOR lekin uyam SANATKORKU, TANQIDGA arzidigon taraplari JUDAYAMM KOP, MISOL uchun uni TVda bizada umuman qoyishmidi va yana-yana juda kopte, shamol bomasa DARAHI uchi qimilamidi, nimaga SHAHZODANIYAM, TANQID qimisiz, SAVOLIM SHUNDAN IBORAT! JAVON KUTAMNAN -Юқорида жавоб бердим. Танқидга келсам, эхее униям бошида росааа танқид қилганман. Илк интервьюларимни ўқинг кўрасиз. Хозир эса нимасини танқид қилай? Ахир ўзларингиз изохларда ёзяпсизларку, ана беемалол. SEVARAHOOON! (30-Дек-2010 20:46) 1 ta iltimosim boridi iltimos komentarilylani yozganimizda, srazo sohranit qipqoyila! Iltimos Rayhonani 2011-fevraldigi konsertlaridanam reportaj qilila, huddi Lolanikini qigandigi va u haqida kopro yozila va yana Manzura haqidayam-Setora haqidayam kam yozasila! Sayyod sizga nechi yosh ...? Nimaga Tohir Sodiqov bilan yahshi munosabatdamassiz ...? Yana qaqaysi snatkorla bilan Yahshi munosabatdamasssiz! Uzbek estradada kimmi ijodlarini tan-olasiz va kop ijod qilishadi muhlislari uchun tolka please Shahzodadan tashqarilarini etin ??? -Аха, сандиққа солиб қўяман. -Хоп. -Кўп ёш -Юқорида жавоб бердим. -Бор бир иккитаси, лекин уларни номи билан уларга ортиқча пиар қилишни истамайман. -Тан олганим бор ва кўп. Лекин ёзсам улар ўқиб хаддидан ошмасин дейман. NIZORA (30-Дек-2010 20:55) Jasur Hamroev bilan dostona munosabatdamisla? Sayyod kelib chiqishiz Toshkenlimi ? Uylanish niyatiz bormi? Nimaga oilez haqida malumotla bomidi ? Agar biza uchun qoysez bolardi chunki biza sizziyam muhlisizmis? Rayhona haqidayam malumot yozin, bilaman uni kam yozasiz lekin uni ijodi kop muhlislaga yoqadi yomonlapmas iltimos mahtab ham yozib turiin, u yenglila kop qiladiku! Rashid Halikov haqidayam! Lakin Rayhon haqida saytizda yozsez bilasmi, usha stranitsasida komentariy kop boiladi :) Naverna kulsez kere bu gappi oqib, nu rostanamde! -Жа бир дўстона дея олмайману, хар холда ўзаро тан олиш, хурмат ва қўллаб қувватлаш бор. -Тошкент! -Юқорида жавоб бердим -Чунки оилам мани фаолиятимга айбдормасде)))) -Мақтовга арзигулек бўлса мақтарман. -Хоп. BOHODIR VA BOBODUUURRRR (31-Дек-2010 01:12) NIME LOLANI ILI NILUFARI TANQID QIB YOZMIS, ULADA KAMCHILI VA MINUS, PALNOKU ILI BIZA TANQID QILIB YOZILUMI ????? AGAR UDALIT QIVORMASELA YOZAMIZA! ILTIMOS SHUNAQA LOYIHA QILILA, HAMMA SAYT MEHMONLARI VA HALQ OZLIGISIYAM SHU TANQIDGA ISHTIROK ETISHSIN! TOHIR SODIQOV BILAN ORTELADA QANAQA MUAMMOLA BOR, NIMAGA UNU YOZMI QOYGANSIZ VA QATTIQ TANQID QIGANSIZ? KOP YAQIN ARTIST TANISHLARIZZI TANQID QIMISIZ NIMA UCHUN? SHAHZODANI SEVASIZMI . . .? SAVOLIMMI YOZGANIM UNI HADDAN TASHQARI KOP YOZIB MAHTAVORAS SHU MAHTASHKA UNCHALI ARZIMASAYAM BUNI SABABI NIMA ?? QAYSI SANATKORIMIZI YOMON KORASIZ? SAVOLARIM JUDAYAM TANQIDLI VA ORINLI BOLDI DIGAN UMIDAMAN, YOMONLARIDANAM BERDIM TORIMI? H YANA NIME KOMENTLARIMIZ SRAZO QOSHILMAYAPTI...UDALIT QIVORASLA NIMA UCHUN, OLDIN SRAZO BORARDIKI BU ADOLATLI SAYTIDI, ADOLATIMIZ QATDA QOLDI! -Хамма саволларингизга юқорида жавоб бериб бўлдим. Хотирингиз жам бўлсин Шахзодани севмайман. Мазза қилиб ўзингиз севаверинг. DAVRON (31-Дек-2010 01:21) ASSALOMALEYKUM SAYYOD JANOBLARI VA SAYIT HODIMLARI ? JUMAJJI EFIRINI HAR SAFAR ESHITAMAN CHESNA! MNE VECHEROM NE SPITSA, NAVRUZI ESHITAMAN VSEGDA, NO YA ZAMECHAL ODNO VESH! BILASMI AGAR SHU YOZGAN SAVOLIM SOHRANIT QILIB QOYSELA SHU SAYTGA QOYIL QOLARDIM VA ALBATTA ATVET OLSAMAM! ZNAETE MAN ESHTUDIM EFIRIZZI YAKZON BILAN BOLIB OTGAN,,, YAKZON BOSHIDA RUS TILIDA GAPIRGANIDA SILA UNDAN UZBECHA GAPIRISHINI VA BIZ UZBEKMIZAKU UZBECHA GAPIRIN DIGANSILA, ETA PRAVDO BU JUDAYAM TORI KEIN YAKZON UZBECHALAP GAPIRGAN VA U 100% UZBECHADA GAPIRGAM LEKIN UNGA RUSCHADA QULAYLIGINI TAKIDLAP OTGAN! VA UNDAN KEIN SHAHZODAAA MEHMONILA BOGAN LEKIN SHAHZODA EFIRRI 90% RUS ZABOOON TILIDA GAPIRGAN, LEKIN UNGA HICH QANAQA PRITENZIYALA BOMAGAN YAKZONGA BOLGAN BI NIMAGA, SABABI NIMA??USHA GAPPI SHAHZODAGAYAM ETSELA BOLARDIKU, TORI SHAHZODAGAYAM RUSCHADA QULAY BOSA KERE, UZBECHANI BILSALAYAM LEKIN USHA GAPPI HOT KAPELKA ETMAGANSILA! BUNI FARQI YO KIM QANAQA TILDA GAPIRSA LEKIN INSON BIR-BIRINI CHUNSA BU KOTTTA GAP! JUMANJI BU SUD ADOLAT EFIRI BUNU YAKZONDA QATTU SEZILGAN LEKIN SHAHZODADA SEZILMAGAN, U NI FAQAT MAHTAB OTIRGANSILA. MANI SAVOLIM SHUYIDI, NETERPENIYEM JDU ATVETA SAYYOD! ADOLATLI JAVOB BERAS DIP OYLIMAN, AGAr javob yozsela 5 ketardim! -Сизниям изохингизни "Сохранит” эмас, сандиққа соламиз, хўш: Жавоб берсангиз 5 кетардим, олти кетардим деган ультиматумингизга энсалар тарашадек қотган бўлса-да, неччи марта кетишизга эмас, бу мавзуга ойдинлик киритиш учун жавоб бераман: Джуманджи ёшларбоп ХАЗИЛОМУЗ кайфият учун лойиха. У ердан хеч қандай жиддийликни излаш шарт эмас, суд жараёнидан аввал хам джинглда хам айнан сиз каби жидддий 5 кетар инсонлар учун хазиломуз деб айтилади. Оддий прикол дастур холос! Хаммаси хазиломуз ва кўтаринки кайфиятда ўтади. Якзонни хам ўзини тутиши ва асосан тутилиб хаяжонланганлиги учун хам дастур қоидасига биноан прикол қилинган холос. Нахотки хали хам бу дастур мохиятини тушунмагансиз? Қандай қилиб Шахзода ва Якзон билан бўлган ХАЗИЛЛАРНИ таққослаш мумкин? Жиддий тушунган тақдирда хам шоир бўлиб шеър ёзиш бошқа лекин Шахзода каби рус мактабда тахсил олган бошқа. Ўзбек тилида қўлидан келганча харакат қилиб гапирди, лекин бемалол яна охиригача гапирарди, акцентидан уялади. Якзонни ёнини олиш ёки унга шафқат қилиш асло шарт эмас, уни хеч ким суд қилиб қамаб қўйгани йўқ. Хафа бўлмангу, Мирзо театрига тушиб нима учун Зиёдани бунақа прикол қилдиларингу, Мавлудани бундай прикол қилдиларинг деган ўхшамаган "танқид” қилибсиз. Нафақат сизга, балки хаммага таалуқли: "Джуманджи” хазиломуз прикол дастур! У ердан жиддий нарса кутиб эмас, шунчаки юморни ёқиб тингласангиз кифоя. ЛЕКИН! Газеталар тахлили бундан мустасно! Неччи кеттиз?)) BeXa (31-Дек-2010 22:56) sayyod mani savolim sizga! bu xayotdagi maqsadiz? -Жить а не существовать! Умуман бу хаётга келишни биз танламаймиз, эсимизни таниганимизда ота-онамиз хохиши-ю, Аллохнинг каромати ила бу дунёга келганимизни тушунамиз тўғрими? Демак мақсад бизда бўлмайди. "Приходиться работать над тем что есть” деган ибора бор, демак унинг қонунияти ва хоказоларни инобатга олган холда шунчаки эмас, хаётдан максимум нарсани олиб яшаш, айнан ЯШАШ керак. Аксарият одамлар шаблон ичида бир йўсинда яшаб ўтиб кетишади, уларни хеч ким кейин эсламайди хам, йўқ кечирасиз бундай хаёт менга эмас. Ўша буюк тарихга кирган шахсларимиз Навоий, Бобур ва хоказолар хам ИНСОН бўлган, пайғамбар ёки фаришта эмас. Улар тарихга киришган, бугунги кундаги хар бир инсонда бу имконият бор. Яшамоқ бу фақат ишлаб пул топиш, еб ичиш, уйланиш, мошина ва у дегани эмас. Хаётда хеч бўлмаса бир қанча инсонлар тарихига кириш. Бу хаётга келишни эмас, кейинчалик қаерда ишлаб қандай умр кечириш ўз қўлимизда Шунинг учун хам тамоилим: Жить а не существовать! Ижобий из қолдиришга харакат! Асосийси нафингиз тегсин. Baxtiyor (01-Янв-2011 14:34) Man bu saytdegilani Sardorniham,Feruzani ham, Saidani ham aqlli, dunyoqarashi juda keng insonlar safiga qushaman. bu maqtov emas bor gap. chunki ulani har bir maqolasi ma'noli, kichik elementlarigacha etibor qaratishadi va hech bir narsa ulani nazaridan chetda qomiydi. faqat shou-biznes bilan cheklanishmagan. faqat bir kamchiliklari uzlariga yoqadigan, shou-biznesdagi dustlari haqida kupro yozishadi. masalan Shaxzoda,nilufar usmonova,yulduz Ibragimovna,Matjonova,Kubayeva,Adiz rajabov. bular haqida faqat maqtovli gaplar yoziladi,tanqid hech qachon bumiydi. tanqid ham qiling,axir bu adolatli saytku. ularniyam tanqid qilishga arziydigan qancha jihatlarini kursatsa buladiku. lekin jamoa juda yaxshi ishlaydi.faqat shu saytdagina odam zerikmiydi,har kun albatta yengili buladi. -Авваламбор фикрингиз учун ташаккур лекин дўстлар деб ёзиб чиққанларингизни ўзи шоу-бизнесни асосий ярқ этган намоёндаларидан ташкил топганку))) Яна икта учтасини ёзсангиз хамма хақида ёзарканмиз-ку. Нилуфар ва Матчонова тўғрисида қанчадан бери янгилик сайтда йўқ. Юлдуз хақида ёзмаганимда ДОД ёзмайсан деб сайтимни тўлатиб ташладинглар изохга. Ёзсам энди яна ёмон. Хар бир мухлис таъбига қараб иш тутиб бўлмайди Кейин уни танқид қилинг, буни мақтанг деган сўзларни ёзаётганда нималарни ўйлайсиз одамлар? Қандай қилиб мухлислар талабига биноан анавини мақтаб буни танқид қиламан, бу пайтда ўз фикримни эса холодильникни музлатгичида сақлаб тураман бўладими? Ёзаётган хамма нарсамизда реал кечаётган воқеалар ва унга хаққоний тахлил, бахо ва уларни етказишни амалга ошираётган эканмиз бугунги кунда сайтимизнинг оммалашиши хам беъжиз эмас. Демак тўғри йўлдамиз. Хаммага бирдек ёқиб бўлмайди, хақиқат хам хаммага ёқавермайди! Oybek (01-Янв-2011 16:23) Sardor aka, Siz adolatli va mard jurnalistsiz. Saytingizni avvalgi kurinishida mobaynida Ulugbek Otajonov haqida sensasiyon iqrorliklar buladi degan edingiz. Lekin shu maqola chiqmadi. Sababi nima? Bu maqolani chiqmasligiga Ulugbek aka sababchimi? -Фикр учун рахмат. Улуғбек билан хамкорлигимиз тугаган ва у хақида ёзишни истамайман хам. Паст кетишни истамай у мақолани қўймадим. Хаётим ва фаолиятимда анча қизиқроқ ва машхурроқ бўлган шахслар бисёр, ана ўшаларга диққатимни сарфлашни афзал кўрдим. Улуғбек акангиз фақатгина ўз хато ва гунохларига сабабчи холос, мани мақоламга таъсир кўрсатадиган даражада хеч қандай сабабчи бўла олмайди. BonuSh (01-Янв-2011 22:02) Sayyod aka sizi kirib kegan YENGI 2011 YIL BN CHIN QALBIMDAN TABRIKLIMAN! Bu yil sizga "OOOMMAADLIII" bo'lishini tiliman! Doim sog' salomat bo'lin! Bundanam KOOOTTAAA yutuqlaga erishin "inshoolloh"! "Sayyod samiy luchshiy chelovek goda!!!" Sayyod ti SUPER! -Ого! Рахмат!))) MAKUNA (02-Янв-2011 03:00) QAYSI SANATKORI HAQIQIY IJOD QIVOTDI DIP ETOLISIZ UZB SHOU-BIZNESIDA! JUMANJI EFIRIDA YULDUZ IBRAGIMOVNA, LOLAGA YOMON TEGISHLI GAP QIGAN SHU LOLAGA TEYISHLIMI . . .QAYTIB KEGAN, SAHNAGA CHIQIB KETGAN DIP! SHAHZODANI KAMRO YOZIN U OLQISHLI UMUMAN IJOD QIMIDIKU, MANI ILTIMOSIM SHAHZODA HAQIDA! YULDUZMI YOKI OZODA.... NASIBA ABDULLAEVAMI YOKI ZILOLAHON MUSAEVA :) .? SHAHZODA MATCHONOVAMI YOKI DILNOZA KUBAEVA . .? SHOHRUHMI YOKI SHAHRIYOR! -Хақиқий ва хаққонийлар кам. Шарт эмас кўрсатиш хамма билади. Жуманжида Юлдуз Ибрагимовна Лолани назарда тутадиган хеч қандай гап қилмадилар. Ишонаверинг Лола хақида хеч қандай гап бўлмади. Кейинги саволларингиз кечирасизу "Даракчи” газетасидан баъзи детский садни эслатиб юборди. Бундай саволга жавоб бериш тугул шундай провокацион ва ахмоқона саволларни қўллашни ўзи фожеа! Дадангизми ёки аянгиз?)))) BonuSh (02-Янв-2011 17:46) Sayyod aka rostanam psixologlidan xabariz bormi??? -Бор. Лекин энг асосийларини хаёт психологияси ўргатган. Юқорида тажрибалар хақида айтгандим. DALER (02-Янв-2011 20:04) RAHMAT FAQAT HAMMA SAVOLLARGA JAVOB BERILAR ILTIMOS YANA SILARAM SHOHRUHHONGA O'SHAB KASALHONAGA YOTVOMEYLAR HAZIL. YANGI YILLAR BILAT HAMMALANI YANA BIZ SAVOL SAYYOD SIZ SHU SAYTNI OCHGANSIZA TOGRIMI OYIGA QANCHA FOYDA KO'RASIZ? CHUNKI SAYTDA SCHOTCHIK BO'LADI VA O'SHA SAYTGA KIRGANDA PUL YOZADI. PROVAYDERDAGILAR U PULDAN O'SHA SAYTNI OCHGAN ODAMNI HISOBIGA O'TKAZISHADI. SHUNGA SO'RAVOMMAN SAYTIZDAN FOYDA QANCHA SAYOD AKA? Агар жавобларимдан рухий касалхонага ўзингиз тушиб қолмасангиз)))) -Ойига БИР ТИЙИН ХАМ ТОПМАЙДИГАН САЙТ БУ! -Ия? Провайдерлар пул берадими? Эврика-ку бу! Эртага Шарқ-стримга бориб пул талаб қиламан!)))) Ман ахмоқ уларга ойига 30 кўкида тўлаб ётибман йилма йил)). Bahora (02-Янв-2011 21:17) Sayyod siz jurnalist bo'lshdan saytdan oldin qayerda ishlagansiz? Hozir-chi faqat saytdami? Sayt jamoasiga umumiy savolim hexch jamoada kelishmovchiliklar bo’lganmi? Bahora Samarqanddan -Кўп жойларда ишлаганман. Хозир хам фақат сайт эмас. -Албатта бўлган ва бўлиб туради, бу жараён! Ижодий жараён! Унда қайнаш билан бирга оловли учқунлар хам отилиб туради, бу нормал. Фақат чидаганга албатта. Хозирча Феруза ва Саида чидаб туришибди. Кўпроқ Феруза десам адашмайман. Латиф (03-Янв-2011 06:18) Бугунги кундаги энг машхур ва энг доно журналистга саволларим куп: Сайёд сизни мухлисингиз булиб сайтингизга неча йилдан бери кириб хикояларингиздан мухлисингиз булганман. Асли уша хикоялар хаммани лол колдириб шоубизнесда бугунги мавкега эришишингизга сабабчи булган. адашмасам 1 уринни олган эдингиз. нима учун ижоддан кетдингиз? Продюссерликни хам яхши олиб бораётган эдингиз, нима учун аслида Улугбек ва Али Отажоновлар билан ишламай куйдингиз? силарни обший танишларинг Улугбек сизни жуда яхши кургани, каттик хурмат килиб хеч кимга ишонмаган нарсаларини ишониб куйганини айтганди. Этишларича кетишишзга сабаб ё улар сизга маош туламагани ёки улар ичкилик ва гияхвандликка берилган экан , шу ростми? Ортик Отажонов билан хам ишлаганиз, уларга клип олганиз ростми? кунгил нимага тухтади? умуман жуда куп лойихаларни тухтатганиз боиси? Жуманжи нимага бундай номланган? кейин кимдир бу лойихани сиз билан бирга амалга оширгани ростми? нимага айнан шахзода билан тушган суратларингиз бозорларда откритка килиб сотилади? ашулаларга нимага сайёд нукта ком деган овозингизни куясиз? шахзодани 4 кадам ашуласини кайта айтибсиз, у нима деди? билишимча композиторлар оиласидансиз, нимага юрист булиб кейин шоубизнесга кайцтгансиз? хозирча шу, яна ёзарман. илтимос факат жавоб беринг Ооо қўйсангизчи, ким экан дебман донолар доноси)))) -Тўғри, хикояларим сабабчи бўлган. Лекин кетганим йўқку. Хикоя ёзмай қўйдим, вақт танқис. Бошлаб қўйганларим бор, насиб қилса албатта тақдим қиламан. «Сен менинг қотилим, ширин ажалим” хикоямдан кейин кўпчилик қахрамонларнинг кейинги тақдири хақида сўрашган. Давомини бошлаб қўйганман, шу йил китоб чиқариш ниятим бор, ўша ерга тугатиб киритишга харакат қиламан. -Шу Отажоновлар мавзуси хақида жуда кўп тўхталганмиз, бошқа гапиришни истамайман. Лекин танишингиз айтганларида баъзилари сал оширилган. Вахоланки хақиқатлари хам йўқ эмас. -Ортиқ акага фақат "Куйлар” қўшиқларига клип суратга олиб берганман. -Кўнгил тўхташ сабаби хақида яқинда батафсил сайтга мавзу қўяман. Бошқа лойихаларни ўрнини бошқалари эгаллаяптику, лекин эскиларига қайтиш бор хали. Шунчаки бир жойда қотиб қолишни истамайман, изланиб тураман, Янги ғоялар янги лойихаларни нимаси ёмон? -Джуманджи деган фильм бор, ўша ерда тошлар ташланади. Шунга мослаб шундай танлаганман. Бу лойихани муаллифи ўзим, "Наврўз” радиосидан Отабек билан бирга олиб борамиз. -Бизнинг "Матбуот” дўконимизда хам кўриб роса кулгандим. Билмасам шу ўзи сайтимиздан бизга фойдаси йўғу лекин редакциялардан ташқари кўриб турганингиздек диск ва откритка сотувчиларига хам роса фойдамиз бор))) -Муаллифлик хуқуқини бузмаслик учун. Овоз қўйганимдан кейин у оммавий сотувга яроқсиз ва танишиш учун демо хисобланади. Биз қонунга риоя қиламиз. -Қайта куйлаганим йўқ, гудоклар учун прикол қилинган. Сайт ва радиодан ташқари Мобил телефонлари учун яна шундай лойихани хам амалга ошираман. Шахзода албатта тинглаган, хозир эсимда йўқ нима дегани. Кулганини эслай оламан холос. -Коммунар Комилов, Қахрамон Комилов. Буларни шоу-бизнес эмас, кўпроқ маданият ходимлари яхши танишади. Хизмат кўрсатган композитор ва бир қанча медаль сохиблари. Қайтиш эмас, асли мусиқа ва адабиёт мухитида катта бўлганман, оиламизда юрист ва маданият вакиллари кўп. Шоу-бизнесга тасодиф ва хазиллашиб кириб қолдим))). Умуман бу хақида юқорида гапирдим, олдинда хали бошқа сохалар кутиб турибди. Нодиржон (03-Янв-2011 06:23) нимага икта киз ёрдамчингиз? иккаласиям **********************. нимага болларни ёрдамчиликка омисиз? ман масалан зур ёрдамчи булган блардим. тайёр мошинам бор, вактим буш роса кизикаман артислага. ака мани ишга ололисми, ойли керемас. кейин куринишим чиройли, буйим балон, купларга ёкаман, кейин сизни ишизда видам такой булиш кереде, мана сизди истарез иссу, чиройли боласизда, артисла шунизгаям караб якин тутса кере, муоамлада обязательний нарсаде вид. кизлариз *******. достойни чиройли одамлоарни йигмисми сайт ишчиларига? кейин кизлагамас ишлаш, барибир узиз ёзасиз. ман зур ёзомасамам яхши репартаж киберолиман, кейин артислагаям ёкмана -Саволни давомини ўчиришга мажбурман, Сизга хам бундай хақоротомуз савол беришни тавсия қилмайман! Асосий ёрдамчим Феруза. Саида гохида репортаж ва ёки суратга олиш ишларида ёрдам бериб туради. Нимага деган савол нотўғри, чунки кастингдан 30дан ошиқ истаганлар орасидан бир қанча этаплардан ўтиб танланган. Бу жараёнларни реалити тарзида ёритиб борганмиз. -Войбўўўў нимала ёзиб ташладиз йигит? Роса камтар экансиз))). Сиз моделлик агентствасига борақолинг. Malohat (03-Янв-2011 06:30) Sayyod kecha sizni kordim drujba burgerda bir bola bilan kirdiz. shundo yonimizda otirdiz, ortolarim rosa prikol qilishdi hapa bomadizmi? Keyinchi togrisi bizaga rosa yoqdiz, hayotda chiroylik va qiziq ekansiz. bir ikki dugonam rayhoni fanati va sizni yoqtirishmasdi. kecha ozgina sizni kuzatib, gaplarizni chetdan eshitib fikrlari ozgardi. glamurniy effektniy va salobatli yigit ekan diyshdi. man ula bilan yonizzi olib urushardim, kecha bosa sizdan koz uzmi maqtashni boshlaganlarida bolsa endi rashk kilib urusdim hehe. togride shuncha zashishat qiganimda urishganiydi, endi korib tayyoriga maqtasharmish. ishqilib nimaga sizni rayhon yoimon korishini tushunmay kolishdi, shoibiznesda masalan boshqa bunaqa zor jurnalist yoqligini biladiku. - Ўзи адашиб кириб қолдик у ерга. Ахамият бермасликка ўрганиб қолганман. Фикрлар учун рахмат, Райхон ёмон кўриши хали факт эмас. Рахмат. Giyos (05-Янв-2011 03:25) Manimcha savollar oxirlab qolibdi. Agar yuqoridagi savollarni taktor yozib qo'ygan bo'lsam uzr. 1. Sardoraka Forumda ishtirokchilarni ko'paytirish uchun nima qilish kerak deb o'ylaysiz? 2. Forumdagi ishtirokchilar bilan biror loyixa qilishingiz mumkunmi? 3. Hozir sizni oldingidek yangi loyixalar topayotganizni kam ko'ryapmiz. Buni sababi nimada? 4. Muhlislar sizga yangi loyixa taklif etsa qabul qilasizmi? 5. Saytni yengi dizaynga o'tkazamiz digandiz nima bo'ldi? (Shu o'zi ham yahshi) 6. Forumda nechta doimiy ishtirokchi bo'lsa sayt uchrashuvi bo'ladi? 7. Jumanji nima sababdan yopildi? 8. Yana sizdan qanaqa loyihalar kutmoqdamiz? 9. Tv da chiqish rejangizda bormi? (Jumanji televizion versiyasi) 10. Sizni saytingizdan olingan ma'lumotlarni tagida sayyod.uz ko'rsatilmaydi. Boshqa sytdan olsangiz ko'rsatasiz. bunga qanday qaraysiz. Ko'chirtirmaslikni iloji bormi? 11. Savollarimni 1 chiga qo'ysez hursand bo'lardim. 1-Қизиқ мавзу ва қизғин бахслар керак. 2-Албатта! 3-Етарли лойихалар мавжуд, уларни давомлаш хам керак. Кейин журналистика оламида керагидан кўп лойиха қилиб ташладим шекилли, сал зерикдим. Қани сайт иштирокчиларидан хам чиқар бирор таклиф, ана форум бор бўлса энди. 4-Тўғри келса албатта. 5-Вақтни кўпини мавзу ва материаллар оляпти, uz.sayyod.com ва форум янгиланди-ку. Укозни тарк этиб, uz.sayyod.comга кўчиш ишлари кетмоқда. Фақат форум қолади. 6-Буни Шахло хал қилади, фан-клуб рахбари. 7-Касаллик! Шамоллаб қолдик. Йўталиб эфир олиб боришни иложиси бўлмади, жуда қийналдик. Шунинг учун озгина дам олдик. Бу сатрларни ўқиётганингизда янги сони ёзилаётган бўлади. 8. Илхомжонга қараб)). Лекин кўпроқ сайт фан клуб аъзолари билан юлдузлар иштирокида реалити шоулар қилиш режада бор. 9.Бор лекин джуманджи эмас, тв учун жуда қизиқ бошқа жуда кўп лойихаларим бор. Амалга ошса шоу-бизнес оламида катта «Бум” бўладиган, 7дан 70гача твга "қапиштириб” қўядиган лойихаларим бор. 10. Интернет оламида барибир оригинал кимники эканлигини хамма билади-ку. 11. Очередь! BonuSh (05-Янв-2011 22:01) Sayyod ROSTANAM JUMANJI TO'XTADIMI, YOPILDIMI??? Nega;-(:-(?! Shunaqa zo'r loyihaya!!! Yopilgan bo'sa yana vostanavit qilasiz to'rimi? - Шамоллаб қолдик. Йўталиб эфир олиб боришни иложиси бўлмади, жуда қийналдик. Шунинг учун озгина дам олдик. Бу сатрларни ўқиётганингизда янги сони ёзилаётган бўлади. | |
Бўлим: Expresso |
Кўрилган: 9718 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 74 | 1 2 » | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|