Душанба-кайфиятни кўтар рукнимиз яна сиз билан))
Новатор режиссеримиз Рустам Саъдиевнинг "Ошиқлар" (Jonon.uz) фильмини томоша қилганлар кўп бўлса керагу, лекин, фильмнинг асосий фишкаси бўлган Фаррух Соипов ва Улуғбек Қодировларнинг аёллар қиёфасига кирадиган сахнаси бадиий кенгашда тақиқга учраб олиб ташланганлигини кўпчилик билмаса керак.
Билмадим, кимни шахсий ва қатъий коммунизм қарашларига учрагану, лекин "Келгинди куёв" фильмида хам Фаррух образи аёллар қиёфасида намоён бўлиш сахнаси хам бўлганди. Бундан ташқари Мирзо театридан тортиб барча сахнадаги хажвий комедик ҚВЗларда хам бу каби кўринишга тақиқ йўқ. Умумий тақиқ бўлмаган нарса бузулмагандан кейин, кимнидир шахсий адовати билан деган фикр туғилади албатта.
Хуллас, мана шу фильмнинг асосий фишкаси бўлган сахналардан суратлар қўлимизга тушди)))
Суратлар бошқа шахсий мақсадда фойдаланиш, ёки актерларни шахсиятига тегиши мумкин бўлган ғаразли ниятда фойдаланиш ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида қўлланиши мумкинлигини олдини олган холда, суратлар логотиплар билан "бежалди"))
Бошқа сайт ёки бирон ерда фойдаланишда фақатгина шу бежалган тарзда ва "Ошиқлар" фильмидан дея кўрсатилиши ШАРТ!!!
Жимлик сурурини сураётган режиссер Рустам Саъдиев нималар билан банд?
Қандай сценарийлар устида ишламоқда?
Бу йил у қандай фильмлари билан хайратлантирар экан?
Яқин кунлар Рустам Саъдиевдан янгиликларни тақдим этамиз.
|