19:38 Сумая-"Эй, Дилрабо" | |
Санъат оламида стилист визажист, имиджмейкер ва дизайнер сифатида таниш Лидия Андрэнинг "Сумая" тахаллуси билан кам эмас кўп эмас, нақ бирданига Ўзбек сахнасини хам хатлаб ўтган холда, жахон сахнасига кўз тикаётгани хақида, хабар бергандик.
Илк "Эй, Дилрабо" қўшиғига ишланган клипни томоша қилиб, ундаги Сумаянинг хатти-харакатларидан, аввалига, у карате рақсини ижро қиляпти, деб ўйладим. Стилист-каратист
Таниқли стилист имиджмейкернинг ўз клипидаги имиджи, рости хайратлантирди... Халиги хажга кетаётганларнинг либосини эслатса, бир хиндларнинг сариси ва бир монашкаларникига ўхшаб кетгувчи алламбало микс... Бу бари "ўранганлик" маъносидаги шама, ўзидаги шишган лаблару, бармоқ ва қўлларидаги татуировкалари фонида йиғлаётгандек)
Ўзи эса буни шундай изохлайди: Сумая (Лидия Андрэ) :- Айнан мана шу маъно керак эди, яъни бизни кўринишимиз ва харакатларимиз хаётда четдан қандай кўринмасин ичимиздаги ибодатимиз ва Тангрига бўлган мехримиз ўзгача. Асосийси дилдаги гўзаллик ва мусаффо, ёруғлик нур таратиб турсин! Бу қўшиқ менинг ижодий ибодатим деб бекорга айтмагандим. Мана шу маънони клипда шундай енгиллик, мусаффо, софлик, зилол, ёрқин гўзалликлар билан уйғунлаштириб тақдим этишга харакат қилдик.
Қўшиқ муаллифи Сухроб Кенжаев.
Сумаянинг ижро махоратига тўхталмаган холда (хали эртароқдир) умуман олганда қўшиқ менга ёққанини билдираман. Мусиқа ва хоказо жуда нафис. Клип хам мусиқага монанд, худди мусиқа жонлангандек. Шундай нафис ва бу билан бир қаторда шундайин жўшқин... Тўлқинлардек...уммондек... Омадли уйғунлашган лавхалар! Примкуловга хурмат!
Сумаянинг ижодий ибодатини бир кўрингчи, сиз нима дейсиз? Нейтрал киши сифатида танқидниям, фикримча, минуслариниям, плюслариниям билдирдим.
Сумая - "Эй, Дилрабо" | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 15803 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 7 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |