@andre_lidiya всякие"ангел а","соня","катя","эльсевар",откуда вы все взялись,а,откуда вылезли,образования ноль,а что на меня рыпаться, вы работой своей покажите достоинства, не (биип) за моей сптной языком трепать зА(блиииип),в лицо мне,ок, или смс портал существует.
Мана шу сўзлар билан, шоу-бизнес оламидагиларни диққатини бир зумда ўзига жалб қилган стилист, имиджмейкер, визажист ва дизайнер Лидия Андрэ, бугунги кунда ўз мавқеини юқори даражада эканлигини ўз иши билан исботлаб бўлган.
Сиз эфирда кўраётган ва супермупергўзалларни аксариятини, мана шу кўркам холда (безаб, бўяб, чизиб, ямаб, хуллас амаллаб) кўрсатаётган, юлдузлар учун энг машхур парди орти юлдузларидан бири Лидия Андрэ бўлади.
Бу соха вакилларидан бугунги кунгача ўз муносиб ўрнини, тан олиб айтиш керак, фақат Лидия Андрэ, ва албатта Артем Дробышевлар бўлдилар. Уларнинг либослар коллекциялари хам модалар хафталигида мунтазам равишда намойиш қилиниб келинади.
Нафақат Ўзбек шоу-бизнеси билан чегараланмай, Россия ва Қозоғистон эстрадасида хам уларнинг ижоди таниш. Ўзбекистонда Нюша, Максим ёки А студио ва бошқа машхурлар клип олдиргудек бўлса, асосан Лидия Андрэ хизматидан фойдаланилади. Демак, у ўз даражасини ўрнатиб олган ижодкорлардан бири.
Твиттердаги бу ғазаб аломатларини аниқлаш учун, сайтимиз жамоасидан Сарвар Зохидов Лидия билан боғланди:
Лидия Андрэ:- Умуман олганда, жимгина юриб, хеч кимга тегаётганим йўқ, хамиша кимнинг ўз иши бўлса, унга хурсандман. Сўнгги пайтлар гап-сўзлар тинчлик бермаяпти, кимнидир ўқувчисимишманмией, яна нима учун фақат мени хизматларимдан фойдаланишяптию, уларни эмас ва хоказо. Твиттерда кўрсатган инсонлар айнан мана шу гап-сўзларни айтаётганлар. Қизиғи мана шуларни гўёки ўқувчиси бўлиб, улардан иш ўрганган эмишман.
Ахир улардан аввалроқ бу сохада ишлаб келяпманку.
Нима учун мени таклиф қилишаётгани эса, ўз ишим билан исботлаяпман, баъзи бировларга ўхшаб, тилим билан эмас!

Менга умуман фарқи йўқ, ким нима билан шуғулланаяпти ва қанча пул топяпти, ишингиз борми, омадингизни берсин, фақат менга тегманглар! Бу гапларни биринчи маротаба эшитмаяпман, бир йилдан бери шу ахвол. Кимнидир менга нисбатан эътирози бўлса, мархамат қўнғироқ қилишсин, ёки смс деган нарса мавжуд.
Биласизми, кўпчилик мени сўкиниб гапиришимни айтишади, вахоланки улар мени "чиройлик" тилим учун эмас, менинг қўлларим учун таклиф қилишади, тушуняпсизми?
Сарвар:-Бу гап-сўзлар аниқлиги хақида қизиққанмисиз?
Лидия Андрэ:- Бир-бирига умуман алоқадор бўлмаган 175та одам бир гапни қайтариб турса қандай яна аниқлик керак? Журналда мени ёзиб, Эльсеварни ёзишмаганига мендан Эльсевар хафа бўлганмиш. Менни айбим нима бу ерда? Мен журнал чиқараманми? Тушунмайман тўғриси. Гаплигиси бўлса мени юзимга айтишсин!
Юзлар билан ишлайдиган Лидияхоним албатта бетга айтишни лозим топиши бежиз эмас. Ўйлаймизки ранггин касб сохибаларида бу муроса, юзни тирноқлар билан бежашгача бормайди.
УДАР ГАП БОПТИ ЛЕКИН
Бу гап тугри лекин. Ишини ухшатиб куйяптими, тили билан нима ишинг бор. Лидияга омад ва сабр токат.