02:42 Телбадан ахмоққача шахдам қадамлар! | |
Яна телбаман, яна шайдою, яна майин бўлиб қоламан......Олдинда ширииин оғриқлар...ёнишлар...куйишлар ва яна афсуслар.. Биламан
шуни олдиндан, биламан хаммасини. Лекин барибир телбаликдан ахмоқликка қараб
олға қадам босавераман! Шунақа севги ўйинчисиман. Чўғ устидаги раққос... Ишқ
мавсуми ўт ёқмоқда, хиром айла телба раққос чўғ устида. Ёна-ёна шодланасан,
куйиб адоғ бўлгунингча, олов узра ёйган хиссинг телбаликнинг илк қадами,
куйдиради сакратади, қон-қонингни қизитади... Кейин эса телба раққос ахмоқлигин
тан олади... Чўғлар сўнгган, ишқ навосин саси ўчган...атроф бўшлиқ...мен тошбағир, совуқдирман, қахрим қаттиқ... узоқдан эштилар яна ишқнинг навоси)) Яна
телба, яна майин, яна ёнар телба раққос, кулар, йиғлар ёш боладек, ахмоқликка шоша-шоша...
Кўзларинг
жовдираб излаб қолишин, хаяжондан титраб ўзингни билмай туришинг, яна келиб охиста
елкамга бошинг қўйишинг....кутаман...кутаман...яна кутаман! Силкина-силкина
йиғлаб оласан, тавба шунда оддий мурғак гўдаксан, бағримга босаман ярамга
малхам.. Бир муддат енгилгина хўрсиниб оламан. Енгилгина лекин бирам
хотиржам... Аста
секин мендан сени бирма-бир, парчалаб олишни бошлайди кимлар? Қандай ташвишлару
атроф оламинг, парчалаб бағримдан юлиб
олади. Яна бехаловат умрим бўғзида, титраб яшар унсиз хўрланган соғинч. Фақир
қалбим асли мехринг гадойи, кутади...кутади...яна кутади.. Кўзларинг
жовдираб излаб қолганда, бир муддат кераклигимни сезган чоғимда, елкамга охиста
бошинг қўйганда, фақир қалб хужрасида
байрам тантана... Узоқмас
бу онлар, хотиржамлигим ... Алам қилар дейман, бўғзим тош қотиб... Биламан
биламан...яна кетасан... Шу чоғда мен учун катта инсонсан, чунки қахринг
қаттиқ..ташлаб кетасан... Яна
бошланади бехаловат онлар...хеч кимга билинмас, лекин жудаям кучли... Бу онда хотиржам юрармикинсан..куттириб, куттириб яна куттириб....
Атрофим
шовқину, қалбимда бўшлиқ. Мана яна келдинг, қалбимда шовқину, атрофим бўм-бўш))
Кеча сену менга ишқ хамрохи бўлган ёмғирлардан кўнглим совиган. Бир вақтлар улар менга камалакни кўрсатмаса хам, унинг ранггин жилоларини хис қилдира оларди. Кеча хиёбондан ўтиб кетарканман, ёмғир ёғаётганини сезмадим.. Қизиқ а, оддий табиат ходисаси инсониятга гох ёқимли гох ёқимсиз, гохи эса шунчаки соябон олишни эслатади холос. Бугун икки севишган ёмғир остида сену мендек завқланиб юришибди... Ёмғирни қизғондимми, уларга хавас қилдимми тушунмадим... Сен билан хаётнинг ғамгин мисраларида учрашармиз яна, балки бевафо ёмғир
хамрохлигида, балки кузнинг мунгли хазонларида... Бевафо ёмғирларни кечираман
шунда...чунки улар бевафони етаклаб келган бўладида.. Нақадар мос..нақадар
аламли..нақадар кераксиз...туйғулар. (c) Sayyod | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 14114 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |