Рустам Сагдиев билан умумий фанатимиз ва ёпиқ премьера, Зиёда хақида миш-миш, Беном йиғлоқи? Yangiliklar
Рустам Сагдиев билан умумий фанатимиз ва ёпиқ премьера, Зиёда хақида миш-миш, Беном йиғлоқи?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
-Зиёда билан боғлиқ гўё у Акфа-медиани тарк этганлиги хақида шоу-бизнес оламида шов-шув зумда тарқалди. Биз хам албатта зумда Акфа ва Зиёдани  саволлар ўқига тутдик.
Шунчаки шахар марказидан янги офис очаётганликлари билан боғлиқ гап эканлигини таъкидлашмоқда.
Акфа-медиа шунингдек янги ном: Умида деган хонандани фаолияти устида иш бошлаганини хабар бермоқда.
Яқин кунлар бу қиз билан хам таништирамиз.


-ТВМ каналида "Беном" гурухининг янги клипи бошланар экан йигитнинг йиғламсираб бошлаётган сўзларидан камида ота-она хотирасига бағишланган қўшиқ деб ўйлбман мен содда. Астағфируллох.
 Кейин билсам бир қизга аталган "бурун тортиш" йўналишидаги қўшиқ экан. Хар холда менга шундай туюлди. Билмасам эркак киши учун ўлиб қутулиб севган қиз бўлса хам бу тариқа йиғламсираб куйлаш умуман ярашмабди. Шундоқ хам борган сари йигитлар кўринишидан то қалбигача нозиклашиб кетаётган пайтда бундай қўшиқ нозиктаъб йигитчаларни қалбларини қанчалар ўртаб юборса керак а? Ана кейин бошланади, жонли эфирда йиғлаш, ариллаш, додлаш, соч юлиш ва қурбон бўлиш.
Абдулазиз Карим ижросидан бир вақтлар мухаббат йўлидаги қурбонлик анъанасини бошлаб берган  таронада хам хатто бу қадар йиғланмаганди.
Қўшиқни тинглаб туриб яна ажабландим. ҚИЗ ЎЛМАГАН ЭКАНКУ ўртоқлар!   Ўлиб қолса тасаввур қила олмайман қанақа қўшиқ бўларди..
Устоз хофиз, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов билан сухбатда
эркак кишининг қўшиғида йиғламсираб куйлаш бўлмайди унинг охангида хамиша мардонаворлик сезилиб туриш керак, дард билан куйланган қўшиқда албатта йиғи бўлиш шартмас, дарднинг хам эркакчаси бўлади дегандилар.
Юқоридаги клипдаги қўшиқ сўзлари хақида фикрлашганимда бир таниш қизнинг фикри меникиданда қатъийроқ бўлди:

-Қизларга йиғламсираб нолиган йигитлар ёқади деб ўйлашса катта хато қилишади, тўғриси агар мен қаттиқ севган инсоним шу тариқа қўшиқ айтсаю, бирдан бутун оламда эркак зоти қолмаса ўлай агар у йигитга хаттоки...хм..қандай қилиб юмшоқроқ айтсам экан, хуллас, девор орқасидан хам жамолимни кўрсатмасдим. Хеч қайси қизга йиғлоқилар ёқмайди.
 

-Рустам Сагдиев ва бизнинг сайтимиз билан боғлиқ ажойиб нарсалар бўлди. Сайтимизнинг Одил исмли ашаддий мухлиси Рустам аканинг ижодининг хам ашаддий мухлиси экан. "Ўғригина келин" фильмидан кейин сайтимизда мен эмас, ёрдамчиларим фикрини ўқиб, бир қанча вақт мени шу фильмга таклиф қилиб, ўз фикримни ёзишимни аввалига илтимос кейин эса талаб қила бошлади.
 Қўнғироқларидан безиб қора рўйхатга қўйган сарим бошқа номерлардан қилаверди. Тасаввур қиляпсизми ва бу холат мана бугунги кунгача давомланди!
Кейин смсига жавоб қайтара туриб, смсда бахс хам бўлиб кетди. Жавоб бермай қўйсам...телефон рақамимга пул тўлаб хам қўйди. Тавба, нима дейишни, нима қилишни билмайсан, яна смс келади "Телефонингиз
менга жавоб ёзавериб ўчиб қолибди , пул тушдими?", яна кам бўлмаган миқдорда пул тўлайди. Бир тарафдан асабланасан, бошқа тарафдан хар бир инсонда бор инстинкт бу хурсанд бўласан хам бундай эътиборга.
Ахийри қаердандир фильмни ёзиб, УЙИМНИ ХАМ ТОПИБ келибди. Тушинг, домингизни ёнидаман дейди.
Тушдим. Жуда бир шок ахволида албатта.
 Қўлимга дискни тутқазиб, Рустам Сагдиев ва унинг ижоди, сайтимиз ва унинг фаолиятига аталган 47 бобдан иборат хамсани ўқиб, барча дилтортар серенадаларни куйлаб кетар чоғи буюрди хам :
"Сайтингизда албатта ўз фикрингизни кутаман! Рустам Сагдиевни фильмларини ёрдамчиларингиз тахлил қилишга лойиқ эмас!"
Войбууу...
Ўша репортажни топиб текширдим, ёрдамчиларим фикр билдирмаган улар фақат фоторепортаж қилган, фильмдан кейин эса томошабинлар фикри олинган холос ва улар учун ёрдамчилар жавобгар эмас.
Хуллас оғзим ланг очилганча хайрона кайфиятида уйга чиқиб фильмни томоша қилдим. Ёқди! Воқеалар ривожи қизиқ, сахналари таъсирли. Бизнинг домимиз тушган сахналари хам "ничо!"))

"Эр бермоқ жон бермоқ" фильми "бадиий кенгаш" ёпиқ премьерасидан

Бўлиб ўтган воқеалар билан Рустам Сагдиев билан бўлишдим. Айнан шу куни янги "Эр бермоқ, жон бермоқ" фильмининг "Бадиий кенгаш" ёпиқ премьерасига таклиф қилдилар.
Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Шахзода Матчанова ва Муборак Ашурбоевалар иштирок этган фильмнинг ютуғи менимча мавжуд бўлган мавзуга муқобил ёндошиш. Яни бор мавзуни ўзгача тарзда тақдим қила олиш бўлган. Бу фильм нафақат ёш оилаликлар балки, ёшлар учун хам жуда қизиқ бўлса керак. Айниқса фильмдаги диалогларга ахамият берсангиз анча маънони сезиш мумкин. Диалоглар дархақиқат жуда омадли, қизиқ ва долзарб равишда танланган.
Мени кўпроқ хушнуд этгани кутилмаган нарса бўлди. Иккинчи даражали роллар фишкаси билан ажралиб, бош рольдагилар билан хаққоний тенглаша олган!
1. Муборак Ашурбоева мутлақ бошқа қиёфа ва образда. Унинг қахрамонини кузатиш хам завқли ва хам қизиқ. Муборакни мунгли ва шаддод қиз тимсолида кузатганмиз, лекин бу тимсолга аниқ ном топа олмадим, хар холда хаётий бир "прикол" қиз деймизми. Хуллас зўр!
2. Шахзода Матчанова бугунги кунгача бўлган ўша бир образдан чиқиб кетилган! Тўғриси, унда хам ўзгача қиёфа ва образ.
Биласизми фильм томоша қилаётганимда агар мен актерни асл исми шарифини унутиб юборсам демак "Роль удался" деб ўзимча фикр қиламан. Айнан Шахзода ва Муборакни фильм давомида  хаётда таниган актрисаликдан унутиб уларни қахрамон тарзида қабул қилдим. Ишондим!
Шахзоданинг типажи гарчан хар бир фильмда урғуси ўша зодагон қизларникидек нозик қизча кўринишида бўлган бўлса бу фильмда унга яна нимадир берилгандек. Дархақиқат тажрибали аёл тимсолига ишонасиз.

Билсангиз  қанчадан қанча машхур  фильмларнинг муваффаққияти айнан фильмдаги эпизодик фишкаларга бориб тақалади.
Ўша Фаина Раневскаяни эпизодик ролларини эсланг, "Келинлар қўзғолони"даги Сотти образи ва хоказо. Айтмоқчи бўлганим, бош роль зиммасига шундоқ хам юклатилган кўпгина урғулар томошабинни чарчатиб қўймаслиги учун ролларга тўғри тақсимлаш хам бир махорат. Бу фильмдан сўнг режиссер Рустам Сагдиевнинг ижодига бошқача қарай бошладим.
Мухлис Одил, семирманг! Бунда сизнинг хизматингиз йўқ, шунчаки фильм менга ёқди!))

 
Премьерани кутинг ва фикрларимизни таққослармиз!



13-Апр-2011 08:10
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Rustam Sagdiyev, Ziyoda, Er bermoq jon bermoq filmi, Benom
1 Milashka   (13-Апр-2011 08:44)
voy odamni qiziqtirib quydiyzu kutamiz

2 kudrat   (13-Апр-2011 09:24)
zo'r hammalariga omad tilaymiz va kinoni kutib qolamiz

3 Zuxraxon   (13-Апр-2011 11:55)
zo`rku kutamiz ijodkorlarga omad. Raxmat Sardor aka.

4 firuza   (13-Апр-2011 12:23)
voy zor bolsa kere kutamiz

5 Yodgor   (13-Апр-2011 18:26)
"Эр бермоқ, жон бермоқ" filmiga yaxshi fikrlar buldirilibdi.. Kutib qolamiz. Xa "Ug`rigina kelin" filmi ham ancha yaxshi olinibdi.

6 Shirina   (13-Апр-2011 20:44)
качон чикади экан бу кино?

7 kudrat   (14-Апр-2011 01:40)
Yodgor aytganiday ugrigina kelin filimi ham yahshiku lekin ohiri tushinarsiz bo'lib qolibdi

8 Yulduz   (14-Апр-2011 02:58)
tovba benom qanaqa ekan,nozik erkak biggrin

9 Dilafruz   (14-Апр-2011 13:14)
Kudratni gaplariga qushilaman

10 Toha   (14-Апр-2011 14:27)
zor koramiz a yodgor bu filmni umuman kormagan ekan )))

11 galacticos_90   (14-Апр-2011 17:13)
yig'loqi erkak xonandalarga Ummon grni ham qo'shsa bo'ladi

12 bahtiyor   (15-Апр-2011 00:11)
Rayhon tv markazda yengi korsatuv olib borayotgan ekan shuni saytga qoyishshi ilojisi yoqmi bizada tv markaz yoq

13 Barno   (15-Апр-2011 23:14)
Masalan kim nima disa disin manga Benomi awulasi yoqdi. Klipda bolani adawmasam o'simtasi borligi aniq b/di keyin sevgilisidan uzolawadi,a 2-bolani sevgan qizi to'yiga taklifnoma tawab ketadi.

14 Sogindim   (17-Апр-2011 20:32)
Nima desela diilayu..... lekin MENGA BENOM guruhini o'sha qo'shig'i yoqadi...
Bitta qo'shig'ini deb ulani yeg'loqiga chiqarish shart emas...
Menimcha san'atga kelganda.. qo'shiq yaratishga kelganda romantichni stil'ni tanlasa.. eto ne znachit shto u odam hayotdayam sevganiga yeg'lab beradigan..
Keyin ula qoshig' etishsa muhlislaga "erke" sifatida yoqish uchun emas.. dardini olish uchun aytadi.

15 ********   (24-Апр-2011 18:19)
Umuman o'zbekkinolarini manosi yo'q xammasi odnoraziviy

16 Xadicha   (14-Май-2011 12:15)
BENOM maladez tak derjat "YOMG'IR" ZO'RRRRRRRRRRR

17 firdavs   (30-Июн-2013 16:54)
f
l]l;']]]omad

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 59
Мехмонлар: 58
Рўйхатдагилардан: 1
Vijdon