20:33 Такой секин соғинч. Аудиомонлог | |
(Тошкентча шевада) Тунги монолог Тун ёғдуми, ё ўзгача бугун? Ё қучоғида аллалар шамоллар, ниманидир эслатмаяптими? Кутасанми? А балки йўқ... Барибир бораман. Кўз олдимда мавжланаётган турли манзаралар, йўлларим безаб кетвуради. Оёқ остида жилваланаётган хотиралар устидан эса масофалар тўшалади. Ман эса шамол, такой секин шамол , барибир учаман! Олдимдан ўтолмагани ортдан туриб эслатган хотирамикан, ё бу мандан ўзишга интилган сани келажагингмикан? Ман эса тезлик, такой секин тезлик, барибир ўтаман! Узоқлардан милтиллавотган чироқлар сўнгги умидимдекми, ё сўнгган қизиқишларимизни эслатиб ўчди бир чироқ? Ман эса соғинч, такой секин соғинчде, барибир эслисану! Қара бугунги тунни зўрлигини, бунақа тун фақат бизаники бўлгану, биргамизами йўқми, лекин тун барибир ўша, кевомман... Ман эса сюрприз, такой аста сюрпризде, барибир ёқаман! Биласанми, тақдир бўмаса учрашмасдик, мос бўмасе унақа севишмасдигам... Бугун сани қайтаришга умидим котта, хардоимгидек умидим янаям котта, билмадим нима қиламан, билмадим қандо, лекин барибир яна уринаман...такой секииин..
Шахдам қадам сан тарафдан қай тарафга шошмоқда, мандан секин аста шошмасдан соғинч санга келмоқда. Шундо гўзал тун ўтмоқда, ким ким билан рақс тушмоқда, суйганлар бирга бўлмасдан, шунчаки умр ўтиб кетмоқда... Бирга бўсе биз тўфонмиз бир ёғду, хам шодлигу ва хам қайғу, бирга эхтирос телбамиз, бирга хамма хаммадан йўқоламиз. Парча-парча бўласан сан манда, эриб сингиб кетаман ман санда, сан мандасан, ман эса санда... Кимда ёмон, кимда зўр Яна сани қучиб сезиб, яна санда йўқ бўлиб кетсам, ўша таниш ифорлар, қадрдон қучоғим, ёнаётган кўзлару, равонсиз узилаётган нафаслар... йўқ булани унутиб бўмийди... йўқ буладан воз кечиб бўмийдию.. Тун ёғдуми, ё ўзгача бугун , ё қучоғида аллалар шамоллар, ниманидир эслатмаяптими? учрашамизми?, а балки йўқ, барибир кўришиб қоламизу. Учрашганда шунчаки ёнимдан ўтиб кетомидиган нарсаларимиз кўп, афсус... саниям мандан чалғитадиган нарсаларам кўп. Ман эса хотира...такой унутилган хотира...барибир борманку... (с) Sayyod "Такой" аудиомонологини қисқа микс турини кўчирмоқ: Шу ерда тингламоқ: Мусиқаси: Idenline Матн, ижро, + бэквокал)) Sayyod Аудиомонологни тўлиқ тури яқин кунлар. | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 97857 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 35 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |