Ишқ қадахига ғарқ бўлган сўзлар...Сен билан муносабатда ёлғон мухаббатни рост бўлишига зор бўлган бўлсам, хозир сен билан ажрашганим хақиқати ёлғон бўлишига зорман....
Хаётни ўзидаги қийинчиликларни енгган яшаб кетадию, оддий мухаббат тўсиқларини енгиб...севиб севилиб кетишни билмаймиз...Яшаш учун курашишдан тўхтаган захотинг хаёт хам тўхтайди. Мухаббат учун курашишни тўхтатган захотинг эса мухаббат якунланади...Оддийку хаммаси ОДДИЙ!
Қўлма-қўл бўлиб кетадиган хатто ўйинчоқни хам қизиғи қомас экан...
Севиб қолганликни бир яхши тарафи бор: барча муаммолар барибир бўлиб қолади. Чунки мухаббатни ўзи энг катта муаммо!
Ачиққина шакарсиз кофе ва.....албатта қандайдир ширинлик...
Йўқ...сан бўлсанг захар хам ширин ўтади.
Кофе тайёр!....келасанми шириним?))
Майли, бутун олам сендан юз ўгирсин... Сенга термулиб тургувчи ўзим борман! Мен сенга қувончман, мен сенга мехр. Мен сенга ишончу, мен сенга нажот!
Одамдан овунчоқ излагандан, беминнат сатрлар афзалроқдек. балки шунинг учун хаётим сатрларга сингиб кетмоқда...Хаётим...? у ўзи борми? қолдими? Йўқ...умрим қолган. Беминнат сатрларда унсиз яшаётган хаётимнинг қисқариб бораётган умри...
Ташлаб кетолмадим, сен ташла мени...Кимнинг хаётида бўлгандим қирол, кимнинг умри узра термулган осмон, кимнинг дарахтидан узилган япроқ, сенинг кўзларингда бир ёнган учқунман. Армон деёлмадим, балки севилдим, кўзларинг тубида балки яйрадим, мадорим қолмади, ёрдам бер ўзинг, ташлаб кетолмайман, сен ташла мени...
Йўқ аслида мени, севмагансан хам, майли шунчаки гох алдаб яйрайман. Билсанг ёлғончидир аслида юрак, унинг гапларига лаққа тушганман.
Энди ўзи бемор оғрир кечалар, севар деб алдару ўзи оғрийди, шу хам мухаббатми ёлғон овунчим, ёлғизликдан хато қилганди юрак...
Қайдан хаётимга тентираб келдинг, довдир хаётимга жовдираб кирдинг ... соддамикан кўзлар жовдирар дердим, учқуни ялт этгач бу менми дедим....
Унинг ёғдусига ўзимни чиздим...
Алдандим...хўрландим..ёмон йиғладим....
Оддий телефонга мен қарам бўлдим, бир уйғониб тунда хабар изладим, тонгларим бошладим яна азобдан...оддий ёлғонимга ўзим қул бўлдим.
Сенсиз яшаганман, яшаб кетарман, ахмоқ юрагимни азаси қисқа, сендан кетолмайман бу хам хақиқат....ташлаб кетгин мени...мендан кет йироқ...
Кетгин кўзларимни илганда уйқу, диққатим шодликдан чалғиса бир зум, сездирмай йўқ бўлгин довдир хаётдан, соғлом севолмасман...сен хам мени..афсус.
Мен мард бўлолмадим, етмади мадор, сен мардлик қилгин, ташлаб кет мени. Рахм қил мендайин ожиз фақирга, сенга осонроқку , севмайсан мени.
Ташлаб кетолмадим...мендан кет ўзинг...
Кимнинг хаётига бўлдим бир посбон, ишонган бир тоғи ёрқин юлдузи, сенинг қалбинг узра бир кунлик учган, бир кун яшай олган оддий капалак...
Шунчалик қисқа бўлса хам умри, гулимни топарман деганди тилак, ифорин қизғонган гул бўлсанг хамки, сенинг қалбинг узра яшади халак...
Сени шундай биринчи ва сўнгги бора севгандек, бор умрини сени севишга сарф қилгандек севгандим билсанг...
Ишониб ишонмай ёнингда қолдим, ташлаб кетолмадим...сен хам негадир...
севган инсонидан воз кечиб бўлмас, ташлаб кетолмайман, сен ташла мени...
(c) Sayyod
Alloh hammani baxtiga,orzularidi insoniga yetishtirsin.
севган инсонидан воз кечиб бўлмас, ташлаб кетолмайман, сен ташла мени...
Sayyod man sizga tan bermae iliji euq qoil dilida dardi bor insongina shundae ijod qilishi mumkin sizga omad,omad,omad va yana hamisha omad yor bulsin!!!
К,ийналиб, уйланиб к,арардим маюс..
Юрагим сенда урса шодланиб, мен сэни ташлаб, кетолмам ханус....
Ajoyib satrlar!!! Ijodizga omad, Sayyod.
Хурмат билан Изохлар модератори Writer
O'zingni, ham meni qiynamayin ket,
Yurak bag'rim ezma, yig'lamayin ket,
Ketishing shart axir, innndamay, jimmm ket
Boqmay taqdir kemtiklariga...
Ket, ketgin, ketaver yaxshi yetib ol
Dardingni tashlab ket, ishqni olib qol
Qaytma, yo'l topolma, bor yo'qolib qol
Baxtning cheksiz kengliklarida!!!