Бош сахифа » 2011 » Январь » 5 » Қозоқ сенга айтаман, қирғиз сен эшит. "Оқ баян"! +Видео
14:02
Қозоқ сенга айтаман, қирғиз сен эшит. "Оқ баян"! +Видео

2 январь куни «Ўзбекфильм» янидаги "Кинохроника” биносида хоним Ибрагимовна икки: "Тик-так” ва қозоқча "Оқ баян” қўшиқларига суратга олиш майдончасига келдик.

Режиссерлик қилаётган Рустам Сагдиевнинг ижодий жамоаси жуда катта. Хамма ўз иши билан банд.Айтишларича бу жамоа Россияда  профессионал мактабини ўташган. Ибрагимовнанинг соч стилисти Шерзод Юлдашев Москвадан айнан шу клип учун етиб келган.

Эътиборимни албатта Юлдуз Ибрагимовнанинг либослари тортди. Бироз танаффус эълон қилингач уларни сухбатга тортиб айнан эътиборимни тортган либосдан бошладим:

 

Либослар бошқача-ю?

Юлдуз Ибрагимов-на:-(кулади) Дробышни ишга солдик. (Стилист Артем Дробышни назарда тутади).Инсон ўзига бирон нарсани яраштириб кийиши жуда қийин нарса. Бу қўшиқ маъносидан келиб чиққан холда бошқалар балки бир трагик лавхаларни олға сурган бўлармиди, биз эса "ирония” (хазил, мазах?) билан ёндошдик. Афсусланмаймиз, биз чиройлик яшаяпмиз, хеч нарсага қарамай, ёш ўтган билан қалбда  ёш бўлиб қолишимиз, ўтган кунларимизга афсус билан қарамаслигимизни кўрсатяпмиз. Қўшиқда озгина ирония бор-да. Бўлмаса оғир нарса билан хақиқатга тик боқиш қийин кечади, шунинг учун ирониядан фойдаланилди. Либос хам мазмунан тушган, шунинг учун Артем мослаб тайёрлади.

 

Демак либос клип ғоясига мослаб тайёрланган?

Юлдуз Ибрагимовна:-Ха, шунчаки қўшиқдан трагедия қилмасликни олдимга мақсад қилиб қўйдим. Шундоқ хам хаёт осон эмас, одамлар кўп нарсада трагедияни кўра бошлайдилар. Мен ачинмайман, майли ўзимда қолиб кетсин, чунки бу ғам дегани хаммада бор нарса.

 

Қўшиқдаги "Қўрқмайман, ачинмайман” сўзларига мос демоқчисиз?

Юлдуз Ибрагимовна:-Ха, мос. Айнан мана шу маънода қиляпмизда.

 

Мана бу эскизларни кўряпман, демак мана шу эффектларда бўлиши учун яшил фонда олиняпти.

Юлдуз Ибрагимовна:- "Раскадровка" бу, албатта компютер графикалари бўлади.  Катта соат бўлиб, вақт ўтиши билан нималар бўлиб ўтаётгани тасвирланади. Вахоланки гап соатда хам эмас, ўтаётган умр, қанчалик маъноли ва маъносиз ўтаётгани, инсон яшаб ўтиб пушаймон қиладими йўқми мана шулар хақида ўйлантирилади. Эффектларга келсак,  илтимос (Рустам Сагдиевга мурожаат қилади) режиссер қўшимча қилсангиз.

 

Рустам Сагдиев режиссер:

-Хозирда дунёда энг прогрессив клиплар туркуми мана шундай яшил фонда олиниб, атрофига керак бўлса ўша жонли, тарихий, хар-хил атрибутика, реквизитларни қўйиб ўша оз вақт муддатида ғоядаги мухтини кўрсатиб берилмоқда. Яъни инсонни умри давомидабошидан ўтган кечинмаларини қандайдир бир санъат даражасида кўрсатиб бериш. Дунё миқиёсида қўлланилаётган бундай прогрессив технологик клипни хар қандай хонандани хам хамёни кўтара олмайди. Бизга хам мана шундай буюк санъаткорларимиз орқали, мана шундай клиплар ўзбек шоу-бизнесига хам кириб келмоқда. Клипни албатта юқори сифати билан ажралиб турган  "Red” камерасида суратга оляпмиз.

 

Билишимизча асли фильмлар бўйича режиссерсиз?

Рустам Сагдиев:-Клиплар хам  фильмлар хам оламан. Лекин хаммага хам эмас. Мени фильмларга берилиб кетган энди клиплар суратга олмайди деганлар адашади. Ўз интеллектимни устида доим ишлаб, жадаллаштириб тураман. Уйимда 30дан зиёд мусиқий каналлар бор, параболик антенна ёрдамида уларни кузатиб андаза оламан, ўрганаман. технологик нима янгиликлар, ўзгаришлар, мана шу жараённи кузатаман.

 

Юлдуз Ибрагимовна:

-Менинг клипларимдан бошлаган. "Бегона”, "Қўрқаман” ва хоказо.

 

Рустам Сагдиев:

-Асосан клипларини мен олардим.

 

Юлдуз Ибрагимовнани сиздан бошқа ижодкорлар билан ишлаганларини, яъни "ижодий хиёнат”ларига муносабатингиз?

 

Рустам Сагдиев:

- Мен буни хиёнат деб тушунмайман. Қайси маънода-ки, ижодкор одам изланиши керак. Ҳар хил ижодкорлар билан ишлаши керак. Мен буни тўғри маънода, тўғри қабул қиламан. Изланишда бўлган, ўзини ҳурмат қилган ижодкор қайсидир маънода бир хилликдан ўзини олиб қочиш учун, ҳар хил режиссёрлар, модельерлар, аранжеровкачилар билан ишлайди. Ўшанда ижодкор томошабинга қизиқарли кўринади. Уни ҳеч қанақасига ижодий хиёнат деб билмайман. Чунки, почерк (дастхат) деган нарса бор, минг ҳар хил жанрда ижод қилганимиз билан ҳар бир ижодкорни ўзини почерки сезилади. Юлдуз Усмоновадек санъаткор учун, бу тўғри иш деб биламан. Бошқа ижодкорлар билан ишлаган ишларини меникидан устун, ёки ёмон деб айтолмайман, клипларида ўзига яраша қанақадир янги нуқтаи назар бор. Кўзлаган мақсадларига етганлар, мен ўйлайман-ки, бошқа ижодкорлар суратга олган клиплари ҳам ўзига хослиги билан томошабинларга манзур бўлди.

Мен доим Юлдуз Усмоновани ижодини кузатиб бораман, қўшиғидан тортиб, клипларигача, қайси давлатларда чиқишларигача кузатаман. Юлдуз Усмонова билан биз ҳеч қачон ажрашиб кетмаганмиз, доимий ҳамкор ҳисобланамиз. Ҳар йили биз ишласак, ишламасак, фикр алмашиб, ижодий алоқа қилиб турамиз. Юлдуз Усмонова дунё кўрган ижодкор. Дунё кўрган ижодкор билан суҳбат қилиш, одамни дунёқарашини кенгайтиради, фикрини юксалтиради. Мен учун ҳар доим, бу инсон билан суҳбат қилиш ижодимдаги тренинг деб ҳисоблайман. Юлдуз Усмонова дунёнинг ҳароратини, ўзимизни Ўзбекистонга олиб келадиган энг етук санъаткор десам муболаға бўлмайди.

 

"Яна севаманми?” рок стилида суратга олинган клипга бахоингиз?

Рустам Сагдиев:-Ўзбек клип санъатида янгилик дейишдан қўрқмайман. Кўпроқ Юлдуз опани стили ва ғояси сезилган, чунки асли тажриба қилишдан қўрқмайдилар. Хар хил йўналишда куйлаб, дунёда мана шундай мусиқа хам бор деган маънони ўзбек мусиқа ихлосмандларига  таништириб борадилар. Мусиқа қонунини Ўзбекистонда фақат шу аёл ўрната олади. Шу кунгача ўрнатиб келмоқда. Ўзбек санъат олами, мухлисларга мусиқа андазаларини ўргатиб келмоқдалар. Нафақат ўзбек, керак бўлса ўша Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонларда хам Юлдуз Усмоновадан кучли санъаткори йўқ. Шунинг учун хам қурби етгани Юлдузни чақиради. Ўша энг элитаси, ёки ўзини кўрсатиш маъносида хам, чунки ўрта осиёда хам ўзини имкониятига ишонган одам чақира олиши оддий холга айланиб қолган.

 

Қурби етган одам хам клип олади?

Рустам Сагдиев:-Қурби етган одам хам...(Юлдуз опага қараб) клип олдиради менга демоқчилар-да (иккиси  хандон отиб кулишади.). Ўрта Осиёнинг буюк санъаткори билан бир жойда хамнафас бўлиб ишлаётганим, шу аёлни эътиборига тушганим мен учун катта бахт! Худо юқтирган санъаткорни назарига тушиш хар қанақа ижодкоргаяммас деб ўйлайман. Шунинг учун хам кетадиган маблағ фақат бу клипдаги техника ва бошқа  харажатларга кетади холос.

 

Хизмат хаққи олмайсиз?

Рустам Сагдиев:-Йўқ, йўқ йўқ. Мен Юлдуздан гонорар олмайман. Юлдуз Усмоновага бўлган хурматим, муносабатим ва мани ижодим холис хизмат хисобида  шундоқ кўринади.

 

"Тик-так” клипининг ғояси кимга тегишли?

Рустам Сагдиев:-Ўзимни ғоям. Хонанда вазифа қўйганидан кейин уни устида ишланади. Бу таклифни берганимизда примадоннамизга хам маъқул келди. Клип ғоясининг асосий мақсади томошабин ўйланиб қолиб, ўзини кўра бошласин. Шунча умр кўриб нима қилдим, ва нима қилишга улгуришим керак?-деган савол билан ўзига мурожаат қилсин. Бу клип нафақат Ўзбекистонда балки қўшни давлатларда хам яхши кутиб олинади, ва ўзини гапирмоқчи бўлган гапини гапиради. Мен бунга ишонаман. 

 

Клипда автобиографик холатларни хам кўришимиз мумкин бўладими?

Юлдуз Ибрагимовна:-Бўлади. Бошимдан нималар ўтмади, мана шулар хаммаси соатда намоён бўлади. Силуэт билан хаммаси ўтади. Биласизми фаришталар хаёти билан яшаганим йўқ албатта, ўзимга яраша хато ва гунохларим бор. Лекин хар бир вазиятдан ўз хурмат ва ғуруримни сақлаган холда чиқиб кетганман. Шунинг учун афсусланмайман. Муаммолардан мана шундай чиқиб кета олиш учун хам хурсанд бўлиш керак.

 

"Оқ баян” қозоқча қўшиқни тақдим қилганингизга анча бўлганди. Нима учун энди клип суратга олдиряпсиз?

Юлдуз Ибрагимовна:-Чунки Тошкентда кам бўлдим, кейин Рустам билан вақтимиз хеч тўғри келмади. Ё фильм олаётган бўлади ё мен йўқ бўламан. (кулиб) Жаноб Сагдиев, бўлди қилинг энди, яқинда яна кетиб қоламан, клип олиш керак дедим. Хозир бу клипда менинг трек холатим суратга олинади кейин эса актерлар ўйини билан бойитилади. Бу қозоқча "Оқ баян”   эмигрантларни (мусофирлар), ўзини Ватани хақидаги қўшиғи. Асли "Оқ баян” кўли хақида куйланади, вахоланки бундай кўл йўқ, бу бир мусофирлар гимнидек афсонавий,  қўшиқ. Менимча омадли қўшиқ чиққан ва нафақат қозоқлар балки бошқа миллат вакилларига хам ёқади деб ўйлайман. Биласизми, мендан хозир ғазабда бўлган ўша қирғизларни хам бу қўшиқдан кўзларига ёш келса керак деб ўйлайман.  Албатта уларнинг мухаббатига зор бўлган жойим йўқ, "мир тесен но в то же время он не мал(дунё тор бўлгани билан кам эмас). «Мир не без добрых людей». Ақлли ва яхши инсонлар жуда кўп. Қирғизлар орасида хам шундайлари борлигига ишонаман.  

 

Рустам Сагдиев:- Жаль что все не Айтматовы. (Афсуски хамма Айтматовдек эмас)

 

Юлдуз Ибрагимовна: Да!

 

Хўш, клиплар қанча муддатда тайёр бўлади ўртоқ Сагдиев?

Юлдуз Ибрагимовна хам саволдан жонланиб Рустам Сагдиевга қараб (мархамат қилиб айтсангиз маъносида): Plese! 

 

Рустам Сагдиев:-Мураккаб жараён бўлгани учун…

 

Юлдуз Ибрагимовна: Битта тўғри жавоб беринг! (хандон отиб кулади)

 

 Рустам Сагдиев:-Бир ойда битирамиз.

 

Юлдуз Ибрагимовна (эътироз охангида): Эй!Аййййй.

 

Рустам Сагдиев: -Графикага бир ярим ойча кетади-да. Узоқ жараён. Плани 3Д бўлади, тасвири эмас. "Оқ баян” эса тезроқ тайёр бўлади, чунки жонли лавхалар кўп.

 

Майдончани тарк этарканмиз суратга олиш ишлари 3 кун давом этишини маълум қилишди.

 

 


 "Раскадровка":

 

 


 

Суратга олиш майдончасидан  видео:

Алохида сахифада кўрмоқ


Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 16437 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova, Rustam Sagdiyev

Нравится
Барча изохлар: 18
1 NASTARIN   (04-Янв-2011 08:57) [Материал]
KUTAMIZ. XONIM IBRAGIMOVNA XAR DOIM SHUNAKA YOSHARIM YURING 100 GA KIRSANGIZ XAM

2 Zilola   (04-Янв-2011 16:19) [Материал]
Ass.mu alaykum yagonam mening! Hozirgi kunda bazi sabablarga kora Turciya safarlarida edim kuni kecha turk kanallarini biridan mening yagonami klipini korsatib qolwdi chin sozim kozim jiqqa yowga toldi. Yagonam Yulduzim haqida kim nima desa desin lek men bor ovozim b.n aytamanki unga hech kim hech qachon teng kelolmaydi. Doim osmondagi yulduz kabi porlang sizi sondiriwlariga izin bermang.

3 Наргиз   (04-Янв-2011 16:36) [Материал]
"Aq Bayan" ashulasini eshitkandim. Tasirli! Galati bob ketasiz. Slushaya etu pesnyu predstavlyaete kartinu kakoy-to tragedii, slez. Navernoe eto i est svaimosvyaz s Kirgiziey...

4 Roziya   (05-Янв-2011 02:06) [Материал]
style.uz

5 guzal   (05-Янв-2011 13:08) [Материал]
Voy Sayyod shettanam quruq qomabsiz aaaa ;)charchamisila maladsi:))People.com danam utib ketila:))))))))

6 writer   (05-Янв-2011 14:42) [Материал]
azgina vaqtdan keyin o'g'ri saytlada ham bu video paydi bo'ladi lol

7 dilfuza   (05-Янв-2011 16:46) [Материал]
жуда хам ажойиб, удачи Вам Юлдуз Ибрагимовна

8 BeXa   (05-Янв-2011 20:02) [Материал]
yulduz opamizaga ulkan omadlar! Yulduz opamiz bilaslami misoli muz yorar kema kim nima desa desin!

9 opium   (05-Янв-2011 23:46) [Материал]
siz valeriyamisiz yo rasputinamisiz yulduzopa , hazil ijodizzi hurmat kilaman

10 madina   (06-Янв-2011 05:59) [Материал]
Yulduz opaday sanatkor manimcha boshqa tugilmaydi shuning uchun ularni asrab avaylash kerak. kliplarini kutib qolmaiz

11 AKTIVNIY   (06-Янв-2011 09:40) [Материал]
КУТИБ КОЛАМИЗ!

12 zuhra   (07-Янв-2011 21:46) [Материал]
sezni sevib tinglayman.

13 dilmurat   (14-Янв-2011 14:48) [Материал]
Da zdrastvuet drujba mejdu uzbekami i kazahami!

14 Ibrohim   (16-Янв-2011 18:08) [Материал]
Хожи она булиб келган аёлни бу куриниши билмадим...........Артистга хожи она булишлик ярашмас экан-а.Яна ёшига ярашмапти-де.

15 GIRL   (19-Янв-2011 06:36) [Материал]
OZI OZIMIZANI OZBELADAN OTILIB CHIQAN OVOZI BOR SANATKOR YULDUZ USMONOVA BOSA AYRIM ODAMLA SHU SANATKORGA TOSH OTISHADI SHAHSIY HAYOTINI KOP GAPIRISHADI HAYRON BOLAMANDE AGAR YULDUZGA TOSH OTIB SINDIRSELA OZBELADAN KIM QOLADI TALANTLI SANATKORLADAN YULDUZ SINMIDIYAMU HICHQACHON LEKIN YULDUZIYAM KOROMIDOGON BAZI BIR ODAMLA SINDIRISHGA HARAKAT QILDI LEKIN QOLIDAN KEMADI KEMIDIYAM MUHLISLARI JUDA KOP MAN ASHADIY MUHLISASIMAN HAMA ASHULALARINI SEVIB ESHITAMAN MAN JUDA KOP KORDIM YEVROPADEGI TURKLA YULDUZ USMONOVANI YAXSHI KORIB ESHITISHINI BENI KOVMA KALBIMDEN ASHULASI JUDAYAM CHIROYLI ASHULA BOGAN KLIPIGAYAM GAP YO HAYOTAN OLIB MEHR BERIB YARATADI HAR BITA ASHULASIDA MANO KOP HULAS YULDUZ USMONOVAGA OMAD YENGI ASHULALARINI SABRSIZLI BN KUTIB QOLAMIZ

16 АХМАД КАРШИ   (02-Янв-2013 22:35) [Материал]
ЮЛДУЗ БУ ЮЛДУЗ ШУНДАЙ БУЛИБ КОЛАДИ ЮЛДУЗДЕК ХАЛИ ХЕЧКИМ УЗБЕК САНАТИНИ ДУНЁГА КУРСАТОЛМАЙДИ

17 odinok   (06-Июл-2013 05:02) [Материал]
Yulduz opani sanatkor sifatidan ham Uzbekchilik milli tuygusini Uzbek etnomiga bolgan muhabbatini hurmatini balandligidan ham hurmat kilaman albatta koshiklari ayniksa ovozi ajoyib..Kirgizistondan...

18 fayzzzzzz   (23-Ноя-2014 13:16) [Материал]
yulduz opajon!!!!!! hamisha kuylang ! kuylang!! ovozingiz boricha kuylang! O'zbek san'ati va madaniyatini dunyoga taniting........... sh u sabab tilimizga ham qiziqadiganlar ko'paysa ajabmas

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!